Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur
Дунё ташвишларидан маҳзун бўлманг
Доктор Харолдсен Хаббин шифокорлар ва жарроҳлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида ўқиган ҳисоботида айтишича, 176 нафар ўртача 40 ёшлардаги ходимнинг соғлиғи тадқиқ этилган. Маълум бўлишича, уларнинг ҳар учдан бири таранг турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган уч касалликдан бири — юрак оғриғи, ошқозон яраси ва қон босими кўтарилишидан азоб чекишган.
Муваффақиятнинг баҳоси шуми? Эришган муваффақиятини ошқозон яраси ва юрагидаги хасталик эвазига сотиб олган инсонни муваффақиятли дейиш мумкинми? Дунёдаги барча бойликларни қўлга киритсаю, соғлиқни йўқотадиган бўлса бунинг нима фойдаси бор? Ахир, бир инсон дунёнинг барчасига эгалик қилса ҳам фақатгина бир тўшакда ухлай олади ва бир кунда уч маҳалдан ортиқ таомга ея олмайди. Оддий фермер билан бутун дунёга эгалик қилган шахс ўртасида қандай фарқ бор? Фермернинг уйқуси мазкур муваффақият эгасиникидан кўра хотиржамроқ ва таоми лаззатлироқ бўлса ажаб эмас.
Доктор Алварез айтади: “Ҳузуримда келган беморларнинг бештадан тўрттасида ошқозон касаллиги учун ҳеч қандай жисмоний асоси йўқ. Аксинча, уларнинг касаллиги қўрқув, тушкунлик, ғазаб, ўта кетган такаббурликдан келиб чиққан”.
Ана шундай маҳзун ҳайқириқларга нисбатан ҳаддан ортиқ даражада мол-дунё ортидан қувиш ва бунинг оқибатидан огоҳлантириш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бутун ўй-ташвишларини бир (охират) ғам-ташвишга айлантирса, Аллоҳ дунё ташвишларига Ўзи кифоя қилади. Кимни (дунё) ўй-ташвишлари банд қилса, Аллоҳ унинг дунёнинг қайси водийларида ҳалок бўлишига эътибор ҳам бермайди" (Имом Ҳоким ривояти).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
#duo
🌙 Янги Жумодус соний ойингиз муборак бўлсин!
📆 Бугун ҳижрий 1445 йил Жумодус соний ойининг 1-куни — 2023 йил 14 декабрь пайшанба куни.
🤲 Янги ҳилол (ой)ни кўрганда қилинадиган дуо
اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ
Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.
Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).

#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар инсонлар якка юришнинг зарарини мен билганчалик ҳис қилишганида эди, бирор йўловчи кечаси ёлғиз ўзи юрмас эди», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

👏3👍1
#tafakkur
Бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас
Исломда инсоннинг дунёга нисбатан позицияси қандай бўлиши кераклиги борасида ниҳоятда гўзал таълимотлар мавжуд. У аввало инсоннинг қалбига юзланади ҳамда унга иффат ва улуғворлик туйғусини ўрнаштиради, очкўзлик ва баднафсликнинг ёмон эканини уқтиради.
Мол-дунёга бўлган муҳаббат бу – виждонни ҳам, танани ҳам парчалайдиган касаллик бўлиб, ўзининг ортидан шармандалик ва хорлик қолдиради. Келинг, мол-дунёга нисбатан ҳаддан зиёд муҳаббат ва уни қўлдан бой бергандаги қаттиқ қайғу ҳолати нимага сабаб бўлишини ушбу сўзлардан билиб оламиз: "Маълум фактлардан бири шуки, фонд биржасида акция баҳоси пасайганида унда иштирок этувчиларнинг қони ва пешобидаги қанд миқдори сезиларли даражада ошиб кетади".
Бу ҳолатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан кўра яхшироқ даво бўлиши мумкинми? У зот алайҳиссалом айтадилар: "Бу мол ёқимли ва ширин. Ким уни нафс сахийлиги билан олса, унга барака берилади. Ким уни нафси интилиши (очкўзлик) билан олса, унга барака берилмайди. У ейди, лекин тўймайди…" (Имом Абу Довуд ривояти).
Мол-дунё гўзал рангли ва таъми ширин мевага ўхшайди. Бундай ширин ва ёқимли нарсага инсон табиати мойил бўлиши эса маълум нарса, лекин баъзи одамлар уни шунчалик истеъмол қиладики, охири ҳазм қила олмай қолади. Улардан баъзилари бошқаларнинг қўлидаги нарсаларни тортиб олиб ўз улушига қўшиб қўяди. Яна баъзилари тўплайдию, лекин оч яшайди, емайди. Баъзиларини қашшоқлик қўрқуви ташвишга солса, бошқаларини кўпроқ нарсага эга бўлиш истаги қийнайди.
Одамларнинг энг фазилатиси – бойлиги билан бирга саховат ва шараф соҳиби бўлганларидир. Улар мол-мулкини йўқотганда на кўз ёш тўкадилар ва на маҳзун бўладилар. Чунки уларнинг нафслари очкўзлик ва мол-мулк кўпайтиришдан йироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Эй одамлар! Бойлик молнинг кўплигидан эмас, (ҳақиқий) бойлик – нафснинг бойлигидир. Аллоҳ азза ва жалла бандасига ёзилган ризқни беради. (Уни) яхшилик ила изланг. Ҳалолни олинг ва ҳаромни тарк этинг" (Абу Яъло ривояти).

👍3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 15 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:17
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:41
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 15 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:17
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:41
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!
@diyonatli
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!
@diyonatli
👍2❤1🕊1
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг

👏1
🐝 Мўмин мисоли – асалари каби
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.
🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 16 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:17
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:42
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 16 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:17
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:42
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Ҳадис
Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир йўловчи битта шайтон, икки йўловчи икки шайтон, учтаси эса ҳақиқий йўловчидир», дедилар.
Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривоятлари.
Бу ҳадисдан сафарда бир ва икки киши бўлса, шайтоннинг ёмонлигидан омон бўлмасликлари мумкинлиги, агар уч ва ундан кўп бўлса, ҳақиқий йўловчи бўлиб, шайтоннинг ёмонлигидан, иншоаллоҳ, омонда бўлишлари тушунилади. Валлоҳи аълам.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Дўстининг хатини ўқиш
САВОЛ: Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, ҳудди дозах оташига назар солгандек бўлади" (Абу Довуд ривояти) шу гапга бир дўстдим ишонмаётган эди шу тўғрими?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:
حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، عَنْ سُهَيْلٍ، عَنْ أَبِيهِ، حَدَّثَنَا أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ اطَّلَعَ فِي دَارِ قَوْمٍ بِغَيْرِ إِذْنِهِمْ فَفَقَئُوا عَيْنَهُ فَقَدْ هَدَرْتُ عَيْنَهُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз назар солса, уларга унинг кўзини ўйиб олишни ҳалол қилдим». (Сунани Абу Довуд).
Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа ҳадисда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ نَظَرَ فِي كِتَابِ أَخِيهِ بِغَيْرِ إِذْنِهِ فَإِنَّمَا يَنْظُرُ فِي النَّارِ؛
«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.
Ушбу икки ҳадиси шарифдан Исломда шахснинг дахлсизлиги ниҳоятда юқори даражада ҳимоя қилиниши кўриниб турибди. Бировнинг уйига рухсатсиз кириб бориш у ёкда турсин, рухсатсиз қараш, кўз ташлаш ҳам мумкин эмас. Чунки кўз ташлаган одам ичкарида уй эгаси, унинг аҳли аёлини ҳар хил ҳолатда кўриши, бошқалардан сир тутган нарсаларидан воқиф бўлиб қолиши мумкин. Яна бошқа кўпгина ноқулай ҳолатлар вужудга келиши эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

НАМОЗ, НАМОЗ, НАМОЗ...
Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни бешикдалигида намозга буюрди. Бешикда ётган боланинг: “Раббим менга намозни буюрди” (Марям сураси, 31-оят), деганини Кўз олдингизга келтинг.
Шуайб алайҳиссалом ўз қавмини ширк ва ўзгаларнинг ҳаққини уриб қолишдан қайтарганларида, улар: “Эй Шуайб! Сенга буни намозинг буюряптими?” (Ҳуд сураси, 87-оят), деганларига эътибор қаратинг!!!
Иброҳим алайҳиссалом ўз оиласини саҳрога ташлаб кетаётганида: “Эй Раббим! Мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Эй Раббим! Улар намозни баркамол адо этсинлар деб (шундай қилдим)” (Иброҳим сураси, 37-оят), деганини эсланг!!!
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ билан ваъдалашилган жойга (Тур тоғига) борганларида у кишига бўлган нидо: “Дарҳақиқат, Мен – Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени эслаш учун намозни адо эт!” (Тоҳо сураси, 14-оят) эди.
Ушбу ваҳий ҳам намознинг нақадар муҳим эканлигига далилдир: «Мусо ва унинг биродарига ваҳий орқали: “Қавмингиз учун Мисрда уйлар ҳозирланг ва уйларингизни қибла (намозгоҳ) этиб, намозни баркамол ўқингиз!” – деб айтдик» (Юнус сураси, 87-оят).
Сулаймон алайҳиссалом аср намозидан чалғитиб қўйгани учун отларини сўйдириб юборганлар: “Бас, у деди: “Дарҳақиқат, мен Парвардигорим зикридан (яъни намозимдан қолиб) бу яхши (от)ларга кўнгил қўйишга берилиб кетибман. Ҳатто, (қуёш) парда билан беркинибди (ботибди)” (Сод сураси, 32-оят).
Закариё алайҳиссалом кексайиб қолган ҳолларида ўғил фарзандли бўлишлари ҳақидаги суюнчли хабар у кишига қаерда келган эди?! “Сўнгра, масжидда туриб намоз ўқиётганида, фаришталар унга нидо қилиб, дедилар: “Аллоҳ сенга Яҳё (исмли фарзанд) хушхабарини бермоқда” (Оли Имрон сураси, 39-оят).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўнги нафасларида умматларига қилган васиятлари: “Намозга, намозга эҳтиёт бўлинглар”, эди.
Қанийди, биз ҳам ўз аҳли оиламизга, уларнинг таълим-тарбиясига, соғлигига эътибор қаратганчалик намозга эътибор қаратсак эди.
Мустафо МАҲМУД

❤1
#Ҳадис
Абу Саид розияллоҳу анҳу ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уч нафар киши сафарга чиқса, ичларидан битталарини амир (бошлиқ) этишсин», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Абу Саид розияллоҳу анҳу ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уч нафар киши сафарга чиқса, ичларидан битталарини амир (бошлиқ) этишсин», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Тахоратни 2 жойда одо этиш
САВОЛ: Ассалому алайкум! Шароит бўлмаса 1. Тахоратни бир жойда олиб, оёқларни 2-қаватга чиқиб яъни бошқа жойга чиқиб ювиб тахоратни якунлаш мумкинми? 2. Бир тахоратни икки жойда олиш мумкин бўлса оралиқдаги вақти қанча бўлиши керак?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Мумкин.
2). Таҳоратда пайдарпайлик, яъни таҳорат асносида бошқа ишлар билан машғул бўлмаслик суннатдир. Оёқни бошқа жойда ювмоқчи бўлса ва суннатнинг ҳам савобини олмоқчи бўлса ювилган аъзо мўътадил ҳавода қуриб қолишига қанча вақт кетса ўшанча вақтдан ошириб юбормасин. Ундан ошиб кетса суннатни тарк қилган бўлади, аммо таҳорати дуруст бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Фарзандларингиз орасида адолат қилинг
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Отам менга совға берди. Амро бинти Равоҳа: “То бунга (совғага) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни гувоҳ қилмагунингизча рози бўлмайман”, деди. Отам Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига борди ва: “Мен Амра бинти Равоҳадан бўлган ўғлимга совға бердим. Ё Расулуллоҳ, Амра сизни гувоҳ қилишимни буюрди”, деди. Набий алайҳиссалом: “Бошқа фарзандларингга шу каби бердингми?!” деб сўрадилар. Отам: “Йўқ”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аллоҳ таолога тақво қилинглар ҳамда фарзандларингиз орасида адолат қилинглар”, дедилар.
Ровий айтади: “Отам келиб ҳадясини қайтариб олди”».
БАТАФСИЛ