Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.33K photos
62 videos
6 files
125 links
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
Channel name was changed to «Oybek uy-muzeyi»
Бугун, 11 январь куни АҚШнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм рафиқаси билан Ойбек уй-музейига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида элчи жаноблари Ойбек уй-музейининг заллардаги экспонатлари билан танишди. Уй-музей директори Ойнур Тошмуҳаммедова АҚШнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчисига Ойбекнинг болалиги, Навоий, "Қутлуғ қон" романига оид залларни, Саидносир Миржалиловга аталган музей хонасини таништирди, экспозициялар ҳақида маълумот берди.

"ХХ аср бошларида Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистондаги жадидчилик ҳаракати мени доим қизиқтириб келган. Бу борада илм-маърифатли ҳаракат намояндалари Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий ҳақидаги мақолалар, уларнинг асарларини ўқиганман. Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз", Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романларини инглиз китобхони яхши қабул қилди. Шулар қаторида "Қутлуғ қон" романини ҳам кўришни истардим", - деди Дэниел Розенблюм.
Уй-музейга экскурсия якунида элчи жанобларига музей ҳақида маълумот берувчи қўлланмалар, Зарифахоним Саидносированинг "Ойбегим менинг" асари, Ойбекнинг "Навоий" романи, "Гули ва Навоий" достонининг китоблари тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, Дэниел Розенблюм АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2019 йил 9 майдан ўз фаолиятини бошлаган. Ундан аввал 2014 йил июль ойидан 2018 йил июлига қадар жаноб Розенблюм АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё Бюросида Давлат котиби ёрдамчисининг муовини лавозимида ишлаган. Унинг вазифаси доирасига Марказий Осиёдаги бешта давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон – билан АҚШ сиёсати ҳамда дипломатик алоқаларни бошқариш кирган.
👍1
Бугун Ойбек уй-музейида шоир таваллудининг 117 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан нашр этилган китоб – Ойбекнинг “Гули ва Навоий” достони тақдимоти ўтказилди. Уй-музейидан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.