Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТИРНОҚНИ ЖУМА КУНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Тирноқни фақат жума куни олиш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тирноқни ҳафтанинг барча кунларида олиш мумкин. Айнан жума куни олиш борасида бирорта саҳиҳ ҳадис бизга маълум эмас. Лекин саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу одатда ҳар жума куни тирноқларини олиб, мўйловларини қисқартирганларини Имом Байҳақий ривоят қилганлар. Шунинг учун айрим фуқаҳоларимиз жума куни жума намози учун покланиб чиқиш мақсадида тирноқ олса яхши, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!

ВАТАНГА МУҲАББАТ – ЮКСАК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

Ўтаётган ҳар бир кун бизни энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилигининг 32 йиллик шодиёналарига тобора яқинлаштирмоқда. Мустақиллик – улуғ неъмат, барча орзу-ҳавасларимизнинг рўёбга чиқишида муҳим омил. Шу боис биз бу улуғ неъматни қадрлаймиз, эъзозлаймиз, кўзларимизга тўтиё айлаймиз.

Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилатлардан экани кўп зикр этилади. Бу ҳақда: «Ватанни севмоқ имондандир» дейилган ҳикматни эсга олиш кифоя. Ватанни севиш инсонга хос табиий туйғу бўлгани учун ислом уни имоннинг бир бўлаги деб қарайди. Машҳур саҳобалардан Билол розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилиб, ўзларининг азиз ва муқаддас диёрларини эслаб шеърлар ўқирди. Бу ҳам, албатта, ҳар бир инсоннинг қалбида Ватанига, туғилиб ўсган диёрига муҳаббатли бўлиши табиий эканини англатади.

Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асарида келтирган бир ҳадисда бундай дейилади: «Ойша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида, Абу Бакр билан Билол розияллоҳу анҳумо иситмалаб қолишди. Мен уларнинг ҳузурига кириб: “Эй отажон, эй Билол, ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?» деб сўрадим.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу иситма кучайганда:
Уйимда бўлсайдим жон чиқар маҳал,
Пойабзал ипидин яқиндир ажал,
– дер эди.

Билол розияллоҳу анҳу эса йиғлаб:

Тақдирим не эрур, билмасман, э воҳ,
Бошимга ажалдан келурму сипоҳ?
Бир кеча бўлса ҳам, она водийим,
Қўйнида ётсайдим, меҳрибон Аллоҳ!
Қониб ичсам эрдим, шаффоф сувларин,
Қанийди, ташласам, унга бир нигоҳ! – дер эди.

Мен бу ҳақда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бориб айтганимда, У зот: “Ё Аллоҳ! Бизга Мадинани Макка сингари ёқимли, ундан ҳам ортиқроқ этгил! Ё Аллоҳ, унинг тошу тарозисига барака ато этгил, уни (аҳлини) ҳамиша бардаму соғлом қил, мана буларнинг безгагини эса Жуҳфага кўчиргил!” – дедилар».

Икки улуғ саҳоба – Абу Бакр Сиддиқ ва Билол розияллоҳу анҳумо ҳам Пайғамбаримиз билан бирга саодат асрида яшаб, кундалик нозил бўлаётган ваҳийдан баҳраманд бўлишдек бахтга муяссар бўлсалар-да, ўз туғилиб ўсган Ватан соғинчида яшаганлар.

Буюк шоир ва саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳам Ватанни қадрини англашга ёрқин мисол бўла олади. Ўз даврининг йирик ва қудратли давлатларидан бири Ҳиндистондек мамлакат ҳукмдори бўла туриб, бир умр Андижонни, сўлим Фарғонани, бобокалонларидан мерос Самарқандни қўмсаб ўтади, ижодининг салмоқли қисмида Ватан соғинчи уфуриб туради.

Алихонтўра Соғуний “Ватан ва илм ёки етти юлдуз” номли шеърида қуйидагиларни баён қилади:

Эшит энди Ватан ўғли, мендин насиҳат,
Қабул қилсанг келур бошинга давлат.
Ватан асли сенингдур Ўзбекистон,
Ўғиздин қолмиш эрди бу гулистон.
Ватан аҳли Ватан меросхўридир,
Отодин қолса мол фарзандникидир.
Онодур бу Ватан аҳлини сўрсанг,
Сени туғмуш будур яхши тушунсанг.
Чиқармиш сенучун турли емишлар,
Кўтармиш елкасида ёзу қишлар.
Тириклар бу Ватан бўйнига мингай.
Ўликлар ҳам онинг қўйнига киргай.
Ватанни дўст тутиш имондин эрмиш,
Онингчун Ҳақ расулидин нақл бўлмиш.
Ватанни севмаганлар биздан эрмас,
Буни ким билмаса, имонга кирмас.

Бизга ҳар жаюҳада ота-боболаримиз ибрат бўлишган. Мисол учун, Нажмиддин Кубро замонасининг йирик алломаларидан, минглаб муридларга эга бўлган тариқат пешвоси мўғуллар бостириб кирганидан хабар топгач, биринчилардан бўлиб Ватан ҳимоясига отланади. Мўғул ҳукмдорлар Нажмиддин Кубронинг халқ орасидаги обрў-эътиборини кўриб, унга шаҳарни ташлаб, ўзи ихтиёр қилган тарафга кетишни таклиф қилади. Ватанни ўз жонидан устун билган шайх босқинчиларга қарши жангга киради ва туғ кўтариб, лашкарни олға чорлаб бораётган ҳолатда шаҳид бўлади. У зот туғни шунчалар жон-жаҳди билан ушлаган эдики, байроқни қўлларини кесибгина олишга муваффақ бўлишади.

Хулоса қилиб айтганда. Шу муқаддас Ватанда эл азиз, инсон азиз. Ватанимиз бизни, элимизга шарафлаяптими, демак, биз ҳам шунга муносиб бўлишимиз керак.

Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲНИНГ ҚЎЛИ ЖАМОАТ УСТИДАДИР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
👍1
✅ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

🔸Шу йил 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида она Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами арафасида бир гуруҳ диний соҳа ходимларига "Ватаннинг садоқатли фарзандлари – фидойи инсон” кўкрак нишонларини топшириш тадбири бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
30 авг., 10.17​(2).aac
5 MB
#жума #Аудио #Маъруза

Нисоб камайиши масаласи

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 1 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:26
⏱БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:10
⏱ШОМ - 19:04
⏱ХУФТОН - 20:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
❤1👍1
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
❤‍🔥2👍1🎉1
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами муборак бўлсин, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилаймиз.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@diyonatli
👍3
Азиз юртдошлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама опа-сингиллар, қадрли каналимиз мухлислари!

Сизларни ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

АЛЛОҲ ТАОЛО танингизга соғлик, қалбларингизга хотиржамлик, хонадонларингизга қут-барака ато қилсин!

Тинч, осойишта, жаннатмонанд юртимизни ЯРАТГАН паноҳида асрасин!

@diyonatli
❤‍🔥1👍1
#жума #Аудио #Маъруза

Мотуридийлик ақидаси

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 УЧИНЧИ ДЎСТИНГИЗ БОРМИ?
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ УЧУН ЖАМ БЎЛАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli