Oybek uy-muzeyi
104 subscribers
1.35K photos
62 videos
6 files
125 links
Download Telegram
Forwarded from Nodir kutub
#эски_альбомдан

Ўтирганлар (чапдан): 1) академик Ойбек, 2) Эгам Раҳим, 3) Саида Зуннунова; тик турганлар (чапдан): 1) Пўлат Мўмин, 2) Музаффар Хайруллаев, 3) Низом Умарий.

Тошкент, 1948 йил.

Nodir kutub
2🔥2
Forwarded from Hafizaxon Hayitmetova
Ватанни сев, тупроғини ўп,
Ҳар қаричи муқаддас бизга.
Чўлидаги хатто қуруқ чўп,
Жондан азиз юрагимизга.

ОЙБЕК
4
Forwarded from ...
2👍2🥰1
Forwarded from ...
🥰2
Тошкент Архитектура-Қурилиш Университети (ТАҚУ) 1 ва 2 босқич талабаларининг ташрифидан фотолавҳалар.
👍2🥰1
2025 йил 9 октябрь куни Юқори Чирчиқ тумани Ахборот кутубхона марказида ўзбек адабиётининг ривожига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 120 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп этилган "Танланган асарлар" китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Ёшларни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган тадбирда маҳаллий ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари, кутубхонада фаолият олиб бораётган мутахассислар ҳамда тумандаги 6-умумтаълим мактабининг китобсевар ёшлари иштирок этди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Латиф Мансуров, туман "Нуроний" жамғармаси раиси Тоҳир Норматов, туман Ахборот кутубхона маркази мутахассиси Шохиста Абдулазизовалар иштирок этиб, улуғ адиб ижоди ва ҳаёти юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Тадбир сўнггида адиб асарлари юзасидан тайёрланган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
👍1