Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
3-декабр “Халқаро ногиронлар куни”

Жорий йилнинг 3-декабр “Халақаро ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент вилоят Пискент туман “Пискент” жоме масжидида Абдуҳамид домла Маликов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳайрия тадбири бўлиб ўтди.

Пискент туманида истиқомат қилаётган ногиронлиги бор оилаларга
3 000 000 (уч) млн сўмга яқин озиқ овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Тошкент вилоят вакилининг ўринбосар А.Маликов 03.12.2023й
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
👍2❤1
#Ҳадис

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Биз «Бақийъул ғарқад» қабристонида дафн маросимида эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зотнинг қўлларида асолари бор эди. Овозларини пастлатиб, ўша асо билан ерга уриб: «Сизлардан ҳар бирингизнинг дўзах ва жаннатдан бўлган маконингиз ёзиб қўйилгандир», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, (унда амал қилиб ўтирмасдан) ўша ёзиб қўйилган тақдир китобимизга суяниб ўтираверайликми?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Амал қилаверинглар. Ким қайси мақомга яратилган бўлса, ўша мақомга олиб борадиган ишлар унга осон қилиб қўйилади, яъни йўллаб қўйилади», деб ҳадиснинг охиригача зикр қилдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Зино

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20 да. Зино бу қарз, ким зино қилса унинг қизидан ёки аёлидан қайтади дейилган. Шунда бир одам зино қилган пайт кейинчалик унинг қизидан қайтиб, қизи хам зинокор бўлиб унинг бўйнига хам қарз ёзиладими? Агар бундай бўлса занжир мисоли давом етадими?


ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ислом дини “ким зино қилсаю тавба қилмай шу гуноҳида бардавом бўлса унинг оила аъзолари ҳам зино қилади” демайди. Ҳар ким ўз гуноҳининг азобини ўзи тортади. Бирор банда бошқа бир банданинг гуноҳи учун жавоб бермайди. Аммо тўғри гап шуки:
“Ким зино қилса ва бу ишида бардавом бўлиб, тавба қилмаса, у фасодчига айланади. Ундаги фасод ва бузуқлик эса унинг оила аъзоларига ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Чунки инсонлар бир-бирларидан ранг оладилар. Яхши билан юрган яхшиликка мойил, ёмон билан юрганлар ёмонликка мойил бўлиши инсонийлик хилқатида бор. Оила бошлиғи фасодга муккасидан кетса, ўз аҳли оиласини бузуқлик ва фаҳшдан тўсмай қўяди. Уларни дин ман қилган ишларга қўл уришларига парво қилмайди. Тарбияларига бепарво бўлади. Мана шундай ҳолат юзага келганида уларнинг иймонлари заифлиги туфайли фаҳшга мубтало бўлишлари эҳтимоли ортади”. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни

ҲАР БИР ЭҲСОННИ АЛЛОҲ БИЛАДИ

«Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жанатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир» (Оли Имрон сураси, 92-оят).

Аллоҳ таоло жаннатга эришишнинг йўлларидан бири бу – суйган нарсасидан эҳсон қилиш эканини баён қилмоқда. Инсон табиатида шундай бир нарса борки, ўзи суйган нарсасидан эҳсон қилиш озгина қийинроқ туюлади. Аммо, ўйлаб қаралса, воз кечаётган нарсаси унинг эвазига охиратда қўлга киритадиган мукофот, яъни жаннатнинг олдида жуда арзимас нарсадир 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Нурафшон шаҳар Ёшлар маркази биносида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан корхона ва ташкилотлар ҳамда туман имом-хатиблари иштирокида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Абдуҳамид домла Маликов нутқ сўзлаб, хайрия тадбирига ҳисса қўшганлар ҳаққига дуолар қилдилар.

* * *
Пискент туман “Пискент” жоме масжидида Абдулҳамид домла Маликов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда туманда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор оилаларга уч миллион сўмга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Аллоҳ таоло эҳсонларни даргоҳида қабул қилсин, савобларини кўпайтириб берсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
#Аудио #Маъруза

Жамоатни лозим тутиш

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 5 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:07
⏱БОМДОД - 06:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:32
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
❤1
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан кейин унинг тепасида турдилар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтинглар ва у собит туришини сўроқ қилиняпти, чунки ҳозир у сўраляпти», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Истиғфор фазилатлари

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Она фолбинга борса, фарзанди қаршилик қилиши жоизми?

САВОЛ:
Ассалому алайкум! 1. Агар кишини онаси фолбинга борса, фарзанди боришига каршилик қилиши жоизми? 2. Қизимга совчилар келсин деб, билдирмасдан ўқитиб, тумор ясатиб кийимига солиб қўйса нима чора кўрса бўлади?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! 1). Қаршилик қилиш шарт. Ҳадиси шарифларда фолбинга бориш ва унинг гапини тасдиқлаш кишини иймондан айирадиган иш экани айтилган.

2). Дарҳол ўша туморни йўқ қилиш лозим. Онага эса қилаётган иши шариатга зид эканини чиройли сўзлар билан тушунтириш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЖРАШГАН ЭРКАК ФАРЗАНДЛАРИГА НАФАҚАЛАРИНИ БЕРГАН ЛЕКИН БИРОР МАРОТАБА КЎРМАСА БУНГА ШАРИАТ НИМА ДЕЙДИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

@diyonatli
"Кумушнинг ташқи кўриниши оппоқ бўлса ҳам, қўлда ва чўнтакда кўп ушланса, қора юқтиради. Шунга ўхшаш баъзи одамларнинг сўзлари зоҳирида кумуш каби порлоқ ва тоза кўринса ҳам, лекин қайғу ва зарар келтиради".


Жалолиддин Румий

@diyonatli
#Аудио #Маъруза

ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ, ВОЖИБЛАРИ, СУННАТЛАРИ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 6 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 06:07
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
❤2
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@diyonatli
👍8
#tafakkur

Қуръони каримдаги тўрт оят

Солиҳлардан бири ҳаётидан мамнун, хотиржам, ҳеч нолимасди. Ундан бу ҳақда сўрашганда бундай жавоб берди:
― Қуръони каримдаги тўрт оятни мулоҳаза қилиб, ҳаётда хафа бўлишга ўрин йўқлигини ва маҳрум бўлган нарсаларимдан шикоят қилмасликни англаб етдим. Аллоҳ таолонинг раҳмати, фазлу карамининг чегараси йўқдир. Унинг ҳаёт, соғлиқ, тинчлик-омонлик, иймон, ота-она, фарзанд каби неъматларини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло бир ишни тақдир қилган бўлса, уни ҳеч ким, ҳатто бутун инсоният бирлашса ҳам тўхтатиб қолмайди. Бундан заррача ҳам ташвиш чекманг: “Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас” (Фотир сураси, 2-оят).

Банда ҳаётидаги барча яхшилик ва мусибатлар Аллоҳдан эканига иймон келтиради. Агар Аллоҳ таоло изн бермаса, ҳеч қандай зарар ёки яхшилик етмайди. Холиқ бир ишнинг бўлишини ирода қилса, бутун инсоният бирлашиб ҳам уни қайтара олмайди: “Агар Аллоҳ Сизга бирор зарар (мусибат) етказса, Ундан ўзга уни бартараф этувчи йўқдир. Агар Сизга бирор хайриятлик етказса, (билингки) У ҳамма нарсага Қодирдир” (Анъом сураси, 17-оят).

Ер юзидаги барча мавжудотлар, ер остидаги қурт-қумурсқалар, денгиз тубидаги барча жонзотларнинг ризқини ёлғиз Аллоҳ беради. Бирор мавжудот дунёдан ўзи учун белгиланган ризқини олмай туриб вафот этмайди. Шундай экан, банда ҳеч ғам чекмасин, ташвишланмасин, у учун белгиланган ризқ албатта унга етади, уни биров олиб кетмайди: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят).

Инсон ҳаёти бирдек тинч-осуда ўтмайди. Турмуш турли ташвишлар, қийинчиликлар, мусибатлар, мушкулликлар билан бирга кечади. Инсон ишониши керак бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, ҳаётидаги қийинчиликлар ҳеч қачон бутун умр давом этмайди. Албатта, қийинчилик ортидан енгиллик келади: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 6-оят).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
HORUT VA MORUT QISSASI
SHAYX NURIDDIN XOLIQNAZAR
ҲОРУТ ВА МОРУТ ҚИССАСИ
Дунёдаги
илк сеҳр (11-қисм)

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Сабр илк зарбада

Сиз бутун вужудингиз билан қўрққан оғир фалокат тўсатдан келиб қолса нима қилардингиз? Юрагингизни қўрқув ёриб юбориши ва сизни тубсиз чуқурга ташлайдиган ҳалокатли бўронларга таслим бўлишига қўйиб берасизми? Ёки бу қийинчиликлар ичида сизни тўғри фиклашингиз олиб борадиган нажотни топишга ҳаракат қиласизми?
Шу ўринда "Таъаббата шаррон" ("Ёмонликни қўлтиқлаб олган" маъносида. Нақл қилинишича, у жоҳилият даврида яшаган шоирлардан бири бўлиб, қиличини қўлтиғига қистириб юргани учун шундай номланган) лақаби билан машҳур бўлган Собит ибн Зуҳайрнинг қуйидаги шеърини келтириб ўтсак:
Олдига чиққан имконлардан фойдаланмаган киши,
Барчасин бой берар ва қолар ортидан чекиб алам.
Замонла курашиб, мусибат енгмоқ оқилнинг иши,
Бурнининг бири беркилса, бошқасидан олар нафас.

Тушкунликка тушиб қолишнинг энг ёмон таъсирларидан бири бу – унинг фикрни жамлаш қобилиятини йўққа чиқаришидир. Биз тушкунликка тушган вақтимизда фикрларимиз сочилиб кетади ва муаммоларни ҳал қилиш ҳамда бу борада бир қарорга келишдан ожиз бўлиб қоламиз. Агар биз ўзимизни энг ёмон ҳолатга кўниктира олсак ва қандай бўлишидан қатъи назар унга дош беришга тайёргарлик кўрсак, албатта қийинчиликларни енгиб, уларни энг яхши йўл билан ҳал қила оламиз.
Қатарий
айтган сўзларга боқинг:
Инсонлар чақмоқ каби келиб-кетганин
Кўрдингу, лек сира қўрқмадинг, эй нафсим.
Минг ёлворсанг ҳам келганида ажалинг,
Кетарсан, қолмассан дунёда бир кун ҳам.

Бу байтда асаблар таранглашган вақтдаги жасоратнинг гўзал тасвирлари бор. Агар инсон яқинлашиб келаётган хавф-хатарни олдиндан кўриб, ўзини тута олса, ақлини юз берадиган воқеалардан чиқиш йўлини излашга қаратади ва муваффақият уни албатта топиб келади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сабр биринчи зарба пайтидадир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Инсон қўрқинчли балоларни кутар экан, уни тушкунлик бутунлай эгаллаб олади. Ушбу балоларни худди ўлим ёки ундан ҳам каттароқ нарса сифатида кўради. У ҳаддан ташқари ташвиш туфайли еб-ичишни тўхтатади, юзида табассумдан асар ҳам қолмайди.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЗАМОНАМИЗ ФИРИБГАРЛАРИ
Диндошининг мусибатидан фойдаланувчилар


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM