Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.32K photos
62 videos
6 files
124 links
Download Telegram
Бугунги тадбирдан чиқарган хулосам: Яхши инсонлар ўзларидан кейин ҳам атрофидагиларни бошини бирлаштириб турар экан. Ойбек уй музейида очиқ эшиклар куни анъанага айланган. Музейдаги тадбирлар музей майдонини мулоқат, фикр алмашиш, учрашувлар майдонига айлантирган.
Раъно Ибрагимова
👍3🔥1
Ниҳоят, бугун, Ойбекнинг "Қутлуғ қон" романи Туркиянинг «Bengü» нашриётида нашрдан чиққан ва филология фанлари доктори Замира Ҳамидова (Ўзтурк) томонидан турк тилига таржима қилинган китоби адибнинг уй-музейига етиб келди!
👍4
👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎼 БИР ЎЛКА-КИ...

Ойбек шеъри, Шерали Жўраев мусиқаси.

🎤 Шоҳжаҳон Жўраев ижро қилган.
👍2
#Мутолаа

📖...Шу йилларда тошкентлик машҳур жадидларидан бири
Мунаввар қори дадамнинг олдига тез-тез кириб турарди. У
кичикроқ бўйли, кенг елкали, оқ юзли, калта қора соқолли, вазмин ва мулойим киши эди. У ўзининг ҳовлисида
жадид мактаби ташкил этган ва ўзи ҳам муаллимлик қиларди. Ақлли, маорифпарвар бу сиймо ўзбек зиёлиларининг
суюкли раҳбари булгани учун унинг шарафига қўшиқлар
тўқилган ва куйланган.
Кунларнинг бирида шоир Чўлпон ҳам дадам ҳузурида
меҳмон бўлди.
Биз, Туркистондан келиб, Тошкентда таҳсилда бўлган
барча талабалар, суратга тушган эдик. Бу сурат орқасига — Шарифа бўлса керак — Чўлпоннинг «Гўзал Фарғона» шеърини ёзиб қўйган ва советлар давридаги бир санани
қайд этган экан. Дадам суратни токчадан олиб, Чўлпонга
кўрсатган. У, эҳтимол, қўрқиб кетганидан «Йили ундоқ
эмас, мундоқ» деб, инқилобдан олдинги бир санани қўйган
ва шу ондаёқ бир варақ қоғозга шеър ёзган. Дадам бу
шеърни менга берган; у менинг кундалик дафтарим ичида
ҳамон сақланади:

Азиз синглим, меним кўнглим тентакдир.
Шунинг учун умрим бутун эртакдир.
Эртак эмас, бир ярамас хаёл, денг.
Маним учун, таним учун малол, денг.
Хаёл эмас, малол эмас, бу бир туш.
Ҳар нафасни, шу бирпасни унутиш.
Унутамен, йўқ этамен ўзимни,
Ҳеч билмаймен ўзим айтган сўзимни.

Мен бу шеърга жавоб ёзганман. Лекин уни ўзимдан
бошқа бирор кимса кўрмаган. Зеро, мен унча-мунча ёзиб чизиб юрган нарсаларимни бировга кўрсатишдан уялар эдим.
Ушбу шеър бундай сатрлар билан бошланар эди:

Азиз оға,
Шоир оға,
Ҳар сўзингга
Мен садоға.

Хаёлингнинг
Хазинаси
Бўлсин омон,
Азиз оға,
Ҳар сўзингга
Мен садоға.

Асрларнинг
Довули ҳам
Емирмайди
Сенинг сўзинг.
Ёш йигитлар
Қўшиғида
Жаранглайди
Сенинг сўзинг.

Булбулларинг
Кўшиғида
Мангу яшар
Сенинг сўзинг.

Бўғинларнинг
Юрагида
Мангу қолар
Сенинг сўзинг.

Сулув қизлар
Ёрларининг
Белбоғига
Кашта қилур
Сенинг сўзинг.

Азиз оға,
Жоним оға,
Ҳар сўзингга
Мен садоға.

Дадам кечқурун Чўлпонни ичкарига бошлаб кирди. Мени
чақириб таништиргач, кўрпа солишни буюрди. Уйнинг ўртасига қалин жой тайёрладим.
Бу менинг Абдулҳамид акани биринчи дафъа кўришим
эди. Баланд бўйли, йирик гавдали, устида ўзига ярашган
фарғонача янги сиртма тўн, бошида катта сувсар телпак...
Дадам девордаги Аҳмад Яссавий мақбараси расмини
кўрсатиб, бу расмни мен ишлаганим ҳақида гапирар экан:
— Жуда гўзал ишланган. Бу қизни Германияга ўқишга
юбормоқ лозим, — деди Чўлпон.
— Менинг ҳам шундай орзу-умидим бор, — кулимсиради дадам.
Яхшики, Чўлпоннинг истаги хам, дадамнинг орзуси хам
ушалмади. Акс ҳолда, мен ҳаётимнинг бирдан-бир маъноси
ва безаги бўлган Ойбек билан учрашмаган ва шундай суюкли тўрт фарзанднинг онаси бўлмаган бўлардим.

Зарифа Саидносирова "Ойбегим менинг"
👍2
«Олтин водийдан шабадалар»

Туркиянинг «Nobel Kültür» нашриётида Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг «Олтин водийдан шабадалар» романи турк тилида нашр қилинди.

«Олтин водийдан шабадалар» романи турк тилига филология фанлари доктори Замира Ҳамидова (Ўзтурк) томонидан таржима қилинган. Олдинроқ филолог томонидан таржима қилинган «Қутлуғ қон» романи ҳам нашр чиққанди.

Туркиядаги дўстларимиз китобни қуйидаги манзилдан харид қилишлари мумкин:

📘 Aybek. Altın Vadiden Esintiler

Musa Aybek 1949 yılında yayımlanan bu romanının yazılmasının nedenlerini şöyle anlatır:

İşte zafer geldi. Savaşın yol açtığı yıkımı ortadan kaldırmak ve memleketi eski hâline getirmek için büyük bir çalışma gerekiyordu. Savaştan yeni çıkmış olan kişiler büyük bir şevkle çalışmaya başladılar. Böylesine büyük işlere şahit olan yazarın bundan bahsetmemesi mümkün mü? Altın Vadiden Esintiler romanımı böyle duygularla yazdım. Savaştan kolektif çiftliklere dönen girişimci kahramanlarımı­zı (…) göstermek istedim.

***

👉Туркистон кутубхонаси👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_da_chiqishlar
#DIYOR_YANGILIKLARI

📚 OYBEKNING "QUTLUG‘ QON" ROMANI TURK TILIGA TARJIMA QILINDI

#28-avgust#Samarqand
https://t.me/SamTvr

🌐 Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

uzfi.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @uzfirektorBot
#ЭЪЛОН

❇️ Ҳурматли Ойбек ижодининг ихлосмандлари!

❇️ Сизни 4 сентябрь, соат 12:00 да Ойбек уй-музейига таржимон Замира Ўзтуркнинг "Қутлуғ қон" романини турк тилига таржима қилган китоби бўйича анжуманга таклиф қиламиз.

🔰Анжуманда таржимон Замира Ўзтурк ва академик Наим Каримов иштирок этишади.
1
🖼 Дутор чертаётган Зарифахоним Саидносирова Зебунисо билим юрти қизлари даврасида. 1926 йил.
#Хотиралар

📄Зарифа Саидносирова ҳикоя қилади:
1951 йил 16 апрелда Ойбек академиядаги ишидан кейин менинг олдимга, институтга келди. Мен машинага ўтиришим билан у Министлар Совети дачасига, Сергей Петрович Бородиннинг олдига боришимизни айтди. Сергей Петрович Москвадан “Олтин водийдан шабадалар” романини таржима қилиш учун келганини айтди.
Биз дачага йўл олдик. Бородин билан суҳбатлашиб бўлгач, ошхонага, кечки таомга тушдик. Стол атрофида бир неча ёш ёзувчилар ҳам ҳозир бўлишди. Биз суҳбатлашишда, кабоб ея туриб, ҳазил-ҳузул қилишда давом этдик. Мен Ойбекдан ниманидар сўраган эдим, у жавоб бермади. Бир оздан кейин яна унга нимадир деган эдим, у яна жавоб бермади.
-  Нега жавоб бермаяпсиз? – сўрадим ундан бетоқатланиб.
Ойбек қўлини оғзига олиб бориб, бошини сарак-сарак қилди, билмадим, нима бўлганини, демоқчи бўлди...
Мен ўрнимдан шартта туриб кетдим. Дўстлар ҳам бир зумда ваҳимага тушишди. Улар бизни машинагача кузатиб қўйишди. Биз тўппа-тўғри поликлиникага бордик. Врачлар Ойбекнинг қон босимини ўлчашлари билан шу заҳот касалхонага боришимиз лозимлигини айтишди. Биз локтор аёл ҳамроҳлигида касалхонага бордик.
Ойбек гапириш қобилиятини йўқотган эди...”
Ойбек нафақат сўзлаш, балки қўл билан ёзиш қобилиятини ҳам йўқотган эди...
Унинг шу даражага келишида НКВДга алоқадор ёзувчилар ёрдамида Ойбекни йиқитиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшамасига раис бўлиб олган Уйғун, Мильчаков, Шевердин, Ойдин, Мирмуҳсин ва Воҳид Зоҳидовнинг “холис хизмати” ғоят катта бўлган. Худо уларни кечирдими ё йўқми, билмайман. Лекин илм ва ижод аҳли бу ёзувчилар номини унутиб юборди.
Ўзбек халқининг севимли адиби академик Ойбек эса биз билан ва бизнинг қалбимизда абадий яшайди.

  Наим КАРИМОВ, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, филология фанлари доктори, профессор
1
💫Зарифа Саидносирова

(1908-1986)

Зарифа Саидносирова (1908.31,9, Туркистон шаҳри, Қозоғистон — 1986.16.8, Тошкент) — кимёгар олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), профессор (1970). Кимё фанлари номзоди (1945). Биринчи ўзбек аёл рассоми. Таниқли маърифатпарвар С. Миржалиловнинг қизи, Ойбекнинг рафиқаси.
Тошкентда «Пестолоцци» мактаби (1922—26), Навоий номидаги таълим-тарбия техникуми (1924— 36) ва айни пайтда Розанов тасвирий санъат студияси (1924—26)да ўқиган. Сўнг Ўрта Осиё университети физика-математика факультетининг кимё бўлимини тугатиб (1926— 30), ўрта мактаблар, хотин-қизлар билим юрти ва ишчилар факултетида физика, математика ва кимё фанларидан дарс берган. Қишлоқ хўжалик институтида ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири (1930—86), Тошкент тиббиёт институтида ўқитувчи (1932—37), Ўқувпедагогика нашриётида муҳаррир (1934—35) бўлиб ишлаган.
Ўрта мактаблар ва техникумлар учун «Кимё» дарслиги (1933) муаллифи. Зарифа Саидносирова педагогик фаолиятидан ташқари, вольфрам комплекс бирикмалари ва кимё терминларининг русча-ўзбекча луғати устида илмий иш олиб борган.
“Химиядан русча-ўзбекча қисқача изоҳли луғат” (ҳамкорликда, 1975), “Ойбегим менинг” (хотиралар, 1994) китоблари чоп этилган.
Зарифа Саидносирова Ойбек адабий меросини сақлаш, тартибга солиш ва нашр этиш ишига катта ҳисса қўшган. У адибнинг ўзбек тилидаги 20 жилдлик «Мукаммал асарлар тўплами» (1975—85)ни, рус тилидаги 5 жилдлик «Асарлар»и (1985— 87)ни нашрга тайёрлашда фаол иштирок этган.
Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985).
* * *
Қирғоғи бўлмаган бу кенг муҳитда,
Ҳеч ором топмади бу кичик кема.
Тўлқинлар қаримас, кучи синмасми?
Бу кема манзилга етмасми, нега?..
Ўпқундан ўпқунга отади тўлқин,
Фақат чўпда қолдик, бузилди кема.
Бир чўп, бир хашак бўлиб қолса-да,
Кўрурсиз, манзилга элтар чўп — кема.
24 июл, 1937.
* * *
Айвондаги ҳўш кабутар,
Хуш кўрингиз, бизлар меҳмон.
Азизимни — шоиримни
Бир хасталик йиқди пинҳон.
Тутқунларга сирдош, улфат
Кабутарлар, буюк шоир
Хасталикка бугун тутқун,
Дилкаш бўлинг, ҳоли оғир…
15 октябр, 1964.
* * *
Бир саҳар бир ғунча табассумидан
Кўнглимга севинчни тўкди гуляпроқ.
Бир умр ташурман баҳор ишқини,
Гуляпроқ нашъаси кўнгулда булоқ.
Севаман хаёлни, бандиман мангу,
Хаёллар забт этган бутун борлиғим.
Хаёллар булутдай олиб кетади,
Юлдузлар олами — кенг сайргоҳим.
Шаффоф само узра учди оқ булут,
Дилга тўлди ором, мен беҳуш шайдо.
Қуёш этагида эриди булут
Бўлди шунда ҳислар қуюни пайдо.
26 июнь, 1973.
* * *
Булутсиз самодир кўзларинг — шаффоф,
Муҳаббат китобин ўқидим унда.
Танишдим, татиндим кундуз ва тунда
Дунёнинг севинчин, фараҳ, сурурин,
Кўзларингдан ичдим юлдузлар нурин.
20 ноябр, 1977.
👍21
😍2