Oybek uy-muzeyi
104 subscribers
1.35K photos
62 videos
6 files
125 links
Download Telegram
Forwarded from TKTI.UZ | Rasmiy kanal
#XalqaroQizlarKuni
#FOTOGALEREYA3

⭐️ Tadbirning badiiy qismi davomida buyuk yozuvchi Oybek uy-muzeyiga tashrif jarayonini aks ettiruvchi videorolik hamda “Oybegim mening” asaridan olingan sahna lavhalari namoyish etildi. Talabalar ijrosidagi sahna ko‘rinishlari Oybek va Zarifa Saidnosirovalarning o‘zaro hurmati, hayotiy sadoqati hamda insoniy fazilatlarini yuksak mahorat bilan ifodalab berdi.

🔥 Ushbu lahzalar zalda chuqur sokinlik, hayajon va ilhom muhitini uyg‘otdi.

👩‍🎓TKTI.UZ | 🚀 Telegram | TUTOR.UZ | 📱 KARYERA | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐YouTube | 🌐 VK | 🌐 Linkedin🇺🇿 TKTI Ittifoq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Тошкентдаги инглиз тилига мослашган "New Tone" маҳсус гимназия ўқувчиларининг музейга ташрифи
👍1
Forwarded from Jadid.uz

“Yog‘ochning yumshog‘ini qurt, odamning yumshog‘ini dard yemirarkan”.

Zarifa Saidnosirova

Tilda, fikrda, ishda birlik!

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
Тошкентдаги "Erudite Education School" мактабининг 8-синф уқувчиларининг музейга ташрифидан фотолавҳалар.
👍1
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхона ходимларининг музейга ташрифи.
👍2
Нью-Йоркдаги Хофстра Университети профессори, тарих фанлари доктори Эльёр Каримовнинг музейга ташрифи.
👍8
У С Т О З
О Й Б Е К К А
қасида

ТошДУнинг филология факультети, журналистика бўлимига ўқишга кирган йилимиз (1966) курсимиз раҳбари
Ҳулкар Олимжонова ижодимиздан намуналар беришимизни сўрадилар ва уни қайноталари Ойбек домлага етказишларини айтдилар.
Курсдошларим қатори мен ҳам иккита ҳикоямни ("Кечиккан бахт", "Она") бердим.
Ўн-ўн беш кунлардан кейин Ҳулкар домламиз мени чақириб, " Ҳикояларингиз устозга жуда ёқди, катта баҳо бердилар, бирор кун ҳузуримга олиб келинг, ўзим гаплашиб кўрай..." дедилар деб мени қувонтирдилар...

... У кунлар тарихга айланди энди,
Қадрли, қимматли, армонли бироз...
Қувончдан кўзимга юлдузлар инди,
Кўришмоқ истабсиз, мен билан, устоз...

Дебсиз, “Ёзганлари пишиқ, ҳалқона,
Тасвири мукаммал, тили бой, равон.
Биргина “Кечиккан бахт…” билан “Она”
Катта наср учун қўйилган нарвон…”

Ҳайрат, ҳайронликда лол қолдим бир он,
Ҳатто англолмадим ўнгимми, рўё?
Чунки бизлар учун қўл етмас осмон,
Қуёшдан ҳам олис эдингиз гўё.

Мен ўқиб, улғайдим асарларингиз,
Бола Алишерни жонимдан суйдим.
Шеърларингиз эди гўзал ва тенгсиз,
Наъматак гулларин ифорин туйдим.

Йўлчию Гулнорга бўлолдим ҳамдам,
Ўргандим нелигин Адолат, Ҳақ Сўз,
Аслида ҳаёт ҳам мард ила номард
Кураши эканин билдим юзда-юз...

Битдингиз мозийни асл тарихни,
Сизга шараф эди аждодлар шаъни.
Истеъдодсиз каслар терс буриб чархни,
Сотдилар дедилар "Миллат душмани..."

Тамғалар босишди, осишди ёрлиқ,
Ва олиб ташлашди музаффар йўлдан,
Кўзингизга тордай кўриниб дунё,
Ҳақ Сўзни айтолмай қолдингиз тилдан...

Олам фахри эди Зарифахоним,
Меҳр фариштаси, садоқатли ёр,
Тил бўлди, Сўз бўлди, жон бўлди жони,
Лаҳзаси сиз билан ўтди бахтиёр...

... Менга қанот берди шул оддий мужда,
Сўзнинг қудратини ҳис қилдим илк бор.
Кўкка ҳаволандим ва учдим қушдай,
Кўришмоқ кунини кутдим интизор.

Лек эртакка дўнди ширин хаёллар,
Ё кунлар панд берди ё вақт бўлди кам,
Кўришмоқ муддати кетди ҳаяллаб,
Ёки унутдингиз ваъдангиз Сиз хам...

Ҳа, Сизни ҳаётда кўрмадим, бир бор,
Суҳбатингингизга ҳам бўлмадим шерик.
Бормоқ истагандим, дедилар "Бемор..."
Сиз яшаб ўтдингиз ёнимда тирик...

Ҳаёт ташвишлари сабаб бўлар гоҳ,
Сабабдир баъзида яқинлар, дўст, ёр...
Сўнг йўлга кузатмоқ насиб этди оҳ...
Қиёматга қолди суҳбату дийдор.

Омонат сўзингиз етказди домлам,
Дебсиз, "У истеъдод асрамоқ керак.
Бизни йиққан каслар бир кун уни ҳам
Аямас, йиқарлар сезмоқда юрак..."

Башорат қилибсиз, устоз, аслида,
Дуо-ла сўрабсиз Тангридан паноҳ.
Чиндан ижодимнинг қайноқ фаслида,
Бошимга булутлар ёғилди ногоҳ.

Дўсту ёр қушдайин учди-ю кетди,
Гавжум маконларим қолди ҳувиллаб.
Орзу умидларим тушдайин битди,
Фақат руҳим таскин берди шивирлаб...

"Йиғлама, Аллоҳнинг даргоҳи кенгдир,
Умид эшиклари ёпилмас ҳеч вақт,
Бандасин айирмас барчаси тенгдир,
Мазлумлар аҳлига муруввати нақд..."

Чиндан ҳам ноумид қилмади, Ўзи,
Менга инъом этди ўзга бир олам,
Оламки, таърифга етмайди сўзим, Тасвирга ҳам ҳатто ожиздир қалам.

Унда кўрганларим ажиб эди хўб,
Балки эртакдир у, балки афсона,
Суҳбат қуришарди малаклар тўп-тўп,
Орада йўқ эди ғаним, бегона.

Тумарис момомиз эди улуғи,
Даврабоши эди ёвқур, раҳнамо,
Ёнида жанговар нур ёлли туғи,
Сўзи кескир эди қиличдай ҳамон.

Тўрда ўтирарди Бибихоним ҳам,
Ҳилолга ўхшарди тиллақошлари.
Ухларди Улуғбек мирзо ўшал дам,
Бибисин тизига қўйиб бошларин.

Сал паришон эди Гавҳаршод бегим,
Бошида минг савдо, давлат ишлари...
Салтанат тақдирин ўйлар эди жим,
Яхшиликка йўйиб кўрган тушларин...

Давра гули эди Нодира даврон,
Ғазаллар ўқирди ишқ майидан маст,
Увайсий лаҳзада тўқирди чистон,
Замон найрангидан кулиб қасдма-қасд...

Зебуннисо бегим куйларди маҳзун,
Юраклар бермасди ноласига дош. Тонггача кўзларин юммас эди тун,
Уйғониб кетарди бечора қуёш...

Устоз, ҳар кун шундай кечар ҳаётим,
Бул олам Фаноми, Бақоми билмам,
Лекин ҳақни битди достон, баётим,
Бунда жамулжамдир жаннат, жаҳаннам...

Энди дуо учун мен очаман қўл,
Шаънингизга не дей, айтайми сано?
Қай тарзда мадҳ этай, алқайин қай хил?
Муносиб Сўз берсин Ўзи Роббано!..

Шаҳодат Исахонова
👍3
🙏🙏🙏