#Ойбек_мухлислари_ижодидан
“Зарифа, ўляпман, рози бўл...” Мен бу жумлаларни ҳалигача этим жунжикиб эслайман. Бир пайтлар Ойбек ижодига ошиқ эдим. Чиноздаги “Сўз” тўгараги билан, мактаб даврида Ойбек уй-музейига боргач бошланган бу қизиқиш. Ўша пайтлар Ҳазратим Ойбекнинг бутун асарларини, у ҳақидаги мақолаю хотираларни битта қолдирмай ўқигандим.
Рафиқаси, биринчи ўзбек аёл кимёгари, рассом ва шоира Зарифа Саидносированинг “Ойбегим менинг” асарига шу қадар кириб кетганманки, Ойбек ва унинг оиласи ўз оиламдан ҳам яқин бўлиб кетган. Тўрт қайта ўқиган ягона китобим шу бўлса керак.
Ойбек асарларидаги сирли самимият, темир оҳанг одамда қандайдир қўмсаш туйғусини уйғотади. Қўмсаш бу исёндир: кечаги кун хушбахтлигига, бугуннинг оғирлигию эртанинг мавҳумлигига қаратилган исён. Шул важдан Ойбек асарларини исёнкор деб аташ мумкин менимча.
Ойбекка ҳеч қачон буюк ёзувчи сифатида қаролмасм керак, негаки сиз яқинингизга ҳеч қачон буюк шахс деб қарамайсиз. У сиз учун шунчаки азиз бир инсон, холос. Аммо, ўша азизлик буюкликдан анча устун туради. Буюклик мезонлари даврий қарашларга мос равишда ўзгариши мумкин, аммо қондошу жондошлик ҳеч қачон ўзгармайди.
Ҳамон Ойбек ва унинг даври, давр одамлари, давр руҳининг увайс соғинчи билан яшаяпман.
Сизни яхши кўраман, Ойбек. Туғилган кунингиз бизга муборак.
✍ Мирзоҳид

👍3🔥1
Бугунги тадбирдан чиқарган хулосам: Яхши инсонлар ўзларидан кейин ҳам атрофидагиларни бошини бирлаштириб турар экан. Ойбек уй музейида очиқ эшиклар куни анъанага айланган. Музейдаги тадбирлар музей майдонини мулоқат, фикр алмашиш, учрашувлар майдонига айлантирган.
Раъно Ибрагимова
Раъно Ибрагимова
👍3🔥1
Ниҳоят, бугун, Ойбекнинг "Қутлуғ қон" романи Туркиянинг «Bengü» нашриётида нашрдан чиққан ва филология фанлари доктори Замира Ҳамидова (Ўзтурк) томонидан турк тилига таржима қилинган китоби адибнинг уй-музейига етиб келди!
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎼 БИР ЎЛКА-КИ...
✍ Ойбек шеъри, Шерали Жўраев мусиқаси.
🎤 Шоҳжаҳон Жўраев ижро қилган.
✍ Ойбек шеъри, Шерали Жўраев мусиқаси.
🎤 Шоҳжаҳон Жўраев ижро қилган.
👍2
#Мутолаа
📖...Шу йилларда тошкентлик машҳур жадидларидан бири
Мунаввар қори дадамнинг олдига тез-тез кириб турарди. У
кичикроқ бўйли, кенг елкали, оқ юзли, калта қора соқолли, вазмин ва мулойим киши эди. У ўзининг ҳовлисида
жадид мактаби ташкил этган ва ўзи ҳам муаллимлик қиларди. Ақлли, маорифпарвар бу сиймо ўзбек зиёлиларининг
суюкли раҳбари булгани учун унинг шарафига қўшиқлар
тўқилган ва куйланган.
Кунларнинг бирида шоир Чўлпон ҳам дадам ҳузурида
меҳмон бўлди.
Биз, Туркистондан келиб, Тошкентда таҳсилда бўлган
барча талабалар, суратга тушган эдик. Бу сурат орқасига — Шарифа бўлса керак — Чўлпоннинг «Гўзал Фарғона» шеърини ёзиб қўйган ва советлар давридаги бир санани
қайд этган экан. Дадам суратни токчадан олиб, Чўлпонга
кўрсатган. У, эҳтимол, қўрқиб кетганидан «Йили ундоқ
эмас, мундоқ» деб, инқилобдан олдинги бир санани қўйган
ва шу ондаёқ бир варақ қоғозга шеър ёзган. Дадам бу
шеърни менга берган; у менинг кундалик дафтарим ичида
ҳамон сақланади:
Азиз синглим, меним кўнглим тентакдир.
Шунинг учун умрим бутун эртакдир.
Эртак эмас, бир ярамас хаёл, денг.
Маним учун, таним учун малол, денг.
Хаёл эмас, малол эмас, бу бир туш.
Ҳар нафасни, шу бирпасни унутиш.
Унутамен, йўқ этамен ўзимни,
Ҳеч билмаймен ўзим айтган сўзимни.
Мен бу шеърга жавоб ёзганман. Лекин уни ўзимдан
бошқа бирор кимса кўрмаган. Зеро, мен унча-мунча ёзиб чизиб юрган нарсаларимни бировга кўрсатишдан уялар эдим.
Ушбу шеър бундай сатрлар билан бошланар эди:
Азиз оға,
Шоир оға,
Ҳар сўзингга
Мен садоға.
Хаёлингнинг
Хазинаси
Бўлсин омон,
Азиз оға,
Ҳар сўзингга
Мен садоға.
Асрларнинг
Довули ҳам
Емирмайди
Сенинг сўзинг.
Ёш йигитлар
Қўшиғида
Жаранглайди
Сенинг сўзинг.
Булбулларинг
Кўшиғида
Мангу яшар
Сенинг сўзинг.
Бўғинларнинг
Юрагида
Мангу қолар
Сенинг сўзинг.
Сулув қизлар
Ёрларининг
Белбоғига
Кашта қилур
Сенинг сўзинг.
Азиз оға,
Жоним оға,
Ҳар сўзингга
Мен садоға.
Дадам кечқурун Чўлпонни ичкарига бошлаб кирди. Мени
чақириб таништиргач, кўрпа солишни буюрди. Уйнинг ўртасига қалин жой тайёрладим.
Бу менинг Абдулҳамид акани биринчи дафъа кўришим
эди. Баланд бўйли, йирик гавдали, устида ўзига ярашган
фарғонача янги сиртма тўн, бошида катта сувсар телпак...
Дадам девордаги Аҳмад Яссавий мақбараси расмини
кўрсатиб, бу расмни мен ишлаганим ҳақида гапирар экан:
— Жуда гўзал ишланган. Бу қизни Германияга ўқишга
юбормоқ лозим, — деди Чўлпон.
— Менинг ҳам шундай орзу-умидим бор, — кулимсиради дадам.
Яхшики, Чўлпоннинг истаги хам, дадамнинг орзуси хам
ушалмади. Акс ҳолда, мен ҳаётимнинг бирдан-бир маъноси
ва безаги бўлган Ойбек билан учрашмаган ва шундай суюкли тўрт фарзанднинг онаси бўлмаган бўлардим.
✍Зарифа Саидносирова "Ойбегим менинг"