Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ

(Давоми.)

5. Мурувват қидирдим, уни тўғриликда топдим.
Ояти карималарда марҳамат қилинади: “Бас, (эй Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг!..” (Ҳуд сураси, 112-оят);

«Аллоҳ деди: “Бу кун содиқ (мўмин)ларга содиқлиги фойда берадиган кундир....”» (Моида сураси, 119-оят).

Ҳақиқий мурувват ва мардлик ҳалолликдадир. Тўғрилик ва ростгўйлик гоҳида инсонни қийин вазиятларга солиб қўйиши мумкин. Фақат Аллоҳни таниган инсон охиратда азоб тортмаслик учун ҳар қандай қийин вазиятга сабр қилади. Ёлғон ва ҳийла сабаб гуноҳкор бўлиб қолишдан сақланади.

Аксарият инсонлар ёлғон сабабли ўзларини жуда кўп фалокатлардан омон қолгандек ҳис этадилар. Унутмаслик лозим, бу дунёдаги ёлғон-яшиқ, туҳмату бўҳтон бамисоли уни қилган инсон қўлидаги фалокат. Бу дунёда фош бўлмаса-да, охиратда аён бўлади.

Мўмин бандага ярашадиган гўзал ҳаёт эса Аллоҳ бизга кўрсатиб берган “сиротул мустақим”дан юриш – ҳалол яшаш, ростгўй бўлиш ва асосийси, ўзидан кейин келадиган авлодга пок виждон билан гўзал ҳаёт қолдира олишдадир.

(Давоми бор.)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:35
⏱ШОМ - 17:11
⏱ХУФТОН - 18:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
❤2👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ҲАҚИҚИЙ БАХТ БУ - МУСУЛМОН ҲОЛДА ЯШАШ ВА ВАФОТ ЭТИШ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 @diyonatli
👍3❤2
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар азобдан бир бўлакдир. Чунки киши овқат, ичимлик ва уйқусидан қолади. Шундоқ экан, сизлардан бирингизнинг сафардаги режалаштирган иши битса, бола-чақаси ҳузурига қайтишга шошилсин», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Туғруқхонада пул бериш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Туғруқхонада очиқчасига фарзандим туғилганда пул сўрашган, берганимга қониқмай яна санитаркага, хамширага, анастезиолог ва унинг ҳамшираси хуллас хоказоларни айтиб яна кўпроқ сўрашга, аёлим яна ётишини ўйлаб озгина хадиксираб берганман. 1 - савол: Берганим учун шифокорлар билан бир хил гуноҳкор бўламанми, бир томондан хадиксирашим нотўғри ҳаммаси Аллоҳни қўлида, иккинчи томондан зулм бўлмаслигининг сабабини қилишим керак. Маълум бир сабабларга кўра ҳозирда иккинч хомилани олишга тўғри келди, олиб бўлгандан кейин яна аёлимдан мен пул олиб келишимни сўрашибди, шифокор ва 3-4 та санитаркага. 2 - савол: Хадиксирасам (чунки хали аёлим яна шу ерга келиши керак бўлиши мумкин) ва пул берсам гуноҳкор бўламанми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Туғруқхона ходимлари ўз зиммаларидаги вазифалар учун халқдан пул талаб қилишлари жоиз эмас. Келишувга биноан улар хизмат ҳақини шифохонадан олишлари керак. Агар пул бермасалар келган беморларни муолажа қилишдан бош тортсалар гуноҳкор бўладилар, аммо зулм кўраётган бемор ўз ҳаққи бўлган тиббий муолажани олиш учун пул беришга мажбур бўлса унда айб йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

НАМОЗ ИНСОННИ ФАҲШДАН ГУНОҲ МАСИЯТЛАРДАН САҚЛАЙДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2❤1
УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ

(Давоми.)

6. Шараф қидирдим, уни қаноатда топдим.

Ҳадиси шарифда айтилади: “Қаноат битмас туганмас хазинадир” (Имом Дайламий ривояти);

“Дунёга кўнгил қўйма, Ҳақ таоло сени яхши кўради. Инсонларнинг қўлидаги нарсага қарама, халқ сени яхши кўради” (Имом Ибн Можа ривояти);

“Мўминнинг шарафи кечалари қоим туришида, иззати эса инсонлардан беҳожат қолишидадир” (Имом Ҳоким ривояти).

Баъзилар қанчадан-қанча неъматларга соҳиб бўлсалар-да, кўзлари тўймайди. Агар уларга бутун дунё берилса, “ойдан бир парча ерим бўлсайди”, деб орзу қилади.

Қаноатсиз бундай инсонлар ҳолини Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай таърифлаганлар: “Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у икки водий тилласи бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади” (Муттафақун алайҳ).

Хуллас, инсонга шараф келтирадиган нарса – қаноат. Яъни берилган ноз-неъматга қаноат қилиш, банда сифатида доимо Яратганга муҳтожлигини идрок этиши лозим. Чунки бандага қанча мол-дунё берилмасин, барчаси бу дунёда қолади, қиёматда эса ҳисоби сўралади...

(Давоми бор.)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 3-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:35
⏱ШОМ - 17:12
⏱ХУФТОН - 18:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5👌1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
#Ҳадис

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафардан қайтсалар, аввал масжидда икки ракат намоз ўқирдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤4👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИСРОФ ҚИЛУВЧИЛАР ШАЙТОННИНГ БИРОДАРЛАРИДИР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси қачон рўй берган?

САВОЛ:
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳаётларидаги ойнинг иккига ёрилиш мўъжизасини қайси йили содир бўлгани ҳақида маълумот бор, аммо қайси ойнинг қайси кунида содир бўлгани ҳақида маълумот тополмадик.

ЖАВОБ: Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси мутавотир хабарлар ила собит бўлган бўлиб, барча уламолар бу воқеанинг ҳижратдан олдин, Маккада, Мино водийсида, ой тўлган ойдин бир кечада содир бўлганига иттифоқ қилишган. Деярли ҳамма исломий манбаларда бу воқеа ҳижратдан беш йил олдин (нубувватнинг тўққизинчи йили, милодий 617 йил) қамал даврида содир бўлган, дейилади, холос. Ойи, куни ҳақида эса маълумот йўқ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ

(Давоми.)

7. Роҳат қидирдим, уни зуҳдда топдим.
Ояти каримада бундай дейилади: “...Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд сураси, 28-оят).

Зуҳд бу мол-мулкдан фойдаланган ҳолда, уларни қалбга “киритмаслик”дир. Яъни дунё ҳаёти ва унинг ичидаги нарсаларга маҳлиё бўлиб, қалбни дунёнинггина идиши бўлиб қолишдан сақлашдир.

Жалолиддин Румий хазратлари инсонни бир кемага ўхшатади:
“Агар дарё кеманинг тагида бўлса, унга яхшилик воситаси бўлади ва хоҳлаган жойига элтиб қўяди. Агар тўлқинлар кема ичига киришни бошласа, унинг фалокатига сабаб бўлади”.


“Дунё аслида Аллоҳдан ғофил қолмоқдир. Сени Ҳақдан чалғитган нимаики бўлса, ўша сенинг дунёинг бўлади”,

дейилади ҳикматларда.

Мўмин банда учун Аллоҳга яқин бўлишдан кўра севимлироқ иш йўқ. Аллоҳни таниган қулларнинг руҳлари доимо хавф ва ражо ўртасида бўлади. Ўзларини чалғитиш учун андармон бўлган дунё матоҳлари руҳларига ором бахш эта олмайди.

Қалбга сакинат олиб кирадиган ягона амал Аллоҳнинг розилигини қўлга киритишда бир восита саналган молу дунёни қалбга киритмаслик, унинг бир восита эканини англаб, бу ҳақиқатни ғоя ҳолига келтиришдир. Бунга эса, айтиб ўтилганидек, дунёдан юз ўгириш, қалбда унга жой қолдирмаслик билан эришилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар. Чунки у (Қуръон) Қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ бўлади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БОЗОР ШАЙТОННИНГ МАСКАНИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Бисмиллаҳ ҳақида

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Овқатланишда бошлаганда Бисмиллаҳ эсдан Бисмиллаҳу аввалу ва охиру дейиш керак экан. Савол шуки бошқа ишда ҳам Бисмиллаҳ эсдан чиқса Бисмиллаҳу аввалу ва охиру деса бўладими гуноҳ бўлмайдими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ушбу зикр фақат таом борасида ворид бўлган. Бошқа амаллар учун бу зикр машруъ эмас. Бошқа амалларда тасмияни унутса ва ўша амал асносида бўлса дарҳол тасмиянинг ўзини айтади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
Агар Жаннатда мени топмасангиз...

Шайх Ибн Жавзий (510-597)


Имом, аллома, ҳофиз, воиз, муфассир Абул Фараж Абдураҳмон ибн Али Жавзий раҳматуллоҳи алайҳининг насаби Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бориб тақалади.

Восит шаҳри бўйича фақат бобосининг ҳовлисида ёнғоқ дарахти бўлгани учун “Жавзий” (ёнғоқли) лақаби билан танилган.

Тахминан ҳижрий 508-510 йилда Бағдодда дунёга келган. Ибн Жавзий уч ёшлигида отаси оламдан вафот этади ва онаси қармоғида қолади.

Ёшлигидан илм олишни бошлаб, ҳофиз Муҳаммад ибн Носир ҳузурида Қуръони каримни тўлалигича ёд олади. Кейинчалик Абул Қосим Ҳиравийдан воизлик санъатини ўрганади. Шундан сўнг, фақиҳ Ибн Зоғунийга шогирд тушиб, ундан турли фанлар, айниқса, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, сарф, балоғат, тарих, воизлик ва бошқа соҳаларда таълим олди.

Шунингдек, Ибн Жавзий усулул фиқҳ, илми хилоф, илми жадал, ҳисоб ва тиб илмларини Абу Бакр Дайнурий ва қози Абу Яъло каби жами тўқсонга яқин ўз даврининг етук олимларидан ўрганди.

У болалик даврларини тенгдошлари каби ёш болаларга хос ўйинлар билан эмас, балки илм талабига шўнғиган ҳолда ўтказди. Бу ҳақда: “Мен бирор марта ёш болалар билан ўйнаганимни, баланд овозда кулганимни эслай олмайман”, деб хотиралаган эди.

Ибн Жавзийнинг бошқалардан ажралиб турадиган кўплаб хусусият, фазилатлари бўлиб, илмга ўта муҳаббат ва уни талаб қилишга жўшқин шижоат, ўткир ҳифз, мислсиз заковат, ҳаддан ташқари олий ҳиммат ҳамда камдан-кам инсонларгина эриша оладиган зуҳду тақво у кишини ўз асрининг етук олими бўлиб етишига омил бўлган.

Ибн Жавзий олти ёшларида ҳадис эшитишни, ўн уч ёшларида китоб ёзишни бошлаган. Йигирма беш ёшидан то вафотига қадар инсонларга ваъз-насиҳатлар қилиб, кўпчиликнинг ҳидоят йўлини топишига сабабчи бўлган.

Бу ҳақда ўзи: “Ўз қўлларим билан икки минг мужаллад китоб ёздим, қўл остимда юз минг киши гуноҳларига тавба қилди ва йигирма минг киши мусулмон бўлди”, деган.

Ибн Жавзий шаръий ва ижтимоий фанларнинг деярли барчасида китоблар тасниф қилган. “Ал-вафий бил вафаёт” китобида ёзилишича, олимнинг ёзиб қолдирган рисолалари жамланиб, яшаб ўтган умрига тақсимланганида ҳар кунига тўққизта рисоладан тўғри келган экан.

Улар қуйидагилар: “Ал-муғний” (Қуръони каримнинг катта ҳажмдаги тафсири бўлиб, уни Ибн Жавзийнинг ўзи тўрт жузга қисқартириб “Зодул масир” деб номлаган); “Сойдул хотир” (3 жуз); “Талбису иблис”; “Жомеъул масонид” (7 жуз); “Ал-муғний фи улумил Қуръон”; “Тазкиратул ариб фи тафсирил ғариб”; “Софватус софва” (4 жуз); “Ал-манфаъа фил мазоҳибил арбаъа” (2 жуз); “Ал-мавзуъот” (2 жуз); “Ал-ваҳият” (3 жуз); “Ал-мунтазам фи тарихил мулуки вал умам”; “Ад-далоил фи машҳурил масоил” (2 жуз); “Ан-носих вал мансух”; “Ал-вужуҳ ван назоир”; “Фунунул афнон”; “Манофиъут тиб”; “Минҳожул қосидин” (2 жуз); “Ийқозул васнан би аҳволин наботи вал ҳаявон”; “Заммул ҳаво” ва ҳоказо.

Айниқса, Ибн Жавзийнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишлаб ёзган икки жузли “Ал-вафо би таърифи фазоилил Мустафо” номли асари сийрат китоблари ичида ўзига хос қадр-қийматга эга.

Унда муаллиф асосан Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари ва шамоиллари билан бирга, мавзуга алоқадор барча тарихий маълумотларни ҳам келтирган.

Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳи вафотларидан бир неча кун аввал оғир касал бўлиб, ҳижрий 597 йил 13 рамазон жума кечаси Бағдодда вафот этади ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳининг қабрларига яқин ерга дафн қилинади.

Айтилишича, Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг қўлида йигирма мингдан ортиқ яҳудий ва насронийлар Ислом динига кирган. У киши сабабли юз минг киши тавба қилган. Икки мингдан ортиқ асар тасниф этганлар.

Ана шундай улуғ олим шогирдларига: «Агар Жаннатга кирганингизда, орангизда мени топмасангиз, “Аллоҳим, фалон банданг бизга Сени эслатиб турарди” деб мен ҳақимда сўранглар» деб, йиғлаб юборган.

Муфтий Иброҳим Десаи раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис илмига кириш" китобидан олинди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 5-ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:35
⏱ШОМ - 17:14
⏱ХУФТОН - 18:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍8
#Ҳадис

Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Қуръон ва унга дунёда амал қилувчилар олиб келинса, Бақара ва Оли Имрон суралари илгарилаб, ўқувчиларига ҳужжатлашишади, яъни шафеъ бўлишади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA