Oybek uy-muzeyi
102 subscribers
1.34K photos
62 videos
6 files
125 links
Download Telegram
Forwarded from Ойнур Тошмухамедова
Forwarded from Ойнур Тошмухамедова
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА “ЁШ КЎНГИЛ. ОЙБЕК – КЕЧА ВА БУГУН” НОМЛИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг фармойишига кўра Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан Ғ. Ғулом нашриётида чоп этилган бўлиб, у Ўз ФА, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Ойбек уй-музейи илмий ходимлари ҳамкорлигида тайёрланган. Тақдимот 14 март соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтади. Тақдимотга марҳамат!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫 Ойбекнинг "Қутлуғ қон" романида Мирзакаримбойнинг Йўлчига айтган ўз аҳамиятини йўқотмаган сўзлари.

Режиссёр Латиф Файзиев
👍3
☀️ “Ёш кўнгил. Ойбек - кеча ва бугун” китоби тақдимоти

Кеча кутубхонада шоир, ёзувчи Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек хотирланди. Шоир,ёзувчи Улуғбек Ҳамдамнинг “Ёш кўнгил. Ойбек - кеча ва бугун” китоби тақдимотида иштирок этганлар: олимлар, ёзувчилар, шоирлар, рассомлар, журналистлар, таржимон ва муаллимлар, тадқиқотчи ва талабалар, оила аъзолари, кутубхоначилар буюк Ойбек шахсияти, серқирра ижоди билан танишиш имконига эга бўлди. Кўп тадбирлар ташкил қиламиз, аммо бугунгидек аудиторияни топа олмайсиз.

Китоб муаллифи, қолаверса Ойбекшунос Улуғбек Ҳамдам, астроном олим, академик Шуҳрат Эгамбердиев, шоир Хуршид Даврон, адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов ва бир қатор забардаст олимлар Ойбек ижоди, давр, тузум, адолатсизлик, соғлиқ билан боғлиқ кўплаб биз билган ва билмаган ҳақиқатларни эслашди.

Олима Олмос Ғулома, тадбирнинг яна бир меҳмони, Ғафур Ғулом ва Ойбек дўстлиги ҳақида сўзладилар. Жумладан, 1966 йил Тошкент зилзиласидан сўнг, Ғафур Ғулом яқинлари холидан хабар олиб, дўсти Ойбекни йўқлагани ошиқгани, узоқ йиллар бетоб ётган, тилидан ҳам қолган Ойбек Ғафур Ғуломни қанчалар ҳаяжон билан қарши олганларидан таъсирландик.

Аудитория икки ярим соатга яқин давом этган тадбирдан бетоқат бўлмади ва зерикмади, яна давом эттирилса тинглагудек эди. Биз Ойбекни соғинган эканмиз, биз Ойбекни яна ва яна билишни истадик, биз гўзал шеъриятдан баҳра олдик. Ойбек асарлари барҳаёт!

Тадбир ва китоб нашрида ўз хиссаларини қўшган Ойбек мемориал уй музейи директори Ойнур Тошмуҳамедова ва ходимлари, Ўзбек тили адабиёти ва фольклори институти олиму-тадқиқотчилари, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи мутасаддиларига миннатдорлик билдираман.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси кутубхонаси директори Умида Тешабоева
👍4