Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.33K photos
62 videos
6 files
125 links
Download Telegram
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
10 ЯНВАР — УСТОЗ ОЙБЕК ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Мазкур мақола ёзилганига 37 йилдан ошибди. Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган. Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди. Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади.

Хуршид ДАВРОН
ЎЧМАГАН ОВОЗ, СЎНМАГАН ҚОН

Мақолани тўлиқ ҳолда "Хуршид Даврон кутубхонаси"да ўқинг: https://kh-davron.uz/ijod/maqolalar/xurshid-davron-ochmagan-ovoz.html
Бугун 30 апрель куни ОЙБЕК уй-музейида ажойиб шоир, ёзувчи, публицист, адабиётшунос олим Улуғбек Хамдам билан учрашув бўлиб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ойбек уй-музейида адабиёт дарси.
Ойбек уй-музейида бугун 7 май куни 9 Май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан экспозициянинг Кириш залида “Юрагимда йиғлар Ватаним...” номли кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада адибимиз Ойбекнинг Улуғ Ватан урушига бағишлаб ёзган асарларининг илк ва янги нашрлари, рассом Лутфулла Абдуллаевнинг “Қуёш қораймас” романига ишланган графика ишлари, урушда қатнашган жангчиларнинг ёзувчи Ойбекка ёзган хатлари ва 1941-1945 йилларда чоп этилган газеталар намойиш қилинмоқда.
“Ўзбек халқи қул бўлишни истамайди. Одамхўр фашистларнинг қаршисида тиз чўкишдан ўлимни афзал билади. Ўзбеклар одамгарчиликни, эрликни, йигитликни, ор-номусни ҳаммадан юқори қадрловчи бир халқ”
Ойбек
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмайди...
🖼🎨 Тошкент Фотосуратлар уйида таниқли рассом Азиза Маматованинг "Вақт, инсон ва тафаккур" номли кўргазмаси намойиш этилмоқда.

❇️ Азиза Маматова Ойбек, Зарифахоним Саидносирова, Бек Тошмуҳаммедовларнинг портретларини ишлаган.
👍1
🖼 Ойбекнинг рафиқаси, биринчи ўзбек кимёгар олимаси Зарифахоним Саидносирова портрети.

🎨 Рассом Азиза Маматова.
👍2