Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍3
22 нояб., 09.03​.aac
4 MB
#Аудио #Маъруза

ЭЪТИКОФ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

САФАРГА ЧИҚҚАН КИШИЛАР ЎЗЛАРИГА РАҲБАР САЙЛАШЛАРИ

Мусахон
домла Бобоев
Чирчиқ shahar "Амир ўғли Хасанбой" масжиди имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Қарз ўрнига маҳсулот

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг менда озгина қарзи бор эди. У хусусий фирмада озиқ овқат бўйича таъминотчи бўлиб ишлайди. Шу қарзни ўрнига рўзғор учун керакли маҳсулотлар берсам бўладими деб сўраяпти. Шу маҳсулотларни (маҳсулотлар уни эмас, фирма ҳисобидан олинган) олсам бўладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Фирманинг молини ўғирлаб ёки тортиб олиб сизга берадиган бўлса қандай қилиб жоиз бўлсин? Ўғирланган ёки тортиб олинган мол сизга ҳам унга ҳам ҳалол эмас. Агар фирманинг розилиги билан бўлаётган бўлса унда маҳсулотларга қиймат белгилаб, уларни қарзингиз ҳисобидан сотиб олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИНИ ТАДАББУР ҚИЛАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
КИМ МЎМИНГА КЎМАКЛАШСА...

Динимиз ўзгаларга кўмаклашиш, уларнинг оғирини енгил қилишга буюради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю охиратда енгиллик беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади", деганлар.

Ҳар чоршанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотларда фуқаролар қабул қилинаётгани, уларнинг дарду ташвишлари эшитилиб, кўмаклашилаётгани жуда катта савобли амалдир.

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбюек домла Раупов турли масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқароларни қабул қилиб, уларга кўмаклашди.

Бундай илтифотлардан фуқаролар мамнун бўлиб, хайрли ишларнинг бошида турган раҳбарларнинг ҳақларига дуолар қилишди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Аудио #Маъруза

УЛУҒ ЗОТЛАР ТАҲОРАТ ҲАҚИДА

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - НОЯБРЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:57
⏱БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:20
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:30
⏱ШОМ - 17:05
⏱ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор ўликни ювиб, ундаги айбларни беркитса, Аллоҳ таоло уни қирқ марта мағфират қилади», дедилар.

Имом Ҳоким ривоятлари. Бу ҳадис Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир.

Фойда: Юзи ўзгариб кетган ёки қабрида илон кўриб қолинган маййитнинг айбини ёпиш шартдир. Агар маййит фосиқ бўлса бошқаларга ибрат бўлиши учун айбини айтишнинг зарари йўқ.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Аср номози кириш ва чиқиш вақти

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аср номози чиқиш вақти қайси пайтда бўлади? Қуёш ботганда дейилган, шунда қуёш тўлиқ ботгандами яни шом вақти киришидан олдин ёки қуёш ботишининг бошланишидами?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қуёш тўлиқ ботгач аср вақти чиқади ва шом вақти киради. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИГА АМАЛ ҚИЛГАНИМИЗДА ЭДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
✅ Муфтий ҳазратга янги ўринбосар тайинланди

🕌 Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔸Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Миср Араб Республикасининг Қоҳира давлат университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

🔹Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ўз фаолияти давомида Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, кафедра мудири вазифаларида меҳнат қилган.

Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов 2023 йил январь ойидан ҳозирга қадар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритиб келмоқда.


➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar