Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.33K photos
62 videos
6 files
124 links
Download Telegram
Оллоҳ ўзининг бу бебеаҳо инъоми ёрдамида ҳам Ўзини биз — сарсонларга эслатиб турадигандек. Одатий ҳисоб-китобли, турмушнинг қуйқалари билан бежалган хира қиёфаларни, ҳафсалани пир қилар даражадаги кўнгилни чўктирадиган бўм-бўш сўник кўзларни кўравериб, баъзан табассум ортида изтиробнинг майин нурлари қалқиб чиққан ўйчан-хаёлчан, маъсум юзларни шу қадар соғинасанки…

Қирғоғи бўлмаган бу кенг муҳитда,
Ҳеч ором топмади бу кичик кема.
Тўлқинлар қаримас, кучи синмасми?
Бу кема манзилга етмасми, нега?..
Ўпқундан ўпқунга отади тўлқин,
Фақат чўпда қолдик, бузилди кема.
Бир чўп, бир хашак бўлиб қолса-да,
Кўрурсиз, манзилга элтар чўп — кема.

24 июл, 1937.

Шеър санасининг ўзиёқ бизга кўп нарсаларни айтиб турибди. Ўтган асрнинг машъум ўттиз еттинчи йилининг ёзи ўзбек маданияти учун ҳеч унутиб бўлмас даҳшатли туш эди. Миллатни “халқ душман”ларининг таъсиридан буткул “тозалаш” учун ваҳимали сўроқлар айни авжига чиққан… “Кичик кема” — Ойбек Чўлпон, Қодирийлар думи, Усмон Носирга хайрихоҳ одам сифатида таъқибга учраб, турмуш денгизининг шафқатсиз гирдобига тушиб қолган кезлар… Қай бир маънода давр югурдакларининг Ойбекка қўйган “айб”ларига асос ҳам бор. Чўлпон, Қодирийлар фақат Ойбекнинг ўзига эмас, балки унинг аёлига ҳам айрича ҳурмат билан қарашар, Элбек эса Зарифа Саидносированинг “Анорганик кимё” дарслигига муҳаррирлик қилган, оилалар ўртасида дўстона муносабат ҳам бўлган. Ҳабибулла Қодирий ўз хотираларида отасининг қуйидаги гапларини эслайди: “Ойбек Ленинградда ўқиган, САГУни тамомлаган, қобилиятли покиза олим. У ёш бўла туриб дорилфунунда дарс беради, бунинг устига шоир ҳам. Рафиқаси кимёгар олима, кимё дарслиги китобини ёзган. Лекин у, “мен олимаман” деб сира кибрланмайди, ўзини камтар тутади, эрини ҳурмат қилади”. Маҳбубасининг умид тўла нурли изтироблари шеърга кўчмасдан ўн икки йил олдин, бу долғали ҳаётнинг “ёш йўлчи”си шундай дея ўтинган эди:

…Қутурма, денгиз,
Ҳовлиқма, денгиз.
Кичик қайиқни
Ирғитма, денгиз…

Зарифа хонимнинг “ёзиш кераклиги учун” ёзилмаган, кўнгилдан тўкилган сатрлари бизга Шоир адабий хазинасининг давоми бўлиб кўринади. Иккаласининг ҳам сўнгги нафасига қадар асрай олган ҳайрати “муҳаббат — мангу маънавий ташналик”дир дея сўзлайди. Умрнинг товонни куйдирадиган даражадаги ўнқир-чўнқир йўлларидан катта туйғуларни қалбда олиб ўтишнинг сабаби, назаримда, ИШОНЧнинг дарз кетмаганлигидадир. Ноёб ҳодиса! Муҳаббат ўз кўксига бутун ҳаётни — борлиқни жойлайди. Унга бўлган ишончсизлик ҳаётга ишончнинг йўқолиши аслида. Туйғулари емирилган эркакка сиз аёлнинг муқаддаслиги ва ҳаётнинг улуғворлиги ҳақида ҳар қанча ваъз ўқиманг, барибир, олам унга бевафо аёл ишвасидек жилва қилаверади. Қалби вайрон бўлган аёл учун эса буларнинг бари эртак бўлиб туюлади, эртак бўлгандаям истеҳзога бой эртак.

Зарифа Саидносирова шеърияти — шоирлик даъвосидан мутлақ озод, бачкана шуҳратдан баланд турадиган соф лирика. Қолаверса, унинг ўзига хос эркин ва вазмин дунёси бизнинг ҳавойи хушомадларимизга муҳтож ҳам эмас. Фақат… бир ўкинчим.. Онам кўксига бош қўйганча, ундан эшитаётган эртаклар кўмагида эндигина дунёнинг ола-қуроқ рангларини кўра бошлаганимда У айтадиган сўзларини айтиб, бу дунёни тарк этиб кетган эди… Бугун эса, у билан қолдириб кетган мероси орқалигина сирлашиш имконига эгамиз, холос. Зарифа опа Ойбекни назарда тутиб “Ҳозир хотираларим уммонидан излайман уни”, деб ёзган эди. Энди эса унинг ўзини туйғулари уммонидан излаяпман. Таассуротларимга эрк бериб юбораётганимнинг боиси ҳам шунда бўлса керак. Баъзан ўтиб кетганлар гарчи биз билан мана шу ҳаводан нафас олишмаётган бўлишса-да, тириклардан кўра ҳаёт ҳақида, тириклик ҳақида сенга кўпроқ нарсаларни айтиб турадилар. Тириклар беролмаган таскинни улар берадилар. Шунинг учун қабристону музейларни ёлғиз зиёрат қилган афзал. У жойларда кузги япроқлардек узилай-узилай деб турган виждонинг яна яшаш учун ўзига куч йиғади… Қадам-бақадам сендан олислаётган ўтмиш қаршисида унсиз бош эгасан… Оёғинг тегиб турган мана шу думалоқ Ерда фаришталарга сирдош тутинганча, самовий тушунчалар билан яшаб ўтган сара Аёлларни ички хўрсиниқ билан қўмсайсан…
Сир тўла фазони оралаб учсам —
Етти қат самода мен — она бургут.
Юлдузлар, қуёшлар йўқдир саноғи,
Тўшимга сад бўлмас зўр карвон булут.

Дарёлар устида мен бир қалдирғоч,
Қанотим тўлқинни чақмоқдай урар.
Оҳ, нечук ҳузур бу, нечук бу нашъа!!!
Туйғулар тўфони қалбимни ёрар.

Зарифахонимнинг сўнгги шеъри… Ҳа, бу қайсар қисмат қудрати қаршисида бош эгмасликнинг сира иложи йўқ. Унинг таҳир шароби сархуш этганча қанот бағишлаб кўкка чорлайди, ўзининг мўъжизасига инонтиради. Шу боис яшаб ўтилган умр товон ўрнига фақат кўзёшларнигина эмас, изтироблардан ғолиб келган эҳтиромни ҳам сўрайди. Эҳтиром суратидаги бу ҳайрат гоҳ ердаги тубанликлардан олислаб кетган, етти қат самода парвоз этгувчи мағрур она-Бургутга айлантирса, гоҳ дарёлар — замонлар тўлқинини-да писанд этмаётган эрка қалдирғочга айлантиради. Озод руҳнинг бундай гўзал рақсига эса булутлар ҳам соя сололмас… Тошдек қаттиқ замин туйғуларни чиниқтиради, тоблайди, аксарият ҳолларда, ўзининг дағал кўксига урганча ҳисларни чилпарчин қилиб ташлайди. Фақат топталмаган ҳур кўнгилгина ўзининг азалий манзили чексиз сир сари — фазо томон талпинади. Бу навобахш қалб бир умр ҳиссиётлар ғалаёнини ўзининг қалин муқоваси ортига яшириб яшаган ҳеч тугатиб бўлмас китобга ўхшайди…

Инсон қалби оркестр куйлари остида ўз ҳалокатини қарши олган улкан “Титаник”ни ҳам эслатади: бари тугаётганини, фожиа муқаррарлигини билса-да, бахт ҳақидаги хаёлларидан, ҳаётий орзуларидан воз кечолмайди.

…Олима қўл билан ушлаб бўлмайдиган, тутқич бермас оний лаҳзалар ҳаяжонини илғаш орқали ўзининг ички оламини мангуга муҳрлаган. Бугун биз ўқиётган бу шеърлар ҳақида бировга айтишга, ҳатто болаларини-да хабардор қилишга ҳам унинг томирида оқаётган “оқсуяк” қони йўл қўймагандир, балки. Бироқ… У умрининг нақ шомида турли йилларда, ҳар хил вазиятларда араб имлосида ёзилган юздан зиёд шеърларини — яшаб ўтган лаҳзаларини совурмасдан, битта дафтарга кирил ёзувида жамлайди. Шу тариқа оқиб кетган умрига — Қисматга сўнгги бора ўз ҳурматини бажо келтиради.

…Ўй-хаёлларни жиловлаш илинжида ёзувларимга нуқта қўймоқчи бўламан, бироқ… оқчарлоқларни умримда ҳеч кўрмаганман, лекин уларни танийман… Айниқса, Ричард Бахнинг “Оқчарлоқ”лари эрта тонгдан қулоғим остида тинмай чуғурлаб оромимни ўғирлайди…

“Сен тасаввур қиласанми: яшашдан мақсад — қорин тўйғазиш, озуқа талашиб жанжаллашиш ёки Тўдага ҳоким бўламан деб куйиб-пишишдан иборат эмаслигини англаб етиш учун ҳар қайсимиз нечта умрни яшаб кўришимиз лозим бўлар экан?..”

Манба: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2008 йил.

Lotin alifbosida o'qish uchun mana bu sahifaga o'ting: https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/zarifa-saidnosirova-gul-bargi-iqbol-qoshshayeva-tuygulardan-hofizga-aylangan-kongil.html
#Муҳим_сана

Бугун Ойбекнинг рафиқаси Зарифахоним Саидносирова таваллуд топган кун.

📷 Фотосуратда Зарифахоним дутор чертиб ўтирибдилар.
👍2
🇺🇿 Ўзбекистон  Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда  адиб Ойбекнинг рафиқаси Зарифа Саидносированинг хотира ва таваллуд кунлари муносабати билан “Музейлар ҳафталиги” доирасида жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ойбек уй-музейининг Кириш залида  “Баҳор кетма бизнинг боғлардан...” номли кўргазма ташкил этилди.

Хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, профессор, Ойбек мемориал уй-музейи асосчиси, Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати, “Ойбегим менинг”, “Гулбарги” китоблари муаллифи, ўзбек хотин-қизлари орасида биринчи  кимёгар-олима ва биринчи мусаввир Зарифа Саидносирова умрининг сўнги йилларида юздан ортиқ табиат манзараларини акс эттирилган асарлар яратган.
 
Кўргазмада  Зарифа Саидносировани мўйқаламига мансуб йигирмага яқин гўзал тасвирий санъат асарари намойиш этилмоқда.
Унинг асарлари гўзалликка шайдо томошабинларга катта қизиқиш уйғотади, деб умид қиламиз.
👍2
🖼🎨 Зарифахоним Саидносирова ишлатган мўйқалам ва бўёқлар.
👍3
❇️ Бугун 8 сентябрь куни “Музейлар хафталиги” доирасида Ойбек уй-музейига республикамизда таниқли адабиётшунос, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Йўлдош Солижонов ташриф буюрди.
Адибимиз музейга ўзларининг “Адабиёт хиёбони” номли янги китобларини тақдим этдилар. Ушбу китобга олимнинг 60 йиллик илмий-ижодий фаолияти мобайнида яратилган энг муҳим ва долзарб мавзулардаги мақолалари танлаб олинди. Умид қиламизки, улар адабиёт ва санъатга қизиқувчи барчаларга маъқул бўлади.
👍3
Forwarded from Onlayn JURNAL | rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кино

«Қутлуғ қон»

«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти:
t.me/online_journal_uz
👍3
Respublikamizda nechta yodgorlik xotira muzeylari bor?

Yurtimizda 2022-yil 1-yanvar holatiga ko‘ra jami 127 ta muzeylar mavjud bo‘lib, shundan 12 tasi yodgorlik xotira muzeylari turiga mansub.

2021-yilda quyidagi yodgorlik xotira muzeylariga eng ko‘p tomoshabinlar tashrif buyurgan.

— "G‘alaba bog‘i" yodgorlik xotira muzeyi – 641,4 ming kishi

— Muso Toshmuhammad Oybek uy-muzeyi – 11,4 ming kishi

— Abdulla Qahhor uy-muzeyi – 6,2 ming kishi

Manba

Telegram | Instagram | Facebook | You Tube
👍3
#Музейга_ташриф

Бугун Ойбек уй-музейига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари  синф раҳбари Машарипова Донохон билан бирга келишди.

Музей экспонатларини кўриш жараёнида ўқувчилар Ойбекнинг ҳаёти ва ижоди билан танишдилар.
👍4
Oybek House-Museum in Tashkent is an excellent place to visit! My writer friends Nina and Sean Murray enjoyed a lovely tour by the museum director Аynur Tashmukhammedova.
👍5