Forwarded from Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
Ойбек уй-музейида ўтказилган пресс-турдан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

👍2

👍4
#Фотоархив
📷 Ойбекнинг ўғли Омон Тошмуҳаммедов онаси, Ойбекнинг рафиқаси Зарифахоним Саидносирова билан.

❤8
❇️ Бугун, 21 июль куни Сербия пойтахти Белград шаҳридаги “Китоб музейи” раҳбари жаноб Виктор Лазич Ойбек уй-музейига ташриф буюрди.
✅ Ташриф доирасида уй-музейи директори Ойнур Тошмуҳамедова жаноб Виктор Лазични музей адабий экспозицияси ва мемориал хоналар билан таништириб чиқди.
https://www.livelib.ru/translations/post/47123-belgradskaya-knizhnaya-kollektsiya-perezhivshaya-vojnu-fashizm-i-zabytie

👍1
#Музей_нашрлари
✍️📙 Биринчи ўзбек кимёгар олимаси, жадид Саидносир Миржалиловнинг қизи Зарифахоним Саидносированинг "Ойбегим менинг" китоби рус тилига Асал Аббосова томонидан таржима қилиниб, нашр қилинган.
✅ Муҳаррир Александр Жумаев.
❇️ Китобда ХХ аср бошлари ўзбек халқининг маданий-маиший турмуш тарзи, қадриятлари, жадидлар оиласида хотин-қизларга бериладиган тарбия, рўзғор тутуми, миллат ойдинларининг қатағонга учраши, Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ва Зарифахонимнинг масъум севгиси, вафо-садоқат, аёл киши сифатида турмуш ўртоғи тилдан қолганида ҳам тил, ҳам котиба сифатида Зарифахонимнинг қоятошдек туриб бера олиши, давр бўҳронлари имтиҳонидан ўтиш воқеалари тасвирланган.
Бир ютумда, қилт этиб нафас ютмай мутолаа қилинадиган китоб.
✅ Китоб мемуар тарзида ёзилган.

#Хотиралар
📜🖋 Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов: "Қутлуғ қон фильми учун ўттиздан зиёд актёр синовдан ўтди. Охирги икки киши қолдик. Асардан парча ўйнаб берарканмиз, режиссёримиз Латиф Файзиев билан бирга Ойбек домла ва Зарифа опа ҳам томоша қилишди. Шунда Ойбек домла “Хоразм, Хоразм” деди. Зарифа опа “Мана шу хоразмлик йигит ёқди”, деб тушунтирди-ю, ролга тасдиқландим. Фильмни суратга туширарканмиз, Ойбек домла менга жуда илиқ муносабатда бўлганини кўп бора сезганман, бундан ҳозиргача ғурурланаман.
...Фильмни суратга олиш авжида. Сценарий бўйича Йўлчини отлиқ солдатлар ҳибсга олиши керак. Устимга қирқтача отлиқ бостириб келаётганида, Ойбек домла: “Тўхтат! Тўхтат!” деб бақириб юборди. Съёмка бир зумда тўхтатилди. Латиф ака: “Нима бўлди? Тинчликми?” деб Ойбек домланинг ҳузурига ошиқди. Ойбек: “Керак эмас, бу саҳнани олманглар. Йўлчини майиб қилиб қўйишади булар” дермиш... Суратга олиш ишлари тугагач, мен Хоразмга қайтдим. Бир куни Ойбек домладан “Хоразм театри. Йўлчига...” деб бошланадиган телеграмма олдим. Мени катта ўғлининг тўйига таклиф қилган экан...