Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЙИГИТ КИШИНИНГ САОДАТИ УЧ НАРСАДА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ!

Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!

Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!!


@diyonatli
#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилигингиз ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мим» бир ҳарфдир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 12-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:45
⏱ШОМ - 17:21
⏱ХУФТОН - 18:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2❤1
Садақа

Садақанинг фойдалари:
1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
❤2👍1
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
👍7❤1🐳1
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 13-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:45
⏱ШОМ - 17:22
⏱ХУФТОН - 18:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍7
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАҲСУЛОТНИ СОТИШ УЧУН ОНЛАЙН САВДО

САВОЛ: Биз бир одамнинг маҳсулотларини сотиш учун онлайн савдо ташкил қилганмиз. Биз онлайн орқали заказлар қабул қиламиз ва етказиб берувчига мазкур харидорнинг манзили ва қанча маҳсулот олишлари хақида хабар бериб турамиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам: биз ҳеч қандай ҳаражат қилмаймиз. Маҳсулотга пул тикмаймиз, фақат телефон ёки телеграм орқали маҳсулотни сотамиз. Шунинг ҳисобига фойда (ҳақ) оламиз шу жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз, бир инсон фойда (ҳақ) олиш учун албатта моддий харажат қилиши керак, деб ўйлайсиз. Лекин бу тўғри тушунча эмас. Инсон иш ҳаққи олиш учун албатта моддий маблағ сарфлаши шарт эмас. У жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиб ҳам пул топиши мумкин. Сизнинг ишингиз ҳам шунга ўхшашдир. Сиз қилган хизматингиз учун ҳақ олишингиз шаръан ҳалолдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламаган киши хароба уйга ўхшайди», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

@fitratuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИЛМ ОЛИБ КАШФИЁТЛАР ҚИЛАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Ассалому алайкум!

Тонгда уйғотган, қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кунга, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
Кунингиз мазмунли ўтсин...

@fitratuz
👍1
14 январ - Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз!

@fitratuz
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ватанни севиш, ватанпарварлик, юртга муҳаббат ибодат даражасига кўтарилган соф ва асл исломий қадриятдир. Ана шу қадриятимиз тантана қилинадиган сана
14 январ – Ватан ҳимоячилари куни билан барчангизни самимий муборакбод этамиз.

Ватан қадрини бошимиз узра баланд кўтариб, ҳар он ва ҳар сония унинг тупроғини кўзларимизга тўтиё айлаб, таъзим бажо келтиришимиз барчамизнинг фарзандлик бурчимиздир. Ҳикматда “Ватанни севмоқ имондандир”, дейилган.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо, халқимиз ва посбонларимизни соғ-саломат қилсин!
Байрам муборак бўлсин!

Камоли эҳтиром ила,

Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Жасурбек домла РАУПОВ

@fitratuz
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни аҳли Қуръон жаннатга дохил бўлган фурсатда унга: сен дунёда Қуръонни қандоқ тартил (қироат) ила ўқиган бўлсанг, бу ерда ҳам ўшандоқ дона-дона қилиб, қироат билан ўқиб, юқорига кўтарилгин. Қайси зина устида ёд билган оятларинг тамом бўлса, «Сенга аталган мақом ўшадир», дейилади», деб айтдилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 15-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:23
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:45
⏱ШОМ - 17:24
⏱ХУФТОН - 18:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҒУСЛДАН СЎНГ ҚЎЛИМГА БЎЁҚ ТЕККАНИНИ КЎРДИМ


САВОЛ: Ғусл қилгандан сўнг қўлимда бўёқ текканини кўрдим яна ғусл қиламанми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баданнинг бирор жойига бўёқ ёки елим тегиб, терига сув ўтишини тўсиб қолган бўлса аввало бу нарсаларни кетказиб кейин таҳорат, ғусл қилиш керак бўлади. Аммо ғуслдан ёки таҳоратдан кейин кўриб қолган бўлсангиз бу нарсаларни кетказиб шу жойларни ўзини ювиш билан кифояланасиз. Ғусл ёки таҳоратни қайта қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍5
#Ҳадис

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни ёд олгандан кейин тез-тез ўқиб, такрорлаб туринглар. Муҳаммаднинг жони унинг қўлида бўлган зот (Аллоҳ)га қасамки, Қуръон (агар ўқиб турилмаса), эгасининг хотирасидан арқони ечилган туядан ҳам тезроқ қочади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 16-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:45
⏱ШОМ - 17:26
⏱ХУФТОН - 19:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган?

1. Одам алайҳиссалом 25 марта
2. Идрис алайҳиссалом 2 марта
3. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта
4. Ҳуд алайҳиссалом 10 марта
5. Солиҳ алайҳиссалом 8 марта
6. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта
7. Лут алайҳиссалом 27 марта
8. Исмоли алайҳиссалом 12 марта
9. Исҳоқ алайҳиссалом 15 марта
10. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта
11. Юсуф алайҳиссалом 27 марта
12. Айюб алайҳиссалом 4 марта
13. Шуайб алайҳиссалом 11 марта
14. Мусо алайҳиссалом 136 марта
15. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта
16. Довуд алайҳиссалом 16 марта
17. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта
18. Юнус алайҳиссалом 4 марта
19. Илёс алайҳиссалом 3 марта
20. Алясаъ алайҳиссалом 2 марта
21. Зулкифл алайҳиссалом 2 марта
22. Закариё алайҳиссалом 7 марта
23. Яҳё алайҳиссалом 5 марта
24. Исо алайҳиссалом 25 марта
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 марта

@diyonatli
👍6❤3❤‍🔥2