Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлардан бирингиз акса берса, «Алҳамдулиллаҳ», десин. Ёнидаги оғайниси ёки дўсти «Ярҳамукаллоҳ», десин. «Ярҳамукаллоҳ», деган кишига «Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум», яъни «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин», десин», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МАВЛУД БИДЪАТ ЭМАС

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Янги уйга кўчиб чиқилганда

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Янги уйга кўчиб ўтишда қандайдир дуолар ёки амаллар қилиш жоизми? Жоиз бўлса улар қайсилар? Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Хурсандчилик сифатида зиёфат қилиб беришингиз мумкин. Уйнинг обод бўлиши намоз, тиловати Қуръонлар билан бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 2 йил, 17 рамазон (милодий 624 йил 12 март):
– Катта Бадр ғазоти бўлиб ўтди (бу яна «Иккинчи Бадр» ғазоти ҳам дейилади);
– Бадр жангидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этди.

Ҳижрий 2 йил, 1 шаввол (милодий 624 йил 26 март):
– Биринчи Рамазон ҳайити ўқилди ва катта тантана билан байрам қилинди.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бани Сулайм қабиласи яшайдиган Кудр[7] диёрига икки юз отлиқ билан бордилар (сабаби, Бадр жангидан сўнг бани Сулайм ва бани Ғатафон қабилаларининг Мадинага ҳужум қилиш учун куч тўплашаётгани ҳақида У Зотга хабар етиб келган эди. Мусулмонларнинг келаётганини эшитган қабила аъзолари тумтарақай бўлиб, қочиб қолишди. Бу «Кудрдаги бани Сулайм» ғазоти деб номланади);

– ушбу ғазотда Ясор номли бир қул қўлга тушган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни озод қилиб юбордилар.

Ҳижрий 2 йил, шаввол ойининг ўртаси шанба куни (милодий 624 йил апрель):
– Бани Қайнуқоъ ғазоти бошланди (бани Қайнуқоъ яҳудийлари зулқаъда ойининг бошигача ўн беш кун қамал қилинди).

Ҳижрий 2 йил, зулҳижжа ойи (милодий 624 йил май-июнь):
– Савиқ ғазоти бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Маҳр нима?

Азимжон домла Қодиров
Тошкент вилояти чиноз тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Тарбия

8-сабоқ

Биргина ўпич фарзандимни ўзгартирди

Ўғлим 15–16 ёшларда эди. Ўтиш даври, яъни балоғат ёши бўлгани учунми, у қўрсроқ, қўполроқ, ишга ҳам, ўқишга ҳам дангасароқ, ўзини жуда ақлли санайдиган, айтганини қилдирадиган бўлиб қолди. Бирор кун йўқки, уни койимасам, танбеҳ бермасам...

Кузатиб қарасам ўғлимнинг бети қотиб, ҳеч ўзгариш бўлмаяпти. Қайтанга мендан ўзини олиб қочяпти.
Бир куни кечаси хонасининг олдидан ўтаётиб эшигининг қия очиқ қолганига кўзим тушди. Ичкарига қарасам, ўғлим жунжуккандай ёнбошлаб, усти очиқ ҳолда ухлаб ётибди.

Хонасига кирдим-да, секин-аста адёл билан устини ёпдим. Қайрилиб эшик томон юрар эканман, негадир хаёлимга ўғлимни ўпиб қўйиш келди. Орқамга қайтиб оталик меҳри ила уни пешонасидан ўпдим.

Эрталаб қарасам ўғлимнинг кайфияти жойида, ўзини тутиши ҳам бошқача. Аввалги қовоқ уйиш, қўрс-
қўполликлари бугун негадир йўқ. Дарров салом бериб олдимга ўтирди. Бирга нонушта қилдик.

Шундан ке­йин ўғлим кун сайин мен билан яхши муомала қиладиган, атрофдагиларга ҳам эътиборли, дарсларини ҳам ўз вақтида бажарадиган бўлиб қолди. Хулқи гўзаллашди. Мен бу ҳолатдан жуда ажабландим, онаси ҳам ҳайрон. Лекин вақт ўтиб бу катта ўзгаришнинг сири очилди.

Ўғлимнинг онасига айтган гапларини қандай бўлса шундайлигича айтиб бера қолай:
“Ўша кеча отам хонамга кирганларида ухламаган эдим. Отам тепамга аста келиб, мени ухлаяпти деб ўйлаб оҳиста ҳаракатлар билан устимни ёпдилар. Кейин эшик томон йўналдилар. Хонамдан ташқарига йўналган қадам товушлари мени хотиржам қилди. Ўша вақтда отамни кўришни ҳам, гаплашишни ҳам хоҳламасдим. Улар мени ёмон кўрадилар деб ўйлардим. Лекин ўша кеча менинг ҳис-туйғуларим тамоман ўзгарди.

Отам орқага қайтиб пешонамдан ўпар эканлар, қалбимнинг туб-тубида отамга нисбатан қайноқ меҳрни ҳис қилдим. Отам мени ёмон кўрмас эканлар, мен аҳмоқ улар ҳақида нотўғри фикрда бўлган эканман.

Мен ўша кеча ота-онам мен учун дунёдаги энг меҳрибон инсонлар эканлигини, менинг яхши инсон бўлиб етишишим учун доимо қайғуришларини англаб етдим, хатоларимни тушундим. Бундан буён яхши тарафга ўзгаришга, отамдек яхши инсон бўлишга қарор қилдим”.

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
#Аудио #Маъруза

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан кўзланган мақсад

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1
#Ҳадис

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида акса уриб, Расулуллоҳнинг «Ярҳамукаллоҳ», (яъни, «Аллоҳ раҳм қилсин»), дейишларига умид қилишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ балакум», (яъни, «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин»), деб айтардилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БИР АЁЛНИНГ МАСЖИДГА ҚИЛГАН ЭҲСОНИ БАРАКОТИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари (37-маъруза)

Манба: “Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан.

Тўлиқ видео👉https://youtu.be/xwR9WLHa6_M

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари
fitrat.uz
#Аудио #Одоб_ахлоқ

Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари (37-маъруза)

Манба: “Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан.

Одоб
улуғ фазилатларга эришишга сабаб бўладиган асосий восита ҳисобланади. Шу сабабли ҳар бир замон ва маконда инсонлар маълум бир одобларга риоя қилишга муҳтож бўладилар. Ана шу эътибордан динимизда энг оддий нарсаларга нисбатан бўладиган одобдан тортиб, Аллоҳ таолога нисбатан бўлган одобгача батафсил баён қилиб қўйилган. Мазкур одобларни ўрганиб, уларни ўзининг ажралмас сифатига айлантириб олган мўмин банда дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатли ҳаётга эришади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ниҳоятта қийин холатдаман

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Аллоҳга кўп шукурлар бўлсинки Аллоҳ дилимга солиб номозга ўтганимга бир йилча бўпқолди. Лекин хозир жуда ёмон холатдаман. Албатта сизларга бунга ўхшаш саволлорни кўп юборишган, аммо мен кандайдир жуда ёмон холатдаман. Хаёлимга келаётган нарсаларни хатто тушнтиролмайман, хеч нарса кўнглимга сиғмаяпти, жуда оғир ахволдаман. Унга ўхшаш холатлар ёмон хаёллар аввал хам бўлганди лекин у хаёллар устозларнинг тушунтиришлари орқали яхши холатга келган эдим. Лекин хозирда шундай хаёллар келябдики бу хаёллар тўхтовсиз келиб, мен анча оғир ахволга тушиб қолдим. Устозларга айтсам хам хеч хотиржам бўлолмаябман қўрқиб кетяпман яқинларим нима бўлди деб сўраганида хаёлимдаги нарсалар росдан бўпқомадими экан деп баттар қўрқиб қолдим. Бу айтган гапимга гунох бўлмайдими? Хаёлимдаги нарсаларни тушунтролмайман. Бу нарсалар қандай қилиб қутилсам бўлади? Умуман ёмон хаёл келмаслигини иложи борми? Диндан чиқиб қолмадиммикан деп қўрқиб кетяпман.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Муборак бўлсин, шайтон ҳазина бор уйга хужум қилади. Сиздаги иймон шайтон ҳасад қиладиган иймон экан. Сиз Бақара сураси билан Оятул Курсийни кўп ўқинг. 100-300 борагача Оятул Курсийни ўқинг. Нима хаёлингизга келса ҳам эътибор қаратмасдан оятни ўқийверинг. Асло қўрқманг, Қуйидаги дуони ҳам ўқиб туринг.

اللهــــم اجعل وساوس قلبــــي خشيتك وذكرك ...واجعل همتــــي و هواي فيما تحب و ترضى

Аллоҳуммажъал васаависа қолбии хошятака ва зикрок важъал ҳимматии ва ҳаваая фии маа туҳиббу ва тардоо. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 3 йил, муҳаррам ойи (милодий 624 йил июнь-июль):
– Зу Амар ғазоти бўлди.

Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14-кеча (милодий 624 йил 3 сентябрь):
– Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озори кучли, У Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).

Ҳижрий 3 йил, рабиъус соний ойи (милодий 624 йил сентябрь-октябрь):
– Буҳрон ғазоти бўлди.

Ҳижрий 3 йил, жумодус соний ойи (милодий 624 йил ноябрь-декабрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 3 йил, шаъбон ойи (милодий 625 йил январь-февраль):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қизи Ҳафса онамизга уйландилар.

Ҳижрий 3 йил, 7 шаввол, шанба (милодий 625 йил 22 март):
– Уҳуд ғазоти бўлди;
– ўша куни жами етмишта шаҳид Уҳуд майдонига дафн қилинди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қолган олти юз ўттиз нафар саҳоба билан кечки пайт Мадинаи мунавварага қайтиб келдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Аудио #Маъруза

Аллоҳ таолога нисбатан мўминнинг одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 6 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:06
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:20
⏱ШОМ - 18:04
⏱ХУФТОН - 19:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍4
#Ҳадис

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Икки мусулмон йўлиқиб, қўл бериб сўрашишса, улар иккови ажралмасларидан олдин гуноҳлари кечирилади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

@fitratuz
👏2
Обуна–2024

ФАОЛ ИМОМЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Одамларга маърифат улашиш, аҳолининг билимини ошириш, диний саводхонлигини юксалтириш ҳар бир имом-хатиб зиммасидаги бурчдир. Бу жараёнда даврий нашрларнинг алоҳида ўрни бор.

Кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Олимжон ота" жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига 2023 йил учун обуна тарғиботида фаол қатнашган имом-хатибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Абдужалил Хўжамов,туман имомлари иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда мазкур нашрларга 2024 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳар бир хонадонга зиё кириб боришига ҳисса қўшиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида фаол имом-хатиблар "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаси билан тақдирланди.
Йиғилиш хайрли дуолар билан якунланди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бўстонлиқ туманидаги "Олимжон ота" жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйининг "Ҳидоят" ва "Мўминалар" журналлари ҳамда "Ислом нури" газетасига 2023 йил учун обуна тарғиботида фаол қатнашган имом-хатибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

@FITRATUZ
👏1