Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.33K photos
62 videos
6 files
124 links
Download Telegram
#Фотоархив

📸 Ойбек ва унинг набиралари.
6
#Фотоархив

📷 Ойбек хонадонининг набиралари.
5
Фотосуратда кимларни танидингиз?
👍1
❇️ Бугун, 21 июль куни Сербия пойтахти Белград шаҳридаги “Китоб музейи” раҳбари жаноб Виктор Лазич Ойбек уй-музейига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида уй-музейи директори Ойнур Тошмуҳамедова жаноб Виктор Лазични музей адабий экспозицияси ва мемориал хоналар билан таништириб чиқди.

https://www.livelib.ru/translations/post/47123-belgradskaya-knizhnaya-kollektsiya-perezhivshaya-vojnu-fashizm-i-zabytie
👍1
#Музей_нашрлари

✍️📙 Биринчи ўзбек кимёгар олимаси, жадид Саидносир Миржалиловнинг қизи Зарифахоним Саидносированинг "Ойбегим менинг" китоби рус тилига Асал Аббосова томонидан таржима қилиниб, нашр қилинган.

Муҳаррир Александр Жумаев.

❇️ Китобда ХХ аср бошлари ўзбек халқининг маданий-маиший турмуш тарзи, қадриятлари, жадидлар оиласида хотин-қизларга бериладиган тарбия, рўзғор тутуми, миллат ойдинларининг қатағонга учраши, Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ва Зарифахонимнинг масъум севгиси, вафо-садоқат, аёл киши сифатида турмуш ўртоғи тилдан қолганида ҳам тил, ҳам котиба сифатида Зарифахонимнинг қоятошдек туриб бера олиши, давр бўҳронлари имтиҳонидан ўтиш воқеалари тасвирланган.

Бир ютумда, қилт этиб нафас ютмай мутолаа қилинадиган китоб.

Китоб мемуар тарзида ёзилган.
👍4
#Фотоархив

📷 Фотосуратда - Ойбек, Зарифахоним Саидносирова, Латиф Файзиев, Марям Ёқубова.
#Хотиралар

📜🖋 Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов: "Қутлуғ қон фильми учун ўттиздан зиёд актёр синовдан ўтди. Охирги икки киши қолдик. Асардан парча ўйнаб берарканмиз, режиссёримиз Латиф Файзиев билан бирга Ойбек домла ва Зарифа опа ҳам томоша қилишди. Шунда Ойбек домла “Хоразм, Хоразм” деди. Зарифа опа “Мана шу хоразмлик йигит ёқди”, деб тушунтирди-ю, ролга тасдиқландим. Фильмни суратга туширарканмиз, Ойбек домла менга жуда илиқ муносабатда бўлганини кўп бора сезганман, бундан ҳозиргача ғурурланаман.
...Фильмни суратга олиш авжида. Сценарий бўйича Йўлчини отлиқ солдатлар ҳибсга олиши керак. Устимга қирқтача отлиқ бостириб келаётганида, Ойбек домла: “Тўхтат! Тўхтат!” деб бақириб юборди. Съёмка бир зумда тўхтатилди. Латиф ака: “Нима бўлди? Тинчликми?” деб Ойбек домланинг ҳузурига ошиқди. Ойбек: “Керак эмас, бу саҳнани олманглар. Йўлчини майиб қилиб қўйишади булар” дермиш... Суратга олиш ишлари тугагач, мен Хоразмга қайтдим. Бир куни Ойбек домладан “Хоразм театри. Йўлчига...” деб бошланадиган телеграмма олдим. Мени катта ўғлининг тўйига таклиф қилган экан...
👍2
Muattar Nurmuxammedova
Video
👆👆👆

🎞 ОЙБЕКНИНГ "ҚУТЛУҒ ҚОН" РОМАНИ АСОСИДА 1956 ЙИЛДА ТАСВИРГА ОЛИНГАН БАДИИЙ ФИЛЬМ.

🎬 ФИЛЬМ РЕЖИССЁРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН САНЪАТ АРБОБИ ЛАТИФ ФАЙЗИЕВ.
👍1
Тошкентнинг энг олди бойларидан Мирзакаримбой (унгдан чапга 2-чиси) ва уни ёнида утирган акаси Искандарбой (унинг эгалик килган ерлари, уй-жойлари асосан Талас ва Жамбулда бўлган) оиласи-фарзандлари билан тушган фото-расми. 1920 йиллардаги очарчилик даврларда бир нечта катта-катта қозонларда ҳалим тайёрлаб Тошкент аҳолисига текинга тарқатишган.

🌐👁‍🗨 интернетнинг FACEBOOKидаги ТОШКЕНТЛИКЛАР гуруҳидаги маълумотдан.
Forwarded from YOSH KUCH
Ойбек оғир муҳит исканжасида яшади. Лекин пок яшади. Атрофда ҳамма ёппасига Қодирийни қоралаётган вақтда Қодирийни ёқлади, Чўлпонга қатағон бошланганда Чўлпонни деб чиқди. Бу ўта қалтис исёнлар билан майдонга кирган пайти у йигит ёшида эди.
Нафсини демади, виждонини деди. Халтасидаги қотган бурда нонини блокнотга алмаштириб ёзди. Ва тарихда ХХ асрнинг Навоийси бўлиб қолди...

Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топганига бугун 115 йил тўлди.

👉🏻 @yoshkuchman
Forwarded from YOSH KUCH
Мен Исони биламан
Ватанини, инсониятни
Сотмади у!
Яжуж-мажужлар
Ёғоч деворига зах блиндажнинг
Қўл-оёғин михлаб кетдилар,
Кўксига ўйдилар бешқирра юлдуз!…

Муҳаммадни,
Мусони ҳам биламан! …
Тошмуҳаммад ўғли Мусони!
Маҳалладошлари чекига тушган
Мажбурий заёмни қоп-қоплаб олиб,
Одамларга яна тарқатиб текин,
Етим-есирларнинг неча-нечасин
Қутқазиб қолди у уруш йиллари
Дунёдаги энг ёмон ўлим –
Оч қолиб ўлишдан!

Кўрганлар ҳикоя қилишади:
Соқоллари қор каби оппоқ.
Асога суянган чоллар даставвал
Намоз ўқигани масжидга эмас,
Кириб ўтарканлар унинг уйига.
Қўлларини юзларига сурарканлар,
Ўпарканлар шеър ёзган қўлларини…

Муҳаммад Раҳмон

@yoshkuchman
Forwarded from YOSH KUCH
Forwarded from YOSH KUCH
Forwarded from YOSH KUCH
Зарифа Саидносирова, "Ойбегим менинг"

@yoshkuchman
Forwarded from YOSH KUCH
Ойбек домла неварали бўлганларида, чақалоқнинг қулоғига Навоий ғазалларидан ўқитган эканлар…

@yoshkuchman
👍2
Forwarded from YOSH KUCH
«ТОШ ЭКАН БОШИМ…»

Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек эгаллаган марралар мухолифлар назарида, 45-50 йилларда матбуотда пайҳон этилиб, унинг иродаси синдирилгач, 1951 йилнинг бошларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг разил В.Мильчаков раҳбарлик қилган партия ташкилоти Ойбекни фирқа сафидан ўчириш масаласини кўриб чиқди.

«1951 йилнинг бошларида, - деб ёзган эди Иноят Махсумов қисқартириб эълон қилинган хотирасида, - севимли шоиримиз Туроб Тўла Ўзкомпартиянинг маданият бўлимида ишлар, менинг ишим тушган, кўришишимиз керак эди. Телефон қилсам: "Соат 20 минут кам 2 да Ёзувчилар союзига келиб туринг. Вақт топиб борсам, 2 гача гаплашиб оламиз. Бўлмаса, кичкина мажлисимиз бор, озгина кутасиз, бўшаганимдан сўнг гаплашамиз", - деди.

Туроб Тўла соат 2 да келди. "20 минутда чиқаман", деб шошиб кириб кетди. мен унинг кетидан Ёзувчилар союзининг бир хонасига кириб ўтирдим. Бир оздан кейин қаршисидаги хонадан бир одамнинг дунёга сиғмай бўғилиб гапираётгани эшитилди. Бу Ойбекнинг товуши эди. У ниҳоятда ҳаяжону изтироб билан гапирар, баъзан бировларнинг "Ойбек ака, ўзингизни босинг, унча ҳафаланманг..." - деган ачинарли нидоси эшитилар эди. Ойбек ака тинимсиз, ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмай, жони борича дод-фарёд қилиб гапирар эди.

Аммо мен нима гаплигини яхши эшитмас, ҳурматли адибимизни бунчалик нолишга келтираётган нарса нималигини тушунмас эдим. Шу ҳилда гапириб турган Ойбек ака тўсатдан тарс этиб эшикни очиб, ҳаяжон билан ташқарига чиқиб кетди. Ранги қув ўчган, катта, шаҳло кўзлари косасидан чиқаёзган, ҳаёли ғоятда паришон эди. У кишининг бежо кўзига қаршисида оёққа турган мен ҳам кўринмадим. Ойбек аканинг сўнгидан, кабинетдан яна 7-8 та ёзувчи чиқди. Уларнинг ҳаммаси ҳам паришон аҳвол, саросима ва ҳафа ҳолатда бўлиб, гапсиз-сўзсиз ҳаммаси ҳар ёнга тарқаб кетишди.

Туроб тўла менга: "Бўлмайди. Бошқа куни телефон қилинг", - деб ўтиб кетди. Эртасига Ойбек ака фалаж бўлиб қолибди, деб эшитдим.

Кейин билсам, шу мажлисда Ойбек акани партия сафидан ўчириш масаласи қўйилган экан».

…Мен бу вофеа тафсилотини Туроб Тўладан сўраган вақтимда, коммунистик истибдод даврида эҳтиёткор бўлиб қолган шоир очилиб сўзламаган . У фақат энг муҳим воқеаларни ўз кундалигига ёзиб қўйганлигини ва мавруди келганда, шу кундалиги саҳифаларида қолган битикларни ўқиб беражагини айтган. Бундай мавруд, афсуски, келмади. Туроб Тўла оламдан ўтиб кетди. Лекин у ўша машъум кунларда бир кимсанинг Ойбек домлага сиёҳдон отганини ва, бахтимизга, бу сиёҳдон адибга тегмай қолганини ҳикоя қилган. Мен қанчалик илтимос қилмай, у сиёҳдонни ким отганини айтмаган. Кейинроқ турли хотираларни ўрганар эканман, кунларнинг бирида бу кимсанинг ким эканлигини аниқлагандек бўлдим.

Навбатдаги учрашувимизда мен ишонч билан: "Туроб ака, Ойбек домлага ким сиёҳдон отганини биламан. У Уйғун экан!" дедим. Туроб Тўра саросимада қолди У, бир томони, бу исмни менга ўзи айтмаганидан мамнун бўлса ва виждони олдида поклигини ҳис этса, иккинчи томони, ҳалиги ҳадик унга тинчлик бермас эди. "Бошқа ҳеч кимга айтманг. Болалари бор. Қулоғига етмасин", - деди.

Ойбек домла қанчалик даҳшатли кечинмалар қуюнида қолмасин, ўша кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўрта Осиё ва Қозоғистон тилшунослари илмий анжуманида қатнашишга, ўзида академияга бориб мажлис ўтказиш учун матонат топди.

Зарифа Саидносированинг хотирлашича, адиб ўша куни - 1951 йил 17 февралда уйга Тил ва адабиёт илмгоҳининг илмий котиби Сергей Зайцев билан қайтган. Уни ёзув столи ёнига ўтқазиб, ўзи хонада у ёқдан бу ёққа тинимсиз юрган ҳолда нималарнидир айтиб турган. Бу, Фанлар академияси ҳайъатига ёзилган ариза эди. Унинг мазмунидан хабардор бўлган Зарифа хоним адибдан нима учун ўзи ёзмаётганини сўраган. Шунда: "Бармоғим ишламаяпти", - деб жавоб берган адиб.

©️ Наим Каримов

"Туркистон кутубхонаси"дан олинди

Каналга уланиш
👍2😢1
Forwarded from Eshmon Malla (Elmurod Nishonov)
Буюк ҳодисалар

АЛИШЕР НАВОИЙ ҚЎЛХАТИ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ТОПИЛГАН ЭДИ?

Навоийшунос олима Суйима ҒАНИЕВА ҳикояси

Бундан кўп йиллар бурун академик Ойбек Ҳамид Сулаймоннинг докторлик диссертацияси ҳимояси муносабати билан бундай ёзган эди:

«Ҳозирга қадар Навоийнинг қўлхати топилмаган ва номаълумдир. Ҳамид Сулаймон ҳам кўп уринишларга қарамасдан, Навоийнинг қўлхатини тополмади ва топилиши мумкин эмас деди. Лекин Навоийнинг қўлхати топилиши имкониятидан албатта умид узмаймиз».

Бу гапларни Ойбек домла қанча умид билан айтганини мен чин дилдан ҳис қиламан.
Қарангки, орадан кўп йиллар ўтиб, Навоийнинг қўлхатини топиб келиш менга насиб этди.

Эрондаги "Коҳи Гулистон" музейида улуғ шоирнинг ўз қўли билан кўчирган "Наводир ун-ниҳоя" асарини топдик. Бу миллатимиз учун катта воқеа эди.

Мени ҳайрон қолдирган нарса шу эдики, узоқ йиллар мобайнида кўп изланиб, топилмаган Навоий дастхати 1991 йилда, айнан мустақиллик арафасида топилди. Бу ҳодисада ажиб бир ҳикмат бордек туюлади...

"Маънавий ҳаёт" журналидан олинди.
👍2
Forwarded from Eshmon Malla (Elmurod Nishonov)
Лаҳзага муҳрланган тарих

Мусо Тошмуҳаммад ўғли ОЙБЕК оила аъзолари билан.
👍4