Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Бисмиллаҳ ҳақида

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Овқатланишда бошлаганда Бисмиллаҳ эсдан Бисмиллаҳу аввалу ва охиру дейиш керак экан. Савол шуки бошқа ишда ҳам Бисмиллаҳ эсдан чиқса Бисмиллаҳу аввалу ва охиру деса бўладими гуноҳ бўлмайдими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ушбу зикр фақат таом борасида ворид бўлган. Бошқа амаллар учун бу зикр машруъ эмас. Бошқа амалларда тасмияни унутса ва ўша амал асносида бўлса дарҳол тасмиянинг ўзини айтади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
Агар Жаннатда мени топмасангиз...

Шайх Ибн Жавзий (510-597)


Имом, аллома, ҳофиз, воиз, муфассир Абул Фараж Абдураҳмон ибн Али Жавзий раҳматуллоҳи алайҳининг насаби Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бориб тақалади.

Восит шаҳри бўйича фақат бобосининг ҳовлисида ёнғоқ дарахти бўлгани учун “Жавзий” (ёнғоқли) лақаби билан танилган.

Тахминан ҳижрий 508-510 йилда Бағдодда дунёга келган. Ибн Жавзий уч ёшлигида отаси оламдан вафот этади ва онаси қармоғида қолади.

Ёшлигидан илм олишни бошлаб, ҳофиз Муҳаммад ибн Носир ҳузурида Қуръони каримни тўлалигича ёд олади. Кейинчалик Абул Қосим Ҳиравийдан воизлик санъатини ўрганади. Шундан сўнг, фақиҳ Ибн Зоғунийга шогирд тушиб, ундан турли фанлар, айниқса, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, сарф, балоғат, тарих, воизлик ва бошқа соҳаларда таълим олди.

Шунингдек, Ибн Жавзий усулул фиқҳ, илми хилоф, илми жадал, ҳисоб ва тиб илмларини Абу Бакр Дайнурий ва қози Абу Яъло каби жами тўқсонга яқин ўз даврининг етук олимларидан ўрганди.

У болалик даврларини тенгдошлари каби ёш болаларга хос ўйинлар билан эмас, балки илм талабига шўнғиган ҳолда ўтказди. Бу ҳақда: “Мен бирор марта ёш болалар билан ўйнаганимни, баланд овозда кулганимни эслай олмайман”, деб хотиралаган эди.

Ибн Жавзийнинг бошқалардан ажралиб турадиган кўплаб хусусият, фазилатлари бўлиб, илмга ўта муҳаббат ва уни талаб қилишга жўшқин шижоат, ўткир ҳифз, мислсиз заковат, ҳаддан ташқари олий ҳиммат ҳамда камдан-кам инсонларгина эриша оладиган зуҳду тақво у кишини ўз асрининг етук олими бўлиб етишига омил бўлган.

Ибн Жавзий олти ёшларида ҳадис эшитишни, ўн уч ёшларида китоб ёзишни бошлаган. Йигирма беш ёшидан то вафотига қадар инсонларга ваъз-насиҳатлар қилиб, кўпчиликнинг ҳидоят йўлини топишига сабабчи бўлган.

Бу ҳақда ўзи: “Ўз қўлларим билан икки минг мужаллад китоб ёздим, қўл остимда юз минг киши гуноҳларига тавба қилди ва йигирма минг киши мусулмон бўлди”, деган.

Ибн Жавзий шаръий ва ижтимоий фанларнинг деярли барчасида китоблар тасниф қилган. “Ал-вафий бил вафаёт” китобида ёзилишича, олимнинг ёзиб қолдирган рисолалари жамланиб, яшаб ўтган умрига тақсимланганида ҳар кунига тўққизта рисоладан тўғри келган экан.

Улар қуйидагилар: “Ал-муғний” (Қуръони каримнинг катта ҳажмдаги тафсири бўлиб, уни Ибн Жавзийнинг ўзи тўрт жузга қисқартириб “Зодул масир” деб номлаган); “Сойдул хотир” (3 жуз); “Талбису иблис”; “Жомеъул масонид” (7 жуз); “Ал-муғний фи улумил Қуръон”; “Тазкиратул ариб фи тафсирил ғариб”; “Софватус софва” (4 жуз); “Ал-манфаъа фил мазоҳибил арбаъа” (2 жуз); “Ал-мавзуъот” (2 жуз); “Ал-ваҳият” (3 жуз); “Ал-мунтазам фи тарихил мулуки вал умам”; “Ад-далоил фи машҳурил масоил” (2 жуз); “Ан-носих вал мансух”; “Ал-вужуҳ ван назоир”; “Фунунул афнон”; “Манофиъут тиб”; “Минҳожул қосидин” (2 жуз); “Ийқозул васнан би аҳволин наботи вал ҳаявон”; “Заммул ҳаво” ва ҳоказо.

Айниқса, Ибн Жавзийнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишлаб ёзган икки жузли “Ал-вафо би таърифи фазоилил Мустафо” номли асари сийрат китоблари ичида ўзига хос қадр-қийматга эга.

Унда муаллиф асосан Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари ва шамоиллари билан бирга, мавзуга алоқадор барча тарихий маълумотларни ҳам келтирган.

Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳи вафотларидан бир неча кун аввал оғир касал бўлиб, ҳижрий 597 йил 13 рамазон жума кечаси Бағдодда вафот этади ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳининг қабрларига яқин ерга дафн қилинади.

Айтилишича, Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг қўлида йигирма мингдан ортиқ яҳудий ва насронийлар Ислом динига кирган. У киши сабабли юз минг киши тавба қилган. Икки мингдан ортиқ асар тасниф этганлар.

Ана шундай улуғ олим шогирдларига: «Агар Жаннатга кирганингизда, орангизда мени топмасангиз, “Аллоҳим, фалон банданг бизга Сени эслатиб турарди” деб мен ҳақимда сўранглар» деб, йиғлаб юборган.

Муфтий Иброҳим Десаи раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис илмига кириш" китобидан олинди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 5-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:35
⏱ШОМ - 17:14
⏱ХУФТОН - 18:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍8
#Ҳадис

Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Қуръон ва унга дунёда амал қилувчилар олиб келинса, Бақара ва Оли Имрон суралари илгарилаб, ўқувчиларига ҳужжатлашишади, яъни шафеъ бўлишади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МЎМИННИНГ АЖИБ ХИСЛАТИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Шайтон ҳақида

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир жияним васваса бўпқолди. Роса қийналдик, ўқитдик. Унга таҳорат қилиб намоз ўқитмоқчи бўлганимизда бурнини қонатвароверди. Мен тинмай Аллоҳдан сўравердим, бир кун қалбимга “Шу болани шом пайти кибла тарафга юзини ўгирасан, ётқизиб ва қулоғига эй лаънатли шайтон агар шу болани тарк этмасанг Аллоҳ сени кул қилиб юборади. Буни менга фаришта келиб айтиб кетди” деган бир овоз кела бошлади. Мен шу ишни қилдим ва орадан ярим соат ўтмай бола ўзига келди. Аллоҳга шукроналар бўлсин. Айтингчи шундай ҳолатлар бўлиши мункинми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шайтоннинг хийлалари ниҳоятда кўп. Энг охирги нуқтасигача инсонни шакк-шубҳага солишга ва дўзахга киритишга ҳаракат қилади. Абдулқодир Гилоний ҳақида машойихлар бир ҳикояни келтирадилар. У киши айтадилар: Бир кун осмонни қора булут қоплади ва орасидан бир нур очилиб, “Эй Абдулқодир мен сенинг роббингман, бугундан бошлаб барча фарзлар сендан соқит бўлди” деди. Шунда мен Аллоҳнинг зикрини қилиб, “Эй лаънати шайтон пайғамбарлардан соқит бўлмаган фарзлар мендан соқит бўлиши мумкинми” дедим. Шунда осмон асли ҳолатига қайтиб, шайтон: “Сен олим экансан, сени илминг сақлаб қолди. Шу сенга айтган гапим билан қанча-қанча обидларни йўлдан оздирган эдим” деди. Мен шу заҳотиёқ “Эҳ лаънати биринчи уринишингда иймонимдан айирмоқчи бўлдинг, энди эса мени мақтаб кибрга кетказмоқчимисан. Бу ерда менинг илмимнинг ҳеч қандай дахли йўқ. Аллоҳ таоло Ўз фазлига олди” дедим. Шайтоннинг бу каби хийлалари кўп. Жин ўзи ташлаб кетмоқчи бўлса ҳам, сизнинг эътиқодингизга ғул-ғула солиш учун ўзини фаришта деб таништирган. Сиз ғурурга кетмай, Аллоҳ таолонинг зикрида машғул бўлинг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍6
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
❤3👍1
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръондан таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👏2👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Фарзандли бўлган куёвга суюнчи

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Биз оилада 4 қизмиз, 2 та опам турмушга чиққан 2тамиз талабамиз дадамни соғлигида муаммо бор лекин фақат ўзлари ишлаб бизларни таминлайдилар. Опамлар хар фарзандлик бўлишганларида ойимлар поччамларга "Суюнчи" деб 100$дан беришади вахоланки бу пайтда биз анчагача пулсиз юрамиз ёки қарз оламиз, биз тарафларда хамма шундай қизлар экан бўлмасам уят бўлар экан. Илтимос илм ахли шу суйинчи хукмини тушунтириб беринг хақиқатдан хам бериш керакми? Поччамлар хам олишга тортинмай олишаверади, бу динимиз тарихида бирорта инсонлар хаётида бўлганми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бериш керак эмас. “Уят бўлар экан” деган гап инсонлар ўзлари тўқиб олган нарса. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❔ АЛЛОҲГА ҚАЙСИ ИСМИ ИЛА ДУО ҚИЛСАК, ИЖОБАТ ЭТАДИ?

☝️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ.
🤲 “Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман” деяётганини эшитиб: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🗣 Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

@fitratuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Ҳадис

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши ўз ота-онасини ҳақорат қилиши катта гуноҳлардандир”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, киши қандай қилиб ўз ота-онасини ҳақорат қилади?”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бошқа одамнинг отасини ҳақорат қилади, сўнг у ҳам бунинг отасини ҳақорат қилади. Бошқа одамнинг онасини ҳақорат қилади, сўнг у ҳам бунинг онасини ҳақорат қилади”, дедилар”.

Бухорий ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Умрада икки марта ният

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Бир узрли аёл зулхулайфада умра ниятини қилди. Маккага борди, 3-4 кун ўтиб покланганидан сўнг тавоф, саи қилмасдан Оиша она масжидига бориб яна умра ниятини қилган. Ундан кейин тавоф, сай, соч олдирган. Иккинчи нияти хато бўлганми? Каффорати нима?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Киши бирданига икки умрa учун иккита эҳром бoғлaсa ёки биринчи умра тaвoфини қилишдaн aввaл иккинчи умра учун ҳам эҳром бoғлaсa, бу сурaтдa иккинчи умрa (киши уни тaрк этишни хоҳ ният қилсин, хоҳ қилмaсин) ўз-ўзидан тaрк бўлади. Адо қилинган умра амали эса биринчи эҳромга тегишли, деб ҳисобланади. Бундай қилган кишига бир қурбонлик вa бир умрa қaзoси лoзим бўлaди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган?

1. Одам алайҳиссалом 25 марта
2. Идрис алайҳиссалом 2 марта
3. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта
4. Ҳуд алайҳиссалом 10 марта
5. Солиҳ алайҳиссалом 8 марта
6. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта
7. Лут алайҳиссалом 27 марта
8. Исмоли алайҳиссалом 12 марта
9. Исҳоқ алайҳиссалом 15 марта
10. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта
11. Юсуф алайҳиссалом 27 марта
12. Айюб алайҳиссалом 4 марта
13. Шуайб алайҳиссалом 11 марта
14. Мусо алайҳиссалом 136 марта
15. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта
16. Довуд алайҳиссалом 16 марта
17. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта
18. Юнус алайҳиссалом 4 марта
19. Илёс алайҳиссалом 3 марта
20. Алясаъ алайҳиссалом 2 марта
21. Зулкифл алайҳиссалом 2 марта
22. Закариё алайҳиссалом 7 марта
23. Яҳё алайҳиссалом 5 марта
24. Исо алайҳиссалом 25 марта
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 марта

@fitratuz
👍6
🌙 Farzand ko‘rganda bajariladigan 6 amal

@fitratuz
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши улуғ, итоаткор мирзалар, яъни фаришталар билан бирга бўлади. Энди ким Қуръонни тутилиб-тутилиб машаққат ила ўқиса, икки ажр бўлади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
🤝 ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ

🇺🇿🇸🇦Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

💬 Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда "Ҳаж – 2024" мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 

✅Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топаётгани, ҳаж ва умра қилувчилар сони кескин ошаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида қайд этилди.


🗣Ҳаж ва умра вазири сўнгги йилларда Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришаётгани ва жадал тараққий этаётганини таъкидлаш баробарида аввалги йилдаги Ўзбекистон заминига ташрифи бир умр ёдида қолганини билдирди. 


📋 Учрашувда Ўзбекистон делегация ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларни тақдим этдилар.

✍️Мулоқот якунида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида муборак сафарларни янада яхшилаш юзасидан келишув имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1