Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Абдул Ҳамид жавоб берадилар (аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!
Кучук боқишни ҳаром, деб айтишяпти. Биз уйда сут-қатиқ сотамиз. Кечқурун соғилган сут солинган идишнинг оғзи очиқ қолади. Мушуклар келиб сутимизни ичиб кетяпти. Шунга кучук боқсам бўладими?

——————
Жавобини аудио орқали тинглашингиз мумкин
———-

Улашинг:
https://t.me/diyonatli/80
Солиҳ салафлар тирикчилик учун кўчага чиқиб кетаётганларида уларнинг жуфти ҳалоллари:

“Бизнинг ҳаққимизда Aллоҳдан қўрқинг, ҳаром пул топишдан эҳтиёт бўлинг. Биз очликка, чанқоқликка чидаймиз, аммо дўзахнинг оловига, Aллоҳнинг ғазабига чидай олмаймиз!”
– дейишар эди.

——————-
Улашинг:
https://t.me/diyonatli/81
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз!

Бир мўмин инсон вафот этса, унинг қарзини яқинлари, масалан, ўғли, ака-укалари зиммасига олса, марҳумнинг қарзи ўталган ҳисобланадими?

Қарзни адо қиламан, деган одам ҳам ўтиб қолса, унинг ўрнига қарзни тўлашни кимдир бўйнига олса, у ҳам қарздан халос бўладими?

Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.

———-
Жавобни аудиода тинглайсиз! ☝️

———-
Улашинг: 👇
https://t.me/diyonatli/82
Ҳаром ейишдан сақлан!


Чунки ҳаром касб, ҳаромдан топилган мол ҳалокатдир. У ибодатнинг савобини йўқ қилади, тоатга путур етказади.

Саломатликка зарар етказиб, турли касаллик ва ваболарни олиб келади. Шунингдек, фарзандларинг тарбиясини издан чиқаради, натижада улар тўғри йўлдан оғишади.

Ҳаром луқма еб ўсган танада бузуқ қалб пайдо бўлади. Шу сабаб, мусулмон инсон топаётган даромади кам бўлсада, унга эътиборли бўлсин.

Рибодан, савдо-сотиқдаги алдовлардан, порахўрлик, кўзбўямачилик ва фириблардан, ношаръий йўл орқали мол топишдан узоқда бўлсин.

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

📚 "Қалб тубидан" китобидан.
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз!
Мен беш вақт намозни ўқир эдим. Бироқ ҳозир беморман. Кислородсиз 4 – 5 дақиқа ҳам нафас ололмаяпман. Шунинг учун таҳорат қила олмаяпман. Уч кундан бери намоз ўқимаяпман. Бу намозни қасддан тарк қилишга кирадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

————-
Жавобни аудиода тингланг! ☝️

—————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/84
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саййид Раҳматуллоҳ Термизийдан сиҳҳат-саломатликка доир тавсия (Видео)

———————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/85
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!

Эрим менга бир марта “Бердим!” деди, аммо нимани берганини айтгани йўқ. Бир қанча вақт ўтгач, икки марта алоҳида қилиб талоқсан деди. Менга уч талоқ тушдими?

---------------

Жавобни аудиода тингланг! ☝️

----------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/86
Audio
Абдул Ҳамид домла маърузаси (Аудио)

Устозларнинг шогирдга марҳамати ва шогирднинг устозга хизмат қилиши ҳақида гўзал ибрат.
——————
Тингланг! ☝️

——————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/87
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тош учиб келмасин...

Абдукарим Мирзаевдан ибратли ҳикоя.
АЛЛОҲНИНГ РИЗОСИНИ ИСТАНГ!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ойиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.

Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:

“Ким инсонлар ғазаби билан Аллоҳни рози қилса, Аллоҳ инсонларга Ўзи кифоя қилади.

Ким инсонларнинг розилиги учун Аллоҳни ғазаблантирса, Аллоҳ уни инсонлар ихтиёрига топшириб қўяди”.

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ:

• Мусулмон киши Аллоҳ ризолиги йўлида, инсонларнинг раъйига боқмаслиги ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслиги керак.

• Шунда ундан Аллоҳ рози бўлади ва инсонларнинг қалби ҳам у билан улфатга айланади.

• Акс ҳолда, Аллоҳ у банда устидан инсонларни султон қилиб қўяди, сўнг ўшаларнинг айтганини қилиб юрадиган, мустақил фикрсиз, эрксиз киши бўлиб қолади.


———————-

Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/89
ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ

Таҳоратнинг суннати ўн учтадир.

Биринчи суннат – таҳоратни “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошлмамоқдир

Таҳоратда “Бисмиллаҳ”ни айтиш билан боғлиқ баъзи масалалар

• Таҳоратнинг бошланишида кимки “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ” ёки “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ” деса, “Бисмиллаҳ”нинг айтгани ҳисобга ўтади

• Агар инсон таҳорат қилишдан аввал “Бисмиллаҳ”ни унутса, таҳорат ичида ёдига келган пайтда айтсин, токи, таҳорат “Бисмиллаҳ”дан холи бўлмасин

• Истинжодан аввал ҳам, кейин ҳам “Бисмиллаҳ” айтилади

Ҳадис

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар:

“Ким “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деса, Аллоҳ таоло унга ўн минг яхшилик етказгай, ундан ўн минг ёмонликни йўқ қилгай ва унга ўн минг даражани баланд қилгай”.

(“Хулосатул ахбор”дан)

• “Бисмиллаҳ”ни таҳоратда айтиш имом Моликка кўра, мустаҳаб

• “Бисмиллаҳ”ни таҳоратда айтиш имом Шофиийга кўра, фарз

• “Бисмиллаҳ”ни таҳоратда айтиш бизнинг – ҳанафий уламолар наздида – суннатдир

Суннат ҳақида баъзи масалалар

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибодат, дея доимий бажариб, бир-икки марта тарк этган ишлари – суннатдир

• Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамиша одат қилган ишлари – суннати завойиддир

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодат сифатида адо қилган ишлари – суннати ҳудодир

• Суннати ҳудони инкор қилган кофир бўлмайди, мубтадиъ (бидъатчи) бўлади

• Суннат ҳукмларга эргашиб, бажарган мўминларга савоб берилади

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тарк қилган мусулмон азобга қолади, шафоатдан ва яқин бўлишдан маҳрум бўлади

• Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва салламнинг битта суннатларини адо қилиш билан (жаннатга ёки Набийимизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига) беш юз йиллик яқинлик ҳосил бўлгай

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Кофир ёки муртад салом берса, алик олса бўладими?
——————-
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
——————————-

Улашинг!👇
https://t.me/diyonatli/91
“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ

Ирода қилса ул Ҳаййу тавоно,
Қилур бир лаҳзада билмасни доно.

Сафий тупроғин этгач, жон ила жисм,
Нечукким, айлади донойи ҳар исм.

Мазкур ва навбатда келадиган байтларда Сўфи Оллоёр бирма бир Пайғамбарлардан содир бўлган мўъжизаларни санайди. Оллоҳнинг қудратига далолат қилароқ айтади:

Ҳаййу тавоно, яъни ҳамиша ҳаёт ва куч-қудрат эгаси бўлган Зот хоҳласа, ҳеч нарсадан хабари йўқ – нодон кишини бир лаҳзада донога айлантиради.

Бунга далил, инсоният отаси бўлмиш Одам Сафийюллоҳнинг жисми тупроқдан ясалиб, жон ато этилгач, Оллоҳ таоло унга барча нарсаларнинг исмини ўгатгани ва Одам жамики фаришталарга у нарсаларнинг исмини билдирганидир.

#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда
———————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/92
“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ

Нечукким, тутди тўфон дашту тоғи,
Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи.

Қандай ажиб ва даҳшатли манзараки, беҳудуд даштлару баланд тоғларни домига тортиб, ғарқ қилган тўфондан Нуҳ ва унинг аҳли заррача зарар кўрмадилар.

Мажозан айтиляптики, тўфон бутун атрофни сувга ғарқ қилган бўлишига қарамасдан Нуҳ пайғамбар оёғи ҳатто, ҳўл бўлмади.

Қуръони каримда шайхул анбиё – пайғамбарлар оқсоқоли Нуҳ қиссаси Ғофир, Қоф, Ваз-зариёт, Ван-нажм, Қамар, Нуҳ, Оли Имрон, Анъом, Аъроф, Ҳуд, Анбиё каби сураларда ҳикоя қилиниб, у зотга итоат қилмагани учун қайсар ва исёнкор қавмнинг тўфон балосига гирифтор этилгани зикр қилинган.
“Энди қачон кофирларни ҳалок қилиш ҳақида Бизнинг фармонимиз келиб, Ердан фавворалар отилган вақтда, Нуҳга дедик:

“У кемага ҳар жонивордан бир жуфтдан ол ва аҳли оилангни чақиргин. Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг Сўзимиз яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги ҳукмимиз ўтган бўлса, уларни тарк қилгин. Булар барча кофирлар ва Нуҳ пайғамбарнинг хотини Воила билан ўғли Канъон эди.

Яна иймон келтирган кишиларнинг барчасини (кемага чиқаргин)!

(Нуҳ) билан бирга (Оллоҳга) иймон келтирган кишилар эса жуда оз эдилар.

Нуҳ деди:

“(Оллоҳнинг номи билан) кемага мининглар! (Чунки) унинг юриши ҳам, туриши ҳам Оллоҳ номи билан бўлур. Албатта Парвардигорим Мағфиратли, Меҳрибондир”.

(Кема) уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди:

“Эй ўғилчам, биз билан бирга (кемага) мингин, кофирлар билан бирга қолмагин”.

У (ўғли) деди:

“Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирор тоғнинг устига чиқиб кетажакман”.


(Нуҳ) айтди:

“Бугун Оллоҳнинг (кофирларни ҳалок қилиш ҳақидаги) амридан бирор сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнига (сақлар)”.
(Шу пайт) ўрталарини тўлқин тўсиб қўйди-да, (ўғил) ғарқ қилинувчилардан бўлиб қолди”

(Ҳуд сураси, 40-43-оятлар).

#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда

——————-
Улашинг!👇
https://t.me/diyonatli/94
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!

Маҳсининг устига крем суриб юрса, таҳорат бузилмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------

Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/95
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
(Аудио)

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Устоз!

Бетоб бўлиб, бир ой намозларимни ўқий олмадим. Қазо бўлган намозларимни адо қилиш шартларини айтиб берсангиз, илтимос.

---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/96
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Устоз!

Намоз уйда ўқилса, уйга азон эшитилмаса, намоздан олдин азон айтиш керакми? Олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------

Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/97
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
(Аудио)

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Домла!
Мен Пискент туманида яшайман. 2008 йил заводда “травма” (жароҳат) олганман. Таҳорат қилишди, қўлимни тирсаккача ювишда жисмоний ҳолатимдан келиб чиқиб қийналаман. Таҳоратни тўлиқ қилдим ёки қилмадим, деб ўйлаб қоламан. Намоз ўқиш жараёнида ҳам “Аттаҳиёт” ўқишда, чап оёқни кўтариш ва қўйишда ҳам қийинчиликларга тўғри келяпти. Шу масалада, дин ва илм томонидан жавоб берсангиз. Намозни бошлаганимга бир ой бўлди. Аллоҳ савобидан баҳраманд қилса, деб Сиздан жавоб кутаман. Олдиндан раҳмат!

---------------------
Жавобни аудиода тингланг! 👇
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/98
ГЎЗАЛ НАСИҲАТ НИМА?


Бугун насиҳат эмас, “насиҳат” деган сўз ҳам нафсимизга малол келмоқда. Чунки кўпчилигимизнинг насиҳат ҳақида илмимиз йўқ. Насиҳатни фақат гапириш, танбеҳ, дакки бериш ёки бирор мавзуда билоғонлик қилиш, деб тушунмоқдамиз. Ҳолбуки, дин – насиҳатдир. Диннинг ўзаги, илдизи, асосларидан бири насиҳатдир. Насиҳат тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларимиздаги хатолик кўп. Натижада, биз насиҳатдан ўз ўрнида фойдаланишни билмаймиз, насиҳатни қабул қилмаймиз, насиҳатдан безидик. Ислом дини бизга насиҳатнинг аслини ўргатади.


“Насиҳат” сўзининг маъноси


Насиҳат шундай сўзки, унинг замиридаги маънони бошқа тилга таржима қилиб бўлмайди. Бу сўз ўзида жамлаган маъно рус ёки инглиз тилларидаги бирор сўз билан ифода қилинмаслиги айтилган.


Насиҳатнинг биринчи маъноси бирор кимни ёки нарсани чин дилдан яхши кўрмоқ, ўзини унга бағишламоқ ҳамда садоқат ва самимиятдир.


Иккинчи маъноси эса бирор инсондаги қусур, камчилик ёки хатони кўрса, уни тузатиш мақсадида холис Аллоҳ учун, шахсий манфаат, нафсий ғаразлардан холи бўлиб, тўғри йўлни кўрсатиш ниятида ўгит бериш, маъноли сўзларни айтиш, ибратлар келтиришдир.


Қуръонда насиҳат

Қуръонда насиҳат сўзи билан боғлиқ феъл ва исм сўзлари ўн икки ўринда қўлланган. Пайғамбарлар ўз қавмларини ҳидоятга чорлаб, насиҳат қилардилар.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
“Кейин улардан юз ўгирди ва: “Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг рисолатини етказдим ва сизга насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмассиз”, деди” (79-оят).
Бу Солиҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган сўзларидир. Солиҳ алайҳиссалом икки ишни қилганларини айтмоқдалар. Биринчидан, ўз қавмларига Аллоҳнинг рисолатини – амрларини, буйруқларини етказганлар. Иккинчидан, Аллоҳ берган илм ва ҳикматга таянган ҳолда қавмга насиҳат қилганлар. Бу насиҳат Аллоҳга итоат қилиш, унга ширк келтирмаслик ҳақида эди. Бироқ ул зотнинг қавми насиҳатни ёқтирмаган.
Бу каби оятларни кўплаб мисол қилиш мумкин. Ўтган набийларнинг қавмлари насиҳатларни қабул қилмай, ҳалокатга учраганлар. Қуръон – Аллоҳнинг ўз бандаларига қилган Насиҳатидир.