Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Муаллим ва мутааллим одоблари
fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Муаллим ва мутааллим одоблари (7-маъруза)

Бошқа илмлар каби, нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш илми соҳасида ҳам устоз ва шогирднинг ҳар бирига хос одоблар ва масъулиятлар бор.

Илм талаб қилувчининг (мутааллимнинг) одоблари қуйидагилар:

1. Илм талаб қилувчи шахс нафс поклигини ахлоқий разилат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозимдир. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир.

2. Илм талаб қилувчи шахс ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўяр эдилар. Баъзилари илмдан кўзлаган мақсадларига эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эдилар.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:27
⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:45
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:55
⏱ШОМ - 17:35
⏱ХУФТОН - 19:05

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4👏2
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
❤1
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот Собит розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам солиб ўқийдиганлари билан дам солайми?» деб қуйидагиларни айтдилар:
«Аллоҳумма Раббан нас, музҳибал баъси ишфи анта шафий, ла шафия илла анта шифаъан ла юғодиру сақома».

Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг Раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Дам солиш учун қуйидаги уч нарса шарт қилинди.

1. У Аллоҳнинг каломидан ёки исмларидан ёки сифатларидан бўлиши керак.

2. У араб тилида ёки ўзи тушунадиган луғатда бўлиши керак.

3. Дам солишнинг ўзи таъсир ўтказа олмайди, балки Аллоҳнинг тақдири билан фойда беради деган эътиқодда бўлиши керак. Энди юқоридаги ҳадисда келган лафз ила дам солиш маҳбуброқдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ўзига бўлган ишонч

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда психолог ҳамда тренинг ўтувчилар ижтимоий тармоқларда, "ўзингга ишон" деган фалсафий ёндашув олдинга суришади. Яни ўзига қанча кўп ишонса, ҳаракатчан бўлади ва ишларида муваффақият қозонади деган тушунча. Инсон ўзига бўлган ишончни ошириш учун турли машқларни айтиб ўтишади. Улардан базиларини айтиб ўтадиган бўлсак ҳар кун ойнага қараб бир неча бор сен зўрсан дейиш, бирор кичик ёки катта бўлсин ишни маромига етказса сен уддаладинг сен қила олдинг, сен зўрсан деган сўзлар билан мақташлик керкаклиги такидлашади! Ислом шариатида қандай қаралади, мусулмон инсон бундай фикрларга қандай қараши лозим?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ўзига бўлган ишонч бу ҳар бир инсон шакллантириши керак бўлган муҳим хислатдир. Ундан мурод ўз кучидан ғурурланиш эмас. Балки, ўзидаги қобилиятларни идрок қилиш ва уларга Аллоҳ инъом этган неъмат деб қарай олишдир. Агар киши ўзидаги қобилиятни кўра олмаса, эътироф эта олмаса уни журътасизлик, қўрқоқлик ва нўноқлик эгаллаб олади. Агар ўзидаги қобилиятни ҳис қилсаю лекин уни шахсий ютуқ деб санаб, Аллоҳни унутса, бу осийликдир, ужбнинг айни ўзидир. Мўмин киши иккисининг ўртасида бўлиши керак. Ўзидаги хислатни эътироф этади, аммо уни Аллоҳнинг тортиғи эканини бир он ҳам унутмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ДЎППИ САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Сарлавҳани ўқиган кишининг хаёлига Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг:
Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим,
деган сатрлари келиши табиий.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида «Миллий қадрият – мустақиллик пойдевори» шиори остидаги ўзбек тили байрамининг 34 йиллиги муносабати билан «ДЎППИ САЙЛИ» ўтказилди.

– Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги муносабати билан дўппи сайли ўтказилаётгани айни муддао бўлди, – дейди машҳур хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ. – Чунки биз буюк халқмиз. Буюклигимизга яраша анъана ва қадриятларимиз ҳам улуғ. Шу жумладан, дўппиларимиз ҳам. Ўзимизнинг ажойиб ва гўзал дўппиларимиз турганда ажнабий бош кийимларни кийиш бизга ярашмайди. Дўппи қадимдан эрон ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Туркистон халқлари орасида (айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида) дўппи миллий кийим турига айланган. Ўзбек дўппиларилари ўзига хос шакли, безаги билан фарқланади. Дўппи уч қисмдан иборат – тепа (айлана ва тўртбурчак шаклида бичилади), кизак (гардиш шаклида) ва жиякдан тузилган. Республикамизнинг турли жойларида турлича безатилади, қисмлари бирлаштирилганда турлича кўринишга эга бўлади.

Тадбирда вилоят ҳунармандлари билан бир қаторда Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳунармандлари ўзларининг ижод намуналари билан иштирок этди.

Бундан ташқари, тадбирда ўзбек миллий дўппичилик тарихи бўйича таниқли мутахассислар, олимлар ва хаттотлар қатнашди.

Ўзбек миллий бош кийими бўлган дўппининг пайдо бўлиш тарихи ва ундаги турли шаклларни мазмун моҳияти тўғрисида маълумотлар тадбир иштрокичиларида қизиқиш уйғотди.

Тадбирнинг кўзланган асосий мақсад миллий қадриятларимиз тиклаш, ҳозирда турли миллат ва бошқа халқларнинг дўппиларини кийиб юрган ёшларда миллий қадриятлар руҳини шакллантиришдан иборат.

Шуни унутмаслик керак, ҳар бир миллат бирор кийимни қадрият даражасига кўтариши учун у кийим асрлар синовидан ўтган, ўша миллатга муносиб, ярашадиган бўлиши керак. Шундай экан, ҳар биримиз ўзимизнинг миллий қадриятларимизни тараннум этишимиз шарт.

Иштирокчилар тадбирдан бир олам таассуротлар билан қайтишди ва ҳар йили шундай сайилларни ўтказиб туриш таклифини билдиришди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
«ДЎППИ САЙЛИ»дан фотолавҳалар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👌1🐳1