Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Одамлар орасида ғусл

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ўзим ишчиман, иш жойимда чўмиладиган жой катта 2-3 одамга мўлжалланган. Шунда бирданига 3 та одам кийимсиз чўмилса яъни ғусл олса бўладими? Танишларим авратга бегона эркакнинг кўзи тушса ғусл олинмаган бўлади деяпти. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда тўғри бўлмайди. Бир-бирининг авратига қараб чўмилиш ҳаром. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МУСОФИР КИШИ ИМОМЛИККА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ

Мусахон
домла Бобоев
Чирчиқ shahar "Амир ўғли Хасанбой" масжиди имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
☪️ Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилади

✔️ Шу йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизда
Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этади...
➡️ БАТАФСИЛ

#Туркий_давлатлар_ташкилоти #Тошкент2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
👍1
#Солиҳлар_гулшани

Вақтимизни зое қилдинг

Бир киши ўзининг ўйинлардаги маҳоратини кўрсатиш учун мўминларнинг амири Абу Жаъфар Мансурнинг ҳузурига кириш учун изн сўради. Халифа рухсат берди.

У жуда кўп ликопчаларни ҳавода отиб, шундай маҳорат билан ўйнатди, аммо бирортасини ҳам ерга туширмади. Халифа: «Яна қандай маҳоратинг бор?» деди. Энди у жуда кўп таёқчаларни олиб, биринчи таёқни деворга отди. Таёқ деворга қадалиб қолди. Сўнгра иккинчи таёқни отиб, уни ҳам биринчи таёқ қадалган жойга қадаб қўйди.

Шундай қилиб, юзта таёқни отиб, бирортасини ҳам ерга туширмади. У ўйинларини тугатиб, маҳорати учун халифадан мукофот кутиб турарди.

Аммо Мансур жаллодларни чақириб, «Бу одамга юз дарра уринглар», деди. Ўйинчи ҳайрон қолиб, «Нима учун, эй мўминларнинг амири?» деб бақирди. Мансур: «Чунки сен бефойда нарса билан мусулмонларнинг вақтини зое қилдинг», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1👍1
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки жаноза ўқиб тугатилгунча ўша ерда ҳозир бўлса, бир қийрот миқдорича савобга эга бўлади. Кимки дафн этилгунча ҳозир бўлса, икки қийрот миқдорича савобга эга бўлади», деганларида, саҳобалар: «Икки қийрот деганингиз нима ўзи?» деб сўрашди. Шунда у зот: «Иккита улкан тоғ миқдорича», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТАШВИШСИЗ МУАММОСИЗ БАНДА ЙЎҚ


Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🟢 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди

✅ Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.

🪪 Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишни очиб бердилар.

📶 Халқаро тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда...

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ғусл қилмаган одам ғусл қилганга қараса қайта ғусл қиладими?

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир танишим эр хотин жунуб бўлгандан кейин хотин ёки эрдан қай бириси биринчи ғусл қилса ҳам эр ёки хотин ғусл қилмагунча қараши мумкин эмас бўлмаса яна қайтадан ғусл қилиши керак бўлиб қолади деди. Шу тўғрими? Масалан мен биринчи ғусл қилсам эрим ғусл қимасдан олдин менга назари тушса мен яна ғусл қилишим керакми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жунублик бир одамдан бошқа одамга юқмайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقِيَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّةً فِي طَرِيقٍ مِنْ طُرُقِ الْمَدِينَةِ وَأَنَا جُنُبٌ فَاخْتَنَسْتُ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَانْسَلَلْتُ فَذَهَبْتُ فَاغْتَسَلْتُ ثُمَّ جِئْتُ، فَقَالَ: أَيْنَ كُنْتَ يَا أَبَا هُرَيْرَةَ؟ قُلْتُ: إِنِّي كُنْتُ جُنُبًا فَكَرِهْتُ أَنْ أُجَالِسَكَ عَلَى غَيْرِ طَهَارَةٍ، قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ! إِنَّ الْمُسْلِمَ لَا يَنْجُسُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Мадинанинг йўлларидан бирида йўлиқиб қолдилар. Мен жунуб эдим, ўзимни четга олдим».

Бошқа ривоятда:
«(Билдирмай четландим). Бориб, ғусл қилиб келдим. У зот:
«Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» дедилар. Мен:
«Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим», дедим. У зот:
«Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас», дедилар»
, дейилган.

Шарҳ: Ҳадисда жунубликнинг ҳукмини тўлиқ билмайдиган одамнинг холи баён қилинмоқда. Жунублик ҳақидаги дастлабки маълумотларни эшитган одамда кўпгина ғалати фикрлар тўпланиб қолади. Жумладан, баъзилар жунуб одамни кўрган одам ҳам жунуб бўлиб қолар экан, фалон бўлар экан, пистон бўлар экан, деган эътиқодларни қилиб, ноўрин гапларни айтиб юрадилар. Аслида ундай эмаслигини ушбу ҳадисдан билмоқдамиз.

Мадинаи Мунавваранинг йўлларидан бирида Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқиб қолган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам шунга ўхшаш хаёлга борганлар. Яъни, жунуб ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўриниб, у киши билан ўтириб бўлмайди, деган фикрга бориб, бекиниб олган эдилар. У киши бориб, ғусл қилиб келганларидан кейин бўлиб ўтган ишнинг мулоҳазасини қилиб турган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» деб сўрадилар.

Бу юксак одоб намунасидир. Нима учун мени кўриб, бекиниб олдинг? Ёки ҳа, фалон ҳолатда эдингми, демай, «Қаерда эдинг?» дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса тўғрисини айтдилар:
«Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим», дедилар.

Бу у кишининг ҳаққи эди. Ўз ҳолатини хоҳласа, айтсин, хоҳласа, беркитсин эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўз ҳолатларини ва фикрларини очиқчасига айтишни раво кўрдилар ва айтдилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг фикрлари нотўғри эканлигини баён қилиб:
«Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас», дедилар».

«Субҳаналлоҳ»нинг луғавий маъноси «Аллоҳни поклаб, ёд этаман» бўлиб, гоҳида ажабланиш маъносидаги гап ўрнида ҳам ишлатилади. Мусулмон одам нажас бўлмас, у жунуб бўлади. Жунублик эса уни намоз ўқиш, Қуръон ушлаш каби баъзи нарсалардан четда туришини тақозо қиладиган ҳолатдир. Жунублик инсонни нажасга айлантириб қўймайди. Биров билан гаплашиш, сўрашиш ёки бирга ўтиришини ман қилмайди.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ғусл вожиб бўлгандан кейин кўчага чиқиб юриш жоизлиги.

2. Гарчи ғусл вожиб бўлиши билан уни қилиб олиш яхши бўлса ҳам, бир оз ортга суриш мумкинлиги. Лекин ортга суриш намоз вақтидан чиқиб кетиш даражасида бўлмаслиги керак.

3. Раҳбар, олим одам ўзига тобеъ кишиларда нотўғри иш содир бўлганини мулоҳаза қилса, ундан сўраб, тўғри йўлни кўрсатиб қўйиши лозимлиги.

4. Мўмин-мусулмон одам нажас бўлмаслиги.

5. Жунуб одам бошқалар билан кўришиши, бирга ўтириши мумкинлиги.

Шунингдек, оғзи ва бурнини яхшилаб чайиб олиб, ичимлик ва таом тановул қилиши ҳам мумкин. Бу ҳукмларни кейинги ҳадиси шарифлардан ўрганамиз. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 26 - НОЯБРЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:58
⏱БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:21
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:25
⏱ШОМ - 17:03
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
❤3👍2
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки мусулмон кишининг жаноза намозида ва дафн маросимида имон ила ҳамда савоб умидида иштирок этса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғи миқдоричадир. Кимки дафн этилишидан олдин жаноза намозининг ўзини ўқибоқ қайтса, бир ажр билан қайтади», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👏1