This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
ИСРОФДАН ҚЎРҚИНГ ВА НЕЪМАТЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

👍3
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
❤1👍1
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилади. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилишни хоҳлайман, менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сенга, Аллоҳдан тақво этишингни ва ҳар бир баландликка кўтарилишда такбир айтишингни васият қиламан», дедилар. Ҳалиги киши орқасига қайтиб кетганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма итви лаҳул буъда ва ҳаввин ъалайҳис сафара», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, узоғини яқинлаштиргин ва сафарни унга енгил қилгин».)
Имом Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилади. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилишни хоҳлайман, менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сенга, Аллоҳдан тақво этишингни ва ҳар бир баландликка кўтарилишда такбир айтишингни васият қиламан», дедилар. Ҳалиги киши орқасига қайтиб кетганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма итви лаҳул буъда ва ҳаввин ъалайҳис сафара», деб айтдилар. (Маъноси: «Аллоҳим, узоғини яқинлаштиргин ва сафарни унга енгил қилгин».)
Имом Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Ливегоод бизнеси
САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда бизнес турлари кўпайиб кетяпти. Ҳар бири бошқа ном билан аталсада йўналиш асосан пирамида яъни тармоқли маркетинг. Янги чиққан ЛИВЭГООД биснесини тармоқли маркетинг эмас, халқаро эҳсон деб номлаб ҳалол дейишмоқда. Лекин менинг тушунишимча пирамида бўйича ишлайди. Шунинг ишлаш йўналиши ҳақида суриштириб ҳалол ёки харомлигини халқга эълон қилсангиз, чунки кўп одам ишламай кўп пул топишга қизиқиб аъзо бўлишмоқда, иншааллаҳ ҳамма учун фойдали бўларди. Ризқ масаласи жиддий масала, содда халқимиз алданиб харом ризқ топишмасин дейман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу турдаги фаолиятлар ҳаром. Валлоҳу аълам!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

🕊2
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Пискент» жоме масжидида жума намози шукуҳи.
Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз.
Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

👍23❤2🔥1👌1🐳1💯1
#дўст
Сен Аллоҳни дўст тут,
Ёмонликдан нажот кут.
وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا ۖ يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ ۖ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ
10.«Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик. «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбиҳни) қайтар ва қушлар ҳам», (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик». Сабаъ сураси.
(Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга темирни хамирдек юмшоқ қилиб берган эди. У киши темирни оловга солиб тобламасдан ҳам, болға билан урмасдан ҳам, нимани хоҳласалар, қўллари билан шуни ясай олар эдилар).
Ибрат ва хулоса
Ҳар бир ишни Аллоҳга топширинг. Ғам-ташвишларни кетказади. Гарчи у темирдан қаттиқ бўлса ҳам.
Аллоҳга топширилган иш назарингизда мушкул бўлса ҳам, у ҳамирдан қил суғургандек енгил кўчади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bir_oyat_tafsiri
📹 ДИНИМИЗНИ АХЛОҚСИЗ ҚИЛИБ КЎРСАТМАНГ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐@diyonatli
📹 ДИНИМИЗНИ АХЛОҚСИЗ ҚИЛИБ КЎРСАТМАНГ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 30 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:22
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:30
⏱ШОМ - 17:07
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 30 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:22
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:30
⏱ШОМ - 17:07
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шак-шубҳасиз, уч хил дуо ижобат қилингандир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг фарзандига қилган дуоси», деб айтдилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий бу ҳадисни ҳасан, деб айтдилар. Абу Довуддан қилинган ривоятда «фарзандига» деган лафз йўқ.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шак-шубҳасиз, уч хил дуо ижобат қилингандир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг фарзандига қилган дуоси», деб айтдилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий бу ҳадисни ҳасан, деб айтдилар. Абу Довуддан қилинган ривоятда «фарзандига» деган лафз йўқ.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
БИЛМАСДАН ТУРИБ ҲАЛОЛ ҲАРОМ ДЕБ ФАТВО БEРМАНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
БИЛМАСДАН ТУРИБ ҲАЛОЛ ҲАРОМ ДЕБ ФАТВО БEРМАНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Аёлим туфайли мен гунохкор бoлмайманми?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Алҳамдулиллах мен ибодатдаман ёшим 31да 2 нафар фарзандимиз бор. Аёлим ва уйдагиларим келишмовчиликлари сабабли мана 2йилдан буён ота онамдан алохида бошқа уйимизда яшаябмиз. Уйимда хар куни жанжал аёлим халиям уйимдагиларни очиқдан-ойдин тинмсиз хақоратлайди. Ётоғимни алоҳида қилиб кўрдим, секин уриб кўрдим, яхши гап билан тушунтриб хам кўрдим фойдаси бўлмаябди. Арзимаган гапниям учини онам, укаларимга тақаб уруш, фарзандларимниям менинг ота онамникига олиб бормайсиз улар хақли эмас деб шуниям уришга айлантирган. Хақни танитишга харакат қилсам сен хам 5махал намоз ўқи десам “бориб келган борми у тарафга” деган гап билан шарт кесади. Тўйимиздан кейин билсам бу эрни беҳурмат қилиш, итоат қилмаслик оилавий ан-ана экан. Онамни хақоратлашлари жондан ўтириб юборди. Ажрашсам фарзандларимнинг уволи, умри, тарбияси, охирати учун мен(ота) жавобгар бўладими?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “У ёққа биров бориб келибдими” деган гап халқимиз орасида бор. Бу куфр, чунки бу охиратга ишонмаслик белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож чиқдилар, у зотга жаннат ва дўзах ҳаммаси кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир ҳадислар билан жаннат ва дўзах хабарларини бердилар. У хабарларни инкор қилиш куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Фитрат уйғонса, ғафлатда қолманг...
Дину диёнатдан йироқ бир киши ижтимоий тармоқда бундай ёзади:
Аслида, инсон шундай бўлади. Бошига синов келдими, Раббисини эслаб қолади. Ҳатто ғайридин талабалар ҳам имтиҳон олдидан “Аллоҳ!” дейди. Дардига шифо тополмаган беморлар-да Яратганга ёлворишни бошлаб, ибодатга шўнғийди. Буларнинг барчаси табиий равишда, инсоннинг ич-ичидан келади. Нега синовли дақиқаларда одам Аллоҳга қайтиб қолади?
Ўтмиш саҳифаларини варақлайдиган бўлсак, тарихда урушлари билан ном қозонган қўмондонларми, жанглари билан барчани титратган аскарларми – барчаси жанг олдидан Раббиларини эслаганлар.
АҚШда чоп этиладиган журналларнинг бирида ҳеч қандай диний таълим кўрмаган аскар бундай ҳикоя қилади:
Ҳа, ҳар инсон фитратда туғилган-у, бироқ фитратидаги кўп нарсаларни унутгандир. Бироқ оғир дамларда одам табиатида беркитилган нарсалар ўзини ошкор қилади.
Аслида, бу ажабланарли вазият эмас. Чунки инсоннинг қалб тубида бундай туйғу мавжуд ва йўқ бўлиб кетмас. Ўша нарсанинг номи фитратдир. Қийин вазиятларда инсоннинг ана шу асл фитрати уйғонади.
Баъзида бизни дунё юмушлари, ҳою ҳавасга берилиш, моддиятга муккасидан кетиш каби ишлар ўраб олади. Қачонки хавф-хатар туғилса, мусибатлар бошимизга келса, ночор қолишимиз биздан моддият чангларини қоқиб туширади. Бу пайтда аста асл ўзлигимиз, фитратимиз намоён бўла бошлайди. Хоҳламасак-да, беихтиёр қалбдаги фитрат юзага чиқади.
Кишини энг катта бойлиги унинг иймонидир. У қанчалик мустаҳкам бўлса, одам шунча ҳаловатда бўлади. Гоҳида бошига оғир ташвиш тушган ёки умрининг сўнгги дақиқаларини яшаётган хотиржам инсонларни кўриб ҳайрон бўласан. Нега бунчалар хотиржам? Ахир бу дунёнинг ғамлари бошини хам қилиб турибди-ку, дейсан. Лекин Аллоҳ берган иймон деган буюк неъмат борки, унинг олдида ҳар қандай қийинчилик осон бўлиб кўринади. Аллоҳ иймонимизни ана шундай мустаҳкам қилсин.
Исломбек ДАДАБОЕВ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Дину диёнатдан йироқ бир киши ижтимоий тармоқда бундай ёзади:
“Кеча кечқурун ичимда жуда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Қорним буралиб, ўзимни ичакларим узилиб кетгандай ҳис этдим. Шу он бирдан Аллоҳ хаёлимга келди. Гуноҳларим кўз ўнгимдан ўтди. Қилиб юрган ишларимга, намоз ўқимай, фисқу фужурга ботганимга афсус чекдим. Зудлик билан тавба қилдим”.
Аслида, инсон шундай бўлади. Бошига синов келдими, Раббисини эслаб қолади. Ҳатто ғайридин талабалар ҳам имтиҳон олдидан “Аллоҳ!” дейди. Дардига шифо тополмаган беморлар-да Яратганга ёлворишни бошлаб, ибодатга шўнғийди. Буларнинг барчаси табиий равишда, инсоннинг ич-ичидан келади. Нега синовли дақиқаларда одам Аллоҳга қайтиб қолади?
Ўтмиш саҳифаларини варақлайдиган бўлсак, тарихда урушлари билан ном қозонган қўмондонларми, жанглари билан барчани титратган аскарларми – барчаси жанг олдидан Раббиларини эслаганлар.
АҚШда чоп этиладиган журналларнинг бирида ҳеч қандай диний таълим кўрмаган аскар бундай ҳикоя қилади:
“Уруш пайтлари, парашют ўйлаб топилганига ҳали кўп бўлмаган эди. Мактабимда дин нималиги тушунтирилмаган. Қўпол қилиб айтсам, еб-ичишдан бошқасини билмайдиган бўлиб ўсгандим. Лекин парашютдан илк сакраганимда у ҳали очилмасдан туриб ич-ичимдан “Эй Аллоҳ!” деб нидо қилганман. Очилмай қолса-чи, ерга қулаб тушсам-чи, деб роса қўрқиб кетганман. Бу сўз тилимга қандай келганидан ўзим ҳам ҳайрон эдим”.
Ҳа, ҳар инсон фитратда туғилган-у, бироқ фитратидаги кўп нарсаларни унутгандир. Бироқ оғир дамларда одам табиатида беркитилган нарсалар ўзини ошкор қилади.
Аслида, бу ажабланарли вазият эмас. Чунки инсоннинг қалб тубида бундай туйғу мавжуд ва йўқ бўлиб кетмас. Ўша нарсанинг номи фитратдир. Қийин вазиятларда инсоннинг ана шу асл фитрати уйғонади.
Баъзида бизни дунё юмушлари, ҳою ҳавасга берилиш, моддиятга муккасидан кетиш каби ишлар ўраб олади. Қачонки хавф-хатар туғилса, мусибатлар бошимизга келса, ночор қолишимиз биздан моддият чангларини қоқиб туширади. Бу пайтда аста асл ўзлигимиз, фитратимиз намоён бўла бошлайди. Хоҳламасак-да, беихтиёр қалбдаги фитрат юзага чиқади.
Кишини энг катта бойлиги унинг иймонидир. У қанчалик мустаҳкам бўлса, одам шунча ҳаловатда бўлади. Гоҳида бошига оғир ташвиш тушган ёки умрининг сўнгги дақиқаларини яшаётган хотиржам инсонларни кўриб ҳайрон бўласан. Нега бунчалар хотиржам? Ахир бу дунёнинг ғамлари бошини хам қилиб турибди-ку, дейсан. Лекин Аллоҳ берган иймон деган буюк неъмат борки, унинг олдида ҳар қандай қийинчилик осон бўлиб кўринади. Аллоҳ иймонимизни ана шундай мустаҳкам қилсин.
Исломбек ДАДАБОЕВ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
❤2
УСТУНЛИК КИМ ТОМОНДА?
Бир аёл жонли эфирда аҳоли билан мулоқот қилаётган шайхга қўнғироқ қилиб, савол берди:
– Нима учун Ислом дини бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин эркакларни бизга итоат этишда боғламади?
– Нечта фарзандингиз бор?
– Уч ўғлим бор.
– Аллоҳ таоло сизни бир эркакка итоат қилишингизга буюриб, уч эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз, жаннатга кирмайсиз. Улар – уч эркак сизга итоат этмаса, жаннатга киришмайди. Қани айтинг-чи! Ортиқлик ким тарафда? – деб жавоб берди Шайх. Шунда аёл:
– Бизга Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, – деб гапини тамомлади.

👍6
#Ҳадис
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан қўрқсалар, «Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар.
Маъноси: «Аллоҳим, биз Сени уларга рўбарў қўямиз ва Сенинг номинг ила ёмонлигидан паноҳ тилаймиз».
Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан қўрқсалар, «Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар.
Маъноси: «Аллоҳим, биз Сени уларга рўбарў қўямиз ва Сенинг номинг ила ёмонлигидан паноҳ тилаймиз».
Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
ИККИ ТОИФА ИНСОНЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ИККИ ТОИФА ИНСОНЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ
(Давоми.)
4. Қавмнинг улуғи бўлишни истадим, уни яхшилик қилишда топдим.
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бир қавмнинг улуғи ўша қавмга хизмат қилганидир” (Имом Дайламий ривояти).
Бир жамоанинг ўртасида обрў қозониб, улар маслаҳат сўраб ҳурмат қиладиган инсонга айланиш фақат ўша инсонларнинг оғирини енгиллаштириш, уларга яхшиликлар қилиш билангина амалга ошади.
Инсон табиатан яхшиликка, эҳсонга муҳтож. Яхшилик қанчадан-қанча қаттиқ қалбларни юмшатади. Зеро, яхшилик кўрган кишисига қалбан боғланади, унга ҳурмат кўрсатиб, бошининг тожи қилади.
Шукр қилувчи бойлардан бўлган Усмон розияллоҳу анҳу бундай деган:
Ояти каримада эса инфоқ-эҳсонни қандай қилиш кераклиги баён этилади: “...Сиздан яна нимани эҳсон қилишлари тўғрисида сўрамоқдалар. (Ўзингиздан) ортганини, деб жавоб беринг...” (Бақара сураси, 219-оят).
(Давоми бор.)

“Бойликнинг салтанати шукрдир. Шукр эса кўп-кўп эҳсон қилиш демак”.
Ояти каримада эса инфоқ-эҳсонни қандай қилиш кераклиги баён этилади: “...Сиздан яна нимани эҳсон қилишлари тўғрисида сўрамоқдалар. (Ўзингиздан) ортганини, деб жавоб беринг...” (Бақара сураси, 219-оят).
(Давоми бор.)
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 1 - ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:30
⏱ШОМ - 17:11
⏱ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 1 - ЯНВАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:24
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:30
⏱ШОМ - 17:11
⏱ХУФТОН - 18:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4