Audio
Аллоҳнинг субутий сифатлари. Ҳаёт.
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар.
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар.
Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:
“Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди.
Бояги кишини чақириб келишларини буюрдим. У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Таом келди. Бирга жим овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.
Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, — деди. Мен: “Йўқ! У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса афвдир”, — дедим.

ТАШРИФ ҚОҒОЗИ
Амирликда таниқли ишбилармон билан журналистлар учрашишди. Унга журналистлардан бири савол берди:
— Ҳаётингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб берсангиз.
Ишбилармон деди:
— Бир куни кечаси юрагим сиқилди. Тоза ҳавода айланишни ҳоҳладим. Маҳаллада айланиб юриб масжиднинг очиқ эшигига кўзим тушди. Икки ракат намоз ўқишимдан мени нима тўсади?! Ичкарига кирдим. Ичкарида бир кишига кўзим тушди. У қўлларини очиб Аллоҳга дуо қилиб зорланар эди. Билдимки, унинг бошига ташвиш тушган. У киши дуосидан фориғ бўлгач унга дедим: "Билишимча бошингизга ташвиш тушган кўринади. Нима ташвишингиз бор?"
У қарздор эканини айтди. Мен ундан қарзи қанча эканлигини сўрадим. Унинг қарзи тўрт минг экан. Мен чўнтагимдан тўрт минг чиқариб унга бердим. У жуда ҳам хурсанд бўлди ва менга ташаккурлар айтди. Сўнгра мен чўнтагимдан ташриф қоғози чиқариб унга бериб шундай дедим:
"Дўстим! Бу ерда менинг телефон рақамим, уй манзилим бор. Буни олинг. Қачон бирор бир нарсага эҳтиёж сезсангиз тараддудланмасдан уйимга бораверинг ёки телефон қилинг".
Бундан у хурсанд бўлади деб ўйлаган эдим. Унинг жавоби мени ҳайрон қолдирди. У менга шундай деди: "Йўқ эй биродирим! Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин. Бу ташриф қоғозига эҳтиёжим йўқ. Қачон бир нарсага ҳожатим тушса икки ракат намоз ўқиб ҳожатимни Аллоҳдан сўрайман. Аллоҳ менинг ҳожатимни худди ҳозиргидай раво қилади..."
#Ибрат

ОТА ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ 32 ЙЎЛИ.
✔️ 1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.
✔️ 2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.
✔️ 3. Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўзизникига кўра иш қилманг.
✔️ 4. Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.
✔️ 5. Уларга ҳурмат билан қаранг.
✔️ 6. Уларга шукр қилинг.
✔️ 7. Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.
✔️ 8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.
✔️ 9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.
✔️ 10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.
✔️ 11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.
✔️ 12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.
✔️ 13. Уларни фикрларини паст санаманг.
✔️ 14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.
✔️ 15. Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.
✔️ 16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.
✔️ 17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.
✔️ 18. Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.
✔️ 19. Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.
✔️ 20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.
✔️ 21. Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.
✔️ 22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.
✔️ 23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.
✔️ 24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.
✔️ 25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.
✔️ 26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.
✔️ 27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.
✔️ 28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.
✔️ 29. Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.
✔️ 30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.
✔️ 31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб одобли калималар истемол қилиб худди бошлиғингиз билан гаплашгандек гаплашинг. Ўртоқларингиз билан гаплашгандек гаплашманг.
✔️ 32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ваҳо казо).
❗️Унутманг агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз, Аллоҳни ҳам ота-онингизни рози қиласиз. Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга ҳурматлаб, шундай муомала қилдиртириб қўяди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
Ҳоким ривояти.
- Аллоҳ таоло сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин!

Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Маъруза
Эрнинг розилиги
Зиёвиддин домла
Сирли жоме масжиди имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉Youtube
👉Telegram
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Мустахкам оила.
<unknown>
#audio
Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Мустахкам оила.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

ДУО БАРОКАТИ
Дуонинг дуо қилувчига бўлган баракотлари
Дуо қилувчи биргина нарсани сўраб дуо қилса-да, дуоси табиий равишда бир неча сўровларни қамраб олган бўлади. Mасалан, киши Aллоҳдан Фирдавс жаннатини сўраса, шу биргина сўрови билан Aллоҳнинг розилигини, ҳидоятини, жаннат аҳлининг амалини, солиҳ амаллар узра саботни, дунё ва охиратда солиҳ зотлар билан бирга бўлишни ва Aллоҳнинг жамолини сўраётган бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «...Ундай бўлса, дуони кўпайтирайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aллоҳ сўраб дуо қилганингиздан ҳам кўпайтириб берувчи», дедилар.
(Имом Tермизий ривояти)
@diyonatli

АГАР МУҲАММАДНИНГ ҚИЗИ ФОТИМА ЎҒИРЛИК ҚИЛГАНИДА ЭДИ!
Бани Махзум қабиласидан бир аёл ўғирлик қилди. Унинг хабари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга етиб келди. У аёл қилган ишига иқрор бўлди. Далилларнинг саййиди жиноятини эътироф қилишдир. Бунда ҳукм қилишда ҳеч қандай ноаниқлик бўлмайди. Ҳужжат очиқ-ойдин. Қўл кесилиши лозим.
Қурайш қабиласи бундан ниҳоятда хафа бўлди. Зеро Бани Махзум қабиласи қурайшнинг қадим бўғини ҳисобланади. Улар у аёл учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга ўртага тушадиган киши қидириб қолишди. Узоқ маслаҳатдан сўнг бунга Усома ибн Зайд розиёллоҳу анҳуни танлашди. Зеро Усомани ҳам, унинг отаси Зайд розиёллоҳу анҳуни ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жуда яхши кўрар эдилар. Қурайш қабиласи улуғлари Усома розиёллоҳу анҳунинг олдига келиб ўртага тушишини илтимос қилишди. Усома розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб у аёлни кечиришларини, унинг қўлини кесмасликларини сўради. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ғазабдан ранглари ўзгарди ва шундай дедилар:
-Аллоҳнинг ҳадларидан бир ҳадга ўртага тушасанми, эй Усома?!
Сўнгра одатларига кўра минбарга чиқиб дедилар:
“Сизлардан олдинги кишилар улуғ кишилар ўғирлик қилишса уларни қўйиб юборишар, заифлар ўғирлик қилишса унга ҳадни қоим қилишар(қўлини кесишар) эди. Аллоҳга қасамки, Агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса унинг қўлини кесган бўлар эдим!”.
Агар мен ҳадис аҳлидан бўлганимда ва Фотима розиёллоҳу анҳонинг фазилатлари зикр қилинган ҳадисларни жамлаганимда ушбу ҳадисни энг олдин зикр қилган бўлар эдим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги гаплари билан ўзлари учун энг суюкли инсон Фотима розиёллоҳу анҳо эканликларига ишора қилаяптилар. Бу маънони биз ҳам кундалик ҳаётимизда кўп ишлатамиз.
Тасаввур қилинг, сиз муаллимсиз. Бир киши келиб сиздан дарсларни яхши ўзлаштира олмайдиган ўқувчининг баҳоларини кўтаришни сўради. Сиз унга: “Агар ўзимнинг онам келиб буни сўраганларида ҳам мен бундай қилмаган бўлар эдим!”, дедингиз. Бу билан унга онангиз сиз учун нақадар азиз эканликларини англатмоқчи бўлдингиз.
Аммо ҳақ ҳақ эканда.
Мамлакатларнинг ҳароб бўлишига, уйларнинг барбод бўлишига, давлатлар таназзулига ана шунақанги ўртакашликлар, тарафкашликлар сабаб бўлаяпти.
Иш борлиги эълон қилинди. Муносиб бўлган ҳам, муносиб бўлмаган ҳам келди. Энди ҳақиқий билим эгаси бўлган, яхши иш тажрибасига эга, бир қанча ютуқларни қўлга киритган ходим топдим деганингда қандайдир амалдор ўзининг жиянини ишга олишингни айтиб қолади. Унда на билим бор, на тажриба! Ана шу иш ҳам бориб турган ўғирлик, хиёнатдир. Сенинг бу тажрибасиз ходимни ишга олишинг аввало юқоридаги тажрибали ва билимли ходим учун хиёнат ва ўғирлик, қолаверса миллатни бошига билимсиз ва тажрибасиз ходимни келтирганинг учун бу ишинг миллатга ҳам хиёнатдир. У билим ва тажрибасиз ходим ишга киришар экан, унинг тажрибасизлигининг касофати бутун халққа уради. Унинг мансаби кўтарилиб боргани сари зарари ҳам кўпайиб боради. Биз буни тажрибада кўриб турибмиз.
Ноҳақ ишларда ўртакашлик қилишдан олдин қанча-қанча инсонларга зараринг тегиши мумкинлигини, уларнинг нолалари Ҳаққа етиб боришини, унинг касофатидан келадиган зарар ва гуноҳларга сен ҳам шерик эканлигингни ўйлаб кўр. Ўғирлик деганда фақатгина бировнинг чўнтагига қўл тиқишни тушунсанг, демак тушунчанг саёз экан. Халқнинг зарари эвазига бир кишининг манфаати учун ўртакашлик қилишинг хизмат эмас, жиноят эканлигини эсингдан чиқарма.
Давлатнинг ривожланиши муҳим вазифаларга муносиб бўлган номзодларни қўйишга боғлиқ. Ҳатто автобус бошқаришдан бошлаб президент ва вазирларни сайлашгача бунга риоя қилиш муҳимдир. Ноҳақ ўртакашликнинг бошланиши таназзулнинг бошланишидир.
Қачонки қонун ҳаммага тенг бўлса, кучли инсонларга ҳам кучига қарамасдан қонун татбиқ қилинса, заифларнинг заифлигига қарамай уларга инсоф қилинса, барча мансаб ва вазифаларга муносиб инсонлар қўйилса, ана шунда халқ бўлдик, десак бўлади!
@Abdulqodir_Polvonov

Forwarded from Abdulqodir Polvonov
"Барча билан юмшоқ муомалада бўл. Шундай вақт келадики, хайрлашишга вақт топа олмайсан. Ўзингни оқлашинг ва узр айтишинг учун вақт сенга ёрдам бера олмайди!".
Анис Мансур.
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Анис Мансур.
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
ҲИКМАТЛИ ШEЪР
لَا تَشْتَكِ مِنَ الْأَيَّامِ فَلَيْسَ لَهَا بَدِيل
وَ لَا تَحْزَنَ عَلَى الدُّنْيَا مَا دَامَ آخِرُهَا الرَّحِيل
وَ اجْعَلْ ثِقَتَكَ بِالله لَيْسَ لَهَا مَثِيل
وَ عِشْهَا فِي شُكْرِهِ تَجِدْ كُلَّ مَا فِيهَا جَمِيل
Кунлардан шикоят этма, уларни алмаштира олмайсан..
Дунё учун ғам чекма, унда абадий қолмайсан..
Ишончингни Аллоҳга боғла, унга ўхшашин тополмайсан..
Унга шукр-ла яша, ундаги барча нарсани гўзал ҳолда топгайсан..
Шарҳ:
Кунлардан - ҳаётингда бўлаётган қийинчилик, машаққат, ғам, ташвиш, синов кабилардан шикоят қилма. Зеъро бу ҳаёт, синов диёри. Бу кунлар сенга Аллоҳ таоло тамонидан тақдир этилган бўлиб, уни бошқаси алмаштириб бўлмайди. (Ўзгартириб эмас, алмаштириб. Яъни вақт ўтиши билан ҳолат ўзгариши мумкин, лекин бирор бир қийинчилик бор кунни бошқа бир қийинчилик йўқ бўлган кунга алмаштириш имконсиздир.)
Дунё ишлари учун ғам чекма, маҳзун бўлса, сиқилма. Негаки сен унда абадий қолмайсан, охири кетиш бор бўлган дунё учун ғам чекмоқдан не наф?
Ишончингни Аллоҳгагина боғла, бунинг мисоли йўқ, яъни Аллоҳга ишончни боғлашлик бемислдир, тенгийўқ ишдир.
Аллоҳга шукр қилиб яша, шунда вақт ўтиб дунёдаги ҳамма нарса сенга гўзал (яхши) кўрина бошлайди, яъни шукр сабаб Аллоҳ сенга яхшиликларни ато айлайди.
Суннатуллоҳ ҲУСНИДДИН

Дунёга ишониб қолма!
Абу Ваҳбдан ривоят қилинади: «Бир киши дунё сўзларидан сўзлаб, гап сотаётган эди. Буни кўрган Иброҳим уни тўхтатиб, «Бу сўзинг билан дунёдан умид қиляпсанми?» деди. У: «Йўқ», деди. «Унга ишониб қоляпсанми?» деди. У: «Йўқ», деди. Шунда унга: «Нима иш қилсанг ҳам, бу дунёга умид қилма, унга ишониб қолма!» деб, бекорга гап сотишдан қайтарди».
Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)

Тупроқ каби бўл...
Ақлли, фаросатли йигит комил устозга шогирд тушиб, анча вақт хизматида бўлди. Бир куни устоз уни ёнига чақириб:
– Масжидни тозала, ҳар тарафда кир-чанг тўпланибди, – деди.
Бу топшириқни олганидан кейин мусофир йигитни узоқ муддат ҳеч ким кўрмади. Йигитнинг бу иши гап-сўзларга сабаб бўлди. Кунларнинг бирида устознинг шогирдларидан бири ҳалиги мусофирни учратиб қолди ва унга:
– Эй дўстим, тўғри иш қилмадинг. Ҳаммамиз сенга яхши муомалада эдик. Ишдан қочиб, бизни ташлаб кетдинг. Одамлар меҳнат қилиб юксалади ва камолга эришади, – деди.
Шунда йигит ёниб сўзлай бошлади:
– Дўстим, буйруқни олган заҳоти тозалаш учун масжидга бордим. Кўрдим, ҳамма жой топ-тоза экан. Кир менинг кўнглимда экан. Шундан кейин кетдим. Киши энг олдин кўнгил масжидини тоза тутиши лозимлигин англадим.
Қиссадан ҳисса: имонли киши ўз қусурларини кўра олувчи, тавозели бўлади. Мевали новданинг боши эгилгани каби, ақлли, фаросатли киши ҳам мутавозе бўлади. Буюклик истасак, тавозени танлайлик.
Аллоҳ таоло одамни тупроқдан яратди. Камтарликда тупроқ каби бўлайлик. Модомики, аслимиз тупроқ экан, олов каби ҳирсли, саркаш бўлмаслигимиз керак. Олов ўзини юксак тутгани учун ундан шайтон бино бўлди. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан ўн саккиз минг олам гултожи Одам алайҳиссалом яратилди.
@Hayot_Falsafasi

Гуноҳларинг ҳақида бировга гапира кўрма!
Чунки-
— Биринчидан: Аллоҳ таоло қилган гуноҳларини фош қиладиганларни ёқтирмайди.
— Иккинчида: Гуноҳингдан тавба қилган бўлсанг ҳам одамлар ҳеч қачон унутмайдилар.
Аллоҳ барча айбларимизни сатр қилсин, фош қилиб, шарманда қилмасин, барчамиз учун барчасини кечирсин.
Эҳсон Фақиҳ

ОХИРАТ ТАДОРИГИГА ҚАНЧА ВАҚТ АЖРАТАМИЗ?
Тобеинлардан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизни (охиратдан) тўсиб қўювчи дунё ишларидан узоқ бўлинг. Чунки дунёнинг иши кўп. Бир эшикни очса, унинг ортидан ўша иш ўн эшикни очиб тураверади" (яъни, натижада охират ишларидан узоқлашиб, дунёга машғул бўлганингизни билмай қоласиз).
* * *
Абдуллоҳ ибн Авн раҳимаҳуллоҳ (имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг тенгдоши, имом Ҳасан Басрийнинг шогирди) айтади:
"Сизлардан бурунгилар охират ташвишидан ортган вақтларини дунё учун сарфлар эдилар, сизлар эса, дунё ташвишидан ортган вақтларингни охират учун сарф этмоқдасизлар".
Бу - ўша имомлар вақтидаги ҳолат... Оллоҳ таоло бизнинг ҳолимизга раҳм қилсин...
@Sayfulloh_Nosir

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиш тартиби. Мукаммал тушунтириш. Икром Шариф.
Ўлчами 48. 6 мегабайт
Давомийлиги: 37.29 дақиқа
Ўлчами 48. 6 мегабайт
Давомийлиги: 37.29 дақиқа
ТАНЛАШ
Агар қадарни (танлашни) инсонга таклиф этилганда эди, у ҳам Аллоҳнинг унга танлаган қадарини танларди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
---
Яъни пешонасига ёзилганининг сирлари ва фойда-зарарлари кўрсатилиб танлаш ҳуқуқи берилганда, Аллоҳнинг ўзига қанчалар меҳрибон эканини биларди ва ўзига айнан Аллоҳ танлаган қисматни танларди.
Мубашшир Аҳмад

ИБРОХИМ АДХАМ НАСИХАТИ
Иброҳим ибн Адҳам айтдилар:
Уч юздан ортиқ валий зотларга хизмат қилдим, уларнинг ҳар бири менга тўрт нарсани насиҳат қилди:
1. Ким кўп таом еса, Аллоҳга ибодатида лаззат тотмайди.
2. Ким уйқуни кўпайтирса, умрида барака бўлмайди.
3. Ким одамларга кўп аралашса, Аллоҳ ҳузурида унинг фойдаси учун ҳужжат қоим қилинмайди.
4. Ким одамларнинг обрў-иззатлари ортидан кўп сўзлаш, шаънини ғийбат ва гапиришга муккасидан кетиб, шу ишга одатланса, тавҳид калимаси билан дунёдан ўтмайди. Яъни, иймонсиз вафот топиши мумкин.

ҲАҚИҚИЙ ИЙМОН
Биз – мўминлар миллатимиз. Шахсийятимизнинг пойдевори иймондир.
Куч-қудратимизнинг сири ҳам, байроғимизни баланд кўтарувчиси ҳам иймондир.
Ўтмишдаги шон-шарафимизнинг сабаби ҳам иймондир.
Бугунги кунда қаддимизни тиклаб берувчи ҳам иймондир.
Келажак орзуларимизни рўёбга чиқиш манбаси ҳам иймондир.
Шайх Юсуф Қарзовий
«Ҳикматлар чашмаси»дан

ЕМОНЛИКНИНГ АСОСЛАРИ
Ёмонлик уч асос устига барпо бўлади ва олти қисмга бўлинади.
Асослари:
1. Ҳасад
2. Очкўзлик
3. Дунё муҳаббати
Қисмлари:
1. Кўп ухлаш
2. Тўйиб овқатланиш
3. Танбаллик
4. Мансабпарастлик
5. Шуҳратпарастлик
6. Мақтанчоқлик
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-12-18

ИЛМИГА АМАЛ ҚИЛИШ
Баъзилар битта-иккита китоб ўқиб, "Амал қила олмаяпман, ҳеч нарса ўргана олмадим" дейди. Бундай кишиларга кўпроқ китоб ўқинг дейман. Масалан, бир киши таҳорат қилиши учун бир литр сув кетиши мумкин, лекин таҳорат қилиб бўлганда баданида қолса, 100-200 мл сув қолади. Битта-иккита китоб ўқиб, амал қила олмаяпман дейиш 100-200 мл сув олиб, таҳоратимга етмаяпти дейишга ўхшайди. Бирор бир илмга амал қилиш учун ўша мавзуни батафсил ўрганиш керак. Бунинг учун бир неча китобларни, баъзи китоб ёки мавзуларни қайта-қайта ўқиш керак бўлади. Ана ундан кейин маълумот кишининг онгига синггади ва амалга чорлайди. Тўғри, ўқиган, эшитган нарсасига дарҳол амал қилиб кетадиган кишилар улуғлар орасида кўп бўлган. Уларнинг зеҳн-заковати, фаросати шунга яраша бўлган. Биз ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб гапиряпмиз.
@kitaabun