✅ Бугун, 11 январь куни АҚШнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм рафиқаси билан Ойбек уй-музейига ташриф буюрди.
✅ Ташриф доирасида элчи жаноблари Ойбек уй-музейининг заллардаги экспонатлари билан танишди. Уй-музей директори Ойнур Тошмуҳаммедова АҚШнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчисига Ойбекнинг болалиги, Навоий, "Қутлуғ қон" романига оид залларни, Саидносир Миржалиловга аталган музей хонасини таништирди, экспозициялар ҳақида маълумот берди.
✅ "ХХ аср бошларида Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистондаги жадидчилик ҳаракати мени доим қизиқтириб келган. Бу борада илм-маърифатли ҳаракат намояндалари Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий ҳақидаги мақолалар, уларнинг асарларини ўқиганман. Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз", Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романларини инглиз китобхони яхши қабул қилди. Шулар қаторида "Қутлуғ қон" романини ҳам кўришни истардим", - деди Дэниел Розенблюм.
✅ Уй-музейга экскурсия якунида элчи жанобларига музей ҳақида маълумот берувчи қўлланмалар, Зарифахоним Саидносированинг "Ойбегим менинг" асари, Ойбекнинг "Навоий" романи, "Гули ва Навоий" достонининг китоблари тақдим этилди.
✅ Эслатиб ўтамиз, Дэниел Розенблюм АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2019 йил 9 майдан ўз фаолиятини бошлаган. Ундан аввал 2014 йил июль ойидан 2018 йил июлига қадар жаноб Розенблюм АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё Бюросида Давлат котиби ёрдамчисининг муовини лавозимида ишлаган. Унинг вазифаси доирасига Марказий Осиёдаги бешта давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон – билан АҚШ сиёсати ҳамда дипломатик алоқаларни бошқариш кирган.

👍1
Бугун Ойбек уй-музейида шоир таваллудининг 117 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан нашр этилган китоб – Ойбекнинг “Гули ва Навоий” достони тақдимоти ўтказилди. Уй-музейидан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.
Forwarded from XURSHID DAVRON KUTUBXONASI (Xurshid Davron)
10 ЯНВАР — УСТОЗ ОЙБЕК ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Мазкур мақола ёзилганига 37 йилдан ошибди. Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган. Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди. Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади.
Хуршид ДАВРОН
ЎЧМАГАН ОВОЗ, СЎНМАГАН ҚОН
Мақолани тўлиқ ҳолда "Хуршид Даврон кутубхонаси"да ўқинг: https://kh-davron.uz/ijod/maqolalar/xurshid-davron-ochmagan-ovoz.html

Бугун 30 апрель куни ОЙБЕК уй-музейида ажойиб шоир, ёзувчи, публицист, адабиётшунос олим Улуғбек Хамдам билан учрашув бўлиб ўтди.