Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Аср номози кириш ва чиқиш вақти

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аср номози чиқиш вақти қайси пайтда бўлади? Қуёш ботганда дейилган, шунда қуёш тўлиқ ботгандами яни шом вақти киришидан олдин ёки қуёш ботишининг бошланишидами?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қуёш тўлиқ ботгач аср вақти чиқади ва шом вақти киради. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИГА АМАЛ ҚИЛГАНИМИЗДА ЭДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
✅ Муфтий ҳазратга янги ўринбосар тайинланди

🕌 Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔸Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Миср Араб Республикасининг Қоҳира давлат университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

🔹Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ўз фаолияти давомида Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, кафедра мудири вазифаларида меҳнат қилган.

Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов 2023 йил январь ойидан ҳозирга қадар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритиб келмоқда.


➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Жума кунингиз муборак бўлсин!!!

@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - НОЯБРЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:58
⏱БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:21
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:25
⏱ШОМ - 17:04
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:

«Аллоҳумма Раббан наси азҳибил баъса ишфи анта шафий ла шифаа илла шифаука шифаан ла юғодиру сақома».

Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг Раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЗОН БИЛАН ТАКБИР ЎРТАСИДА ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Одамлар орасида ғусл

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ўзим ишчиман, иш жойимда чўмиладиган жой катта 2-3 одамга мўлжалланган. Шунда бирданига 3 та одам кийимсиз чўмилса яъни ғусл олса бўладими? Танишларим авратга бегона эркакнинг кўзи тушса ғусл олинмаган бўлади деяпти. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда тўғри бўлмайди. Бир-бирининг авратига қараб чўмилиш ҳаром. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МУСОФИР КИШИ ИМОМЛИККА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ

Мусахон
домла Бобоев
Чирчиқ shahar "Амир ўғли Хасанбой" масжиди имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
☪️ Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилади

✔️ Шу йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизда
Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этади...
➡️ БАТАФСИЛ

#Туркий_давлатлар_ташкилоти #Тошкент2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
👍1
#Солиҳлар_гулшани

Вақтимизни зое қилдинг

Бир киши ўзининг ўйинлардаги маҳоратини кўрсатиш учун мўминларнинг амири Абу Жаъфар Мансурнинг ҳузурига кириш учун изн сўради. Халифа рухсат берди.

У жуда кўп ликопчаларни ҳавода отиб, шундай маҳорат билан ўйнатди, аммо бирортасини ҳам ерга туширмади. Халифа: «Яна қандай маҳоратинг бор?» деди. Энди у жуда кўп таёқчаларни олиб, биринчи таёқни деворга отди. Таёқ деворга қадалиб қолди. Сўнгра иккинчи таёқни отиб, уни ҳам биринчи таёқ қадалган жойга қадаб қўйди.

Шундай қилиб, юзта таёқни отиб, бирортасини ҳам ерга туширмади. У ўйинларини тугатиб, маҳорати учун халифадан мукофот кутиб турарди.

Аммо Мансур жаллодларни чақириб, «Бу одамга юз дарра уринглар», деди. Ўйинчи ҳайрон қолиб, «Нима учун, эй мўминларнинг амири?» деб бақирди. Мансур: «Чунки сен бефойда нарса билан мусулмонларнинг вақтини зое қилдинг», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1👍1
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки жаноза ўқиб тугатилгунча ўша ерда ҳозир бўлса, бир қийрот миқдорича савобга эга бўлади. Кимки дафн этилгунча ҳозир бўлса, икки қийрот миқдорича савобга эга бўлади», деганларида, саҳобалар: «Икки қийрот деганингиз нима ўзи?» деб сўрашди. Шунда у зот: «Иккита улкан тоғ миқдорича», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТАШВИШСИЗ МУАММОСИЗ БАНДА ЙЎҚ


Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🟢 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди

✅ Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.

🪪 Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишни очиб бердилар.

📶 Халқаро тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда...

#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
👍1