Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.33K photos
62 videos
6 files
124 links
Download Telegram
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
УСТОЗ ОЙБЕККА БАҒИШЛОВ

МИРТЕМИР
УСТОЗГА АТАГАНИМ


Шеър — ҳикмат дарёси, сеҳр дарёси,
Жумбоқдай битталаб ечолсам, дейман.
Илму ишқ дарёси, меҳр дарёси,
Қониб-қониб мен ҳам ичолсам, дейман.

Бағри бир хазина — бебаҳо дурдан,
Тозалиги ўтар тоза биллурдан,
Яралибсан гўё бир дарё нурдан,
Нурини нур бўлиб қучолсам, дейман.

Ҳайратда қарайман дил тошиб-тўлиб,
Ундан сув ичганлар қолмайди сўлиб,
Мен ҳам шу дарёда бир тўлқин бўлиб,
Чўллардан сел каби кечолсам, дейман.

Жонларнинг озиғи — сўзнинг ётиғи,
Сўзим бўлсин элнинг қўшиқ ё тиғи,
Кўнглимни титратмас асло ёт йиғи,
Доим хушвақт даврон қучолсам, дейман.

Кўкламда қуйилар не-не ирмоқ, сел,
Тўқайларда кезар елпиб-елпиб ел.
Баҳра олар, қонар ҳам тупроқ, ҳам эл,
Соҳилларда мен ҳам соз чалсам, дейман.

Тўлқинида юз бир қуёш жилоси,
Ҳар қатраси не-не дардлар давоси.
Бўйларида ўсар меҳригиёси,
Мавжига тўш уриб, учолсам, дейман.

Жайҳунмисан, қайдам, ё теран Сайҳун?
Ҳар қалай тошқинсан, жўшқинсан-жўшқин,
Она тупроғингга зарурсан ҳар кун,
Мен ҳам қониб-қониб ичолсам, дейман.

Мақсуд ШАЙХЗОДА
АДИБ ОЙБЕККА

Кечалар илҳомбахш саҳарни кутиб,
Мунаққаш бобларни қоғозга битиб,
Соатни ютқизса, йилларни ютиб,
Сеҳрли сафарлар йўлидан ўтиб,
Аср биносига бир гумбаз қўшиб,
Тиколди ложувард ранглардан адиб.

Бу китоб саҳнида юрар Алишер,
Шеърда — Ардашер, ақли, дили шер.
Севади оламни, армони ҳар он
Бахтли кўрмоқ истар башарнинг юзин,
Маънидан гулдаста дўстларга тутиб,
Элга бағишлади у жўмард адиб.

Шамоллар боғларга ҳаво бағишлар,
Табиблар дардларга даво бағишлар,
Ирмоқлар тупроққа неъмат келтирар,
Муқова китобга зийнат келтирар,
Шоирлар дўстини қутласин, бахайр, деб,
Қаламинг соғ бўлсин, соғ бўл, эй адиб!

Ўлкани тутмишдир Ойбекнинг донги,
Курашда тобланмиш Йўлчининг онги.
Чинор умри насибанг, соғ бўл, эй дўстим,
Самимий юракдан қўлингни қисдим.
Олтмишда эр йигит келбатли адиб,
Етмишдан ошмоқлик бўлғуси насиб,
Саксонда Чимёнда ўйнаб, сакрашиб,
Элу юрт маънавий юкини ташиб,
Шу қутлуғ ёшида дўстимни қутлаб,
Дегайман: “Ҳормагил, эй улуғ адиб!!!”

Абдулла ОРИПОВ
ОЙБЕК ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Қалби пок мардона элнинг сен азиз фарзандисан,
Ганжу мулкка бергисиз эл гавҳари, дилбандисан.

Ҳар калиманг маърифатнинг уфқида ойдек тўлиб,
Эл аро топдинг шараф сен, Устоз Ойбек бўлиб.

Шан ҳаётинг одамийлик хайру софликдан нишон,
Чақнади шеърингда нурли эътиқод бирлан имон.

Гоҳ Навоий суҳбатингда, гоҳ Торобий, Йўлчи гоҳ,
Сен севикли халқим ўғли бегумон, беиштибоҳ.

Хизматингдан, ҳикматингдан элу юрт мангу ризо,
Учмагай, номинг асрлар сўнгидан бергай садо.

Рауф ПАРФИ
ОЙБЕК ХОТИРАСИГА

Тоғлар аро бир ойдин булоқ,
Атрофида шивирлар ўтлоқ.
Булоқда шаън ва собит чирой.
Нур йўлидек ўйлари йироқ,
Сувда мангуликдек сузар ой…

Бироқ, ҳайҳот, бир қуюн келди…
Ойдин булоқ қайга беркинди?!
Қайдадир шаън ва собит чирой?
Фалакларга қарайман энди,
Фалакларда сузиб юрар ой…

Омон МАТЖОН
ОЙБЕК

Сукунат тиллардир.
… Оқшомнинг юлдузли тиллари,
Гулларнинг илтижо тиллари,
Вулқоннинг им-илиқ тиллари.
Сукунат тиллардир.

Тоғларимнинг оғир тош тили,
Кўзнинг киприк тили, ёш тили,
Бутун самовотнинг бош тили
Сукунат тиллардир.

Алангалар, чўғлар шу тилда сўйлар,
Ўйлар, хотиротлар шу тилда сўйлар,
Унут булган зотлар шу тилда сўйлар…
Шу тилни ўйлагим келади.
Шу тилда сўйлагим келади.

Сукунат — шоирнинг сўзлари.
Айта…
олмай…
кетган…
сўзлари.


Муҳаммад РАҲМОН
ОЙБЕК

Бўлолса ҳам қалбингга тилмоч
Қўл — қўл экан, кўз ҳам кўз экан.
Яшар кимдир лутфингга муҳтож,
Сўз ҳам асли ризқу рўз экан.

Изҳор истар муҳаббат, меҳр,
Изҳор истар мендан бу юрак.
Иссиқ нондек уларни ҳозир
Сизга узиб беришим керак.

Кўзларимда унсиз бир нидо,
Ҳаяжонлар жоним қасдида.
Ўлтирибман тилимдан жудо
Бўғриққан қалб рўпарасида.

Менда қолди ҳаққингиз, дўстлар,
Рози бўлинг, дўстларим, энди.
Ёнаяпти ичимда сўзлар,
Димоғимда куйган нон ҳиди!..


Усмон АЗИМ
ОЙБЕКНИНГ УЙ МУЗЕЙИДА ЎҚИЛГАН ШЕЪР


Бу ерга келганда
Ишондим. аниқ —
Ойбекнинг муқаддас остонасида
ёлғон ўлса керак уятдан ёниб,
киролмай шоирнинг шеърхонасига.

Биламан,
бу уйда яшайди ҳамон,
Ойбекнинг қалбидан мерос диёнат.
Амммо келаримда
Ишондим — аён —
шу эшик олдида ўлар хиёнат.
👍31
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Бу ерга келишда яна
ишондим,
икки юзи борлар кўчада қолар.
Шоирнинг
бронза
кўзига боқиб,
Шеър ўқир бир қалбу бир юзи борлар.

Шоир,
Сизга ўхшаб, соддалигим бор.
Ҳануз бу дунёнинг ўйини чалкаш.
Покликнинг ёнида
ана,
бахтиёр —
ёлғон таъзим қилиб, жилмаяр яккаш.

Кўзимга қадалар —
Виждон ёнида,
хиёнат турибди –
соғлиги хўб соз.
Ҳатто нутқ айтмоқчи,
шоир шаънига,
тилига ёғ суртиб,
сўзига пардоз.

Ана,
мухлисингаз — ўйчану ғамгин,
Сиздан
улгу олган
ўткир кўзини.
У нечун безовта?
Пайқадимикан –
Бирор бир кимсанинг
Минг бир юзини.

Бу гапни айтмоқчи эмасдим асли,
Бироқ йулчилигим…
Бу — сиздан мерос.
Поклансин дейман-да одамзод насли,
Сизнинг уйингазга келганда, устоз…

Бу ердан қайтишда яна уйлайман,
Ойбекнинг руҳидан мадад ол, юрак!
Тилим тутилгунча
Энди куйлайман,
Тилим тутилса ҳам…
Куйлашим керак!

Хуршид ДАВРОН
ОЙБЕКНОМА

1
Ойбекнинг шеърини далага чиқиб,
Майсага ёнбошлаб ўқимоқ керак:
Билмай қолсин юрак: сув узрами, ё
Ойбекнинг шеърида ўйнайди бу нур?

Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ,
Бу нигоҳ асрорин йўқдир поёни.
Худди бўлмагандек майсага изоҳ,
Йўқ Ойбек шеърининг тўла баёни.

Ойбек — бу майсага чўккан бужур тош,
Ҳайратдан ёрилиб-ёрилиб кетган.
Ойбек — бу дарахтзор устида қуёш,
Нури то чумоли кўзига етган.

Ойбек — бу улкан бир чорбоғ ортида
Ёввойи узумзор оралаб, титроқ —
Қуёш тангалари ўйнаб сиртида
Бирдан ёруғликка чиққан шўх ирмоқ.

Ойбек — бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар,
Барча ҳасратини жим туриб лаби,
Энг яқин дўстига сўзлаган кўзлар,

Ойбек тирик ҳамон, у кўкда ҳилол,
У — шамол, боғларда тинмай еладир.
У мени чорлаган ойдин бир хаёл,
Кўкдаги Каҳкашон унинг йўлидир

2
Шеър — фақат қуш тили,деганди шоир
Қулоқ тутиб қувноқ, шўх товушларга.
Бошида рутубат қилганда қаҳр,
У тилин қайтариб берди қушларга.

Шеър — юлдуз киприги, деганди Ойбек,
Ўзи киприк эди Ўзбекистонга.
Сўнгги дам бошида сўнаркан осмон,
Шоир кўзларини берди осмонга.

1982

ОЙБЕК
“Эй, тилим, Эй, элим, Эй, она тупроқ» номли сонетлар туркумидан
Ноҳақ зарбалардан бўлдинг минг тилим,
Ҳаётга қайтарди ям-яшил ўтлар.
Йўлингни тўсмоқчи бўлди зобитлар,
Сени енголмади хиёнат, дилим.

Тунлари юракни ҳовучлаган дам,
Алам дафтаримга битганида шеър,
Олис-олислардан келдилар пурғам
Таскин бермоқ учун ҳазрат Алишер.

Этакларин ўпдим шивирлаб: “Пирим…”
Ва сездим билакда пайдо бўлди куч,
Англадим, Сен бор-ки, бошқа нарса – пуч…

Шундан қоғоз ёнди – ёндирди шеърим…
Куйди, кул бўлмади, чиқмади жоним,
Ўчмади овозим, сўнмади қоним…
1985

Зебо МИРЗАЕВА
“НАВОИЙ”НИ ЎҚИБ…

Липиллаган шам ёруғида
Дил қонига ботириб бармоқ,
Ўлтирарди Ҳазрат Навоий
Тангри билан сирлашиб узоқ…

Манқалдонда милтилларди чўғ…
… Даричадан тўкилган ойдек.
Аста чертиб ҳужра эшигин
Кириб келди мавлоно Ойбек!

Такаллуф ва иззат-эҳтиром
Ёғиларкан ҳар икки ёқдан,
Янги ғазал узатар Ҳазрат,
Қуримаган ҳали сиёҳдан…

Ечилади Ойбек тиллари
Худо «сир» деб солган тугундан.
Сўйлай кетар “қуш тили”да у
Туғилгандай гўё бугундан!

…Ё туш кўрдим, ёки синоат,
Ақлу ҳушим чорбоғ ичинда.
Мулозимман, мен бир мулозим,
Жим тингладим титроқ ичинда.

Гоҳ англаб, гоҳ англамай, лекин
Кўрмоқ учун шу лаҳзани бот,
Сенинг сирли тунларинг бўлиб,
Қолгим келар, о, гўзал Ҳирот.

ФАХРИЁР
ОЙБЕКНИНГ КЎЗЛАРИ

Нигоҳлар ўлмайди, нигоҳлар ҳаёт,
Нигоҳлар руҳ каби ўчмас бир шарор.
Кўзлардан кейинги иккинчи умр
Нигоҳлар умридир… ҳақ этмиш қарор.
Нечук соз нигоҳнинг сарғармаслиги,
Арча яшиллиги унда ҳаётнинг
Беаёв санчилар игна барглари
Заиф ерларига адабиётнинг.

Улуғбек Ҳамдам
ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ

Ойбек домла ўзи томон отилган ҳасад ва кўролмаслик тошлари боис тилдан қолиб, умрининг охирги 17 йилини азобда ўтказган.
Шоир бўлиб туғилган эди,
Шоир бўлиб яшади шоир.
Бироқ ҳасад бошини еди —
Тилдан қолиб қақшади шоир!

Уйдан чиқиб юролмас ўзи,
Баъзан ҳатто туролмасди ҳеч.
Дарвозага михланиб кўзи
Аёлини кутди эрта-кеч.

Аёлнинг-чи, бўйнида рўзғор,
Эрта кетиб, кеч қайтар эди.
Келганида шоир-маҳтал, зор,
Кўзи билан шеър айтар эди.

Ёзар эди аёл ҳам шошиб,
Тунни тонгга улаб. Сўнг, аста
Шоир бошин бағрига босиб
Ишга кетар эди. Дил — хаста…
1👍1
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Ёзар экан аёл бир кеча
Ухлаб қолди чарчоқдан ногоҳ.
Шоир эса кутганди қанча,
Кўзларида қотди ашъор-оҳ!

Кўзларида шеър эди қат-қат,
Кўзларининг ўзи шеър эди!
Тўколмасди қоғозга фақат,
Бу шеър шоир юрагин ерди!

Ёзай деса, қўли ишламас,
Айтай деса, айланмас тили.
Фақат ёри… у ҳам одам, бас,
Вайрон эди шоирнинг дили…

Кўзларига тўлди ўша шеър,
Кўзларидан боқди ўша шеър.
Қани чора? О, золим фалак!
Кўзларидан оқди ўша шеър!

Кўзларидан оқди шеър — кадар,
Оқиб шоир кўксин куйдирди!
Шу дамдаги олов томчилар
Унга ОЛЛОҲ СИРИН туйдирди!

Ўша сирда эди ҲАММАСИ,
Шоир буни тушуниб етди.
Тушунди-ю, шеърга сололмай
Ўзи билан,воҳ,олиб кетди…

2015 йил 19-январ

Талант Бек
ОЙБЕК ХОТИРАСИГА

Чўр, тутуқ, тархон — чигил уруғидан ишхид Тўн Ябғу (618-630) жорий этган унвонлар. Ўша замонпарда сўғдий, хоразмий, парфиён, оромий ёзувларидан ташқари махсус Фарғона ёзувлари ҳам бўлган…

Тутуқунвонини билмайди алар,
Билар панжарада тутиб туришни.
Ноғора чалади. Билар бесамар,
Тарихни тўнкариб қайта қуришни.

Фақат юрагингга томади ёшинг,
Қирларда югурган тулпорлар толди.
Идорага кирсанг урилар бошинг,
Чўқморлар болғага айланиб қолди.

Қиличлар емрилиб бўлди-ю ўроқ,
Аммо қолиб кетди қонларнинг иси.
Аскарлар қабрида турибди сўроқ,
Ойбекнинг тилида тутуқ белгиси.
2013

Муслимбек Мусалламов
ОЙБЕК ДОМЛАГА

Қандоқ чизай суратин айтинг ,
Сочларида қалам синади .
Икки қошин чизётган пайтим
Ўртасида олам синади .

Қандоқ чизай унинг кўзига ,
Қарамоққа кўзим бермас дош .
Тонгда турсам мато юзига,
Фаришталар йиғлаб тўкар ёш .

Қандоқ чизай унинг нигоҳи ,
Тарихларни айлайди баён .
Чўлпон, бўлиб кўринар гохи,
Гох Навоий бўлар намоён .

Ичга ютиб йиллар додини,
Боқар Ойбек қайгадир узоқ .
Бир Миллатнинг эътиқодини ,
Мен рангларга жойлайман қандоқ .

07 -1 2015
1👍1
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ойбек ҳаёти ва ижодига бағишланган "Хуршид Даврон кутубхонаси" саҳифалари билан танишинг: https://kh-davron.uz/tag/oybek
👍2
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
ОЙБЕК
“Эй, тилим, Эй, элим, Эй, она тупроқ» номли сонетлар туркумидан

Ноҳақ зарбалардан бўлдинг минг тилим,
Ҳаётга қайтарди олис чироқлар.
Йўлингни тўсмоқчи бўлди қароқлар,
Сени енголмади хиёнат, дилим.

Тунлари юракни ҳовучлаган дам,
Алам дафтаримга битганида шеър,
Олис-олислардан келдилар пурғам
Таскин бермоқ учун ҳазрат Алишер.

Этакларин ўпдим шивирлаб: “Пирим…”
Ва сездим билакда пайдо бўлди куч,
Англадим, Сен бор-ки, бошқа нарса – пуч…

Шундан қоғоз ёнди – ёндирди шеърим…
Куйди, кул бўлмади, чиқмади жоним,
Ўчмади овозим, сўнмади қоним…

1985
Хуршид ДАВРОН Охирги икки сатр Ойбек домланики
👍2
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек - Ўзбекистон. Шеър

Шеърни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов ўқиган.
Режиссёр - Сарвар Каримов Оператор - Иззатилла Лутфуллаев

Роликни тасвирга олишда яқиндан ёрдам берган Ойбек уй-музейига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Тошкент - 2020
👍2
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ХУРШИД ДАВРОН ОЙБЕК УЙ-МУЗЕЙИДА
👍3
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
ЗАРИФА ОПАНИНГ ЧЎҚҚИСИ
Шундайлар бўлмаса агар дунёда,
Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл.
Абдулла Орипов
Табаррук, муқаддас жойларни зиёрат килиш кимгадир эрта, яна кимгадир кеч насиб килар экан. Энг мухими, насиб қилишида. Улуғ инсонларнинг хаёт йўллари билан якиндан танишиб, уларнинг изтиробларини ҳис этиш ҳам зиёратдек гап.
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Бу сатрларни ёзишимга Зарифа Саидносированинг "Ойбегим менинг" китоби мутолааси сабаб бўлди. Эндиликда бу асар китоб жавонимдаги "Навоий", "Қутлуқ қон" романлари қаторидан ўрин эгаллади.
Ўсмирлик йилларимда "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" романларини ўқиганимда туғилган ажиб бир ҳиссиёт ушбу китобни ўқиганимда ҳам қайта уйғонгандек бўлди. Мен Ойбек домланинг барча асарларини бўлмаса ҳам, кўп китобларини такрор-такрор мутолаа қилганман. Уларнинг қаҳрамонлари билан ҳамнафас бўларканман, адиб-нинг ўзи билан ҳам сирлашгандек бўлганман. Зарифа опанинг хотира ки-тобини ўқиганимдан сўнг Ойбек ижодини, айниқса, адиб умрининг охирида ёзган асарларини қайтадан ўқиш нияти туғилди.
Аёл зотининг буюклигига шубҳа йўқ. Машҳур француз ёзувчиси Оноре де Балзакнинг "Миллатнинг келажаги оналар қўлида" деган эътирофи шунчаки баландпарвоз гап эмас. Балзакнинг бу ҳақиқатига кенгроқ маънода қарасак, "Инсониятнинг келажаги оналар қўлида" деган тўхтамга ҳам келишимиз мумкин...
Китобни мутолаа қилганимда келган хулосам шуки, тақдир бу икки Шахсни учраштиргани фақат улар муҳаббатининг натижасигина эмас, балки ўзбек маданиятининг ҳам бахтидир. Агар адибнинг ёнида Зарифа опадек умр йўлдоши ҳамнафас бўлмаганда эди, Ойбекнинг ўзи ўттизинчи ва эллигинчи йилларнинг қора тўфонларини мардона енгиб ўта олиши даргумон бўларди. Ойбек ҳам шоир, ҳам адиб. Унинг ижодидан хабардор бўлган ҳар қандай ўқувчи адиб асарларидаги бадиият Зарифа опанинг юрак тафтидан ҳам бахраманд эканига амин бўлади. Зарифа Саидносирова Ойбек билан бир умр ҳамфикр, энг яқин сирдош, маслаҳатгуй ва биринчи ўқувчиси бўлиш билан баробар ўзи ҳам етук ади-ба даражасига кўтарилганлиги "Ойбе¬гим менинг" китобида руй-рост намоён бўлиб турибди...
Бир вақтлар давр тақозоси билан "Марксизм-ленинизм" кечки университетида ўқишимга тўғри келган. Ўшанда Иванов исмли тингловчи: "Аёлларда маълум ёшдан сўнг аклий фаолият сусая бошлайди", деган фикрни ўртага ташлаган эди. Ўшанда мунозара роса авж олган. Қизларимиз балоғат ёшига етгач, оила қурадилар, илм олиш масаласи иккинчи ва учинчи даражали мақсадга айланади. Афсус... Бунга урф-одатларимизнинг "нозик томонлари", хаёт тарзимиз ҳам сабабчи. Улар яхши она, саришта уй бекаси, вафоли ва гўзал ёр бўлиш ҳаракатига тушадилар. Яъни илм олиш, кашфиётлар қилишдан чалғийдилар. Агарда аёлларимиз ва қизларимиз эркаклар каби бир умр ҳеч нарсага чалғимасдан илмий кашфиётлар орқасидан интилишганида борми, инсоният балки бундан бир неча юз йиллар илгари ўзининг ҳозирги тараққиёти даражасига етиб келган бўлармиди?! Лекин, афсуски, инсоният тараққиёт йўлини танлаганда ақлий куч эмас, аксинча жисмоний куч етакчилик қилган. Эркакларнинг жисмонан бақувват эканлиги қизлар ва аёлларнинг ўз истеъдодларини тўла намоён қила олишларига имконият бермаган.
Биологлар дунёдаги энг етук мавжудот аёллар эканини аллақачон исботлаб беришган! Оилани ушлаб қолиш, тушкунликка тушган эрнинг кўнглини кўтариш, кейинги наслларни тарбиялашдек мураккаб вазифа инсониятнинг сара ақл эгалари бўлган аёллар зиммасида... Бундай қисматдан онда-сонда озод бўлиб, юмушлари енгиллаган аёлларимиз етиб борган марраларни унча-мунча эркаклар эгаллай олмагани ҳам сир эмас. Нобел мукофоти мустасно тариқасида Мария Складовская-Кюри (1903-11), Л.Полинг (1954-1962) ва Ж.Бардин (1956-72)га икки мартадан берилган. Саналардан кўриниб турибдики, Мария фанда эришган ютуқ-ларини эркаклар қарийб эллик йилдан кейингина такрорлай олишган.
Тарихда бундай мисоллар кўп. Бу фикрларнинг исботини Зарифа Саид¬носированинг ўзи олим сифатида эришган чуққилар ҳам кўрсатиб турибди.
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Ойбегим менинг" китобида учраган баъзи бир кимсаларнинг номларини ўқиб Алишер Навоий хазратларининг "Нопок эрдин яхшироқ, пок хотунларнинг оёғи изи" деган ҳикмати ёдга тушади. ...Залворли туйғуларнинг оғриғи ҳам кучли бўларкан... Шу боис Зарифахонимнинг айрим шахсларга, давр сиёсатига нисбатан қилган ишораларида синчков китобхон ҳеч ҳам кечириб бўлмас туйғу зарбасини сезиши табиий. Шу боис яна бир карра Зарифахонимнинг журъатига қойил қоламан. Бизгача етиб келган Тумарис онамиз ҳақидаги тарихий ривоят шунчаки афсона эмас, аслида ҳақиқат эканлигига ич-ичдан иқрор бўласан киши. Бугун бизга экранларимизни кун сайин буткул эгаллаб олаётган турфа хорижий сериаллар эмас, балки тарихий ҳақиқатга суянган ҳолда Абдулла Қодирий, Чўлпону Фитратларнинг қамоқхоналардаги азоб-уқубатларини тўкис гавдалантириб берадиган, Ойбек ва Зарифахоним ўтган йўлни асл холича кўрсата оладиган бадиий филмлар, миллий се¬риаллар керак.
Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай ол¬ган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир.
Ёшларимиз, истеъдодли қизларимиз ана шундай улуғ оналаридан ибрат олсинлар. Хаётда ҳам, илм ва ижодда ҳам ўз момоларига муносиб бўлсинлар, дегим келади.
Мансурхон Тоиров
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2008-йил, 25-январь, № 4 (3936)
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зарифа Саидносирова...Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир.
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
САҲИФА ТАНИҚЛИ АДИБ ОРЗИҚУЛ ЭРГАШ ТАВАЛУДИНИНГ 70 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

Орзиқул ЭРГАШ
ЯХШИ ОДАМЛАР
ёхуд Ижод дарди https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/memuarlar/orziqul-ergash-yaxshi-odamlar.html
📷 📸 Ойбекнинг набираси Элжон Аббосов, академик, адабиётшунос олим Наим Каримов, мусиқашунос, шарқшунос, санъатшунослик фанлари номзоди Александр Жумаев
Forwarded from Nazokat
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/ru/posts/poistine-narodnyy-pisatel_443646
Forwarded from Mitti Ko'prik
Таржима бекати.
Бугун Ойбек домла туғилган кун.

Сендадир кўзларим, сендадир кўнгил,
Узоқларга ҳасрат билан боқаман.
На қуёш, на баҳoр, на гулшанда гул
Юракни юпатмас — мен соғинаман.

Сени соғинаман, руҳда йўқ қарор,
Ошиб кел тоғ, довон!
Бу қадар ҳижрон!..
Дардим бор, гулим бор, қўшиқларим бор..
Сен йўқсан! Наҳотки бу мангу армон?!

A poem by OYBEK

I fix my eyes on you, indeed I love you,
I melancholy look into the distance.
Neither sun, nor spring, nor blooming view –
To my longing – can render assistance.

I miss you and my soul is insane,
What a yearning!
Come closer through the hill!
I have my songs, my flowers, and my pain,
You’re not with me! Would that forever thrill?!
Forwarded from Mitti Ko'prik
"Навоий" романи чех тилида:
Танишинг: Ойбек домланинг “Навоий” романи чехиялик таржимони Войтех Гая!

Роман “Қуръон ва қилич” номи билан 1958 йили қаттиқ муқовада, 5000 нусхада Прагада босилган. Китоб 321 саҳифадан иборат.
http://azamabidov.uz/?p=3325
Forwarded from Mitti Ko'prik
"Навоий" романи француз тилида:
Алис Оран – бу унинг тахаллуси, асли исми Александра Петровна Орановская (дугоналари уни Шуретта деб чақиришган) асли Россияда туғилган, жуда ёшлигида Францияга кетиб қолади ва 15 ёшгача Парижда яшайди. 1914 йили Алис оиласи билан Россияга қайтиб келади, ҳарбий муҳандисга турмушга чиқади, урушдан сўнг эса Москвадаги “Иностранный рабочий” (ҳозирги номи “Прогресс”) нашриётига ишга киради, француз тили клуби очади. Жуда кўп рус ва совет ёзувчиларининг китобларини, жумладан, “Навоий” романини русчадан маҳорат билан французчага ўгирган.
http://azamabidov.uz/?p=3308