Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 3 йил, муҳаррам ойи (милодий 624 йил июнь-июль):
– Зу Амар ғазоти бўлди.

Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14-кеча (милодий 624 йил 3 сентябрь):
– Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озори кучли, У Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).

Ҳижрий 3 йил, рабиъус соний ойи (милодий 624 йил сентябрь-октябрь):
– Буҳрон ғазоти бўлди.

Ҳижрий 3 йил, жумодус соний ойи (милодий 624 йил ноябрь-декабрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 3 йил, шаъбон ойи (милодий 625 йил январь-февраль):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қизи Ҳафса онамизга уйландилар.

Ҳижрий 3 йил, 7 шаввол, шанба (милодий 625 йил 22 март):
– Уҳуд ғазоти бўлди;
– ўша куни жами етмишта шаҳид Уҳуд майдонига дафн қилинди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қолган олти юз ўттиз нафар саҳоба билан кечки пайт Мадинаи мунавварага қайтиб келдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Аудио #Маъруза

Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 6 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:06
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:20
⏱ШОМ - 18:04
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍4
#Ҳадис

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Икки мусулмон йўлиқиб, қўл бериб сўрашишса, улар иккови ажралмасларидан олдин гуноҳлари кечирилади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

@fitratuz
👏2
Обуна–2024

ФАОЛ ИМОМЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Одамларга маърифат улашиш, аҳолининг билимини ошириш, диний саводхонлигини юксалтириш ҳар бир имом-хатиб зиммасидаги бурчдир. Бу жараёнда даврий нашрларнинг алоҳида ўрни бор.

Кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Олимжон ота" жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига 2023 йил учун обуна тарғиботида фаол қатнашган имом-хатибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Абдужалил Хўжамов,туман имомлари иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда мазкур нашрларга 2024 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳар бир хонадонга зиё кириб боришига ҳисса қўшиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида фаол имом-хатиблар "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаси билан тақдирланди.
Йиғилиш хайрли дуолар билан якунланди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бўстонлиқ туманидаги "Олимжон ота" жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига 2023 йил учун обуна тарғиботида фаол қатнашган имом-хатибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

@FITRATUZ
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Маҳрнинг миқдори қанча?

Азимжон домла Қодиров
Тошкент вилояти чиноз тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Салавот савоби

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, савобини мархумларга бағишласа бўладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 3 йил, 8 шаввол, якшанба (милодий 625 йил 23 март):
– Ҳамроул асад[8] ғазоти бўлди (яъни Макка қўшинини таъқиб қилиш амалиёти ўтказилди).

Ҳижрий 3 йил, шаввол ёки 4 йил рабиъул аввал ойи (милодий 625 йил март ёки август-сентябрь):
– Уҳуд ғазоти (ёки бани Назир) ғазотидан сўнг хамр-маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш бутунлай ҳаром қилинди.

Ҳижрий 4 йил, муҳаррам ойи боши (милодий 625 йил июнь ўртаси):
– Абу Салама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 4 йил, 5 муҳаррам (милодий 625 йил 16 июнь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳуни мусулмонларга қарши қўшин тўплаётган Холид ибн Суфён Ҳузалийни тинчитиб келиш учун юбордилар;
– шу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хузайма қизи Зайнаб онамизга уйландилар.

Ҳижрий 4 йил, сафар ойи (милодий 625 йил июль-август):
– Ражиъ ва Биъру Маъуна фожеалари юз берди.

Ҳижрий 4 йил, рабиъул аввал ойи (милодий 625 йил август-сентябрь):
– Бани Назир ғазоти бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Маҳрни қизнинг оиласига бериш жоизми?

Азимжон домла Қодиров
Тошкент вилояти чиноз тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Тарбия

10-сабоқ

Бувим билан ўртамиздаги келишув

Ёшлик чоғларим. Бир куни бувим олдиларига чақириб: “Кел болам, иккимиз бир нарсага келишиб оламиз: мен сени дуо қиламан, сен эса мени. Мен сени яхши ўқишингни, яхши ишларда ишлаб юқори мартабаларга кўтарилишингни сўраб доим дуода бўламан. Сен эса вафот этганимдан кейин қабримни зиёрат қилиб, ҳаққимга тиловатлар қиласан”, дедилар. Бу фикр менга маъқул келиб, розилигимни билдирдим.

Шундан кейин бувим менинг ҳаққимга кўп дуолар қилдилар ва менга ҳам вақти-вақти билан ўртамиздаги келишувни эслатиб турдилар. Кунлар ўтди. Мен муваффақият сари илдамлаб, бувим дуоларда тилга олганларидек ўқишларимни муваффақиятли тамомлаб, яхши ишларда ишлаб юқори мартабаларга эришдим. Бу орада бувижоним ҳам бу дунёни тарк этдилар.

Бувим умрларининг охиригача ваъдаларида содиқ қолдилар. Тиллари мени дуо қилишдан чарчамади. Мен эса ўз фаолиятим ва шахсий ҳаётим билан машғул бўлиб бувим билан тузган келишувимни унутиб қўйдим. Муваффақиятларимга дуоси сабаб бўлган бувижонимни дуоларимга муҳтож пайтда ташлаб қўйдим...

Буни қарангки, бир куни кечаси бувижоним тушимга кирдилар. “Ўртамиздаги келишувни ёдингдан чиқардингми, болажоним?” – дедилар...

Уйғонганимда гўё устимдан қайноқ сув қуйгандек ҳолатда эдим. Дарҳол ўзимга келиб, таҳорат олиб намоз ўқидим. Намоздан кейин бувижоним ҳақларига кўп-кўп дуолар қилдим.

Шундан кейин ҳар дуо қилганимда бувимни эслайдиган, қабрларини ҳам тез-тез зиёрат қиладиган бўлдим. Фарзандларимни ҳам ўтганлар ҳақига дуолар қилиб, қабрларини зиёрат қилишга ўргатдим.

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA