Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЗАМОНАМИЗ ФИРИБГАРЛАРИ
Диндошининг мусибатидан фойдаланувчилар


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Муаммоларингиздан қутила олмайсиз, агар...

Кунлардан бирида профессор қўлига сув тўлдирилган идишни олдида, қўлларини олдинга узатиб, талабалардан сўради:
– Агар бу идишни шу ҳолатда узоқ вақт ушлаб турсам нима бўлади?
– Қўлларингиз оғриб кетади.
– Бир кун ушлаб турсам-чи?
– Қўлларингиз зўриқиб, уюшиб, тамом бўлади, мушакларингиз шикастланиши ҳам мумкин.
– Агар кун бўйи турсам, идишнинг вазни ўзгарадими?
– Асло йўқ!
– Хўш, бу аҳволдан қутилиш учун нима қилишим керак?
– Оддий-ку! Идишни қайтариб стол устига қўйинг!
– Баракалла! – юзларига кулгу югириб жавоб берди профессор. Ҳаётда учрайдиган қийинчиликлар ҳам шунга ўхшайди. Агар муаммоларингизни бир неча дақиқа ўйласангиз, улар сизга яқинлашади. Ҳаёлингизни узоқ вақт улар билан банд қилсангиз, тинкангизни қуритади. Кун бўйи шу муаммоларингиз дардида юрадиган бўлсангиз, миянгиз оғриб, тўғри қарор қабул қилолмайдиган ҳолга келиб қолади. Бу билан муаммоларингизнинг “вазни” ўзгармайди. Шундай экан, сабр ва дуо билан Аллоҳ таолодан умидвор бўлинг. Зеро, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.

🌐@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аудио #Маъруза

НАМОЗДА ХУШУЪ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 7 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:07
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2❤1
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
🕊3
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Онам тўсатдан вафот этиб қолди. Гумон этишимча, агар (ўлишидан олдин) гапира олганида, бирор садақа қилиб кетган бўлар эди. Энди мен унинг номидан садақа қилсам, онамга савоби борадими?» деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб қилдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Фиқҳий мазҳабларга эргашиш аҳамияти.(38-маъруза)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Фиқҳий мазҳабларга эргашиш аҳамияти
Fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Фиқҳий мазҳабларга эргашиш аҳамияти.(38-маъруза)

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
7 дек., 21.45​.aac
4 MB
#Аудио #Маъруза

Фиқҳий мазҳабларга эргашиш аҳамияти

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 8 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:11
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:34
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат уч нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради. 1. Садақаи жория, яъни давом этувчи ва йўлга қўйилган садақа. 2. Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар. 3. Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Байрам_муборак

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Конститутциямизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

@diyonatli
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
👍7
Мулоҳаза

ҲАҚИҚАТ ШУКИ...

Сўнгги русумдаги телефонни сотиб олган тақдирингизда ҳам унинг 70 фоиздан ортиқ функциясидан фойдаланмаслигингиз аниқ.
Қимматбаҳо автомобил сотиб олсангиз ҳам барча қулайликлари ва 70 дан ортиқ тезлигидан деярли фойдаланмайсиз.

Кўп қаватли уй ёки виллангизнинг ҳамма хоналаридан доимо фойдаланмаслигингизни ўзингиз ҳам биласиз.
Ҳаётингиз давомида тўплаган мол-мулкингизни 70 фоиздан ортиғи бошқа одамларга қолади, улар фойдаланади. Шундай экан, жилла қурса, ўзингизга тегишли бўлган ўша 30 фоиздан тўғри фойдаланиб қолинг.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 9 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:11
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:34
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
❤5👍1
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Саҳобалар бир жаноза олдидан ўта туриб, маййитни яхшилик билан сифатлаб мақташди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқа жаноза олдидан ўтиб, маййитни ёмонлик билан сифатлаб қоралашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна «Вожиб бўлди», дедилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳалиги яхшилик билан сифатланган кишига жаннат, ёмонлик билан сифатланган кишига дўзах вожиб бўлди. Сизлар эса, Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli