Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПЕШОНАДАГИ НУР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#duo

Мўминларнинг жаннатга кирган пайтларида қилган дуолари

﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي صَدَقَنَا وَعْدَهُ وَأَوْرَثَنَا الْأَرْضَ نَتَبَوَّأُ مِنَ الْجَنَّةِ حَيْثُ نَشَاءُ ۖ فَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ﴾

Ўқилиши: "Алҳамду лиллааҳиллазий содақонаа ваъдаҳуу ва авросанал арзо натабавва’у минал жаннати хайсу нашаааа’у фа ниъма ажрул ъаамилийн".

Маъноси: "Бизга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз" (Зумар сураси, 74-оят).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat

ИШОНЧЛИ ОМОНАТДОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
👍1
#duo

Аллоҳнинг суюкли бандаларининг қилган дуолари

رَبَّنَا اصْرِفْ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا إِنَّهَا سَاءَتْ مُسْتَقَرًّا وَمُقَامًا

Ўқилиши:
"Роббанасриф ъаннаа ъазааба жаҳаннама инна ъазаабаҳаа каана ғорооман иннаҳаа саааа'ат мустақорров ва муқооман".

Маъноси: "Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир" (Фурқон сураси, 65-66-оятлар).

🌐
https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

✅ Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.

📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
👍2❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 19 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:20
⏱БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:38
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:44
⏱ХУФТОН - 19:15

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
#Аудио #Маъруза

Илм талаб қилишнинг фарзлиги

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга дини ва хулқига рози бўладиган киши совчи қўйса, унга турмушга беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

КЕКСАЛАРНИ, ҚОРИЛАРНИ ВА АДОЛАТЛИ РАҲБАРЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ АЛЛОҲНИ ЭЪЗОЗЛАШ БИЛАН БАРОБАРДИР

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ака сингил тутинган eдик

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Бир қиз билан Аллоҳ учун ака-сингил тутунган эдик. Шариатда мумкунми шу?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатда бегона эркак билан бегона аёл эр-хотинлик тутиниши мумкин холос. Ундан бошқаси жоиз эмас. Шундай гаплар билан одамлар ўзларини нафси-ҳавосига йўл топадилар. Шариатда бундай йўл йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
🌙 ФАТВОГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

📚Бугун, 19 октябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ташаббуси билан ўтказилаётган “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Унда фатво ва мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги муҳим масалалар таниқли уламолар, муфтийлар, дин ва давлат арбобларидан иборат жами 200 дан зиёд йирик делегатлар томонидан муҳокама қилинмоқда.

🗞 Аввал хабар берганимиздек, ушбу нуфузли йиғин ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.

✅ Анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, Вақф ишлари вазири Муҳаммад Мухтор Жума, Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода каби йирик уламолар, муфтийлар, исломшунос олимлар, эксперт ва соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
👍1