Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аҳли дунёнинг оқибати"
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
ЎЗИНГИЗНИ АРЗОНГА СОТМАНГ!

Муҳаммад ибн Ҳанафийя раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қадр-қиймати ўзи учун муҳим бўлган кишининг наздида дунё арзимас - қийматсиз бўлмоғи керак".
Яна шундай дейди:
"Аллоҳ таоло сизларга нарх ўлароқ Жаннатни қўйди. Ўзингизни арзонга сотиб юборманг".

@Sayfulloh_Nosir
📍Намозини шошилиб ўқийдиган инсон, сизга эслатма!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда агар намоз ўқишга турса, унинг барча гуноҳлари олиб келиниб, боши ва елкаси устига қўйилади. Ҳар гал рукуъ ва сажда қилганида устидан гуноҳлари тўкилади”, деганлар.

📌Имом Табароний ва Байҳақий ривояти.
Номаҳрамга қарашнинг ҳукми:

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундай эмас», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Агар бир киши уйланмоқчи бўлса, шариат кўрсатмаси бўйича назар солсин. Бу гуноҳ ҳам бўлмайди, биров маломат ҳам қилмайди. Ўз хотинига хоҳлаганича назар солсин, ундан лаззат олсин, савоб бўлади. Аммо бировнинг хотинига ёки бировга хотин бўладиган одамга шаҳват назари билан қарамасин. Акс ҳолда зино содир бўлмаган чоғда ҳам, кўз зиноси, хиёнат содир бўлади. Шунинг учун Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бор эркаклар номаҳрам назарлардан ўзларини сақлашсин, аёллар, қизлар эса ўзларини кўз-кўз қилишмасин, эркакларни жалб қилишга сабабчи бўлишмасин.

©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан.
@Abror_Siddiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жаҳаннам азоби"
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
ҚУШ РИЗҚЛАНГАНИ КАБИ...
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу халифалик даврларида ҳаж қилдилар. У зот ҳаж мавсумида зод-роҳиласиз ҳажга келган бир қанча кишиларни кўриб қолдилар. Улар кишилардан у-бу нарса тиланиб юрган эди. Умар розиёллоҳу анҳу улардан:
-Сизлар кимсизлар?-дея сўрадилар.
Улар:
-Биз таваккул қилувчилармиз, дейишди.
Умар розиёллоҳу анҳу уларга:
-Сизлар ялқовларсиз. Таваккул қилувчи олдин ерга уруғни қадаб сўнгра Аллоҳга таваккул қилади!-дедилар.

Кўп инсонлар Аллоҳга таваккул қилишни нотўғри фаҳмлашади. Таваккулни сабабларни тарк қилиш деб ўйлашади. Булар уни ё унутишади ёки ўзларини унутганга солишади. Сабаблар Аллоҳнинг қадарида воқе бўладиган ишлардир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу борлиқда биз риоя қилишимиз лозим бўлган қонунларни жорий қилган. Инсон қодир бўлганича бу қонунларга риоя қилиши лозим. Ана шундан сўнггина ишончини Аллоҳга боғлайди. Аллоҳ изн бермаса бу сабаблар зарар ҳам фойда ҳам бера олмаслигига эътиқод қилади.

Ҳа! Аллоҳ шифо берувчидир. Аммо шифокорга бормаслик ва даволаниш чорасини кўрмаслик аҳмоқликдир.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам энг Аллоҳга ишончи мустаҳкам инсон эдилар. Аммо бунга муқобил ўлароқ, у зот сабабларни ҳам энг қаттиқ тутувчи инсон эдилар.
Мадинага ҳижрат қилганларида йўл кўрсатувчи қидирдилар. “Мен пайғамбарман. Аллоҳ менга йўл кўрсатиб боради” , демадилар.
У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам умрлар Аллоҳнинг қўлида эканлигига иймон келтирган бўлсаларда, Уҳуд жангида икки қават совут кийдилар. “Аллоҳ мени сақлайди”, демадилар. Бизга сабабларни тутиш маданиятини таълим бердилар.
Агар бирор-бир ғазотга чиқмоқчи бўлсалар уни яширин тутар эдилар. Қайси йўлдан боришларини яширар эдилар. Аслида ғалаба Аллоҳники эканлигига иймон келтирган эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сиз Аллоҳга таваккули ҳаққича таваккул қилганингизда эди худди қушларни ризқлантиргани каби ризқлантирар эди. Улар қоринлари бўш ҳолда кетиб, қоринлари тўлиб қайтишади”, дейишлари билан фақатгина ёлғиз Аллоҳнинг ўзи бизларни тирилтиришини, ўлдиришини, ризқ беришини, шифо беришини таълим бермоқчи бўлар эдилар. Аммо бунинг муқобилида бу дунёнинг сабаблар дунёси эканлигини бизга сингдирар эдилар. Қушларнинг ризқ талабида бўш қорин билан учиб чиқиши айнан сабабдир. Қушлар инларида ризқини кутиб ўтиришмайди. Очлигини қоплаш учун дон қидиради. Аммо улар ҳам Аллоҳ тақсим қилган ризқни олишади холос.
Баъзи инсонлар сабабларсиз мўъжизалар кутишади. Улар сенга Мусо алайҳис саломнинг асолари қандай қилиб денгизни иккига бўлганини гапиришади. Юнус алайҳис саломни кит ютган бўлсада у зотга ҳеч нарса қилмаганини гапиришади. Иброҳим алайҳис саломни оловга улоқтиришганда олов у зотни куйдирмаганини эслатишади. Улар билишмайдики, мўъжизалар Аллоҳ бу борлиқдаги қонунларни бузиш учун пайғамбарларга берилган одатдан ташқари ишлардир. Сабаблар Аллоҳга ўтмайди, бандаларига ўтади.
Агар ҳозирда биз асомиз билан денгизни иккига бўлмоқчи бўлсак кишилар бизни аниқ жинни дейишади. Агар ўзимизни оловга отсак куйиб ўламиз.
Сабабларни олмасдан, фақатгина уларга ишонишдан ёмон иш йўқ дунёда!

@Abdulqodir_Polvonov
ОТА ҲАЙБАТИ

Бир воқеа мени хурсанд қилди, айни пайтда ўйлантириб ҳам қўйди.

Бундан икки ойлар олдин Қуръон мусобақаси уюштириладиган бўлди. Мусобақага тахминан бир ой қолганда Анисанинг қайсарлиги тутиб:

- Мен қатнашмайман, - деб туриб олибди. Бону менга шикоят қилганди, мен унга:

- Қўявер, қатнашгиси келмаса, қатнашмай қўя қолсин, мажбурлама, - дедим.

Шу билан Аниса мутлақо дарс қилмай қўйибди. Бону хавотир олиб, яна шикоят қилди.

Мен Анисанинг дарсларини назорат қилишни ўз зиммамга кўчирдим. Аниса дарсни менга топширадиган бўлди.

Шу билан деярли ҳар куни яхши дарс топшириб турди. Мусобақага уч кун қолганда фикрини ўзгартириб, "Мен ҳам қатнашаман"га ўтди. Қатнашди ва ҳатто ғолиб бўлиб, биринчи ўринни олди.

Бундан жуда хурсанд бўлдик, албатта.

Энди мени ўйлантириб қўйган тарафини айтиб ўтай. Аниса бир неча марта Бонуга:

- Ойижон, дарсни ўзингизга топширай, айтганингизни қиламан, ҳеч гапингизни икки қилмайман, - деб ялиниб-ёлворди.

Қизиқ! Мен уни урмадим, сўкмадим, унга қаттиқ гапирмадим, аксинча, доим эркалатиб турдим. Ҳатто "Дарсингни топшир" ибораси ўрнига "Асал қизим бугун ҳам мени бир хурсанд қиладими?" каби ибораларни қўлладим.

Мен шунчалар қўрқинчли одамманми, деган ўй бироз безовта қилди.

Лекин барибир хурсандлигим кўпроқ бўлди. Оилада отанинг ҳайбати сақланиб тургани маъқул.

Шу ўринда ёш келинларга бир насиҳатимни айтиб ўтай.

Қизларим, оилада эрнинг нуфузи, ҳайбати сақланиб туриши кўпроқ сизларга боғлиқ бўлади. Эрингизнинг ширин муомаласини, севиб эркалашларини ҳаргиз суиистеъмол қила кўрманг. Талтайиб кетиб, менсиз яшай олмайди, деган пуч ўйларга бориб, ҳаддингиздан ошиб кетманг. Ҳар ким ўз ҳаддида турса, оила гўзаллашади.

Аёл аёллиги билан гўзал, эркак эркаклиги билан. Ўрни алмашиб қолса, жуда хунук, ёқимсиз ҳолат юзага келади.

Аллоҳ ҳамма ўғил-қизларимизнинг бахтини берсин.

Muqim MAHMUD
ИБРАТ

Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак, интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди ҳол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил. . Мен онангга садақа қил...
— Мана шунақа дайди гадойларнинг дастидан бемалол гаплашиб ҳам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли, хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари ҳам турфа хил лўлими, ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга ҳам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у, тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.

“Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди“ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг:
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз ... - деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим, бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.
— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман.
Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.

Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди. Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч ҳосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.

Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб, қора кир чир бўлса ҳам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини, гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини, гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб ҳам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб ҳам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола ҳам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” - деб қолди.

Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада беҳол ўтирган экан. Йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги ҳамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди:
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илоё топганинг зар, ушлаганинг олтин бўлсин!

Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди , тилга кирди:
— Боя ҳам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни ҳам кўрдим аммо бошқа бўлса керак , деб ўйлагандим...
Йигит эса хўрсиниб жавоб берди:
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. Сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса ҳам бахтиёр кўришни истадим.

Хадичаи КУБРО
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жаннатийлик сифати"
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
﷽

{إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ}

۞ «Магар Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишигина (фойда топар)». ۞ (Шуаро: 89).

• Абу Усмон Найсабурий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят ҳақида деди:

هو القلب الخالي من البدعة، المطمئن على السنة.

«Бу бидъатдан холи бўлиб, суннатда хотиржам бўлган қалбдир».

«Тафсир Ибн Касир», 4/630
АЙТИШЛАРИЧА

Айтишларича, бир аёл замонасининг пешвоси ҳузурига кириб хожасининг жоҳиллиги, аҳлу-аёлига қаттиққўллиги, фарзандларига зулми, оиласига инсофсизлиги, рўзғорига эътиборсизлиги, бола-чақасига меҳрсизлиги, кулбасига ҳам бефарқлигидан ўта ҳароб ҳолга келганлиги, оила даврасидан йироқлиги, суҳбати йўқлиги, ўз юмушлари билан ўзи овворалиги, аёли, фарзандларига нафақа ажратмаслигидан улар оч қолиб кетишлиги, қийинчилик бисёрлигидан ночор аҳволда қолишганлиги ва ҳар кун хонадонда уруш-жанжал аримаслигидан шикоят қилди...
Шайх у одамни чақиртирдилар. Келиб тавозеъ билан салом берди. "Аҳлу-аёлинг хузурига кирганингда ҳам салом берарсан?" дедилар. Саволга жавоб йўқлигидан каловланиб қолди. "Касбинг не?" дедилар, "Чорва боқаман, семиртираман, кўпайтириб сотаман" деди. "Емиши ҳақида айт!?" дедилар. "Қиш учун баҳордан уринаман. Экин экаман, дон сепаман, ёзи билан меҳнат қиламан. Ер чопаман, сув қўяман, кузда мисқоллаб йиғиб оламан". "Парваришидан сўзла" дедилар. "Тонг сахардан юваман, тарайман, яхши қарайман, ем, сув бераман, таналарига парвариш қиламан, тагини тозалайман, устини юваман, кундузи билан назардан қочирмайман, кечалари ухламайман" деди. "Қайсарлик қилса урарсан?" дедилар. "Йўқ, урмайман, баданига озор етишин истамайман" деди. Эшитишимча, бозордаги ҳайвонлар ичида сеники энг кўрками, энг чиройлиси, энг сардори эмиш?" дедилар, "Ҳа, чунки мен МEҲР БEРАМАН" деб жавоб берди...

Сўз шу ерга келганда Шайх ҳайбат ва ғазаб билан унга шундай дедилар: "Эй нодон! Шу меҳрингни, парваришингни, ризқ учун ҳаракатингни, тарбия учун жаҳдингни, даромад учун сабрингни, чорпо учун шафқатингни бирор қисмини ўз аҳлинга, фарзандинга, оиланга, рўғоринга сарф қилдингми? Бири бетоб бўлганда парвариш қилдингми? Аёлинг оч қолса ачиндингми? Рўзғоринг бутлиги учун кечалари ухламай чиқдингми? Оиланг фаровонлиги учун баҳордан қишга қадар вақт ажратдингми? Бир ҳайвонга, бир молга берган меҳрингни солиҳа аёлинга ҳам бердингми? Сенга катта бўлганда ёрдамчи бўладиган, қўлингдан ишинги оладиган, бетоб бўлсанг атрофингда парвона бўладиган, кексайган чоғингда мадор бўладиган, вақтийки оламдан ўтсанг, ортингдан мағфиратингни сўраб дуо қиладиган зурриëд келтиргувчи рафиқанга жонингни куйдирдингми? Эй бетавфиқ! Билгил-ки, сен борингни, умрингни, буткул эътиборингни ўзидай солиҳ ва солиҳа фарзанд келтирадиган аёлинга эмас, айнан ўзидай ҳайвон, ҳудди ўзидай мол туғиб берадиган ҳайвонга бериб қўйдинг!"...
Бу сўзларни эшитган молфурушнинг бошига мисоли гурзи урилди. Ҳаёлидан эса, оро берилган боқувдаги моллари билан оч, юпун, қаровсизликдан нимжон ва касалманд ҳолга келган фарзандларининг таққоси ўтарди...

Салим АЙЮБИЙ(2017)
Forwarded from REGISTON TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sura: Fotiha
Qori:  Hasanxon Yahyo Abdulmajid
______________________
📌Telegram: @tvregiston
______________
________
📌:@registon_tv
______________
____________
📹 Videolarni yuklab olishingiz mumkin,
Quron oyatlari tarqalishiga sababchi bo'ling, do'stlaringizga ham yuboring!
Alloh manfaatli qilsin. 🤲
Forwarded from .
Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

@Mubashshirahmad
АХЛОК ФАЗИЛАТИ

Қўпол одамларни ёқтирмайман. Савдогар бўлса дўконига, амалдор бўлса девонига кирмайман. Лекин имом бўлса, хатиб домла бўлса, даъватчи бўлса, ҳақиқий бало мана шу. Бу балодан қутулиб, чалғиш учун ҳеч нарса билан овуниб бўлмайди.

Ахир дин чиройли хулқ, очиқ юзлилик, бағрикенглик, олийжаноблик эмасми?
Ахир дин мудом Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиб туриш, Унинг ҳузурида синиш, раҳматидан умидвор бўлиш, яхшилиги ҳамма одамлару ҳамма диёрларга ёйилишини соғиниш эмасми?

Айрим намозхонлар сафни текислашда худди бир тоғни сафлаётгандек иш тутадилар. Айрим воизлар эса худди ёлғиз ўзларигина маъсумдек, қолган ҳамма одамлар эса хатокордек гапирадилар. Ҳали она сути оғзидан кетмаган ўспирин худди унга башариятни ислоҳ қилиши учун илоҳий назар тушгандек, катта-ю кичикка юқоридан туриб назар ташлайди.

Тошбағирлик ва каттазанглик Аллоҳнинг ғазабини келтиради ва Унинг тўғри йўлидан узоқлаштиради. Ботини кир, нопок инсоннинг ташқи қиёфасини тоат-ибодат билан безаб олиши бунчалар осон бўлмаса?

Муҳаммад Ғаззолий “Аччиқ ҳақиқат”

Арабчадан Muqim Mahmud таржимаси
ОИЛАДА ЭРКАКНИНГ ЎРНИ

Оилада эркакнинг ўрни бўлиши керак. Агар эр бошқарувни хотинга топшириб қўйса, асосий қарорни эр ўрнига хотин чиқарса, ундай хонадон пароканда бўлади. Эрлари ғайрат-шижоатли, ақлли, хотинлари иффат-ҳаёли, зукко бўлган оилагина бахтга эришади.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Дилдаги гаплар” китобидан
​​ТАРБИЯДА ИЖОБИЙЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

Тажрибали бир инсон шундай дейди:
«Онам мени намоз ўқишга дуо билан чорлардилар:
- Тур, намоз ўқи, Аллоҳ сенга марҳамат қилсин, мукофотласин.
- Тур, намоз ўқи, Аллоҳ сени намознинг лаззатидан маҳрум қилмасин.
- Тур, намоз ўқи, Аллоҳ сени қодир қилсин...
Шундай қилиб, мен намозни севдим, хатто онамнинг менга дуо қилишларини эшитиш учун ҳам намозни кутар эдим...
Болалигимдан бери онамни жойнамоз устида намоз ўқиётган ҳолда кўрардим. Онажоним ҳар намоздан кейин эшитиладиган овозда Аллоҳга дуо қилардилар:
- Аллоҳим, ўғлимни севиб, лаззатланиб намоз ўқийдиганлардан қил...
- Аллоҳим, намозни ўғлимнинг кўз нури қил...
Йиллар ўтди, мен катта бўлдим, лекин онам ҳали-ҳануз шундай дуо қиладилар.
Шундай қилиб, мен намозни севдим ва ҳаётимнинг энг бахтли лаҳзалари Роббимнинг ҳузурида турган онларим бўлди. 
Биласизми, муҳими нима?
Фақатгина »Намоз ўқи!« дейиш етарли эмас. Буни айтганда, яъни намозга буюрганда, орқасидан сабаби ҳам айтилиши керак. Худди, Аллоҳ таоло Одам ва Ҳавво алайҳиссаломларга: »Бу дарахтга яқинлашманг, акс ҳолда золимлардан бўлурсиз!« деганидек. 
Биз ҳам фарзандларимизда мана шу усулни қўллашимиз лозим:
- Намоз ўқигинки, Аллоҳ сендан рози бўлсин!
- Намозни ҳушу билан ўқигинки, Аллоҳ қабул қилсин...
- Таҳоратни чиройли қилиб олгинки, гуноҳларинг тўкилсин...
- İкки ракаат намоз ўқигинки, Аллоҳ имтиҳонингни осон қилсин...
Кейин эса, табассум билан болангизга шундай денг: 
- Қани, кел, намоз ўқиймиз. 
Дадамнинг бир ҳолатлари кўз ўнгимдан ҳеч кетмайди. Дадам таҳорат олиш учун енгини шимарганларида, ҳар намоз пайтида хонамизнинг эшиги ёнига келиб, табассум билан: »Кофир билан мўмин орасидаги фарқ намоздадир", дер эдилар.
Ҳа, шундай, намоз менинг айрилмас парчам бўлди. Шунчаликки, намозсиз ҳаёт мен учун йўқдек!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳар доим ижобий бўлиш қанчалар ажойиб! 
Роббим бизларни ва наслимизни намоз ўқийдиганлардан айласин, омин!

Туркчадан Замира Юсуф таржимаси
БАҲОСИ ЙЎҚ АЁЛЛАР ЁҲУД АСРАЛМАГАН ГУЛЛАР

Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.

Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан Малай қизга уйланган. Шу укам айтади:
--Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг, деб бир ҳўрсиниб гапириб қолди. "Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми қуюқми овқат тайёр бўлса бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч икки дона тухум пишириб бер десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман", дейди.

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
---Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
--Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
--Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти
--Қўйсангчи алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сени хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими?. "Машааллоҳ, субҳаналлоҳ" деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди, дейди.

Туркиядаги танишим айтади:
---Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрини қўлида пули борми йўқми умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "бизни палон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти" деб, фарзандларини кийинтириб тайёр бўлиб олар экан. "Қўлимда пулим йўқ ойлигим чиқса борамиз" деса, ман билмайман деб, қайсарлик қилиб туриб олар экан.

Буларни ёзиб бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим.

Балки, ўзбек аёлларимиз қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман холос.

Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса. Бунақанги аёллар қаерда бор?

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.
АЁЛЛАР МАККОР ЭМАС, БУ ТУҲМАТ!
Бир киши аёлларга деди:
-Сизлар Юсуф алайҳис саломга макр қилган аёлларга ўхшайсиз!
Шунда аёллардан бири унга деди:
-Юсуф алайҳис саломни унда қудуққа ким ташлади?!

Қачон Юсуф сурасини ўқисам ўзимдан ўзим сўрайман: “Юсуф алайҳис саломга аёлларнинг зарари кўп текканми ёки эркакларнинг зарарими?!
Аёллар Юсуф алайҳис саломни қаттиқ яхши кўришгани учун зиндонга ташлашди. Эркаклар эса у зотга кина ва ҳасад қилишгани учун қудуққа ташлашди. Демак, макр кишилар айтганидек фақатгина аёллар иши эмас.
Макрни аёлларга нисбат бериш Аллоҳ таолонинг: “ Албатта сиз хотинларнинг макри жуда зўрдир”, деган оятини эркакча тушуниш натижасидир. Гарчи оят аёлларнинг макри борлигини қатъий исбот қилиб турган бўлсада, Аллоҳ таолонинг: “ Тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар”, деган ояти бу макр ва ҳийлалардан эркаклар ҳам яхшигина насибадор эканлигини исбот қилаяпти. Гарчи аёллардаги макр сифатига “жуда зўр” сифати қўшилган бўлсада, эркаклардаги макр сифати ҳам “мафъули мутлақ” ила муҳрлангандир. “Мафъули мутлақ” эса наҳв олимларнинг фикрича мажозни рад қилади. Яъни, эркаклардаги макр мажоз эмас, ҳақиқийдир!
Аллоҳ таоло аёлларни эркакка нисбатан ҳис-туйғуларга берилувчан қилиб яратди. Уларнинг жисми эркаклар жисмига қараганда заифдир. Улар ўзининг заифлигини билдирмаслик учун макрдан фойдаланишади. Бу билан эркаклар ва аёллар орасидаги кучдаги фарқ камаяди. Қурол кўтарганларнинг барчаси ҳам уни ишлатмайди. Тўппончаси бор ҳар бир эркак ҳам у билан кишиларни отиб ташлайвермайди.
Макр ихтиёрий нарса эмаски, у туфайли аёллар ёмонланса. Макр косметик восита эмаски, уни аёллар бутунлай рағбат билан ишлатишса. Уни аёлларда Аллоҳ яратган. Аллоҳ таолони яратган нарсаси учун ёмонланмайди. Чунки Аллоҳ таоло нимани яратган бўлса бир ҳикмат билан яратади. Гарчи биз у ҳикматларни идрок қила олмасакда улар ҳикматлигича қолаверади.
Макр умуман олганда чиройли тадбир билан боғлиқ нарсадир. Алоҳида ёмонликка боғлиқлик жой йўқ унинг. Сенинг зарарингга макр қиладиган аёл фойдангга ҳам макр қилишга қодир.
Аёл киши сенинг қўлингдаги қиличдир. Уни истасанг ўзингга ур, истасанг у билан ўзингни ҳимоя қил.
Ҳадича онамиз розиёллоҳу анҳу ҳам аёл бўлганлар. У зотнинг макр қилганларини эшитмаганмиз. У зотдаги энергияни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг манфаатларига ишлатганлари учун эмасми?!
Илоннинг териси юмшоқ. Аммо унга азият бериб кўрчи. Шунақа заҳарини сочади, унинг юмшоқлигини унутиб юборсан. Аёллар ҳам ана шундай. Ўхшашлик лафзнинг умумийлигидадир, сабабнинг хослигида эмас.
Аёлни уй анжоми деб ҳис қилсанг, уни икром қилиш ўрнига хорласанг, авайлаш ўрнига урсанг макрини ишга солади. Унда у маъзур бўлади. Биз аёллардаги энг гўзал нарсаларни чиқариб олишимиз мумкин. Биз улардаги энг ёмон нарсаларни ҳам чиқариб олишимиз мумкин. Нимани чиқариб олиш сизнинг танловингиз!

@Abdulqodir_Polvonov
Forwarded from Muslim.uz
#ДИҚҚАТ! «ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020» Энг яхши масжид ва имом-хатибга овоз беринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳудудий вакилликлари томонидан 2020 йилда фаол хизмат қилган, ўз йўналишларида намунали фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни эътироф этиш, масжидларни ҳар жиҳатдан обод этишда фаол хизмат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида интернет фойдаланувчилари ўртасида илк бор кенг қамровли сўров ўтказилмоқда.

Сўровнома қуйидаги икки йўналишдан иборат:

🔸 Йилнинг ЭНГ ОБОД масжиди;

🔸 Ҳар тарафлама фаол ва намунали фаолият кўрсатган ЙИЛ ИМОМИ.

Бу йили энг фаолларни айнан сиз аниқлайсиз. Сайтимизнинг Telegram тармоғидаги канали (@muslimuzportal) ва Диний идоранинг жойлардаги вакилликлари каналларида ўтказилаётган сўровларда иштирок этинг ва муносиб номзодларга овоз беринг.

✅ Сўровнома ботига кириш учун ушбу ҳаволага киринг:
➡️@tanlov_muslimuz_bot

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
@muslimuzportal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TAҲОРAT ҚAНДAЙ ҚИЛИНAДИ? | БИРГAЛИКДA ЎРГAНAMИЗ
Улуғларнинг мухаббати.
<unknown>
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Улуғларнинг мухаббати.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA