Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг халифалари
fitrat.uz
#Аудио

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг халифалари (41-маъруза)

Манба:
Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(116-117 бет)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг халифаликни умматнинг ичида фазилат ва муқаддамлик жиҳатидан аввало Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга исбот қиламиз. Сўнгра Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга, кейин Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга, сўнгра Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга исбот қиламиз. Улар рошид халифалар ва ҳидоятланган имомлардир.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Қазо ва каффорот вожиб бўладиган ҳолатлар (41-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/tNcTi7cfggQ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚАЗО ВА КАФФОРОТ ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР
fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Қазо ва каффорот вожиб бўладиган ҳолатлар (41-маъруза)

Ким жинсий яқинлик қилса ёки унинг икки йулидан бирига яқинлик қилинса, рўзаси бўзилади. Қасдан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади. Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор килувчи каби каффоротни адо қилади. Каффоротни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасдан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди....

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4👏1
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўликларингизга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни талқин қилиб туринглар. Яъни олдида эслатиб, унга айттиринглар», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

НОПОК ИШЛАРНИ КЎРИБ ТУРИБ ИНДАМАСАНГИЗ УНИНГ ГУНОҲИГА ШEРИКСИЗ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Вада бермоқ

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Анча йил олдин ёшлигимда таниган инсонимни ёнимга бирга ишлаймиз деб чақирган эдим кейин ишлаб билсам унинг хулки ёмон: кўп ёлғон сўзлайди, майда гап, хазил кулгудан тўхтамайди, беодоб экан. Шу инсонни ёнимдаги бошқа иш бўлимига ўтказсам сўзида турмаган гунохкор бўлиб қолмайманми, унинг ёши 36 да. Ёки сабр қилиб ишлайверайми? У инсонни хулқи юқуб шерик бўлиб қолишдан қўраман.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мўмин мўминнинг ойнасидир. Унинг ахлоқи бузуқ бўлса унга очиқчасига айтинг. Ўзидаги ёмон сифатларни тўғирлаб олади. Ҳадиси шарифда қуйидагича келади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُؤْمِنُ مِرْآةُ الْمُؤْمِنِ وَالْمُؤْمِنُ أَخُو الْمُؤْمِنِ، يَكُفُّ عَلَيْهِ ضَيْعَتَهُ، وَيَحُوطُهُ مِنْ وَرَائِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: إِنَّ أَحَدَكُمْ مِرْآةُ أَخِيهِ فَإِنْ رَأَى بِهِ أَذًى فَلْيُمِطْهُ عَنْهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин мўминнинг ойнасидир. Мўмин мўминнинг биродаридир. Унинг зое бўлган нарсасини топиб беради ва уни ортидан беркитиб туради», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида:
«Албатта, сизнинг бирингиз ўз биродарининг ойнасидир. Агар унда кирни кўрса, артиб қўйсин», дедилар».

Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилингандагина мўминлар катта ютуқларга эришишлари мумкин. Бу ҳадиси шарифга амал қилмай туриб, ёки унинг тескарисини қила туриб, бирор яхшиликни кутиш мумкин эмас.

«Мўмин мўминнинг ойнасидир».
Ойна ҳар бир кишининг айбини беркитишга хизмат қилади. У ўзи билан муомалада бўлган кишига индамаса-да, айбини кўрсатиб тураверади. Ойнага қараган киши бошқалар олдида уятга қолмаслик учун ҳам унинг ёрдамида ўзини ўнглаб олади.

Мўминлар ҳам бир-бирлари учун айбни тузатиш борасида худди ойна ўрнидадирлар. Мўмин одам ўз биродарида бирор айбни кўрса, дарҳол бошқалар кўрмай туриб, ўша айбни тузатишга ҳаракат қилади. Иккинчи мўмин ҳам бу гапни тўғри қабул қилади ва ўз айбини тузатишда ёрдам берган биродарига раҳмат айтиб, унинг ҳаққига дуолар қилади.

«Мўмин мўминнинг биродаридир. Унинг зое бўлган нарсасини топиб беради ва уни ортидан беркитиб туради».
Ҳа, мўмин мўминга худди шундай муносабатда бўлади. У ўз биродарига доимо яхшиликни раво кўради. Агар унинг бирор нарсаси йўқолиб қолса, ўша нарсани топиб беришга ҳаракат қилади. Агар ўз биродарининг йўкдигида бирор айби очилиб қолса ҳам ўша айбини беркитиб, ҳимоя қилади. Энди аъзолари орасида бундоқ ҳамкорлик ҳукм сурган жамиятнинг қандоқ бўлишини кўз олдимизга келтираверайлик.

«Албатта, сизнинг бирингиз ўз биродарининг ойнасидир. Агар унда кирни кўрса, артиб қўйсин».
Агар биродарининг кирини кўриб туриб, уни артиб қўймаса, биродарлиги қолармиди!?(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖 "Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган" (Рум сураси, 47-оят).

🌙 Аллоҳнинг ёрдами келиши учун қилинадиган 5 шартни эътиборингизга тақдим қиламиз. Албатта, унинг сабаб ва шартлари фақатгина шу 5 та билан чекланиб қолмайди. Биз 5 тасинигина эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲ БЕРГАН МОЛ-ДУНЁНИ ҚАНДАЙ ЙЎЛДА ИШЛАТЯПМИЗ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 Пайғамбар алайҳиссалом тавсияларига амал қилиш саодатдир!

🔹Бугун, 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилояти сафарлари давомида Жиззах шаҳридаги “Хўжа Нуриддин ҳожи” масжидига ташриф буюриб, мўмин-мусулмонлар билан маърифий суҳбат қилдилар.

🔸Муфтий ҳазратлари мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, хусусан, замонавий масжидлар бунёд этилаётгани, мавжудлари таъмирланаётгани, ҳудудларда Қуръон ва тажвидни ўргатиш курслари фаолияти кенгаяётгани, мадрасаларда таълим сифати ошаётгани, ҳаж-умра қилувчилар сони ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар. Энг муҳими, бундай ўзгаришларнинг барчаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осудалик меваси экани, шу маънода, ушбу доруломон кунларнинг қадрига етиш лозимлиги ҳақида ҳам тўхталдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЎЛГАН ҲАМ ЎЛДИРГАН ҲАМ ДЎЗАХИЙ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Зиённи қадай йўқотиш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Бир танишим Ёсин сурасини ўқиётганида кўнгли айниб, яна нимадир ўқишига тўсқинлик қилаётканини айтди. Билмли кишидан сўрасам зиён теккан деди. Шу ростми? Зиённи қандай йўқотиш мумкин? Жавоб учун раҳмат!

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқишни одат қилиб олсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA3
🌱Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир

🔹 Куни кеча, 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига сафарлари давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

🔸Айтиш лозимки, яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш ишларини жадаллик билан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган эди. Шунингдек, унда ушбу лойиҳа соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилиши белгилаб олинган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Ноқобил уламолар (8-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/vKCSy_dknN4

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ноқобил уламолар
fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Ноқобил уламолар (8-маъруза)

Минг афсуслар бўлсинким, аҳли илмнинг ичида ҳам ноқобиллари учраб туради. Одам боласи турли-туман бўлиши ҳақиқатдир. Табиати бузуқ инсонлар ичида ҳам баъзи бир сабабларга кўра илм йўлига кириб қолганлари бўлади. Бундай бўлишининг ҳақиқий ҳикмати ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзига аён. Аммо ноқобил аҳли илмнинг чиқиб туриши бандалар учун синов ва охират уламоларининг қадрини ошириш учун бўлса, ажаб эмас.

«Ноқобил уламолар» деганда илм ила дунё неъматларидан фойдаланишнигина қасд қилган ва уни одамлар орасида обрў орттириш учун ишлатадиган шахслар тушунилади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Тарбия

25-сабоқ

Фарзандга эътибор

Нисо сурасининг 43-оятида Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Токи гапираётган гапингизни (ўзингиз) биладиган бўлмагунингизча, маст ҳолларингизда намозга яқинлашмангиз!..»

Бир куни шу сурани тинглаб туриб ушбу ояти каримада зикр қилинган “сукаароо” сўзининг маъносига тушунмадим. У пайтлар ҳали ёш бола эдим. Дадамдан бу сўзнинг маъносини сўрадим.

Улар мени ёнларига ўтқазиб Ислом дини келишидан аввалги жоҳилият даври, ундан кейинги даврлар, маст қилувчи ичимликларнинг босқичма-бочқич ҳаром қилиниши ва ушбу оятда келган “сукаароо” сўзининг маъносини батафсил тушунтириб бердилар. Гап­ларининг охирида: “Баракалла, ўғлим, сен берган бу савол катта одамлар берадиган савол ҳисобланади, сенинг ёшингдаги ҳамма болаларнинг ҳам бундай савол беришга ақллари етавермайди”, деб мақтаб қўйдилар.

Ўша лаҳзада мен ич-ичимдан қувондим. Дадамнинг мақтовлари мени руҳлантириб юборди. Вақт ўтиб мен оят ва ҳадислар шарҳига қизиқа бошладим. Қизиқишларим кундан-кунга ўсиб бораётганини кузатган дадам мени мадрасага ўқишга бердилар. Аллоҳга минг шукрлар бўлсинки, ҳозирда диний соҳада хизмат қиламан. Бунинг учун дадамдан жуда миннатдорман. Уларнинг ҳақларига ҳамиша дуодаман.

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA