☀️Зарифа опанинг чўққиси
Шундайлар бўлмаса агар дунёда,
Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл.
Абдулла Орипов
Табаррук, муқаддас жойларни зиёрат килиш кимгадир эрта, яна кимгадир кеч насиб килар экан. Энг мухими, насиб қилишида. Улуғ инсонларнинг хаёт йўллари билан якиндан танишиб, уларнинг изтиробларини ҳис этиш ҳам зиёратдек гап. Бу сатрларни ёзишимга Зарифа Саидносированинг "Ойбегим менинг" китоби мутолааси сабаб бўлди. Эндиликда бу асар китоб жавонимдаги "Навоий", "Қутлуқ қон" романлари қаторидан ўрин эгаллади.
Ўсмирлик йилларимда "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" романларини ўқиганимда туғилган ажиб бир ҳиссиёт ушбу китобни ўқиганимда ҳам қайта уйғонгандек бўлди. Мен Ойбек домланинг барча асарларини бўлмаса ҳам, кўп китобларини такрор-такрор мутолаа қилганман. Уларнинг қаҳрамонлари билан ҳамнафас бўларканман, адиб-нинг ўзи билан ҳам сирлашгандек бўлганман. Зарифа опанинг хотира китобини ўқиганимдан сўнг Ойбек ижодини, айниқса, адиб умрининг охирида ёзган асарларини қайтадан ўқиш нияти туғилди.
Аёл зотининг буюклигига шубҳа йўқ. Машҳур француз ёзувчиси Оноре де Бальзакнинг "Миллатнинг келажаги оналар қўлида" деган эътирофи шунчаки баландпарвоз гап эмас. Балзакнинг бу ҳақиқатига кенгроқ маънода қарасак, "Инсониятнинг келажаги оналар қўлида" деган тўхтамга ҳам келишимиз мумкин...
Китобни мутолаа қилганимда келган хулосам шуки, тақдир бу икки Шахсни учраштиргани фақат улар муҳаббатининг натижасигина эмас, балки ўзбек маданиятининг ҳам бахтидир. Агар адибнинг ёнида Зарифа опадек умр йўлдоши ҳамнафас бўлмаганда эди, Ойбекнинг ўзи ўттизинчи ва эллигинчи йилларнинг қора тўфонларини мардона енгиб ўта олиши даргумон бўларди. Ойбек ҳам шоир, ҳам адиб. Унинг ижодидан хабардор бўлган ҳар қандай ўқувчи адиб асарларидаги бадиият Зарифа опанинг юрак тафтидан ҳам бахраманд эканига амин бўлади. Зарифа Саидносирова Ойбек билан бир умр ҳамфикр, энг яқин сирдош, маслаҳатгуй ва биринчи ўқувчиси бўлиш билан баробар ўзи ҳам етук ади-ба даражасига кўтарилганлиги "Ойбе¬гим менинг" китобида руй-рост намоён бўлиб турибди...
Бир вақтлар давр тақозоси билан "Марксизм-ленинизм" кечки университетида ўқишимга тўғри келган. Ўшанда Иванов исмли тингловчи: "Аёлларда маълум ёшдан сўнг аклий фаолият сусая бошлайди", деган фикрни ўртага ташлаган эди. Ўшанда мунозара роса авж олган. Қизларимиз балоғат ёшига етгач, оила қурадилар, илм олиш масаласи иккинчи ва учинчи даражали мақсадга айланади. Афсус... Бунга урф-одатларимизнинг "нозик томонлари", хаёт тарзимиз ҳам сабабчи. Улар яхши она, саришта уй бекаси, вафоли ва гўзал ёр бўлиш ҳаракатига тушадилар. Яъни илм олиш, кашфиётлар қилишдан чалғийдилар. Агарда аёлларимиз ва қизларимиз эркаклар каби бир умр ҳеч нарсага чалғимасдан илмий кашфиётлар орқасидан интилишганида борми, инсоният балки бундан бир неча юз йиллар илгари ўзининг ҳозирги тараққиёти даражасига етиб келган бўлармиди?! Лекин, афсуски, инсоният тараққиёт йўлини танлаганда ақлий куч эмас, аксинча жисмоний куч етакчилик қилган. Эркакларнинг жисмонан бақувват эканлиги қизлар ва аёлларнинг ўз истеъдодларини тўла намоён қила олишларига имконият бермаган.
Биологлар дунёдаги энг етук мавжудот аёллар эканини аллақачон исботлаб беришган! Оилани ушлаб қолиш, тушкунликка тушган эрнинг кўнглини кўтариш, кейинги наслларни тарбиялашдек мураккаб вазифа инсониятнинг сара ақл эгалари бўлган аёллар зиммасида... Бундай қисматдан онда-сонда озод бўлиб, юмушлари енгиллаган аёлларимиз етиб борган марраларни унча-мунча эркаклар эгаллай олмагани ҳам сир эмас. Нобел мукофоти мустасно тариқасида Мария Складовская-Кюри (1903-11), Л.Полинг (1954-1962) ва Ж.Бардин (1956-72)га икки мартадан берилган. Саналардан кўриниб турибдики, Мария фанда эришган ютуқларини эркаклар қарийб эллик йилдан кейингина такрорлай олишган.
Тарихда бундай мисоллар кўп. Бу фикрларнинг исботини Зарифа Саидносированинг ўзи олим сифатида эришган чўққилар ҳам кўрсатиб турибди.

Ойбегим менинг" китобида учраган баъзи бир кимсаларнинг номларини ўқиб Алишер Навоий ҳазратларининг "Нопок эрдин яхшироқ, пок хотунларнинг оёғи изи" деган ҳикмати ёдга тушади. ...Залворли туйғуларнинг оғриғи ҳам кучли бўларкан... Шу боис Зарифахонимнинг айрим шахсларга, давр сиёсатига нисбатан қилган ишораларида синчков китобхон ҳеч ҳам кечириб бўлмас туйғу зарбасини сезиши табиий. Шу боис яна бир карра Зарифахонимнинг журъатига қойил қоламан. Бизгача етиб келган Тумарис онамиз ҳақидаги тарихий ривоят шунчаки афсона эмас, аслида ҳақиқат эканлигига ич-ичдан иқрор бўласан киши. Бугун бизга экранларимизни кун сайин буткул эгаллаб олаётган турфа хорижий сериаллар эмас, балки тарихий ҳақиқатга суянган ҳолда Абдулла Қодирий, Чўлпону Фитратларнинг қамоқхоналардаги азоб-уқубатларини тўкис гавдалантириб берадиган, Ойбек ва Зарифахоним ўтган йўлни асл холича кўрсата оладиган бадиий филмлар, миллий се¬риаллар керак.
Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай ол¬ган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир.
Ёшларимиз, истеъдодли қизларимиз ана шундай улуғ оналаридан ибрат олсинлар. Ҳаётда ҳам, илм ва ижодда ҳам ўз момоларига муносиб бўлсинлар, дегим келади.
✍ Мансурхон Тоиров
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2008-йил, 25-январь, № 4 (3936)

#Таржима_асар_тақдимоти
🖼 Ойбек уй-музейида Замира Ўз-турк томонидан турк тилига таржима қилинган Ойбекнинг "Қутлуғ қон" романининг тақдимотидан фотолавҳалар.

Forwarded from Mitti Ko'prik
Бугун Ойбек уй-музейи ҳовлиси Замира Ўзтурк қилган “Қутлуғ қон” романи туркча таржимасига бағишланган тадбир сабабли меҳмонлар билан тўлди.
Иншооллоҳ, бундай тақдимотлар энди асосан Туркия кутубхоналари, олийгоҳларида ҳам қизғин давом этади!
Китоб таржимаси ва нашри - зўр иш, аммо ундан ҳам машаққатли ва муҳимроқ иш ҳали олдинда - унинг ўқувчиларини топиш! Бу тарғиботни эса кўплашиб амалга оширмаса бўлмайди.
Борган сари чет элларда ўзбек адабиёти тарғиботи жамғармасими, уюшмасими, клубими - фарқи йўқ - бир мустақил ижодий гуруҳга эҳтиёж ортиб бормоқда. Бу зарур ишни бошлайдиганлар борми?
Тез орада Ойбек уй-музейи директори Ойнур опа Замира билан Туркия бўйлаб ижодий учрашувлар ўтказиб, турк китобхонлари меҳрини қозонишини тилайман!

👍5
Forwarded from SHARQDAN XABARLAR
⚡️⚡️⚡️
📣SHARQDAN YANGILIKLAR‼️
Бугун ТДШУда атоқли ўзбек адиби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романини турк тилига ағдариб Туркияда нашр эттирган таржимон, юртдошимиз Замира Ҳамидова (Ўзтурк) билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Таржимашунослик ва халқаро журналистика” кафедраси профессор- ўқитувчилари, докторантлари, Турк филологияси кафедраси ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди✅
➡️@sharq_xabar