Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари (39-маъруза)

Манба: “Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан.

Тўлиқ видео👉https://youtu.be/jg33iKwLqP8

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари
fitrat.uz
#Аудио #Одоб_ахлоқ

Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари (39-маъруза)

Манба: “Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан.

Муҳаммад
алайҳиссаломга эҳтиром кўрсатиш, у зотга нисбатан доимо одобли бўлиш иймон тақозоси ҳисобланади. Шу маънода ҳар бир мўмин киши ушбу одобларни яхши ўрганиши ва ҳаёти давомида уларга риоя этиб яшаши лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан мўминнинг одоблари деганда, асосан қуйидаги (ўн тўртта) одоблар тушунилади:

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
#Ҳадис

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бирор мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БЕВА АЁЛЛАРНИ НИКОҲГА ОЛСА ҲАМ МАҲР БЕРИЛАДИМИ?

Азимжон домла Қодиров
Тошкент вилояти чиноз тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Атеист қаерга кўмилади?

САВОЛ: Ассалому алайкум! Уйимиздаги яқин оила аъзойимиз ўзларини атеист эканларини такидлашади. Лекин жуда яхши меҳрибон инсонла. Уларга насихат қиломимиз ёшлари котта. Савол, улар вафот этса мусулмонлар қабристонига кўмса бўладими? Ислом дини қонун қоидалари асосида жаноза, кафанлаш ишларини амалга оширса бўладими? Атеист бўлгани ҳақида имомга айтмасаям бўладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар атеист эканлигини ўзлари тан олса ўлса уларни ғусл ҳам қилинмайди, жаноза ҳам ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига кўмилмайди ҳам. Тириклигида у одамга бу гапларни, яъни ундайларга динимиз ҳукмлари қандайлигини айтиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратнинг тўққизинчи йили

Бу йил “Элчилар йили” деб аталади.

Табук ғазоти бўлди.

Баъзи кишилар Қубо масжидига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга зарар етказиш мақсадида бир масжид бино қилдилар.

Табук ғазотига бормаган уч киши қиссаси воқе бўлди. Улар Каъб ибн Молик, Ҳилол ибн Умайя ва Мурора ибн Рабиъ эди.

Ғомидия ва Моиз ибн Молик қиссаси воқе бўлди.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Умму Кулсум вафот этдилар.

Нажоший вафот этди. Унинг исми Асҳама (арабча “атия” – совға, ҳадя маъносида) эди.

Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ўлди.

Форс подшоси ўлдирилди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу одамлар билан ҳаж қилдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛДИК, НEГА КИБРЛАНАМИЗ?

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ташриф
✅ Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

🕌Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

🔸Ташриф чоғида Президентимиз ЮНВТОнинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar |
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:17
⏱БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:35
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:05
⏱ШОМ - 17:47
⏱ХУФТОН - 19:20

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
17 окт., 05.36​.aac
4 MB
#Аудио #Маъруза

Аллоҳнинг ғазаби ва розилиги

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ МИСРДАГИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

✈️ Бугун, 17 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация йирик анжуманда иштирок этиш учун Қоҳира шаҳрига жўнаб кетди.

✅ Ташриф доирасида Муфтий ҳазратлари ушбу нуфузли конференцияда иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган масалалар муҳокама қилинади.

🌙 Ислом оламининг йирик уламо ва соҳа мутахассислари иштирокидаги ушбу "Фатво ва барқарор ривожланиш мақсадлари" номли анжуман шу йилнинг 18 октябрь куни ўз ишини бошлайди.

✍️ Сафар жараёнлари сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир яҳудий бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эди. Кунларнинг бирида у бетоб бўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг зиёратига кириб, бош томонига ўтирдилар ва «Исломга кир», дедилар. У бола эса отасига қаради. Шунда отаси: «Абул Қосимга (Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга) итоат қил», деди. Бас, у бола мусулмон бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳузуридан чиқа туриб, «Алҳамду лиллаҳиллазий анқозаҳу минаннар» (яъни, «Уни дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин»), дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Хоч фирмада ишлаш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Бир биродаримиз бор, Россияда насронийларнинг хоч ва қабр тоши ўрнатиб бериш хизматида шофёр бўлиб ишлайди. Ўша хоч ва қабр тошларни насроний қабристонларига ўрнатиш учун машинада ташиб беради. Ўзи намоз ўқийди, уни топаётган пули халолми? Биз борма у ишга деб айтдик, бошқа бормайман деганди. Яқинда билсак яна шу ишга борибди. Уни бу ишдан қайтариш керакми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам бундай ишларда ишламаслиги керак. Бошқа иш топсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратнинг ўнинчи йили

Ямандаги Бажила қабиласининг саййиди Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий Исломга кирди.

Расули Акрам Жарир ибн Абдуллоҳни “Зул Халаса” номли санам (бут)ни бузиб ташлаш учун юбордилар.

Фарва ибн Амр Жузомий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўзининг Исломга кирганлигини билдириш учун элчи юборди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Яманга яна Муоз ибн Жабал ва Абу Мусони юбордилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўғиллари Иброҳим вафот бир ярим ёшида этди.

Мусайлама Каззоб пайғамбарлик даъво қилди.

“Ҳажжатул вадоъ” (хайрлашув ҳажи) бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ОТА-ОНАНГИЗНИ ОЁҚЛАРИНИ ЮВГАНМИСИЗ?

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Учта хислати бор қалбга ҳикмат ўрнашмайди:

1. Ризқ ғами,
2. Халққа ҳасад,
3. Мансабни яхши кўриш.

@diyonatli
👍1🐳1