🌖 “ЁШ КЎНГИЛ. ОЙБЕК – КЕЧА ВА БУГУН”
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг фармойишига кўра Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 120 йиллиги юртимизда кенг нишонланади.
Шу муносабат билан Ўз ФА, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ва Ойбек уй-музейи илмий ходимлари, шунингдек, ЎзМУ ўқитувчилари ҳамкорлигида “Ёш кўнгил. Ойбек – кеча ва бугун” номли салмоқли тўплам нашр этилди.
Китоб икки қисмдан иборат: илкига Ойбекнинг асрлар чегарасидан ошиб, бугун ҳам севиб ўқилаётган шеърлари киритилган бўлса, иккинчи қисмидан улуғ адиб ва шоир асарлари тадқиқига бағишланган монография ва мақолалар ўрин олган. Монография ва мақолалар муаллифи – ф.ф.д., проф. У.Ҳамдам.
Китоб билан танишиб чиқар экансиз, Ойбек кечаги кун ижодкоригина эмас, балки бугун ва эртанги кунимиз учун ҳам улуғ хизматлар қила оладиган улкан адиб ва ҳассос шоир эканлигига гувоҳ бўласиз.
Зеро, “Навоий”, “Қутлуғ қон”, “Наъматак” каби асарлари Ойбек номини мудом шарафлаб туради.
Тез орада ушбу китоб тақдимоти Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташкил этилади.
(Китоб Ғафур Ғулом нашриётида 2025 йили чоп этилди. Ҳажми 380 б. Қаттиқ муқова).

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
https://uza.uz/uz/posts/yosh-kongil-oybek-kecha-va-bugun-toplami-nashr-etildi_693191

Uza.uz
“Ёш кўнгил. Ойбек – кеча ва бугун” тўплами нашр этилди
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг фармойишига кўра, Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 120 йи
Forwarded from Anvar Allambergenov
КИТОБ ТАҚДИМОТИ
Катта авлод меросига бугун қандай қарашимиз лозим?..
Кўпинча, уларга менсимайроқ, бурнимизни жийириброқ қараб қўймаяпмизми?..
“Ойбек шеърларини ўқий олмайман, у шоир эмас”, дея ёзғириб қоламиз-у, нима учун унинг, масалан, биргина “Наъматак” шеърига тенглашадиган шеърни ўзбек шеъриятини қўйиб турайлик, бутун бошли жаҳон поэзиясида ҳам камдан кам учратамиз.
Ойбек – буюк символист шоир.
“Учиб ер тишлайди бир гала япроқ,
Сасида қуёшнинг, баҳорнинг ёди”.
Қаранг-а, ҳатто ўлимга кетаётган япроқлар ҳам ҳаётни куйлаяпти. Тупроқ деган қабристонга йўл олар экан, ҳаёт ҳақида шивирлашяпти япроқлар. Ҳозир эса айрим 25-30 ёшлиларнинг машқларида ўлим ҳуди уфуриб туради. Нега?!..
Ойбеклар қандай қилиб ҳаётни бу қадар юксак пардаларда куйлай олди экан?..
Мен уларга ҳамиша ҳавас билан қарадим. Қани энди умрим давомида битта “Навоий”дек роман ёки “Наъматак”дек шеър ёзсам, деб орзу қилиб келдим.
“Орқангдан йиғлаб қолдим,
Бағримни тиғлаб қолдим.
Қиз, дарёлар ошарсан,
Билмам, қайда яшарсан,
Орқангдан йиғлаб қолдим...”
Ўлмас мазмунни кўтариб олган оҳангини қаранг бу шеърнинг! Оқизиб кетади-я, оқизиб!..
Ёки “Қутлуғ қон” романи бугун (Истиқлол даврида) томомила бошқача талқин қилинаётганига нима дейсиз? “Роман Мирзакаримбойнинг биргина “Эр киши ер сотмайди, ер сотган – эр эмас!” деган жумласи учун ёзилган” деганди раҳматли устозимиз Талъат Солиҳов. Қўшилиш-қўшилмаслигимиздан қатъий назар, кутилмаган талқин-а!.. Чунки катта асарлар ҳар бир даврда янги бир маъно қиррасини кўрсатади.
Қисқаси, шулар ҳақидаги гурунгда қатнашаман десангиз, 14 март, соат 15.00 да Миллий кутубхонанинг, 5-қаватдаги катта Мажлислар залига марҳамат қилинг!
(Изоҳ: келганларга имкон қадар китоб тарқатилиши кўзда тутилган).
Улуғбек Ҳамдам

🔥1
Forwarded from Ойнур Тошмухамедова
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА “ЁШ КЎНГИЛ. ОЙБЕК – КЕЧА ВА БУГУН” НОМЛИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг фармойишига кўра Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан Ғ. Ғулом нашриётида чоп этилган бўлиб, у Ўз ФА, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Ойбек уй-музейи илмий ходимлари ҳамкорлигида тайёрланган. Тақдимот 14 март соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтади. Тақдимотга марҳамат!

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫 Ойбекнинг "Қутлуғ қон" романида Мирзакаримбойнинг Йўлчига айтган ўз аҳамиятини йўқотмаган сўзлари.
Режиссёр Латиф Файзиев
Режиссёр Латиф Файзиев
👍3