ЖУМАНИНГ ФАЗИЛАТИ
Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган узун ҳадисда пайғамбаримиз алайҳиссалом жумладан шундай дейдилар: "Жума куни энг афзал кунларингиздан биридир... Бу кунда менга салавот ва саломни кўп айтинглар. Зеро салавотларинг менга кўндаланг қилинажак...".
Яна бир санади ҳасан бўлган ҳадиси шарифда ул зоти бобаракот: "Менга жума куни ва жума кеча салавотни кўп қилинглар. Зотан, ким менга бир салавот жўнатса, Аллоҳ таоло унга ўн салавот (раҳмат) жўнатади" дейдилар.
Салавот ҳақида келган ҳадиси шарифлар жуда кўп.
Бугун муборак жума куни..
Яхшилар, тилимизни бул муборак зикр ила безайлик, ким қанча кўп салавот айтса, шунча кўп савобга эга бўлади.
Салавот сийғаларининг энг афзали салоти иброҳимийя, деб аталувчи сийға (шакл)дир:
Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала аали Муҳаммад, кама соллайта ала Иброҳийма ва ала аали Иброҳийм, иннака ҳамидун мажид.
Аллоҳумма баарик ала Муҳаммадин ва ала аали Муҳаммад, кама баарокта ала Иброҳийма ва ала аали Иброҳийм, иннака ҳамидун мажид.
Аллоҳ таоло барчамизни ул зот шафоатларига ноил қилсин, муборак қўлларидан кавсар суви ичишни насиб этсин. Омин.
Sayfulloh Nosir.

Forwarded from .
Биз қози эмасмиз!
Биринчиси тунги клубга кириб ўлди, иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди. Биринчиси у ерга насиҳат қилиш учун кирганди, иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.
Шундан, одамларни жаннат ва дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!
☪https://t.me/MubashshirAhmad

ЙЎЛ
Шуни билишимиз керакки, Сумайя, Ёсир, Мусъаб ибн Умайр, Анас ибн Назр, Ҳамза ибн Абдулмуттолиб, Абдуллоҳ ибн Жаҳш розиёллоҳу анҳумлар исломнинг азизлигини, хотиржамликни кўришмаган.
Улар Умар розиёллоҳу анҳунинг фатҳларини, Холид розиёллоҳу анҳунинг ғалабаларини кўришмаган.
Улар Рибъий ибн Омирнинг форслар қўмондони Рустам билан ислом улуғлигини зоҳир қилган ҳолда суҳбатлашганини кўришмаган.
Улар Ҳорун ар-Рашиднинг булутларга қараб: "Истаган жойингда ёмғир ёғдиравер. Барибир харожинг менга келади", деганини эшитишмаган.
Улар фақатгина йўлни бошлаб беришган холос. Улар йўлнинг бошида вафот қилиб кетишган. Охирига ета олишмаган. Динларидан дунё умид қилишмган. Бошлаган ишларининг мевасини улар олмаган. Уларники иншааллоҳ охиратда қолди.
Шундай экан, йўлнинг охири ҳақида кўп суриштирма. Муҳими, йўлда бўлсанг бўлди. Йўлнинг бошида ўлишинг ёки ўртасида ўлишинг сенга зарар бермайди.
Муҳими сен Аллоҳ таолонинг: "Мўъминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолганлари бор. Улардан баъзилари ажалларини топди. Баъзилари эса кутиб турибди. Улар бирор нарсани алиштирмадилар!", ояти остига кирсанг бўлди.
Биз йўлдан юрайлик. Аллоҳдан қабул қилишини сўрайлик. Ғоямиз йўлнинг охирига етиш эмас, шу йўлда ўлмоқдир. Аллоҳ динини муҳофаза қилади.
Эсимиз борида ниятни ўзгартирайлик. Ҳар соатда кетиш эҳтимолимиз бор. Ҳар соатда тавба қилиш имконимиз бор. Қиёматда юқоридаги буюклар сафида бўлайлик.
Аллоҳим бизни ҳидоят қил! Дўстларимизни ҳидоят қил. Холис Ўзингни розилигинг учун динга хизмат қилишимизни насиб эт!
Қиёматда дини билан дунё еганлар сафида қилма!
Бизга ва дўстларимизга ихлос ато қил!
Юқоридаги улуғларимиз сафида қил барчамизни!
Омин!
@Abdulqodir_Polvonov

Audio
❓Имом бошлаган фарз намозининг иккинчи ё бошқа ракатига кечикиб келган намозхонлар имом салом бергач ҳам, намозни тўхтатмай давом эттираверганларини кўрдим. Намозга кечикканлар қолган ракатларини ҳам ўқийдими? Батафсилроқ тушунтириб берсангиз...
--------------------------------------------------

Шижоатли чумоли
Ҳазрат Иброҳимни ёндириш учун катта гулхан ёқилаётганди. Бу аснода бир чумоли сув таширди. Йўлда кетаркан ундан бошқа чумолилар нима қилаётганини сўрашди. “Ҳазрати Иброҳимни ёқиш учун ҳозирланаётган оташни ўчиришга ҳаракат қиляпман”, деди. Буни сўраган чумолилар: “Сен ташиган сув бу баҳайбат гулханни ўчириши тугул яқинига ҳам етиб бормайдику!” деб кулишди.
“Майли”, – деди чумоли, – “Буни ўзим ҳам яхши биламан. Аммо ҳеч бўлмаса, қайси тарафдалигим аниқ бўлсин деб шу ишни қиляпман”.
#Тафаккур

СУЛТОН СЕЛИМ АДОЛАТИ
Султон Селим Ёвуз бозорларнинг бирини кўздан кечиришга қарор қилади ва қуш сотилаётган бўлимга киради, сотувчилардан бири саъва қушларини, донасини 1 олтиндан сотаётган эди бироқ биттаси алохида қафасда ва 50 олтинга сотилаётган эди.
Султон сотувчидан сабабини сўраганида шундай жавоб олди: Бу алохида турган саъва сайраши ила қолган шерикларини ўз атрофига тўплайди ва уларни тутилишига сабабчи бўлади. Султон 100 тилло чиқариб, қушни манга бер деди. Атрофда кузатаётганлар ҳайратда эди, Султон бўлатуриб қушни нима қиларкан деяётгандилар.
Султон қушни олдида бошини куч ила тортиб танасидан узиб ташлади сўнгра шундай деди:
Ўз умматига хиёнат қилганнинг оқибати шу.

❓Хуфтон вақти кирди намозимни ўқиш бошладим негадир қизим оёғимга ёпишиб олиб ада ўқиманг деб қаттиқ йиғлади. Ман давом эттирдим қизим баттар йиғлади ҳўнграб. Ман тўхтатим қизимни ўйнатиб ухлатим. Намозни бошқатан бошлаб ўқидим. Шу қилган ишим тўгрими. Намоз ўқиган пайтимизда қизимиз гоҳ олдимизни кесиб ёнимизга туради гоҳ сажда қилаётганимизда сажда жойига ўтириб олади биз эътибор бермай сажда қилганимизда тагимизда қолиб кетади ва у ҳам такрорлайди бизни ҳаракатларимизни. Биз намозни ўқиган пайтда фарзандимизни холи қилайликми?
📌ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
"ДИЁНАТ.УЗ" каналига келаётган саволлар ичида "викуп савдо" саволи кўп такрорланмоқда. Бундан олти йил олдин бу масалада fiqh.uz сайтида катта ҳажмли мақола эълон қилинган бўлиб, мазкур мақолани бир неча қисмларга бўлиб эълон қиламиз.
Диққат билан ўқинг ва манфаатланинг!
🔰Ҳурмат билан,
"Диёнат.уз" канали муҳаррияти
ТАҚСИЙТ САВДОСИ
(2-қисм)
ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар бўлсин.
Ҳозирда тақсийт савдоси кенг тус олиб, оммалашмоқда. Чунки, аксарият одамлар авто улов, дастгоҳ каби қиммат нарсаларни сотиб олишда, савдони “байъут тақсийт (тақсит савдоси)” туридан фойдаланмоқдалар. Бундай нарсаларни нақд пулга сотиб олишга барча ҳам бирдек қодир бўлавермайди. Шу боис тақсийт савдосини шаръий ҳукми ва ундан келиб чиқадиган турлий фаръий масалаларни батафсил тарзда ёритиш зарур бўлади. Ушбу мақола орқали тақсийт савдосига тегишли турли зарурий масалалар баён қилинади. Аллоҳ таоло тўғри сўзларни ёзиш тавфиқини ва мақолани Ўзини розилигига мувофиқ тугатишни насиб қилсин. Амийн!
ТАҚСИЙТ САВДОСИНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Тақсийт савдосида сотувчи таварни харидорга савдо вақтида беради. Лекин, харидор унинг қийматини ўша заҳоти бермай, келишилган бўлакларга мувофиқ вақти-вақти билан қийматини адо қилиб боради. Мазкур суратдаги савдога араб тилида “байъун бит тақсийт” дейилади. Тақсийт савдосида таварнинг нархи бозордаги қийматига нисбатан одатда қимматроқ бўлади. У товарни харидор бозордан нақд пулга сотиб олса, байъи тақситга нисбатан арзонроққа олиши мумкин. Агар харидор уларни насияга сотиб олишни хоҳласа, сотувчи пули насия бўлганлиги учун нақд савдога нисбатан қимматроқ қилиб бериши мумкин. Шунинг учун тақсийт савдосида умумий ҳолатда нақд савдога нисбатан товарнинг нархи қимматроқ бўлади.
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ خَاتَمِ النَّبِيِّينَ وَإِمَامِ الْمُرْسسَلِينَ ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَالتَّابِعِينَ لَهُمْ بِإِحْسَانٍ إلَى يَوْمِ الدِّينِ
أَمَّا بَعْدُ :
Савдони ҳалол қилган рибони ҳаром қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Ростгўй, ҳалол савдогар қиёмат куни набийлар, шаҳидлар ва сиддиқлар билан бирга бўлади, деган Пайғамбаримизга битмас туганмас салоту саломлар бўлсин.
Бугунлик кунда бизнинг диёрларда жорий бўлиб турган савдо турларидан бири Тошкентда “аренда”, Андижонда “учирма”, Қўқонда “еталатма”, Наманганда “викупка”, деб номланмоқда. (Бошқа вилоятларда бу савдо тури ҳали ривожланмади). Замонавий истелоҳда бу “Эгалик билан якунланувчи ижара” деб номланади. “Эгалик билан якунланувчи ижара”нинг жоиз ва ножоиз суратлари бўлиб, бу хусусда алоҳида баҳс юритиш лозим.Лекин биздаги бўлаётган битимларнинг кўпчилиги “Эгалик билан якунланувчи ижара”нинг ножоиз сурати асосида бўлиб қолаётгани кўринади. Хусусан мулкнинг зоминлиги, савдонинг охирига етмасдан бузилгандаги келишмовчиликлар ушбу шартноманинг ножоиз суратда тузилганлигини кўрсатиб қўймоқда. Шунинг учун ушбу савдо билан шуғулланаётган савдогарларга жоиз суратдаги шартномани таклиф қиламиз.Бу шартнома тақсит шартномаси бўлиб, у билан қуйида танишимиз мумкин.
(Давоми бор)

❓Қуръон хатм қилгандан кейин Қуръон тўйи қилса бўладими? уни қандай ҳолда утказиш керак
-------------------------
-------------------------
#Савол_Жавоб
ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ ГУНОҲМИ?
Cавол:
Ерга қараб ётиш гуноҳми? Суннатга мувофиқ қандай ётиш керак?
Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қорин билан ётиш макруҳ амал саналади. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундай ётишдан қайтарилган. Тофха ибн Қайс Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб: «Бундай ётишни Аллоҳ ёмон кўради”, деди. Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда “Бу дўзах аҳлининг ётишидир”, дейилган (Имом Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари агар тўшакларига ётадиган бўлсалар, ўнг томонлари билан ётардилар.
Бугунги замонавий илм-фан уйқу ҳодисаси устида кўплаб изланиш ва тадқиқотлар ўтказиб, ўнг тараф билан ётиш, шу тарзда ухлаш афзаллигини, қорин билан ётишнинг эса инсонга зарарларини аниқлади.
Соҳа мутахассисларининг айтишича, ўнг томон билан ётиш жигарнинг ошқозонга бўладиган босимидан сақлаб, ошқозон атрофидаги аъзоларнинг эркин ҳолда туришига ёрдам беради. Шунингдек, бундай ётиш юрак ишини ҳам енгиллаштиради, жисмга роҳат ва сокинлик беради.
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин тиббиёт ҳали ривожланмаган, ухлаш билан боғлиқ илмий изланиш ўтказиш бировнинг хаёлига келмаган бир пайтда инсон учун энг афзал ётишни тушунтириб, ўзлари унга амал қилиб, биз умматларига бу дунёда ҳам охиратда ҳам зарарли бўлган ҳолатдан огоҳлантирганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
Дўстларингизга ҳам эслатинг:
@fitratuz

Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Устоз!
Намоз уйда ўқилса, уйга азон эшитилмаса, намоздан олдин азон айтиш керакми? Олдиндан раҳмат!
---------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
------------------------
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/97

АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК ҲИКОЯСИ
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ нафл ҳажга отлангандилар. Йўлда кетаётганларида кўчада ўлиб ётган қушни кўрдилар ва уни ахлатхонага ташлаб келишни буюрдилар. Ҳамроҳлари олдинга юришди, у зот ортда қолдилар. Қуш ташланган ахлатхонага келганларида, атрофдаги хонадонлардан бир аёл чиқиб, ахлатлар орасидан ҳалиги қушни олди ва этагига ўради-да, ҳовлиси томон шошди.
Ибн Муборак унинг олдига келиб, ўлик қушни нега олганини сўрадилар. У жавоб қилди: "Бу ерда мен ва укам яшаймиз. Бу кийимимиздан бошқа киядиганимиз йўқ. Мана шу ахлатхонадан ул-бул топиб келиб, қорнимизни тўйдирмоқдамиз. Бир неча кундан бери ўлган ҳайвонлар бизга ҳалол бўлиб қолди (чунки бошқа егулик йўқлиги сабабли, ўлиб қолмаслик учун ҳаром ҳисобланган ўлимтик ҳайвонларни истеъмол қилишаётганди). Отамиз мулкдор эдилар. Зулм қилиб, бор нарсаларини тортиб олдилар ва ўзларини ўлдирдилар".
Шунда Ибн Муборак хизматкорларига карвонни қайтаришга амр этдилар. Вакилларига қарата: "Қанча маблағимиз бор?" дедилар. "Минг динор", деган жавобни эшитгач: "Ундан йигирма динорни олиб қол, Марвга етиб олишимизга етади. Қолганини буларга бер. Бу бизнинг бу йилги энг афзал ҳажимиз бўлади", дедилар ва ватанлари Марвга қайтдилар.
Мубашшир АҲМАД

❓Таҳажжуд намозини бомдод намозига азон айтилгунга қадар ўқиса бўладими?
------------------------
------------------------
Forwarded from Abdulqodir Polvonov
АЖОЙИБ ДИН
Қандай ажойиб динимиз бор!
Тасбиҳ айтишимиз гуноҳларни йўқотади.
Бир намоз иккинчи намозгача бўлган хатоларни ўчиради.
Жума намози келаси жумагача бўлган хатоларни ўчиради.
Рамазон келаси Рамазонгача бўлган хатоларни ўчиради.
Яримта хурмо дўзах ўтидан сақлайди.
Садақа Роббимиз ғазабини ўчиради.
Қуръон ўз соҳибини шафоат қилади.
Биродаримизга табассум қилсак садақа қилди деб ёзилади.
Иккитагина калима мезонни босиб юборади.
Таҳорат аъзолардаги гуноҳларни кетказади.
Битта яхши ишга ўнтадан етти юзгача савоб берилади.
Ҳатто аҳли-аёлимиз учун сарфлаган пулимизга ҳам ажр ёзилади.
Расулимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам шафоат қиладилар.
Фаришталар бизга истиғфор айтишади.
Ниҳоят Роҳим сифатли Роббимиз бор!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

ЛУҚМА ҲАРОМ БЎЛИШИДАН ҚЎРҚИШ КЕРАК
Луқманинг ҳалол бўлиши мусулмон учун энг муҳим ғоялардан. Чунки Аллоҳга боғланиши шу орқали бўлади. Зеро, луқмасига бир қултум ҳаром кирганнинг дуоси кўтарилмайди. Демакки, амаллари қабул бўлиши ҳам шубҳа остида қолади. Киши йиллаб тоат-ибодатларни қилса, биринчи сафда намоз ўқиб юрса, эҳсону садақалар, турли хайрли ишларни қилсаю, луқмасига ҳаром аралашган бўлса, унда унинг ҳолига вой. Луқмаси ҳаром бўлгани учун бошқа амаллари ҳам қабул бўлмайдими? У нарса Аллоҳга ҳавола.
Аллоҳ билади. Қабул бўлмай қолиш хавфи кучли.
Лекин дуоси қабул бўлмаслиги аниқ.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўпчилик яхши биладиган қуйидаги ҳадиси шарифлари бор:
"Аллоҳ таоло покиза зотдир, у фақат покиза, соф нарсаларнигина қабул қилади.
Аллоҳ таоло мўминларни ҳам пайғамбарларга буюрган нарсага буюрган. У "Эй пайғамбарлар, покиза-ҳалол нарсалардан енглар, солиҳ амал қилинглар" деган".
Кейин пайғамбар алайҳиссалом узоқ сафарда қолган, сафар қийинчилари боис кир-чир, юпун қолган мусофир одам ҳақида сўзлаб шундай дедилар:
"Осмонга қўлларини чўзиб: ё Раб! Ё Раб! деб ёлворади, ҳолбуки егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийими ҳаром, ҳаром билан тана озиқланган. Дуоси қандай ижобат бўлсин?!"
Ҳозирги кунда айниқса бунга эҳтиёт бўлиш керак.
Аллоҳ ҳалолидан берсин, ҳаромидан сақласин. Омин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Муштарийларимиздан бири риё ҳақида сўраган экан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг бу йўналишдаги долозарб ваъзларини тақдим этмоқдамиз.
📌ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
"ДИЁНАТ.УЗ" каналига келаётган саволлар ичида "викуп савдо" саволи кўп такрорланмоқда. Бундан олти йил олдин бу масалада fiqh.uz сайтида катта ҳажмли мақола эълон қилинган бўлиб, мазкур мақолани бир неча қисмларга бўлиб эълон қиламиз.
Диққат билан ўқинг ва манфаатланинг!
🔰Ҳурмат билан,
"Диёнат.уз" канали муҳаррияти
ТАҚСИЙТ САВДОСИ
(3-қисм)
Тақсит луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истелоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёҳуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.
Ислом фиқҳи академиясининг еттинчи мажлисида ушбу савдо тўғрисидаги уламолар муноқашаларини тинглангач унинг жоизлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.
Албатта ушбу савдо турининг ҳам тўғри бўлишлиги учун маълум шартлар амалга оширилиши керак.
Тақсит савдосининг шартлари.
1. Сотилаётган савдо моли мубоҳ нарса бўлиши;
2. Савдо моли сотувчи ёки вакилининг мулкида бўлиши;
3. Бўлиб бериладиган маблағ бўлаклари маълум бўлиши;
4. Вақтнинг аниқ таъйинланган бўлиши;
5. Икки тараф насия ва вақт орасида иттифоққа келишмай ажралиб кетмаслиги.
Тақсит савдосининг низоми
1-модда. Тақсит савдоси, насия савдо турларидан бўлиб, унинг мажбуриятида сотувчи ва олувчи келишилган пулни таъйинланган вақтларда бўлиб-бўлиб тўлашга келишишади.
2-модда. Тақсит савдосининг битимида қуйидаги шартлар тўлиқ баён қилиниб, икки нусхада сотувчи ва олувчининг қўлида бўлмоғи лозим:
1. Савдо молининг тўлиқ сифати;
2. Баҳонинг миқдори ва (агар берилса) олдиндан бериладиган маблағнинг миқдори;
3. Бўлиб тўлашга қўйилган муддатнинг аниқлиги;
4. Бўлиб тўланадиган маблағларнинг аниқлиги;
5. Бўлиб тўланадиган бўлакларнинг адади;
6. Бўлиб тўланадиган бўлакларнинг вақти;
7. Баҳонинг тўлиқ тўлаш шартлари;
8. Шу билан бирга сотувчи ва олувчининг ўзидан содир бўлиши мумкин бўлган баёнотлар, ўзаро келишув асосида қандай баёнот ёки шартлар бўлса уни келтириш...
3-модда. Савдо моли битим тузилган вақтда харидорга тўла-тўкис берилмоғи лозим;
Бермоқлик – савдо молига боғлиқ бўлган нарсаларни ва ундан фойдаланишликда доимий сифат бўлиб эътибор қилинадиган ҳар бир нарсани ўз ичига олади. Бу эса нарсанинг табиати, урф ва икки томоннинг мақсад тақозосига мувофиқ бўлади. Шу билан бирга савдо молини олувчи ундан ҳар қандай тўсиқсиз, тўлиқ тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлиши шарт ҳисобланади. Шаръий истелоҳда буни таслим дейилади.
4-модда. Тақсит савдосида сотувчи харидордан баҳони ҳамма қисмини тўлиқ адо этгунча гаров ёки зарарни ва тўлиқ тўлаш кафолатини сўрашлиги жоиздир;
5- модда.
А. Сотувчида тақситга сотиладиган товарнинг 20%дан кам бўлмаган маблағини олдиндан олиш ҳуқуқи бор;
Б. Харидор гаровни ёки зарар ҳамда тўлиқ тўлаш кафолатини келтирса, келишувга қараб, юқоридаги нисбат озайиши мумкин;
6-модда. Харидор бўлиб-бўлиб бериладиган пулни қайси манзилда адо қилишини ҳам аниқ белгилаб олишлари лозим.
7-модда. Битимда харидор зиммасидаги келишилган баҳонинг кўп қисми берилган бўлса ва харидор зиммасидаги бўлаклардан бир қисмини беролмай қолса, икки тараф учун ҳам ушбу савдо шартномасини бузиш талаби жоиз бўлмайди;
8-модда. Харидор зиммасидаги бериши керак бўлган бўлакни камида икки маротаба ўз вақтидан кечиктирсагина, қолган пулни нақд қилиб беришга тузилган келишув амалга ошади.
Тақсит савдосининг баъзи келишувларида, агар харидор келишилган маблағнинг бир бўлагини ваъдалашган вақтда адо қилмаса, қолган бўлаклари нақдга айланиб қолади ва сотувчи учун шу ҳолда қолган бўлакларнинг ҳаммасини нақд тўлашни талаб килмоғи жоиз бўлади, дейдиганлар ҳам бордир. Ушбу шарт жоизми? Бу масала айрим ҳанафий китобларида зикр қилинган.

📌Муштарийларимиз порахўрлик, унга Исломдаги муносабат ҳақида сўраган эдилар. шу йўналишдаги Шукуруллоҳ домланинг ваъзларини эълон қилишни маъқул топдик.
Audio
❓1) Замокли маҳсиларни ич тарафига, яъни замок тақиладиган жойига қўшимча яна тери тикиб, киймаса бу маҳси тахорат ушламайдими?
2) Маҳси тўпиқдан пастда бўлса, таҳорат ушламаслигини ўкигандик, яқинда бир домла маърузаларида маҳсини таг қисми теридан бўлса, кифоя дебдилар, ҳаттоки аввалги замондаги усти қалин матоли таг кисми қаттик нарсадан килинган этиклар ҳам таҳорат ушлайди дебдилар.
Иккиланиб колдик. Соддароқ килиб тушунтирасиз деган умиддамиз.

Аёлнинг эрига эътиборли бўлиши ҳақида
Аёллар орасида шундайлари ҳам борки, уй-жойини озода сақлайди, рўзғор ишларини ўрнига қўяди, лекин эрига нисбатан бепарво бўлади. Эри ишдан келганда уни очиқ чеҳра билан кутиб олиш, хушмуомалалик билан олдига овқатини қўйиш уёқда турсин, унинг кайфиятига қараб ҳол-аҳвол сўраш ҳақида ўйламайди ҳам. Эрига эътиборсизлиги туфайли уни тоза ва дазмолланган уст-бош билан кўчага чиқаришни хаёлига ҳам келтирмайди. Ахир, эрига эътиборли бўлиб, унинг хизматини оғринмай қилган аёл эрини рози қилиб жаннатий бўлиши ёки аксинча, уни норози қилиб дўзахий бўлиб қолиши ҳам мумкин. Бу ҳақда қуйидаги ҳадисда шундай хабар келтирилган. Ҳусайн ибн Миҳсон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аммамнинг айтишича, у баъзи эҳтиёжлари туфайли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борган экан. Шунда у Зот ундан: «Эринг борми?» деб сўрабдилар. У «Ҳа», деб жавоб берибди. У Зот яна: «У сенга эътиборлими?» дебдилар. «Қайсидир ишим билан унинг кўнглини олишга ожизлик қилаяпман», дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг кўнглини олиш учун янада огоҳроқ бўл, чунки жаннатинг ҳам, дўзахинг ҳам удир», дебдилар».
(Аҳмад (19025) , Табароний (528) ва Ҳоким ривояти).
Дониёр Файз

ФИКР ВА АҚЛ
Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришга ожиз эмас....
💬Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради....
💬Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди....
💬Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабини босиб сукут сақлайди....
Баъзилар ожизлик санайдиган сукут, аслида катта кучнинг махсулидир...