Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Маъруза

Икки калима бор. Тилга енгил, лекин тарозида оғир

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Forwarded from Abdulqodir Polvonov
"Барча билан юмшоқ муомалада бўл. Шундай вақт келадики, хайрлашишга вақт топа олмайсан. Ўзингни оқлашинг ва узр айтишинг учун вақт сенга ёрдам бера олмайди!".

Анис Мансур.

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
ҲИКМАТЛИ ШEЪР

​​لَا تَشْتَكِ مِنَ الْأَيَّامِ فَلَيْسَ لَهَا بَدِيل
وَ لَا تَحْزَنَ عَلَى الدُّنْيَا مَا دَامَ آخِرُهَا الرَّحِيل
وَ اجْعَلْ ثِقَتَكَ بِالله لَيْسَ لَهَا مَثِيل
وَ عِشْهَا فِي شُكْرِهِ تَجِدْ كُلَّ مَا فِيهَا جَمِيل

Кунлардан шикоят этма, уларни алмаштира олмайсан..
Дунё учун ғам чекма, унда абадий қолмайсан..
Ишончингни Аллоҳга боғла, унга ўхшашин тополмайсан..
Унга шукр-ла яша, ундаги барча нарсани гўзал ҳолда топгайсан..

Шарҳ:
Кунлардан - ҳаётингда бўлаётган қийинчилик, машаққат, ғам, ташвиш, синов кабилардан шикоят қилма. Зеъро бу ҳаёт, синов диёри. Бу кунлар сенга Аллоҳ таоло тамонидан тақдир этилган бўлиб, уни бошқаси алмаштириб бўлмайди. (Ўзгартириб эмас, алмаштириб. Яъни вақт ўтиши билан ҳолат ўзгариши мумкин, лекин бирор бир қийинчилик бор кунни бошқа бир қийинчилик йўқ бўлган кунга алмаштириш имконсиздир.)
Дунё ишлари учун ғам чекма, маҳзун бўлса, сиқилма. Негаки сен унда абадий қолмайсан, охири кетиш бор бўлган дунё учун ғам чекмоқдан не наф?
Ишончингни Аллоҳгагина боғла, бунинг мисоли йўқ, яъни Аллоҳга ишончни боғлашлик бемислдир, тенгийўқ ишдир.
Аллоҳга шукр қилиб яша, шунда вақт ўтиб дунёдаги ҳамма нарса сенга гўзал (яхши) кўрина бошлайди, яъни шукр сабаб Аллоҳ сенга яхшиликларни ато айлайди.

Суннатуллоҳ ҲУСНИДДИН
Дунёга ишониб қолма!

Абу Ваҳбдан ривоят қилинади: «Бир киши дунё сўзларидан сўзлаб, гап сотаётган эди. Буни кўрган Иброҳим уни тўхтатиб, «Бу сўзинг билан дунёдан умид қиляпсанми?» деди. У: «Йўқ», деди. «Унга ишониб қоляпсанми?» деди. У: «Йўқ», деди. Шунда унга: «Нима иш қилсанг ҳам, бу дунёга умид қилма, унга ишониб қолма!» деб, бекорга гап сотишдан қайтарди».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)
Тупроқ каби бўл...

Ақлли, фаросатли йигит комил устозга шогирд тушиб, анча вақт хизматида бўлди. Бир куни устоз уни ёнига чақириб:
– Масжидни тозала, ҳар тарафда кир-чанг тўпланибди, – деди.
Бу топшириқни олганидан кейин мусофир йигитни узоқ муддат ҳеч ким кўрмади. Йигитнинг бу иши гап-сўзларга сабаб бўлди. Кунларнинг бирида устознинг шогирдларидан бири ҳалиги мусофирни учратиб қолди ва унга:
– Эй дўстим, тўғри иш қилмадинг. Ҳаммамиз сенга яхши муомалада эдик. Ишдан қочиб, бизни ташлаб кетдинг. Одамлар меҳнат қилиб юксалади ва камолга эришади, – деди.
Шунда йигит ёниб сўзлай бошлади:
– Дўстим, буйруқни олган заҳоти тозалаш учун масжидга бордим. Кўрдим, ҳамма жой топ-тоза экан. Кир менинг кўнглимда экан. Шундан кейин кетдим. Киши энг олдин кўнгил масжидини тоза тутиши лозимлигин англадим.

Қиссадан ҳисса: имонли киши ўз қусурларини кўра олувчи, тавозели бўлади. Мевали новданинг боши эгилгани каби, ақлли, фаросатли киши ҳам мутавозе бўлади. Буюклик истасак, тавозени танлайлик.
Аллоҳ таоло одамни тупроқдан яратди. Камтарликда тупроқ каби бўлайлик. Модомики, аслимиз тупроқ экан, олов каби ҳирсли, саркаш бўлмаслигимиз керак. Олов ўзини юксак тутгани учун ундан шайтон бино бўлди. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан ўн саккиз минг олам гултожи Одам алайҳиссалом яратилди.

@Hayot_Falsafasi
Гуноҳларинг ҳақида бировга гапира кўрма!

Чунки-

— Биринчидан: Аллоҳ таоло қилган гуноҳларини фош қиладиганларни ёқтирмайди.

— Иккинчида: Гуноҳингдан тавба қилган бўлсанг ҳам одамлар ҳеч қачон унутмайдилар.

Аллоҳ барча айбларимизни сатр қилсин, фош қилиб, шарманда қилмасин, барчамиз учун барчасини кечирсин.

Эҳсон Фақиҳ
ОХИРАТ ТАДОРИГИГА ҚАНЧА ВАҚТ АЖРАТАМИЗ?

Тобеинлардан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизни (охиратдан) тўсиб қўювчи дунё ишларидан узоқ бўлинг. Чунки дунёнинг иши кўп. Бир эшикни очса, унинг ортидан ўша иш ўн эшикни очиб тураверади" (яъни, натижада охират ишларидан узоқлашиб, дунёга машғул бўлганингизни билмай қоласиз).

* * *

Абдуллоҳ ибн Авн раҳимаҳуллоҳ (имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг тенгдоши, имом Ҳасан Басрийнинг шогирди) айтади:

"Сизлардан бурунгилар охират ташвишидан ортган вақтларини дунё учун сарфлар эдилар, сизлар эса, дунё ташвишидан ортган вақтларингни охират учун сарф этмоқдасизлар".

Бу - ўша имомлар вақтидаги ҳолат... Оллоҳ таоло бизнинг ҳолимизга раҳм қилсин...

@Sayfulloh_Nosir
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиш тартиби. Мукаммал тушунтириш. Икром Шариф.

Ўлчами 48
. 6 мегабайт
Давомийлиги: 37.29 дақиқа
ТАНЛАШ

Агар қадарни (танлашни) инсонга таклиф этилганда эди, у ҳам Аллоҳнинг унга танлаган қадарини танларди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
---
Яъни пешонасига ёзилганининг сирлари ва фойда-зарарлари кўрсатилиб танлаш ҳуқуқи берилганда, Аллоҳнинг ўзига қанчалар меҳрибон эканини биларди ва ўзига айнан Аллоҳ танлаган қисматни танларди.

Мубашшир Аҳмад
ИБРОХИМ АДХАМ НАСИХАТИ

Иброҳим ибн Адҳам айтдилар:
Уч юздан ортиқ валий зотларга хизмат қилдим, уларнинг ҳар бири менга тўрт нарсани насиҳат қилди:
1. Ким кўп таом еса, Аллоҳга ибодатида лаззат тотмайди.
2. Ким уйқуни кўпайтирса, умрида барака бўлмайди.
3. Ким одамларга кўп аралашса, Аллоҳ ҳузурида унинг фойдаси учун ҳужжат қоим қилинмайди.
4. Ким одамларнинг обрў-иззатлари ортидан кўп сўзлаш, шаънини ғийбат ва гапиришга муккасидан кетиб, шу ишга одатланса, тавҳид калимаси билан дунёдан ўтмайди. Яъни, иймонсиз вафот топиши мумкин.
ҲАҚИҚИЙ ИЙМОН

Биз – мўминлар миллатимиз. Шахсийятимизнинг пойдевори иймондир.
Куч-қудратимизнинг сири ҳам, байроғимизни баланд кўтарувчиси ҳам иймондир.
Ўтмишдаги шон-шарафимизнинг сабаби ҳам иймондир.
Бугунги кунда қаддимизни тиклаб берувчи ҳам иймондир.
Келажак орзуларимизни рўёбга чиқиш манбаси ҳам иймондир.

Шайх Юсуф Қарзовий

«Ҳикматлар чашмаси»дан
ЕМОНЛИКНИНГ АСОСЛАРИ

Ёмонлик уч асос устига барпо бўлади ва олти қисмга бўлинади.

Асослари:

1. Ҳасад
2. Очкўзлик
3. Дунё муҳаббати

Қисмлари:

1. Кўп ухлаш
2. Тўйиб овқатланиш
3. Танбаллик
4. Мансабпарастлик
5. Шуҳратпарастлик
6. Мақтанчоқлик

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-12-18
ИЛМИГА АМАЛ ҚИЛИШ

Баъзилар битта-иккита китоб ўқиб, "Амал қила олмаяпман, ҳеч нарса ўргана олмадим" дейди. Бундай кишиларга кўпроқ китоб ўқинг дейман. Масалан, бир киши таҳорат қилиши учун бир литр сув кетиши мумкин, лекин таҳорат қилиб бўлганда баданида қолса, 100-200 мл сув қолади. Битта-иккита китоб ўқиб, амал қила олмаяпман дейиш 100-200 мл сув олиб, таҳоратимга етмаяпти дейишга ўхшайди. Бирор бир илмга амал қилиш учун ўша мавзуни батафсил ўрганиш керак. Бунинг учун бир неча китобларни, баъзи китоб ёки мавзуларни қайта-қайта ўқиш керак бўлади. Ана ундан кейин маълумот кишининг онгига синггади ва амалга чорлайди. Тўғри, ўқиган, эшитган нарсасига дарҳол амал қилиб кетадиган кишилар улуғлар орасида кўп бўлган. Уларнинг зеҳн-заковати, фаросати шунга яраша бўлган. Биз ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб гапиряпмиз.

@kitaabun
МУСУЛМОНЛИК ХУСУСИДА

Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтириб берибди:

1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул бўлади.
Радикал мусулмон бировларнинг иймони билан машғул бўлади.

2. Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари , айблари ва тойилишларини қидириб юради.
ДИННИНГ ҒАМИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари юртдан кетиб қолган пайтларида у киши билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:
– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!
Мен ўзим ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб юрардим. Саволимга Шайхнинг жавоби кучли бўлди:
– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш – диннинг ғами. Сиз айтган майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!

Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.

Акбар Тўражонзода, тожикистонлик олим.
ЗУЛМНИНГ БИР КЎРИНИШИ:

Қайнона-келин муносабатларида "ўзбекчилик" деган ҳол борки, бу бизнинг миллатимиздан бошқасида бўлмаса керак. Ё келин қайнонанинг тинчини йўқотади, ё қайнона ўғли билан келинининг орасини узоқлаштириб, ихтилофда ушлаб туришга ҳаракат қилади. Бундай қилиқ фақат биздагина бор. Агар қайнона ўғлининг келинига бўлган муносабати яхшилигини билиб қолса борми!? Ажратиб юборишгача борганларни эшитиб қоламиз. Келинининг ётоғига кириб ётиб олганларни, ё, ўғлини уйига чақириб олганларни ҳам эшитгандик. Охиратдан умидлари йўқмикин ё қўрқишмасмикин деб, ўйлаб қоламан...

Шундай пайтларда куёвлар сал ҳушёрроқ бўлишлари керак. Шу ерда устозларимизнинг бирларидан эшитганимизни ёзиб ўтсам:

...Сизларга ибрат бўлсин деб, айтиб бераман, бу-ҳаётда учраб турадиган нарса–дегандилар...

Ишдан келсам онам ҳар сафар янги муаммо топиб қўйган бўлардилар. У- онам, бу- аёлим. Иккалаларининг ораларида қийналиб кетардим. Ҳар ишидан айб топишга ҳаракат қилардилар, таом тайёрласа "бемаза қилади" деб, емасдилар. "Ҳа, менга ҳам ёқмайди" деб қўярдим, кейин онам, "йўқ, яхши тайёрлайди" деб қолардилар. Ора-орада уйга олиб кириб, ёлғондан тўполон қилиб қўярдим. Онам шу билан беш-ўн кун келинлари билан жуда яхши юрардилар. Кейин яна бошлаб қолардилар, мен яна рўл ўйнаб қўярдим, "мазлума келин"ларига раҳмилари келиб, ҳаммаси вақтинча изга тушиб кетарди. Эр аёли билан онасининг ўртасида мувозанатни ушлаб туриши керак... дердилар.
Демак, келин-куёвлар бир-бирларига бўлган муносабатларини ҳам билдирмаганлари яхши экан, деб ўйлайман.

Салим АЙЮБИЙ
Forwarded from Isloh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤 Устоз Салоҳиддин домла

Фарзандларингизни тарбия қилинг.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг намоз ўқишлари тартиби ҳақида видеодарс.
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ИБРАТИ

Бир кишининг онаси тикувчилик қиларди. Оилани шунинг эвазига боқар, ўғлини ҳечам ишлашга қўймасди. Ўғли ишлайман деса ҳам, ўқишни мукаммал битириб олишини насиҳат қиларди. Онаси хоҳлагандек яхши ўқиди ва ўқишни битириб ишга кирди.

Ўғил ойлигининг кўпроқ қисмини онасига беришни ният қилиб, шу билан онасини хурсанд қилиб туришни хоҳлади.
Аллоҳ таолонинг тақдир тақозини қарангки, она Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига риҳлат қилди. Онасидан айрилган ўғил жуда кўп йиғлар, онасига ойлигини беролмаганидан жуда ҳам хафа бўлар эди.

Аллоҳ учун онаси номидан ойлигининг тўртдан бирини фақиру фуқароларга бериб туришликни назр қилди. Онасининг вафот этганига ўттиз йил ўтди. Шу йиллар асносида намоздаги ҳар бир саждада онасининг ҳаққига дуо қилмасдан турмасди. Савоби онасига бориб туриши учун. Бир нечта масжидга намозхонлар фойдаланишлари учун махсус сув идишларини қўйди. Кунларнинг бирида намоз ўқиш учун маҳалла масжидига чиқди-да, жамоатнинг қилаётган ишини кўриб ўзидан хафа бўлиб кетди. Маҳалла оқсоқоллари масжидга махсус сув идиш қўйишаётган эди. Чунки у ўзи яшаб турган ердаги масжидга бошқа масжидларга қўйган сув идишларидан қўймаган эди.
Машриқу мағрибдаги масжидларга қўйибман-у, лекин кунда намоз ўқиш учун чиқадиган масжидга қўйишни унутибман, деб ўзини-ўзи койиб юраги сиқилиб турганида масжид имоми келиб: "Эй фалончи, масжидимизга юборган сув идиш учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", — деди. Ҳалиги киши шошиб қолиб: "Йўқ-йўқ уни мен юборганим йўқ", — деди. Имом: "Бугун ўғлингиз келиб "буни отам юборди", — деб айтди".
Ўғли ҳам шу ерда эди.
Шу пайт ўғли отасини бошидан ўпиб: "Отажон, савоби сизга ёзилиб туриши учун сизнинг номингиздан мен олиб келиб қўйдим", —деди. "Отажон, Аллоҳ таоло сизни жаннат анҳорларидаги сувларидан ичирсин", — деб дуо қилди.

Ота ҳайратланиб: "Углим (!) сен мактаб ўқувчиси бўлсанг, бирор жойда ишламасанг пулни қаердан олдинг?!" — деб сўради. "Сизни (Аллоҳ раҳмат қилсин) бувимнинг номидан хайр-эҳсон қилиб, яхшилик қилганингиздек мен ҳам сизнинг номингиздан садақа қилиб, сизга яхшилик қилиш учун беш йилдан буён сиз менга ишлатиш учун берган пулларни йиғдим", — деб жавоб берди.

Субҳаналлоҳ, олдингиларнинг айтгани қандай ҳам рост-а!? "Катталар (ота-она)га яхшилик қилсанг, фарзандингдан кўрасан".

Биз-чи, биз?! Ота-онамиз учун нима қилдик, нима қилоляпмиз?!

#Ибрат
Forwarded from .
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farzandlarimizga odob-axloqdan boshqa xamma narsani olib beryapmiz.

🎙Ustoz Is'hoqjon domla
📲Do‘stlarga ham ulashing!
🌐@Muttaqiynuz
🌐@ummatuz
kanaliga ulanish 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFegnWUuPcE1J3FbxA
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

✅ Жума учун ғусл қилиш.

✅ Хушбўй нарсалар суртиш.

✅ Чиройли кийимлар кийиш.

✅ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

✅ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

✅ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

✅ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

✅ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

✅ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

✅ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

✅ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

✅ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.