Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЎЛЧОВ
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Саҳиҳ”ларида келтирадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Бани Исроилдан бир аёл боласини эмизиб ўтирган эди. Унинг олдидан белгили бир чавандоз ўтиб қолди. Аёл дуо қилди:
-Эй Аллоҳим! Ўғлимни шунга ўхшаган қилгин!
Шунда эмиб турган чақалоқ кўкракни қўйиб, чавандозга қараб деди:
-Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилмагин!
Сўнгра у яна онасини эма бошлади.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу айтадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини сўриб кўрсатганлари ҳали ҳам кўз олдимда турибди”.
Сўнгра ҳалиги аёл бир чўрининг олдидан ўтди ва дуо қилди:
-Эй Аллоҳим! Боламни унга ўхшаган қилма!
Бола кўкракни қўйиб юбориб деди:
-Эй Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилгин!
Аёл:
-Нега?, дея сўради.
Бола деди:
-У чавандоз золимлардан биридир. Бу чўрини эса инсонлар ўғирликда, зинода айблашган эди. Ваҳоланки, у бу ишларни қилмаган!

Биринчи дарс:
Қуръони каримда ва ҳадиси шарифда намуна сифатида келтирилган қиссалар бошқа ном билан доимий, ҳар замонда такрор бўлиб турадиган воқеалардир. Ҳар бир асрнинг Мусоси, Фиръавни, Иброҳими ва Намруди бор.
Ҳар бир асрда золимлар ва Ухдуд соҳиблари бор.
Ҳар бир асрда Муҳаммадлар ва Абу Жаҳллар бор.
Ҳар бир асрда оз сонли мусулмонлар ва қурайш ўртасида жанг бор.
Ҳар бир асрнинг Журайж сингари обиди ва унинг қавми сингари ёмон инсонлари бор.
Ҳар бир асрда иймони худди баланд ва мустаҳкам тоғлар сингари бўлмиш Фиръавннинг қизининг ходимаси сингарилар бор.
Ҳар бир асрда Фиръавн сингари ёмон эрлар бор.
Ҳар бир асрда Лут алайҳис саломнинг хотинлари сингари ёмон хотинлар бор.
Ҳар бир асрда Нуҳ алайҳис саломнинг ўғиллари сингари оқ ўғиллар, Абу Лаҳаб сингари золим амакилар бор.
Қиссадан мақсад шуки, биз биринчи ҳам эмасмиз, охирги ҳам эмасмиз.

Иккинчи дарс:
Ташқи кўринишга алданма. Кўринишлар баъзида алдоқчи бўлади. Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу хурмога чиққанларида у кишининг оёқларининг ингичкалигини кўриб саҳобалар кулишган эди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибн Масъуднинг болдирлари мезонда Уҳуддан оғирлик қилади”, деган эдилар.
Агар биз Умар розиёллоҳу анҳунинг куйлакларидаги ўн етти ямоқ билан кўрсак жирканиб юзимизни тескари ўгирган бўлар эдик.
Агар Абу Бакр розиёллоҳу анҳуни Мадина кўчаларида брганларида болалар этакларидан тортиб: “Отажон, отажон!”, деганини кўрсак эдик у зотни менсимаган бўлар эдик. Зеро биз “каттакон”ларни бошқача кўришга ўрганиб қолганмиз.
Агар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида масжидни супуриб юрадиган қора хотинни кўрганимизда ундан жирканган бўлар эдик.
Агар биз сочлари тўзиган, икки сидра арзимаган кийим ичидаги, кишилар эшигидан киргизмайдиган Баро ибн Молик розиёллоҳу анҳуни кўрганимизда умуман эътибор бермасдан ўтиб кетган бўлар эдик.
Ташқи кўриниш алдоқчидир. Кишилар қадри қалбилари билан ўлчанади. Мен чиройли ва гўзал кийимларга қарши эмасман. Аллоҳ таоло албатта бандасида берган неъматининг асарини кўришни суяди. Аммо бу, ташқи кўриниш ҳамма нарса дегани эмас.
Юқоридаги чавандозга аёлнинг ҳаваси кетиб боласини у каби бўлишини Аллоҳдан сўради. У худди биз каби ташқи кўринишга алданди. Биз ҳам кишиларда молни кўрсак, куч-қувватни кўрсак, мансабни кўрсак алданамиз-ку!
Аммо Аллоҳ таоло чақалоқни гапиртириб онасининг дуосини рад қилди. Агар биз золим бўлсак, гўзалликнинг нима фойдаси бор?!
Ҳалиги чўрини кишилар ўғирлик ва зинода айблашган эди. Она боласини унга ўхшамаслигини Аллоҳдан сўради. Аммо болани Аллоҳ гапиртириб у чўри каби қилишини сўради. Сабаби, золим бўлишдан мазлум бўлиш яхши эди. Самода таниқли бўлсанг ерда сени танимасликларининг зарари йўқ.
Учинчи дарс:
Уйлар сирлардир. Инсонлар қулфланган сандиқдирлар. Ижтимоий тармоқларда ўзини бахтли кўрсатаётганларнинг барчаси ҳам ҳаётда бахтли эмас. Инстаграмда чиройли, иштаҳани қитиқлайдиган таомнинг суратини қўйилиши уларда истаган пайт истаган таом муҳайё дегани эмас. Гоҳида улар бахтларининг озлиги туфайли кишиларга ўзларини бахтли қилиб кўрсатмоқчи бўлишади!
Эр ўз хотини билан ҳайвонот боғига борди. Улар маймуннинг қафаси ёнидан ўтишди. Маймун ўз жуфти билан ўйнашаётган эди. Шунда хотин эр
ига деди:
-Қандай ажойиб муҳаббат!
Улар шерларнинг қафаси олдидан ўтишди. Шер ва унинг урғочиси бир-бирларидан узоқда ухлаб ётишар эди. Шунда хотин эрига деди:
-Шу ҳам муҳаббат бўлдими, деди.
Шунда эр ердан бир ёғочни олиб шернинг урғочиси томон ирғитди. Шунда шер ўрнидан туриб бақирди ва урғочини ҳимоя қила бошлади. Маймунлар қафаси олдига қайтишганда эр урғочи маймунга кичкина ёғоч ирғитди. Эркак маймун эса ҳеч нарса бўлмагандек ўз юмуши билан банд бўлиб ўтираверди.
Фақат кўрганингга суянма!
Тўртинчи дарс:
Гоҳида инсонлар ўзлари учун зарарли бўлган нарсани талаб қилишади. Аллоҳнинг ман қилишини ато эканлигини билишмайди. Баъзи инсонларни фақатгина фақирлик тузатади. Баъзи инсонларни бойлик тузатади. Шундай беморлар борки, улар соғ бўлишса золим бўлишар эди. Шундай фақирлар борки, агар улар бой бўлишса мутакаббир бўлиб кетишар эди. Шундай шукр қилгувчи бойлар борки, агар улар фақир бўлишганда ношукр бўлиб кетишган бўлишар эди. Шундай соғлом обидлар борки, агар улар бемор бўлишганда гуноҳга ботишар эди.
Шундай экан, доимо Умар розиёллоҳу анҳунинг қуйидаги гапларини ёддан чиқармаслигимиз лозим:
“Агар бизнинг кўзимиздан ғайб пардалари кўтарилса эди, бирортамиз Аллоҳ биз учун ихтиёр қилган нарсадан ўзгасини ихтиёр қилмас эдик!”.
Фақирлардан бири бир ҳакимнинг ҳузурига келиб ўз ҳолидан шикоят қилибди. Ҳаким унга ҳар куни: “Сен инсонларнинг шароитларини билмайсан. Ўз ҳаётинг ҳамманикидан яхши!”, дер экан. Фақир бундан қаноатланмагач, унга амалий дарс бермоқчи бўлибди. У бутун қишлоқ аҳолисини жамлаб улардан ўзларини қийнаб турган муаммоларини қоғозга ёзиб беришларини айтибди. Сўнгра у қоғозларни бир сандиққа солиб ҳалиги фақирга дебди:
-Мана, инсонлар ҳаёти олдингда турибди. Улардан бирини танла.
Фақир у қоғозларни танлаб очиб кўрар, сўнгра уни улоқтириб бошқасини олар эди. Охири қоғоз тугади. Шунда фақир шундай деди: “Ўзимнинг ҳаётимни истайман!”.
Бойлик ризодадир. Аллоҳга қасамки, агар рози бўлмасангиз дунёнинг бойлигига эга бўлсангиз ҳам фақир бўлиб қолаверасиз. Демак, розилик энг катта бойликдир!

@Abdulqodir_Polvonov
📌ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
"ДИЁНАТ.УЗ" каналига келаётган саволлар ичида "викуп савдо" саволи кўп такрорланмоқда. Бундан олти йил олдин бу масалада fiqh.uz сайтида катта ҳажмли мақола эълон қилинган бўлиб, мазкур мақолани бир неча қисмларга бўлиб эълон қиламиз.

Диққат билан ўқинг ва манфаатланинг!

🔰Ҳурмат билан,
"Диёнат.уз" канали муҳаррияти

ТАҚСИЙТ САВДОСИ
4-қисм


“Хулосатул фатавода” шундай дейилади:

“Агар (сотувчи олувчига): “Қачон бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади”, деса дуруст бўлади ва мол нақдга айланади”.

Бу масала “Фатвои баззозияда” ўзгартирилган, маъно у билан тўғри бўлмайдиган ҳолда зикр қилинган. Рамлий “Жомиуъл фусулайн”га ёзган ҳошиясида ана ўшандан огоҳлантириб, қуйидагиларни айтади: “Баззозияда: “Қачон бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади, деса дуруст бўлади ва мол нақдга айланади”, демоқлик билан муддатни йўққа чиқариш, шартни бузганлиги сабабли ҳосил бўлади”, дейилади. “Хулосанинг” иборасида ҳам: “Қачон бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади, деса дуруст бўлади ва мол нақдга айланади”, демоқлик билан муддатни йўққа чиқариш шартни бузганлиги сабабли ҳосил бўлади”, дейилади[3].

Демак ушбу фиқҳий матнлар шу каби шартни қўйишнинг жоизлигини кўрсатади. Харидор тақсит савдосидаги шартлардан айримларини бузганда, сотувчида ҳам насия муддатини нақдга айлантириш ҳуқуқи ҳосил бўлади. Лекин шундай ҳолатда сотувчи нақдга айланган муддатдаги фойдаларни олмаслиги шартдир. Яъни сотувчи муддатни кутаман деса, фойда олишга ҳақли бўлади, лекин харидорнинг айрим шартларни бузиши сабабли насия муддатини нақдга айлантирса, ўша муддатдаги фойдаларни чиқариб ташлашлиги лозимдир...

Товарни гаров қилиш.

Бу ўринда товарни гаров қилишнинг қуйидаги кўринишига аксар фуқаҳолар ижозат беришган. Харидор дастлаб товарни сотиб олади. Ўз мулкиятини собит қилгач сўнгра сотувчининг ўзига гаров сифатида қайтаради. Лекин бунда гаров қилинган товар харидорнинг ўзида қолади. У ўша товарни ўз фойдасига ишлатади.

Ҳаскафий ушбу масалани “Дуррул мухтор”да зикр қилган: “Агар харидор сотувчидан сотиб олган нарсасини қабз қилгандан сўнг, ушлаб тур, деса шу пайтда товарни ўз пулининг баробарида гаровга қўйган бўлади. (Яъни товарнинг мулкияти харидорда собит бўлади. Гарчи товар ҳалокатга учраса у харидорнинг ҳисобидан бўлади. Шунда шартнома бузилмайди. Ушбу шарҳни Ибн Обидин шу матннинг остида келтирган). Агар харидор товарни қабз қилмасдан олдин шу гапни айтса, у гаров бўлолмайди. Бундай пайтда бу баҳоси келгунча ушлаб турилган товар бўлади. (Яъни товарнинг зоминлиги гаровнинг зоминлигидан ўзгачадир. Бир хил нарса икки турли кафолат билан кафолатланмайди. Бир-бирига зид икки нарсанинг бир жойда жамланиши тўғри эмас. Агар харидор мулкни ўзида собит қилишдан олдин сотувчига, товарни ушлаб тур, баҳосини олиб келаман, деса ва шу пайтда товар ҳалокатга учраса савдо шартномаси бузилади[4])”.Бундай гаров турида товар мулкиятини учинчи шахсга ўтказиб юбориш жоиз бўлмайди. Сотувчида агар харидор баҳони тўлай олмаса товарни сотиб ўз ҳаққини олиш имконияти бўлади.

Товарнинг ҳужжатини гаров сифатида ушлаб туриш.

Ушбу гаров турида сотувчи товарнинг ўзини бўлмаса-да, унинг эгадорлик ҳужжатларини гаровда ушлаб турса бўлади. Бу ҳолда ҳужжатларни гаровда ушлаш билан гаров комил бўлади. Сўнгра гаров қилинадиган товар харидорнинг ўзида орият бўлиб қолади...

Тақсит савдоси учун қуйидаги шаклда битим тузиш мумкин. Ушбу битим томонлар келишувига кўра, албатта тақсит савдосига мувофиқ тарзда ўзгартирилиши ҳам жоиздир.

Ушбу битим ___ йил ___ ой ____ кунда(жой номи)да (Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи (паспортга мувофиқ)(бундан кейин сотувчи деб юритилади) ва(Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи (паспортга мувофиқ)(бундан кейин харидор деб юритилади) томонларидан тузилди.

БИТИМ АСОСИ:

Сотувчи ва харидор ушбу битимни ўз розиликлари билан имзоласалар, қуйидаги келишув амалга ошади:
- Сотувчи (маркаси, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи) машинани харидорга (15000 (ўн беш минг) АҚШ доллари)га сотиб, (3000 (уч минг) АҚШ доллари)ни биринчи бўлак сифатида олди. Қолган (12000 (ўн икки минг) АҚШ доллари) ни (2012 йил 15-январдан 2012 йил 15-декабргача,яъни 12 (ўн икки) бўлакда, ҳар ойнинг 15-куни 1000 (бир минг) АҚШ доллар)дан харидор сотувчига адо қилиши учун сотди.

- Харидор ушбу (маркаси, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи) машинани айтиб ўтилган қайдлар асосида сотиб олишни қабул қилди.

(Давоми бор)
Савол: "Мужтаҳид" ким?

Жавоб
:

МУЖТАҲИД (араб. — интилувчи, ғайрат қилувчи) — ўрта асрларда исломда ижтиҳод ҳуқуқига эга бўлган, яъни мустақил равишда линий ақидавий ва ҳуқуқий масалалар бўйича хулоса бера оладиган ва ҳукм чиқара оладиган шахс. Суннийларда диний ҳуқуқ мазҳабларининг асосчилари, шиаларда юқори мартабали руҳонийлар ва диний ҳуқуқшунослар Мужтаҳидлар деб аталади.
Ислом уламолари иттифоқига кўра, Муҳаммад (ас)нинг кўп саҳобалари ҳам Мужтаҳид бўлганлар. Чунки кейинги авлодлар улардан исломнинг аввалидаги фикдий илмларни олганлар. 8-а. нинг 2-ярмидан бошлаб мазхаб асосчилари ва уларнинг усулларини ишлаб чиққан издошлари Мужтаҳид деб атала бошланган. Мужтаҳидлар 3 даражага ажратилган: 1. Шариат даражасидаги Мужтаҳид (мужтаҳид фиш-шар); у амалиётда қўллаган манбаларини ўзи аниқлаган, ўзи шарҳлаган. У ҳеч кимнинг эътирозини қабул қилмаслиги мумкин бўлган. 2. Мазҳаб даражасидаги Мужтаҳид (мужтаҳид филмазҳаб); у ҳар қандай масалани фақат ўз мазҳаби асосчиси манбаларига суянган ҳолда ҳал этган. 3. Айрим масалаларни ечиш даражасидаги Мужтаҳид (мужтаҳид фи-ттаржих); у ўзидан аввалги Мужтаҳидлар ҳал этмаган масалаларни тадқиқ этиш ҳуқуқига эга бўлган. Агарда кўрилаётган масала бўйича ҳукмлар бир неча бўлса, у ўзининг илмий салоҳиятига кўра улардан бирини қувватлаши мумкин бўлган. Мужтаҳид даражасига даъвогар фақиҳ фиқхий билимларни мукаммал эгаллаган, бошқа Мужтаҳидлар билан бўладиган мунозараларда ва оммавий чиқишларда ўз қарашларини ҳимоя қилиши лозим бўлган. Ундан ташқари, Мужтаҳид араб тилини мукаммал эгаллаган, Қуръон ва унинг тафсилотларини ёд олган, камида 3 минг хадисни шарҳлари билан билиши шарт бўлган. Мужтаҳид одоб-ахлоқи, турмуш тарзи намунали бўлиши лозим. Ҳатто исломнинг дастлабки даврларида ҳам фақиҳлар ижтиҳоднинг биринчи ва иккинчи даражасига камданкам ҳолларда эришганлар. Кўпинча улар вафотидан сўнг шу даражада эътироф этилганлар. 11 – а. дан бошлаб «ижтиҳод эшиклари ёпилгач» диний ва ҳуқуқий масалалар бўйича мустақил фикр юритиш мумкин бўлмай қолди. Суннийликда олий даражадаги Мужтаҳидлар деб мазҳаблар асосчилари эътироф этилади. Ҳоз. вақтда айрим муфтийлар, йирик жамоа (қавм)лар раҳбарлари, диний ун-тлар ректорлари ва б. баъзан учинчи даражадаги Мужтаҳид деб эътироф қилинади.

Манба: @qomusinfo
КУТИШ

Ғовтий Farovon
Жазоир.

– Хавотирланма, хотин. Мен, албатта, қайтаман. Бу шунчаки англашилмовчилик…

Уни олиб кетишди.
Хотин эса ағдар-тўнтар бўлиб ётган уйни йиғиштиришга тушди.
Шундан сўнг аёл эрини интизорлик билан кута бошлади.

Кунлар, ойлар ўтди. Биринчи қишдан чиқиш анча қийин кечди. Эри ташлаб кетган озгина пулнинг ҳам таги кўринди. Ўғлининг иштаҳаси жуда яхши эди. Аллоҳга шукурки, йигитча анча бақувват чиқди. “Ўғлимга кўз тегмаса бўлгани”, – она ичида ўз-ўзига такрорларди.
У сабрли эди. Ахир, эри унга кетишидан аввал: “Қайтаман…” демаганмиди? Бекорга бундай демайди-ку. Эри ҳеч қачон ҳеч кимни алдамас эди. Уни ростгўйлиги учун ҳам қўшнилари ҳурмат қилишарди.

У эрини соат санаб кута бошлади. Эрини олиб кетишга ҳеч қандай асос йўқ эди. Ҳатто энг ҳасадгўй қўшнилар ҳам, ҳеч кимга гап бермайдиган, ҳаммомда учрашиб қолишсада доим фисқу фасод гап сотадиган, ўтакетган ғийбатчи хотинлар ҳам бу одам ҳақида ҳурмат билан гапиришарди.

Албатта, у тез орада қайтиб келади…

Иккинчи қиш яна ҳам оғир келди. Аёл бирин-кетин зеб-зийнатларини сота бошлади, ҳар бир буюми билан юрагининг бир парчаси қўшилиб кетганга ўхшарди. Чунки бу тақинчоқларни эри ҳаётининг энг бахтли кунларида: никоҳ тўйларида, суюкли ўғли туғилганида совға қилганди. Аёл ҳам бу қимматбаҳо буюмларни фарзандининг тўйига асраб қўйганди. Бироқ нима ҳам қила оларди, ахир, яшаш керак! Ўғли ҳам катта бўлиб қолди, ўқишини ташламаслиги лозим. Тағин унга китоб сотиб олиш керак.

Тез орада эри қайтиб келади ва ҳаммаси ўз ўрнига тушади, яна тақинчоқлар олиб беради. Олиб бермаса ҳам майли, ўйлаб қараса, зеб-зийнатсиз ҳам бемалол бахтли яшаса бўлади. “Мендайин қари аёлни безак яшартира олмайди.”, деб ўз-ўзига таскин беради.

У чидам билан кутарди. Баъзида эшикни кимдир оҳиста тақиллатгандай бўлар, шунда аёлнинг юраги қинидан чиқиб кетаёзарди. Чунки фақат эригина шундай эшик қоқарди. Бироқ у ҳар сафар янглишар, бу бошқа биров бўлиб чиқарди. Нега эри бунчалик ҳаяллаб қолди экан? Ҳарчанд ўйласа ҳам сабабини топа олмасди.
Уйи унинг учун бутун бир олам эди. Ҳаммомга борса хотинлар билан лақиллаб қолиб кетмас, дўконга кирса, шошиб харид қилганча чиқиб кетарди. Таниш-билишлари эса бармоқ билан санагулик эди.

“Тартибли аёл оиласи ва уйига қараши керак!”, – эри доимо шундай дерди ва у ҳақ эди. Хотини эса миқ этмай унга итоат қиларди…
Биринчидан, саводи йўқ, иккинчидан, ўғли ярим тунгача эшитадиган радиодан нимани гапиришаётганининг фарқига бормасди.
Кейинги қишда ўғли ҳам кетди. Она ҳеч нарсани билмасди. Қаёқдан ҳам билсин?

Охирги пайтларда ўғли ўзгариб қолди: ўртоқлари билан учрашмас, аввалгидек кулмасди (авваллари ўғли доимо онасининг кўнглини кўтариш учун ҳазил қиларди), онаси тайёрлаган мазали таомларга базўр қўл урарди.

Ўғли хонасида ўтириб, радио тинглар ва мутолаа қиларди; газеталарнинг шитирлаши қулоққа чалинарди. “Ўғлимга нимадир бўлди, – ўйларди она, – балки, севиб қолгандир? Ростдан ҳам, балоғатга етиб қолди, тезроқ уйлантириш керак…” Она шундай ўй билан уйқуга кетар, тушига невараларига энагалик қилаётгани кирарди.

Бир куни ўғли уйга турли егуликлар билан қайтди. Ўзида йўқ хурсанд эди.
– Китобларимни сотдим, – деди у, – энди уларнинг менга кераги йўқ. Ўқишни ташладим…

Она ўғлини бироз койиди. Ахир китоблар унинг учун қанчалик қадрли эди-да. Кейин овқат тайёрлашга тутинди. У шундай бахтиёр эдики, ҳатто бир зумгагина эрини ёдидан чиқарди!

Анчадан бери бундай лаззатли таомни татиб кўришмаганди. Овқатдан сўнг ўғил онасидан чой дамлаб беришини ва у билан бирга ўтиришини сўради. Она ўғли маҳбубаси ҳақида гапирса керак, деб ўйлади. Негаки фақат севиб қолган ўсмиргина шундай жиддий бўлиб қолади, севган кишининггина кўзлари шундай чақнайди…

Ўғлининг гапларидан унинг юраги қинидан чиққудек бўлди. У жимгина тингларди. Йўқ, тўғрироғи, ўғлининг оғзига шунчаки термулиб турарди. Чунки бу оғиздан чиқаётган сўзлар гўё анҳорга қуйилаётган тошқиндай нотаниш ва бегона эди.

– Тушунинг, ойи, шундай қилиш керак. Озодлик… Жазоир мустақиллиги…
Ўғил завқ-шавқ билан тўхтовсиз гапирар, тушунтиргандек бўларди. Аёл уни сира бундай ҳолатда кўрмаганди.
– Тушунинг, ойи. Ватан мустамлакачил
икдан қутулиши керак. Агар отам ҳозир шу ерда бўлганида бизга қўшилган бўларди.

Лекин она бу нарсаларни тушунишга қодир эмасди.
Кўнгли чилпарчин бўлган бир алфозда ўйга толарди: отаси қайтсагина ҳаммаси жой-жойига тушиб кетади. Эҳ, фақат тезроқ қайта қолсайди! Қулоқларида эрининг хотиржам товуши ҳамон янграрди: “Хавотирланма, мен қайтаман”. Ахир, шундай деганидан кейин…

Эрталаб, одатдагидек, ўғлига қаҳва олиб кирди. Хона бўм-бўш эди. Онанинг кўнгли чил-чил бўлди. Эри, фарзандини интиқ кутаётган ёлғиз она учун энди кунлар бир-бирига ўхшайди: совуқ, рангсиз, бўм-бўш…

У доим ўғлига атаб бирор бир ширинлик олиб қўяр, унга қандай таом тайёрласам экан, дея ўйланиб қоларди. “Бугун кечаси, албатта, уйга қайтади”, – дерди ўзига ўзи дастурхон тузаётган маҳали ёки ўчоқ бошида куймаланаётиб. Аммо тайёрлаган таомлари қандай қўйган бўлса, шундайича қолиб кетарди.

Бегона кишиларникида хизмат қилишга, кир ювишга, супур-сидир қилишга тўғри келди. Барибир тирикчилик қилиш керак, ахир, битта ўзи бўлса-да, жиғилдонини тикиб қўйиб бўлмайди-ку.

Шу зайлда яшашда давом этди, гўё соядек, жимгина. Йиллар эса бир-бирлари билан қувлашмачоқ ўйнарди. Гоҳо қулоғига узуқ-юлуқ гап-сўзлар чалиниб қоларди: “Бечора… ёлғиз қолди… ўйлаб кўргин, ахир, эри ҳам, ўғли ҳам… улардан бирон бир хабар йўқ…”.

У кексайиб, кучдан қолди. Кечалари исиниш учун қимир этмай ўчоқ ёнида ўтирар, қалбида биргина милтиллаб турган кучсиз умид уни ҳаётга боғлаб турган илинж эди: у ҳануз эри ва ўғлининг қайтишини кутар, агар шу умид бўлмаганида, ҳаёт унинг учун ўз маънисини йўқотган бўларди.

Бир тонг шаҳар аҳолиси ҳаяжон билан уйғонди. Пастак томлардан аёлларнинг шод-хуррам қийқириқлари янгради. Тинмай куйлаб, бутун шаҳарни бошларига кўтаришди. Ҳар ёқдан оломоннинг: “Улар қайтишди! Бизнинг жасур қаҳрамонларимиз! Яшасин, озод Жазоир! Аллоҳ шаҳидларни раҳматига олсин!..” деган хитоблари эшитилди.
Кейин ҳаммаси сув қуйгандек тинчиди.

… Яна кумуш қиш оппоқ тўшагини ёйди. Энди у аёл эмас, кўзлари хиралашган, серажин кампир эди. У ҳамон кутарди.

Оналар доим кутишади. Оналарнинг қисмати шундай. Кутишдан чарчайдиган она топилармикин?!
Қулоқлари остида ҳануз эрининг овози жаранглайди. Ўғлига насиҳат қилаётганлари ёдида: “Кўчада бошингни тик кўтариб юр, бу ернинг асл эгаси сенсан, ўғлим’’. Ўғли эса диққат билан тинглайди. Ахир, оталар доимо ҳақиқатни гапирадилар…

Қайсидир оқшом кўчадан, дераза тагидан кампирнинг қулоғига таниш қадам товушлари чалинди, балки, шундай туюлгандир.
“Бу аниқ икковининг қадам олишлари… мен биламан-ку… Мана, отасининг оғир, бир маромда қадам босиши, мана ўғлимники… Ҳа, албатта, уларники, бошқа кимники ҳам бўлсин! Қодир эгам, ўзингга шукур, ичимдаги ўт сўнай деб қолганди-я…”

* * *
– Энди у ғам-андуҳ бўлмайдиган масканда, – дейишди тонгда кампирнинг вафотидан хабар топган қўшнилари. – Ниҳоят, яқинларининг ёнига борадиган бўлди…

Рус тилидан
Саиджалол САИДМУРОДОВ таржимаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бетайинларнинг гапини кўтариб юриш йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
БИР ҲАДИС ШАРҲИ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради.
«Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимагангга салом бермоғинг», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Муҳтож кишиларни таом билан таъминлаш энг фазилатли иш экани ва бунга тарғиб.

2. Танигану танимаган мусулмонларга салом беришни йўлга қўйиш зарурлиги.

3. Энг яхши нарсаларни билганлардан сўраб ўрганиш кераклиги.

4. Исломдаги амаллар бир-биридан афзал бўлиши.

Ислом дини ушбу ҳадисда кўтарган икки масаланинг ҳикмати қанчалик катта экани бугунги кунимизда яққол намоён бўлмоқда. Дунёда ҳар дақиқада бир қанча гўдаклар, кекса кишилар, эркак ва аёллар очликдан ўлмоқда. Ҳа, айнан таом етишмаганидан ўлмоқдалар. Аслида эса, улар таом танқислигидан эмас, Ислом етишмаганидан ўлмоқдалар. Чунки Исломдан бехабарлар, Исломга амал қилмайдиганлар шунча одам очдан ўлаётган бир пайтда, уларга ўхшаганлардан бир неча марта кўп одамга етиб-ортадиган таомни исроф қилиб, ташлаб юбормоқдалар. Савдогарлар нарх тушмасин, деб ортиб қолган таомларини камбағалларга бермай, бошқа йўл билан йўқ қилмоқдалар.

Очларга таом бериш ҳақидаги хабарларнинг кўпи сохта, риё учун қилинаётган ташвиқот, холос. Исломсиз бу муаммони ҳал қилиш қийинлиги кундан-кунга ойдинлашиб бормоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
Forwarded from Isloh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Ким қизалоқ туғилса норозилигини кўрсатиши мунофиқлик белгиси деб эълон қилинди.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Audio
❓Туркияда маҳсига ўхшаш пайпоқ ишлаб чиқарилмоқда экан. Ҳозир Ўзбекистонда ҳам сотиляпти. Шунга масҳ тортиш мумкинми?
⚠️Долзарб❗️ ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА❗️❗️❗️ ҚОРБОБОДАН ТИЛАК ТИЛОВЧИЛАРГА
Устоз Исҳоқжон домла
⚠️Долзарб❗️

ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА❗️❗️❗️

ҚОРБОБОДАН ТИЛАК ТИЛОВЧИЛАРГА❗️

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад


📲Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг↙️

@ummatuz
@muttaqiynuz
МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, уни фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади. Шу билан бирга унга тавба эшиклари ҳам ёпилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва у одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши— томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб қолиш ҳеч гап эмас.

9) Шундай ҳаётий тажриба бор агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)... Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...

10) Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг!
САФАР ВА УЙ ОДОБЛАРИ

Рабиа ибн Абу Абдураҳмон (имом Моликнинг устози, раҳимаҳумаллоҳ) шундай дейди:
"Сафарнинг ҳам ўзига хос, уйнинг ҳам ўзига хос одоби бор. Сафардаги одоб қўлдаги молни (дўстлардан) аямаслик, ҳамроҳлар билан тортишмаслик, шариат доирасидан чиқмай кўп ҳазил қилиш. Уй одоби эса, доим масжидга қатнаш, Қуръон тиловати билан машғул бўлиш, Оллоҳ йўлидаги биродарларни кўпайтиришдир".

Ибн Абдул Бар, Баҳжатул мажолис (йиғинлар кўрки) китоби, 2/645.

2018
@Sayfulloh_Nosir
Биродарлар!
Пайпоққа масҳ тортиш ё тортмаслик хусусида бефойда, юракни хижил қилувчи жанжал бошланипти.

Азизлар, фейсбукда бўлаётган биродарлар орасидаги бу бемаъниликка, ўзаро мағзава ағдаришга чек қўйиш керак.
Икки томондан ҳам илтимос қиламан: агар мўмин бўсангиз, бу ҳақда ёзишни тўхтатинг. Аллоҳ хайрингизни берсин.
Чунки ёзган сари мусулмонларнинг бўлинишига сабаб бўлмоқдасиз. Икки томонга ҳам бирдек насиҳат бу. Гапингизда Аллоҳ ва расули қайтарган ҳаром ишлар: масхара, ҳақорат, сўкиш, ёмон гумон, ғийбат, иғво ортиб боряпти. Ўзингизга билинмаса-да, яхши иш қиляпман, деб ўйласангиз-да, шу ишлар афсуски содир бўлмоқда.
Бу фитнани (яъни, одамлар орасида шу туфайли бошланиб кетган адоват фитнасини) бостиришнинг энг тўғри йўли дарҳол бу ҳаром ишлардан тўхташдир.
Ҳар икки томондан толиби илмлари агар бу ишда сўзлашни истасалар, шахсиятга ўтмай, бирон кишига ё тоифага ишора ҳам қилмай, ўз фикрини одоб доирасида, ҳавзасидаги далиллар ёрдамида баён қилсину тўхтасин. Ундан нарига ўтмасин. Одамларнинг қайси қавлга амал қилиб-қилмасликларини уларнинг ўзларига қўйиб берсин, зўрлик билан ёки мухолиф томонга лой чаплаш орқали қай томонга эргашишни белгилашга уринмасин. Бу иш дуруст бўлмагани билан бир қаторда, фойдаси ҳам йўқ. Аксинча, акс таъсир бериши мумкин.
Аллоҳ таоло орамизни ислоҳ қилсин, мусулмонларни бўлиб ташловчи бу каби иллатлардан барчамизни покласин.
Омин.
.

Сайфуллоҳ Носир

http://t.me/Sayfulloh_Nosir
ШАЙХ ОҚШАМСИДДИН.
(Истанбулнинг маънавий фотиҳи)
Усмонийлар маданияти. У Муҳаммад Шамсиддин Ибн Ҳамзадир. Унинг насаби хулафои рошидинлардан Абу Бакр Сиддиқ розиёллоҳу анҳуга бориб тақалади. У султон Муҳаммад Фотиҳнинг устозидир. Истанбулнинг маънавий фотиҳидир. Оқшамсиддин мелодий 1389 чи йилда Димашқда таваллуд топди. Етти ёшда қуръонни ёд олди. Кейин оиласи билан Амасьяга кўчиб кетишди. Шайх Оқшамсиддин ёшлигидан илм-фанга қизиқди. У аввал Амасьяда, кейин Ҳалабда, кейин эса Анқарада таълим олди. У бутун ҳаётини илмга бағишлаб тиббиёт, фалаккиёт, биология, геометрия ва исломий илмларда машҳур уламолардан бирига айланди. Дарсларни тугатиб олимлар сафидан жой олди. Узоқ йиллар Усмоний мадрасаларда мударрислик қилди. Унинг қўлидан юзлаб ажойиб шогирдлар чиқди. У зот султон Муҳаммад иккинчига устоз бўлгач яна ҳам машҳур бўлиб кетди. У султонга улғайгунича таълим берди. Султон Муҳаммад Фотиҳ унинг қўлида асосий илмлар бўлмиш қуръон, ҳадис, араб ва форс тилларини, фалаккиёт, риёзиёт, тарихни ўрганди. Шунинг учун устоз Оқшамсиддиннинг унинг ҳарбий ва маданий йўналишида таъсири катта бўлди. Муҳаммад султон бўлгач шайх Оқшамсиддин уни Қустантинийя (Истанбул) фатҳига йўналтирди. Истанбул фатҳида шайх Оқшамсиддиннинг бевосита ва билвосита улуши бор. Зеро у ўз шогирдлари, фарзандлари ва талабалари билан буюк фатҳ қўшинида иштирок қилди. Ана шу жиҳатдан у "Истамбулнинг руҳий фотиҳи" деган ном олди. Қустантинийя фатҳидан сўнг у Аё Софияда биринчи жумъа хутбасини ўқиди. Шайх Оқшамсиддин султон Муҳаммад Фотиҳнинг қалбидан чуқур жой олган эди. У шайхни ниҳоятда эҳтиром қилар ва бу ҳақда ўзи шундай деган эди:
" Шайх Оқшамсиддинга бўлган эҳтиромим ғайриихтиёрийдир. Мен унинг ҳузурида ҳаяжон ва ҳайбат ҳис қиламан".
Султон Муҳаммад Фотиҳ қалбидан ҳеч бир кимса Шайх Оқшамсиддин каби жой эгалламаган эди. Шайх Оқшамсиддин Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қўрқмас эди. У султон келганида ўрнидан турмас, аммо султоннинг ҳузурига борганида султон у учун ўрнидан турар ва эҳтиром қилиб у учун ёнидан жой берар эди. Ҳатто вазири аъзам Маҳмуд Пошо бундан даҳшатга тушиб шундай деган эди:
-Буюк султоним! Нега бошқа шайх ва уламоларга ўрнингиздан турмайсиз-у шайх Оқшамсиддин келса ўрнингиздан туриб ёнингизга ўтирғизасиз?
Султон:
- Ўзим ҳам билмайман. У зот келаётганини кўрсам беихтиёр ўрнимдан туриб кетаман. Аммо бошқа уламолар менинг ҳузуримда титраб гапира олмаганларини кўраман. Мен эса шайх Оқшамсиддиннинг ҳузурида ғўлдираб қоламан.
Шайх Оқшамсиддин Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмас эди. У баъзи бир олимлар каби султон ҳузуридаги нарсани тамаъ қилмас, султонга хуш ёқадиган нарсаларни гапирмас, доимо ҳақни гапирар эди. Ана шу каби зотлар ислом умматини оёққа турғизади, байроғини олий қилади.
Шу билан бирга шайх Оқшамсиддин наботот ва доришунослик илмида ҳам машҳур эди. Унинг наботот илмига оид тадқиқотлари кўп эди. Ҳатто халқ ичида "шайх Оқшамсиддин ўсимликлар билан гаплашади" деган гаплар тарқаган эди. У руҳшунослик билан ҳам машҳур бўлди. Уни "руҳлар табиби" ҳам дейишар эди. Унинг тиббиётда ва ошқозон касалликларини давошлашда ўзига хос ўрни бор. Бу ҳақда унинг бир китоби бўлиб у "Ҳаёт моддаси " деб номланар эди. Ўша китобида шундай дейилади:
"Касаллик бир шахсда ўз ўзидан бошланади дейиш хато. Касалликлар бошқа бир кишидан юқиш йўли билан ўтади. Бу юқишни кўз илғамайди. Аммо бу кичкина уруғлар воситасида бўлади".
Бу билан шайх Оқшамсиддин ўн бешинчи асрда биринчи бўлиб микробнинг таърифини қилган эди. У пайтда микроскоп йўқ эди. Пастер бу натижага эришиши учун Европада тўрт юз йил ўтиб кетди.
Унинг машҳур асарлари:
1. Ҳаёт моддаси.
2. Тиб китоби.
Бу иккиси Усмонли турк тилида.
3. Мушкулотлар ечими.
4. Нурийя рисоласи.
5. Аллоҳнинг зикри ҳақида рисола.
Булар араб тилида.
Истанбул фатҳидан олти йил ўтиб шайх Оқшамсиддин Гўйнук шаҳрига қайтди. Зеро бунга эҳтиёж сезган эди. Султон олиб қолишга кўп уринди, аммо шайх кўнмади. У шаҳарга етиб боргач мелодий 1459 йилда , ҳижрий 863 йилда вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин!

"Усмонийлар тарих ва маданиятда". Муҳаммад Ҳарб.
Ўзганинг хаққи масаласи.
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Ўзганинг хаққи масаласи.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тастурий айтадилар, Ўлимни фақат шу уч киши истайди:

1. Ўлимдан кейин нима бўлишини билмайдиган киши.
2. Дунёда Аллоҳ таоло берган синовлардан қочиб қутилмоқчи бўлган киши.
3. Аллоҳга тезроқ етишишни истаган киши.

© Маҳмуд Устаусмонўғли
@Abdulloh_Rahim таржимаси
Ёзув тахтам қаерда?

Абу Бакр ибн Самоадан ривоят қилинади: «Абу Абдуллоҳ (Аҳмад ибн Ҳанбал) мана шу ҳовлимизга меҳмон бўлиб келган. Мен унда ёш бола эдим. Ойим менга: «Бу кишининг олдидан силжима, хизматида бўл, чунки бу солиҳ зот», дедилар. Кейин у кишининг хизматида бўлдим. Бир куни Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис ўргангани чиқиб кетганида у зотнинг нарсалари ва кўйлаги ўғирланди. Қайтиб келгач, ойим: «Хонангизга ўғри тушиб, кўйлагингизни ўғирлаб кетди», деди. У зот: «Ёзув тахталарим қаерда?» деди. Ойим «Токчада», деди. Аҳмад ибн Ҳанбал бошқа ҳеч нарса ҳақида сўрамади».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)
ЗОҲИДЛИК ВА ЗУҲД ҲАҚИДА

Зоҳидликнинг асл маъноси қиё боқмаслик, қайрилиб қарамасликдир. Дунёга зоҳид бўлди - қайрилиб қарамади, тарки дунё қилди.

Имом Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Зоҳидлик икки турдир: фарз бўлган зоҳидлик, фазилат бўлган зоҳидлик.
Ҳаромга зоҳидлик фарз, айрим ҳалол нарсаларга зоҳидлик фазилат.
Парҳезкорлик ҳам икки турдир: гуноҳлардан парҳез қилиш фарз, иштибоҳли (ҳаром бўлиш эҳтимоли бўлган айрим мубоҳ) нарсалардан парҳез қилиш фазилат ва эҳтиёткорликдир".
Байҳақий, Шуабул иймон китоби, 9/202

=======

Кўриб турганингиздек, зоҳидлик ва парҳезкорлик (вараъ) бир-бирига маънода жуда яқин сўзлардир.
Иккиси орасидаги фарқни кўрсатиб берувчи таърифлар орасида аллома Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳнинг нақли диққатга сазовор:

"Зоҳидлик - охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк этиш, парҳезкорлик - охиратда зарар бериш хавфи бўлган нарсаларни тарк этиш".

@Sayfulloh_Nosir
Audio
Аллоҳнинг субутий сифатлари. Ҳаёт.
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар.