Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЖРАШГАН ЭРКАК ФАРЗАНДЛАРИГА НАФАҚАЛАРИНИ БЕРГАН ЛЕКИН БИРОР МАРОТАБА КЎРМАСА БУНГА ШАРИАТ НИМА ДЕЙДИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

@diyonatli
"Кумушнинг ташқи кўриниши оппоқ бўлса ҳам, қўлда ва чўнтакда кўп ушланса, қора юқтиради. Шунга ўхшаш баъзи одамларнинг сўзлари зоҳирида кумуш каби порлоқ ва тоза кўринса ҳам, лекин қайғу ва зарар келтиради".


Жалолиддин Румий

@diyonatli
#Аудио #Маъруза

ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ, ВОЖИБЛАРИ, СУННАТЛАРИ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 6 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:07
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
❤2
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@diyonatli
👍8
#tafakkur

Қуръони каримдаги тўрт оят

Солиҳлардан бири ҳаётидан мамнун, хотиржам, ҳеч нолимасди. Ундан бу ҳақда сўрашганда бундай жавоб берди:
― Қуръони каримдаги тўрт оятни мулоҳаза қилиб, ҳаётда хафа бўлишга ўрин йўқлигини ва маҳрум бўлган нарсаларимдан шикоят қилмасликни англаб етдим. Аллоҳ таолонинг раҳмати, фазлу карамининг чегараси йўқдир. Унинг ҳаёт, соғлиқ, тинчлик-омонлик, иймон, ота-она, фарзанд каби неъматларини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло бир ишни тақдир қилган бўлса, уни ҳеч ким, ҳатто бутун инсоният бирлашса ҳам тўхтатиб қолмайди. Бундан заррача ҳам ташвиш чекманг: “Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас” (Фотир сураси, 2-оят).

Банда ҳаётидаги барча яхшилик ва мусибатлар Аллоҳдан эканига иймон келтиради. Агар Аллоҳ таоло изн бермаса, ҳеч қандай зарар ёки яхшилик етмайди. Холиқ бир ишнинг бўлишини ирода қилса, бутун инсоният бирлашиб ҳам уни қайтара олмайди: “Агар Аллоҳ Сизга бирор зарар (мусибат) етказса, Ундан ўзга уни бартараф этувчи йўқдир. Агар Сизга бирор хайриятлик етказса, (билингки) У ҳамма нарсага Қодирдир” (Анъом сураси, 17-оят).

Ер юзидаги барча мавжудотлар, ер остидаги қурт-қумурсқалар, денгиз тубидаги барча жонзотларнинг ризқини ёлғиз Аллоҳ беради. Бирор мавжудот дунёдан ўзи учун белгиланган ризқини олмай туриб вафот этмайди. Шундай экан, банда ҳеч ғам чекмасин, ташвишланмасин, у учун белгиланган ризқ албатта унга етади, уни биров олиб кетмайди: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят).

Инсон ҳаёти бирдек тинч-осуда ўтмайди. Турмуш турли ташвишлар, қийинчиликлар, мусибатлар, мушкулликлар билан бирга кечади. Инсон ишониши керак бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, ҳаётидаги қийинчиликлар ҳеч қачон бутун умр давом этмайди. Албатта, қийинчилик ортидан енгиллик келади: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 6-оят).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
HORUT VA MORUT QISSASI
SHAYX NURIDDIN XOLIQNAZAR
ҲОРУТ ВА МОРУТ ҚИССАСИ
Дунёдаги
илк сеҳр (11-қисм)

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Сабр илк зарбада

Сиз бутун вужудингиз билан қўрққан оғир фалокат тўсатдан келиб қолса нима қилардингиз? Юрагингизни қўрқув ёриб юбориши ва сизни тубсиз чуқурга ташлайдиган ҳалокатли бўронларга таслим бўлишига қўйиб берасизми? Ёки бу қийинчиликлар ичида сизни тўғри фиклашингиз олиб борадиган нажотни топишга ҳаракат қиласизми?
Шу ўринда "Таъаббата шаррон" ("Ёмонликни қўлтиқлаб олган" маъносида. Нақл қилинишича, у жоҳилият даврида яшаган шоирлардан бири бўлиб, қиличини қўлтиғига қистириб юргани учун шундай номланган) лақаби билан машҳур бўлган Собит ибн Зуҳайрнинг қуйидаги шеърини келтириб ўтсак:
Олдига чиққан имконлардан фойдаланмаган киши,
Барчасин бой берар ва қолар ортидан чекиб алам.
Замонла курашиб, мусибат енгмоқ оқилнинг иши,
Бурнининг бири беркилса, бошқасидан олар нафас.

Тушкунликка тушиб қолишнинг энг ёмон таъсирларидан бири бу – унинг фикрни жамлаш қобилиятини йўққа чиқаришидир. Биз тушкунликка тушган вақтимизда фикрларимиз сочилиб кетади ва муаммоларни ҳал қилиш ҳамда бу борада бир қарорга келишдан ожиз бўлиб қоламиз. Агар биз ўзимизни энг ёмон ҳолатга кўниктира олсак ва қандай бўлишидан қатъи назар унга дош беришга тайёргарлик кўрсак, албатта қийинчиликларни енгиб, уларни энг яхши йўл билан ҳал қила оламиз.
Қатарий
айтган сўзларга боқинг:
Инсонлар чақмоқ каби келиб-кетганин
Кўрдингу, лек сира қўрқмадинг, эй нафсим.
Минг ёлворсанг ҳам келганида ажалинг,
Кетарсан, қолмассан дунёда бир кун ҳам.

Бу байтда асаблар таранглашган вақтдаги жасоратнинг гўзал тасвирлари бор. Агар инсон яқинлашиб келаётган хавф-хатарни олдиндан кўриб, ўзини тута олса, ақлини юз берадиган воқеалардан чиқиш йўлини излашга қаратади ва муваффақият уни албатта топиб келади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сабр биринчи зарба пайтидадир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Инсон қўрқинчли балоларни кутар экан, уни тушкунлик бутунлай эгаллаб олади. Ушбу балоларни худди ўлим ёки ундан ҳам каттароқ нарса сифатида кўради. У ҳаддан ташқари ташвиш туфайли еб-ичишни тўхтатади, юзида табассумдан асар ҳам қолмайди.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЗАМОНАМИЗ ФИРИБГАРЛАРИ
Диндошининг мусибатидан фойдаланувчилар


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Муаммоларингиздан қутила олмайсиз, агар...

Кунлардан бирида профессор қўлига сув тўлдирилган идишни олдида, қўлларини олдинга узатиб, талабалардан сўради:
– Агар бу идишни шу ҳолатда узоқ вақт ушлаб турсам нима бўлади?
– Қўлларингиз оғриб кетади.
– Бир кун ушлаб турсам-чи?
– Қўлларингиз зўриқиб, уюшиб, тамом бўлади, мушакларингиз шикастланиши ҳам мумкин.
– Агар кун бўйи турсам, идишнинг вазни ўзгарадими?
– Асло йўқ!
– Хўш, бу аҳволдан қутилиш учун нима қилишим керак?
– Оддий-ку! Идишни қайтариб стол устига қўйинг!
– Баракалла! – юзларига кулгу югириб жавоб берди профессор. Ҳаётда учрайдиган қийинчиликлар ҳам шунга ўхшайди. Агар муаммоларингизни бир неча дақиқа ўйласангиз, улар сизга яқинлашади. Ҳаёлингизни узоқ вақт улар билан банд қилсангиз, тинкангизни қуритади. Кун бўйи шу муаммоларингиз дардида юрадиган бўлсангиз, миянгиз оғриб, тўғри қарор қабул қилолмайдиган ҳолга келиб қолади. Бу билан муаммоларингизнинг “вазни” ўзгармайди. Шундай экан, сабр ва дуо билан Аллоҳ таолодан умидвор бўлинг. Зеро, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.

🌐@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЭҲТИКОР - АҚЛАН ҚАБИҲ, ШАРЪАН ҲАРОМ, ҚОНУНАН ЖИНОЯТ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аудио #Маъруза

НАМОЗДА ХУШУЪ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 7 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:07
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2❤1
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
🕊3
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Онам тўсатдан вафот этиб қолди. Гумон этишимча, агар (ўлишидан олдин) гапира олганида, бирор садақа қилиб кетган бўлар эди. Энди мен унинг номидан садақа қилсам, онамга савоби борадими?» деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб қилдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Фиқҳий мазҳабларга эргашиш аҳамияти.(38-маъруза)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Фиқҳий мазҳабларга эргашиш аҳамияти
Fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Фиқҳий мазҳабларга эргашиш аҳамияти.(38-маъруза)

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
7 дек., 21.45​.aac
4 MB
#Аудио #Маъруза

Фиқҳий мазҳабларга эргашиш аҳамияти

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 8 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:11
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:34
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍1