Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

✅ Жума учун ғусл қилиш.

✅ Хушбўй нарсалар суртиш.

✅ Чиройли кийимлар кийиш.

✅ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

✅ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

✅ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

✅ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

✅ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

✅ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

✅ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

✅ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

✅ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
ИЛМИ СЕНДАН ТЎСИБ ҚЎЙИЛГАН НАРСАЛАРНИ БИЛИШГА УРИНМА

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Исмоил Музаний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:

"Тавҳид ҳақида (Оллоҳ таоло зоти ҳақида Қуръону Суннатда келмаган) айрим нарсалар хаёлимга ўрнашиб олган, юрагимга ғулғула солиб келар эди. Бу нарсаларни миямдан чиқариб ташлай оладиган бирор киши бўлса, Шофеийдан бошқаси бўлмайди, дедим-да, унинг олдига бордим. Миср масжидида экан. Қаршисига чўкка тушиб ўтирдим ва дедим:
- Ичимда тавҳид ҳақида бир нарса ғимирлай бошлади. Сиздан бошқаси билмайди, деб ўйлайман. Бу ҳақда сиз нима дейсиз?
Шофеийнинг аччиғи чиқиб кетди ва:
- Қаердалигингни биласанми? - деди.
- Ҳа, - дедим.
- Бу ерда Оллоҳ Фиръавнни ғарқ қилган. Бунинг тафсилотини Расулуллоҳ алайҳиссалом сўрашга буюрганмилар? Сенга бирор хабар етганми?! - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Саҳобалар гапирганми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Осмонда нечта юлдуз бор, биласанми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Улардан бир юлдузнинг жинсини, қачон чиқиши, қачон ботишини, нимадан яралган, биласанми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Яратиб қўйган нарсаларидан кўзинг билан кўриб турган нарсангни билмайсану, Яратувчиси ҳақида тусмоллаб гапиришга уринасан?!

Кейин мендан таҳоратдаги бир масала ҳақида сўради. Жавобда хато қилдим. Ўзи ўша масалани тўрт фаръий бўлакларга бўлиб, сўради. Биронтасида тўғри жавоб беролмадим..
- Кунда беш маҳал эҳтиёжинг тушадиган нарсаларни ўрганишни қўйиб, Яратувчини ўрганишга ўзингни мажбурлаб такаллуф қиласан?! Ичингда яна шундай нарса ғимирлайдиган бўлса, Оллоҳга қайт, унга ёлвор. Оллоҳнинг мана бу қавлига қайт:
"Сизнинг илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга ибодатга лойиқ ҳеч бир илоҳ йўқ, У Меҳрибон, Раҳмли зотдир. Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда сузиб юрган кемада, Оллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ерни ўлимидан кейин тирилтириши ва унда турли жонзотларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бор".
Махлуқ орқали Холиқни топ, ақлинг етмаслиги аниқ бўлган нарсаларни билишга ўзингни мажбурлама! - деди.
Мен тавба қилдим..

Заҳабий, Сияру аъламин нубала 10/31

======

Удур ҳоким, ки ҳукмин ўзга этмас,
Анинг зотиға ҳеч ким ақли етмас.

Фаришталар, набилар етмадилар,
Бўйин сундилару фикр этмадилар.

Вале фикр эт Худонинг қудратиға,
Ажойиб ишлариға, санъатиға.

"Саботул ожизин"дан.
@Sayfulloh_Nosir
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.
Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Изоҳ: Ушбу ҳадиси шариф энг улуғ ҳадислардан ҳисобланади. Уламоларимиз бу ҳадис Исломга мадор бўлган учта ҳадиснинг биридир, шунинг учун бу ҳадисни Исломнинг учдан бири, десак бўлади, де­йишган.
Бу ҳадиси шарифнинг улуғлиги шундаки, Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унда емоқ, ичмоқ, киймоқ, никоҳдаги ва бошқа ҳамма соҳалардаги нарсаларнинг ҳалол бўлиши қоидасини баён қилиб берганлар.
Шунингдек, у Зот бу ҳадисда ҳаром нарсаларни ҳам баён қилиб, ҳалолга уриниш, ҳаромдан ҳазар қилишга чақирадилар. Шу билан бирга, ҳалол билан ҳаромнинг ўртасида шубҳали нарсалар борлигини, ким дини ва обрўсини пок сақлай деса, шубҳали нарсалардан эҳтиёт бўлиши зарурлигини таъкидладилар. Шубҳали нарсаларга яқинлашиш, худди подшоҳ ўзи учун хос қилган қўриқхона ёнида ҳайвон боқишдек хатарли эканини баён қиладилар.
Сўнгида эса бу жабҳада энг муҳим масала — қалб масаласи эканини, ҳалол-ҳаромда қалб солиҳ бўлиши лозимлигини тушунтирадилар.
Имом Қуртубий: «Бу ҳадис ҳалол ва бошқа нарсаларни батафсил равишда ҳамда барча амаллар қалбга боғлиқ эканини ўз ичига олгандир. Шунинг учун ҳам барча аҳкомларни унга қайтариб солиштириб кўриш мумкин», деганлар.
Ҳар доим бўлганидек, ҳозирда ҳам ушбу буюк ҳадиси шарифни яхшилаб тушунишга, унга яхши амал қилишга жуда ҳам муҳтожмиз.
Ҳалол нима эканини билиб олиб, доимо ҳалолга етишиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаром нима эканини яхшилаб билиб олиб, доимо ундан ҳазар қилишимиз лозим.
Шубҳали нарсалардан узоқда бўлиш жуда ҳам зарур. Уламолардан сўраб-суруштириб, ҳалоллиги аниқ бўлган нарсани ўзимизга раво кўришимиз зарур. Агар уламолар шубҳали нарсаларнинг ҳалоллигига фатво бермасалар, унга мутлақо яқин йўламаслигимиз керак.

@arabicuz
www.arabic.uz
https://www.instagram.com/arabicuz/
НОЎРИН ҲАЗИЛ ВА МАЗАХДАН ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Ақлли одамни мазаҳ қилсангиз, унинг нафратига учрайсиз, эсипастни мазаҳ қилсангиз, уни ўзингиз билан тенг кўрган бўласиз. Мазаҳ кишидан ҳайбатни кетказади ва юзини шувут қилади. Шунингдек, у ҳиқду ҳасадга ва дўстлик ҳаловатининг кетишига сабаб бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
"Ижтимоий одоблар"
Audio
Òàáàðîê ñóðàñè
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:

Мулк сураси


Abdulaziz qoridan go'zal qiroat:

Mulk surasi


@abdulaziz_sufiyev @quronhidoyati
ДУНЁГА СУЮНМА!

📌Сўфи Оллоҳёр
(қоддасаллоҳу сирруҳу)

🔰Суюнма, гар дунё суюбдур,
"Суюбман" деб, кўзунга қум қуюбдур.

Кима кўрсатди бул фони вафони,
Азалдин душмани жон билгил они.


Шарҳ:

Агар дунёвий ишларинг кучайиб,дунё сен томон юзланса,зинҳор,"мен омади чопган,дунё мени суядиган инсонман"деб суюнма.Аслида,дунёнинг сени суйгани кўзингга қум қуйгани,кўзингни кўришдан жудо қилганидир.Эй дўстим,бу ўткинчи дунё кимга вафо қилдики,сен билан менга вафо қилса.Билгинки,бу фоний дунё азалдан жоннинг душманидир.

🔰"Равойиҳур райхон" китобидан олинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар: "МУСУЛМОНДАН ЁМОНЛИК ЧИҚМАЙДИ"
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TAҲОРAT ҚAНДAЙ ҚИЛИНAДИ? | БИРГAЛИКДA ЎРГAНAMИЗ
❓Саждада дуо қилиш ҳақида тушунтириб берсангиз.

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, сажда ҳолатида қилинган дуо ижобатга яқинлиги ҳақида ҳадиси шариф ва уламоларимизнинг сўзлари кўпдир. Чунки киши саждада турганида Аллоҳга энг яқин ҳолатда бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“أقربُ مَا يَكونُ العبْدُ مِن ربِّهِ وَهَو ساجدٌ، فَأَكثِرُوا الدُّعاءَ” (رواهُ الإمام مسلم).
яъни: “Банда Раббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Шундай экан, (бу пайтда) дуони кўпайтиринглар” (Имом Муслим ривояти).
Демак, банда Аллоҳ таолога энг яқин ҳолатда туриб дуо қилса, дуоси ҳам ижобатга яқин бўлади.
Ҳанафий мазҳабимизда фарз ва вожиб намозларининг саждасида суннат бўлган тасбеҳларга ҳеч нарсани зиёда қилинмайди. Фақат “Субҳаана Роббиял аълаа” дейилади холос. Бу ҳақда Имом Шурунбулолий шундай дейдилар:
وَلاَ يَأْتِي فِي الرُّكُوعِ أَوِ السُّجُودِ بِغَيْرِ التَّسْبِيْحِ وَقَالَ الشَّافِعِيُّ يَزِيْدُ فِي الرُّكُوعِ اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَككَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ. وَفِي السُّجُودِ سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِيْ خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِيْنَ. كَمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ قُلْنَا هُوَ مَحْمُولٌ عَلَى حَالَةِ التَّهَجُّدِ
яъни: “Руку ёки саждада тасбеҳдан бошқа нарсани айтмайди. Имом Шофеъий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани каби рукуда:
اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ.
“Эй, Аллоҳ сен учун руку қилдим, сенга хушу қилдим, сенга бўйсундим, сенга таваккал қилдим”, саждада эса:
سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِي خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ
“Юзим уни яратган, сурат берган, қулоқ ва кўзини очган зотга сажда қилди. Гўзал яратувчи Аллоҳ муборак бўлди”, деб айтади, дейдилар. Биз (яъни, Ҳанафийлар): “Бу (дуолар) таҳажжуд намозига хосдир”, деймиз” (“Мароқул-фалаҳ”).
Демак, юқорида келган ва Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифларда зикр қилинган дуоларни таҳажжуд намозида, шу жумладан нафл намозларда ҳам қилиш мумкин.
Аммо одамлардан сўраладиган нарсани нафақат фарз ва вожиб намозларининг саждасида, балки нафл намозларининг саждасида ҳам сўраш жоиз эмас. Масалан, “Аллоҳумма аъти маалан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга мол бер” ёки “Аллоҳумма аъти саманан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга пул бер” каби дуолар. Агар сўралса намоз бузилади.
Шуни ҳам билиш керакки, руку ёки саждада Қуръон қироат қилиш мумкин эмас. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم {أَلَا وَإِنِّي نُهِيتُ أَنْ أَقْرَأَ اَلْقُرْآنَ رَاكِعًا أَوْ سَاجِدًا فَأَمَّا اَلرُّكُوعُ فَعَظظِّمُوا فِيهِ اَلرَّبَّ وَأَمَّا اَلسُّجُودُ فَاجْتَهِدُوا فِي اَلدُّعَاءِ فَقَمِنٌ أَنْ يُسْتَجَابَ لَكُمْ} رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ
яъни: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлингки, мен руку ёки сажда ҳолида қироат қилишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғланглар, саждада дуога ҳаракат қилинглар. Мана шунда ижобатга лойиқ бўласизлар” (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз бу ҳадисдаги саждада дуога жидду жаҳд қилишни ҳам нафл намозларга хос дейдилар.
Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада мана бу дуони қилардилар:
«اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي كُلَّهُ: دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلالاَنِيَتَهُ وَسِرَّهُ». رواه الامام مسلم
яъни: “Эй, Аллоҳ! Менинг ҳамма гуноҳларимни кечир, кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгисини ҳам, охиргисини ҳам, очиғини ҳам, махфийсини ҳам кечир” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки ракат намоз ўқишни биладиган одам ким?

Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар.
Audio
❓Намозда 2чи ракатда, “Аттаҳият” дуоси ўкилиш керак. Ана шу дуони ўкиш эсдан чиқиб, 3чи ракат ўкиб кетилса, нима килиш жоиз?

---------------------
ТУБАНЛАШИШ ПИЛЛАПОЯЛАРИ

1. Хаёл ўз вақтида тийилмаса, васвасага айланади.

2. Васваса иродага айланади.

3. Ирода кучайиб, қатъият касб этади.

4. Қатъият амалга ўтади.

5. Амал такрорланавериб, доимий одат ҳамда мустаҳкам ва барқарор ҳолат бўй кўрсатади.

Ана шу пайтда бу ҳолатдан ҳам, унгача олиб борган пиллапоялардан ҳам чиқиб кетиш осон кечмай қолади.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-12-26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз. Зикр. Ибодат. Бугун бошла.
📌АБУ ЗАР МЕНДАН ПУХТАРОҚ

Бир куни Абу Дардо розияллоҳу анҳу бозорга кўйлак харид қилиш учун чиқди. Йўлда у кишига Абу Зар розияллоҳу анҳу йўлиқди.
- Қаёққа кетаяпсиз, эй Абу Дардо? - деди.
- Кўйлак олмоқчиман.
- Неча пулга?
- Ўн дирҳамга.
Абу Зар бошини чангаллаб деди:
- Огоҳ бўлинглар! Абу Дардо исроф қиладиган бўпти!

Абу Дардо розияллоҳу анҳу воқиани айтар экан, шундай дейди: Буни эшитиб яширинадиган ер изладим. Аксига олиб ундай ер ҳам йўқ эди.
-Ундай қилманг, эй Абу Зар,- дедим. - Мана, пул ёнимда турибди. Ўзингиз олиб беринг унда.
- Олиб берганимни киясизми? - деди Абу Зар.
- Албатта, - дедим.
Шунда у бозорга мен билан келди ва менга тўрт дирҳамга бир кўйлак олиб берди.
Уйга қайтдим. Ярим йўлга етганимда аврати ярим очиқ турган одамни учратдим
- Оллоҳдан қўрқ, авратингни беркит, - дедим унга.
- Оллоҳга қасамки, - деди у. - Авратимни яширадиган нарсам йўқ.

Устимдаги кийимни ечиб унга бердим-да, қайта бозорга кетдим. У ердан яна тўрт дирҳамга бошқа кўйлак харид қилиб, кийиб олдим. Кейин яна қайтиб уйга жўнадим.
Қарасам, йўлда бир чўри турар, оёғи остида синиб чил-чил бўлган идиш ётар, ўзи эса изиллаб йиғларди.
- Нега йиғлаяпсан? - дедим.
- Идишим синиб кетди, - деди у. - Уйдагиларга ҳам кеч қолдим.

У билан бозорга қайтдим ва бир дирҳамга идиш тўла сарёғ сотиб олиб бердим.
- Эй шайх, - деди у. - Модомики бунча яхшилик қилдингиз, энди эгаларим олдига ҳам бирга юринг. Чунки кечикиб кетдим, уришларидан хавотирдаман.

У билан бирга хўжайинлари уйига бориб, чақирдим.
Уй эгаси пешвоз чиқиб:
- Буюринг, эй Абу Дардо, - деди. - Нима юмушингиз бор?
- Хизматчингиз кечикиб кетибди.Сизларга ёлғиз келса уришларингиздан қўрқди. Тегинмаслингиз учун бирга келишимни илтимос қилди, - дедим.
- Сиз бирга келганингиз учун Оллоҳ йўлида уни озод қилдим, бунга сизни гувоҳ қиламан, - деди!

Шунда ўзимга ўзим дедим: ўн дирҳамга мени кийдирган, бир мискинни кийдирган, бир чўрини озод қилган Абу Зар мендан пухтароқ экан..

🔰Тарихи Димашқ мухтасари, 26/20.
Ихлос - амалларни
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Минор масжидига ташриф…
"Ихлос - амалларни одамларнинг мулоҳазасидан поклашдир"

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
ДИН ИЛМ ВА АМАЛДИР!
Баъзилар динни фақатгина баданий ибодатдан иборат деб ўйлашади. Ҳолбуки, дин илм ва ибодатдир. Илмсиз дин фалокатдир.
Ўйлаб кўринг, бир пайтлар шундай кишилар чиқдики, саҳобалар уларнинг қилган амаллари олдида ўз амалларини оз ҳисоблаб қолишди. Аммо у кишиларда ибодат бўлсада англаш йўқ эди, фиқҳ йўқ эди, илм йўқ эди. Оқибат шу бўлдики, улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг башариятнинг энг гултожлари бўлган саҳобалар розиёллоҳу анҳумга қарши қилич кўтаришди.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Бир қавм ибодатни исташди, илмни зое қилишди. Оқибатда Муҳаммад алайҳис саломнинг умматига қилич яланғочлаб қарши чиқишди. Агар улар илм олишганида илм уларни бундан тўсган бўлар эди!".

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Илмсиз амал қиладиган киши ислоҳдан кўра кўпроқ фасод қилади. Илмни шундай талаб қилингки, ибодатга зарар етмасин. Ибодатни шундай қилингки, илмга зарар етмасин!".

Ибодатнинг кўпи илмдан беҳожат қилмайди. Дин ва дунёни тушуниш албатта илмдадир!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Олимнинг обиддан афзаллиги худди тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир", дейдилар.

Бугун ҳам мусулмон умматини қони тўкилишида динсизлар билан бир қаторда илмсиз мусулмонларнинг, ақидаси бузуқ обидларнинг ҳам яхшигина ҳиссаси бор.
ЗЕРО БИР МУСУЛМОННИНГ НОҲАҚДАН ҚОНИ ТЎКИЛГАНИДАН, АЛЛОҲ УЧУН БУ ДУНЁНИНГ ЙЎҚ БЎЛИБ КЕТИШИ ЕНГИЛРОҚДИР!

@Abdulqodir_Polvonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аҳли дунёнинг оқибати"
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
ЎЗИНГИЗНИ АРЗОНГА СОТМАНГ!

Муҳаммад ибн Ҳанафийя раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қадр-қиймати ўзи учун муҳим бўлган кишининг наздида дунё арзимас - қийматсиз бўлмоғи керак".
Яна шундай дейди:
"Аллоҳ таоло сизларга нарх ўлароқ Жаннатни қўйди. Ўзингизни арзонга сотиб юборманг".

@Sayfulloh_Nosir
📍Намозини шошилиб ўқийдиган инсон, сизга эслатма!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда агар намоз ўқишга турса, унинг барча гуноҳлари олиб келиниб, боши ва елкаси устига қўйилади. Ҳар гал рукуъ ва сажда қилганида устидан гуноҳлари тўкилади”, деганлар.

📌Имом Табароний ва Байҳақий ривояти.
Номаҳрамга қарашнинг ҳукми:

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундай эмас», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Агар бир киши уйланмоқчи бўлса, шариат кўрсатмаси бўйича назар солсин. Бу гуноҳ ҳам бўлмайди, биров маломат ҳам қилмайди. Ўз хотинига хоҳлаганича назар солсин, ундан лаззат олсин, савоб бўлади. Аммо бировнинг хотинига ёки бировга хотин бўладиган одамга шаҳват назари билан қарамасин. Акс ҳолда зино содир бўлмаган чоғда ҳам, кўз зиноси, хиёнат содир бўлади. Шунинг учун Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бор эркаклар номаҳрам назарлардан ўзларини сақлашсин, аёллар, қизлар эса ўзларини кўз-кўз қилишмасин, эркакларни жалб қилишга сабабчи бўлишмасин.

©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан.
@Abror_Siddiq