ЗАРРА ҚАДАР КИБР
Саҳобалардан Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоҳу анҳу қурайшнинг катталаридан эди. У ёш саҳобий Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳудан дарс олар эди. Ҳолбуки, Муоз ундан эллик ёш кичик эди. Бир киши Ҳаким ибн Ҳизомга:
- Шу кичкина боладан дарс оласанми?-деди
Шунда Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоҳу анҳу:
- Кишиларни ҳалок қилган нарса кибрдир!-деди.
Кибр жуда хатарлидир. Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидда саҳобалар билан ўтирганларида уларга дедилар:
- Кимнинг қалбида зарра қадар кибр бўлса у жаннатга кирмайди!
Шунда кишилардан бири:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Бир киши кийими ва ковуши чиройли бўлишини истайди. Бу ҳам кибрми?-деб сўради.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Кибр бу - ҳаққа унамаслик ва кишиларни назарга илмасликдир!-дедилар.
"Ҳаққа унамаслик" дегани, ҳақ очиқ-ойдин бўлганидан сўнг уни рад қилиш, қабул қилмасликдир.
Баъзилар таҳоратни мукаммал қилишни билишмайди, аммо сен билан фиқҳий масалалар ҳақида баҳслашса ўзини раъйда худди Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдек, қиёсда имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳдек, далил келтиришда имом Молик роҳимаҳуллоҳдек, таржиҳда имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдек сезади. Бу кибрдан бошқа нарса эмас.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ Андалуслик бир олим билан баҳслашади. Мажлисдан ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ғолиб бўлиб қайтади. Уйига келгач, бир китоб эсига тушиб кетиб уни олиб ўқийди. Аниқлашича, у ноҳақ бўлиб, мағлуб бўлган олим ҳақ бўлиб чиқади. Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ китобдаги ўша масала остига чизиб қўяди. Унинг шогирдларидан бири:
- Устоз! Нима қилаяпсиз?-дея сўрайди.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ:
-Эртага бориб мен ноҳақ эканлигимни, унинг ҳақлигини унга аймоқчиман, дейди.
Шогирди:
- Ахир сиз ғолиб бўлдингиз-ку! Шундан кейин ҳам бораверасизми?!-дейди.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ:
-Иложи бўлганида ҳозир борган бўлар эдим!- дейди.
Кибр ҳаётда кўп учрайди. Икки киши хусуматлашиб қолади. Сиз ўртага тушасиз. Хато қилганнинг хатосини айтиб берасиз. Аммо хатокор ноҳақлигини билсада тан олмай тураверади.
Кишиларни назарга илмасликни сўраб ўтирманг. Баъзиларнинг илмий унвони бўлса, мансаби бўлса, моли кўп бўлса бўлди, бошқалар одам эмас. Кўришиши, юриш-туриши, кулиши, муомаласи ўзгариб қолади. Салом бергиси келмайди.
Сизни тавозули қила олмаган илм айни жоҳилликдир. Иблис олим бўлган. Унинг мардуд бўлишига кибри сабаб бўлган.
Сизни Аллоҳ олдида ожизлигингизни билдирмайдиган молингиз айни фақирликдир. Таъбир жоиз бўлса, Қорун сиздан бой эди. Аммо кибри уни ҳалок қилди.
Тавозули бўлайлик! Тавозу қилган киши фақат ва фақат юксалади!
@Abdulqodir_Polvonov

ЖУМАНИНГ ФАЗИЛАТИ
Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган узун ҳадисда пайғамбаримиз алайҳиссалом жумладан шундай дейдилар: "Жума куни энг афзал кунларингиздан биридир... Бу кунда менга салавот ва саломни кўп айтинглар. Зеро салавотларинг менга кўндаланг қилинажак...".
Яна бир санади ҳасан бўлган ҳадиси шарифда ул зоти бобаракот: "Менга жума куни ва жума кеча салавотни кўп қилинглар. Зотан, ким менга бир салавот жўнатса, Аллоҳ таоло унга ўн салавот (раҳмат) жўнатади" дейдилар.
Салавот ҳақида келган ҳадиси шарифлар жуда кўп.
Бугун муборак жума куни..
Яхшилар, тилимизни бул муборак зикр ила безайлик, ким қанча кўп салавот айтса, шунча кўп савобга эга бўлади.
Салавот сийғаларининг энг афзали салоти иброҳимийя, деб аталувчи сийға (шакл)дир:
Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала аали Муҳаммад, кама соллайта ала Иброҳийма ва ала аали Иброҳийм, иннака ҳамидун мажид.
Аллоҳумма баарик ала Муҳаммадин ва ала аали Муҳаммад, кама баарокта ала Иброҳийма ва ала аали Иброҳийм, иннака ҳамидун мажид.
Аллоҳ таоло барчамизни ул зот шафоатларига ноил қилсин, муборак қўлларидан кавсар суви ичишни насиб этсин. Омин.
Sayfulloh Nosir.

Forwarded from .
Биз қози эмасмиз!
Биринчиси тунги клубга кириб ўлди, иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди. Биринчиси у ерга насиҳат қилиш учун кирганди, иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.
Шундан, одамларни жаннат ва дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!
☪https://t.me/MubashshirAhmad

ЙЎЛ
Шуни билишимиз керакки, Сумайя, Ёсир, Мусъаб ибн Умайр, Анас ибн Назр, Ҳамза ибн Абдулмуттолиб, Абдуллоҳ ибн Жаҳш розиёллоҳу анҳумлар исломнинг азизлигини, хотиржамликни кўришмаган.
Улар Умар розиёллоҳу анҳунинг фатҳларини, Холид розиёллоҳу анҳунинг ғалабаларини кўришмаган.
Улар Рибъий ибн Омирнинг форслар қўмондони Рустам билан ислом улуғлигини зоҳир қилган ҳолда суҳбатлашганини кўришмаган.
Улар Ҳорун ар-Рашиднинг булутларга қараб: "Истаган жойингда ёмғир ёғдиравер. Барибир харожинг менга келади", деганини эшитишмаган.
Улар фақатгина йўлни бошлаб беришган холос. Улар йўлнинг бошида вафот қилиб кетишган. Охирига ета олишмаган. Динларидан дунё умид қилишмган. Бошлаган ишларининг мевасини улар олмаган. Уларники иншааллоҳ охиратда қолди.
Шундай экан, йўлнинг охири ҳақида кўп суриштирма. Муҳими, йўлда бўлсанг бўлди. Йўлнинг бошида ўлишинг ёки ўртасида ўлишинг сенга зарар бермайди.
Муҳими сен Аллоҳ таолонинг: "Мўъминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолганлари бор. Улардан баъзилари ажалларини топди. Баъзилари эса кутиб турибди. Улар бирор нарсани алиштирмадилар!", ояти остига кирсанг бўлди.
Биз йўлдан юрайлик. Аллоҳдан қабул қилишини сўрайлик. Ғоямиз йўлнинг охирига етиш эмас, шу йўлда ўлмоқдир. Аллоҳ динини муҳофаза қилади.
Эсимиз борида ниятни ўзгартирайлик. Ҳар соатда кетиш эҳтимолимиз бор. Ҳар соатда тавба қилиш имконимиз бор. Қиёматда юқоридаги буюклар сафида бўлайлик.
Аллоҳим бизни ҳидоят қил! Дўстларимизни ҳидоят қил. Холис Ўзингни розилигинг учун динга хизмат қилишимизни насиб эт!
Қиёматда дини билан дунё еганлар сафида қилма!
Бизга ва дўстларимизга ихлос ато қил!
Юқоридаги улуғларимиз сафида қил барчамизни!
Омин!

Audio
❓Имом бошлаган фарз намозининг иккинчи ё бошқа ракатига кечикиб келган намозхонлар имом салом бергач ҳам, намозни тўхтатмай давом эттираверганларини кўрдим. Намозга кечикканлар қолган ракатларини ҳам ўқийдими? Батафсилроқ тушунтириб берсангиз...
--------------------------------------------------

Шижоатли чумоли
Ҳазрат Иброҳимни ёндириш учун катта гулхан ёқилаётганди. Бу аснода бир чумоли сув таширди. Йўлда кетаркан ундан бошқа чумолилар нима қилаётганини сўрашди. “Ҳазрати Иброҳимни ёқиш учун ҳозирланаётган оташни ўчиришга ҳаракат қиляпман”, деди. Буни сўраган чумолилар: “Сен ташиган сув бу баҳайбат гулханни ўчириши тугул яқинига ҳам етиб бормайдику!” деб кулишди.
“Майли”, – деди чумоли, – “Буни ўзим ҳам яхши биламан. Аммо ҳеч бўлмаса, қайси тарафдалигим аниқ бўлсин деб шу ишни қиляпман”.
#Тафаккур

СУЛТОН СЕЛИМ АДОЛАТИ
Султон Селим Ёвуз бозорларнинг бирини кўздан кечиришга қарор қилади ва қуш сотилаётган бўлимга киради, сотувчилардан бири саъва қушларини, донасини 1 олтиндан сотаётган эди бироқ биттаси алохида қафасда ва 50 олтинга сотилаётган эди.
Султон сотувчидан сабабини сўраганида шундай жавоб олди: Бу алохида турган саъва сайраши ила қолган шерикларини ўз атрофига тўплайди ва уларни тутилишига сабабчи бўлади. Султон 100 тилло чиқариб, қушни манга бер деди. Атрофда кузатаётганлар ҳайратда эди, Султон бўлатуриб қушни нима қиларкан деяётгандилар.
Султон қушни олдида бошини куч ила тортиб танасидан узиб ташлади сўнгра шундай деди:
Ўз умматига хиёнат қилганнинг оқибати шу.

❓Хуфтон вақти кирди намозимни ўқиш бошладим негадир қизим оёғимга ёпишиб олиб ада ўқиманг деб қаттиқ йиғлади. Ман давом эттирдим қизим баттар йиғлади ҳўнграб. Ман тўхтатим қизимни ўйнатиб ухлатим. Намозни бошқатан бошлаб ўқидим. Шу қилган ишим тўгрими. Намоз ўқиган пайтимизда қизимиз гоҳ олдимизни кесиб ёнимизга туради гоҳ сажда қилаётганимизда сажда жойига ўтириб олади биз эътибор бермай сажда қилганимизда тагимизда қолиб кетади ва у ҳам такрорлайди бизни ҳаракатларимизни. Биз намозни ўқиган пайтда фарзандимизни холи қилайликми?
📌ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
"ДИЁНАТ.УЗ" каналига келаётган саволлар ичида "викуп савдо" саволи кўп такрорланмоқда. Бундан олти йил олдин бу масалада fiqh.uz сайтида катта ҳажмли мақола эълон қилинган бўлиб, мазкур мақолани бир неча қисмларга бўлиб эълон қиламиз.
Диққат билан ўқинг ва манфаатланинг!
🔰Ҳурмат билан,
"Диёнат.уз" канали муҳаррияти
ТАҚСИЙТ САВДОСИ
(2-қисм)
ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар бўлсин.
Ҳозирда тақсийт савдоси кенг тус олиб, оммалашмоқда. Чунки, аксарият одамлар авто улов, дастгоҳ каби қиммат нарсаларни сотиб олишда, савдони “байъут тақсийт (тақсит савдоси)” туридан фойдаланмоқдалар. Бундай нарсаларни нақд пулга сотиб олишга барча ҳам бирдек қодир бўлавермайди. Шу боис тақсийт савдосини шаръий ҳукми ва ундан келиб чиқадиган турлий фаръий масалаларни батафсил тарзда ёритиш зарур бўлади. Ушбу мақола орқали тақсийт савдосига тегишли турли зарурий масалалар баён қилинади. Аллоҳ таоло тўғри сўзларни ёзиш тавфиқини ва мақолани Ўзини розилигига мувофиқ тугатишни насиб қилсин. Амийн!
ТАҚСИЙТ САВДОСИНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Тақсийт савдосида сотувчи таварни харидорга савдо вақтида беради. Лекин, харидор унинг қийматини ўша заҳоти бермай, келишилган бўлакларга мувофиқ вақти-вақти билан қийматини адо қилиб боради. Мазкур суратдаги савдога араб тилида “байъун бит тақсийт” дейилади. Тақсийт савдосида таварнинг нархи бозордаги қийматига нисбатан одатда қимматроқ бўлади. У товарни харидор бозордан нақд пулга сотиб олса, байъи тақситга нисбатан арзонроққа олиши мумкин. Агар харидор уларни насияга сотиб олишни хоҳласа, сотувчи пули насия бўлганлиги учун нақд савдога нисбатан қимматроқ қилиб бериши мумкин. Шунинг учун тақсийт савдосида умумий ҳолатда нақд савдога нисбатан товарнинг нархи қимматроқ бўлади.
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ خَاتَمِ النَّبِيِّينَ وَإِمَامِ الْمُرْسسَلِينَ ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَالتَّابِعِينَ لَهُمْ بِإِحْسَانٍ إلَى يَوْمِ الدِّينِ
أَمَّا بَعْدُ :
Савдони ҳалол қилган рибони ҳаром қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Ростгўй, ҳалол савдогар қиёмат куни набийлар, шаҳидлар ва сиддиқлар билан бирга бўлади, деган Пайғамбаримизга битмас туганмас салоту саломлар бўлсин.
Бугунлик кунда бизнинг диёрларда жорий бўлиб турган савдо турларидан бири Тошкентда “аренда”, Андижонда “учирма”, Қўқонда “еталатма”, Наманганда “викупка”, деб номланмоқда. (Бошқа вилоятларда бу савдо тури ҳали ривожланмади). Замонавий истелоҳда бу “Эгалик билан якунланувчи ижара” деб номланади. “Эгалик билан якунланувчи ижара”нинг жоиз ва ножоиз суратлари бўлиб, бу хусусда алоҳида баҳс юритиш лозим.Лекин биздаги бўлаётган битимларнинг кўпчилиги “Эгалик билан якунланувчи ижара”нинг ножоиз сурати асосида бўлиб қолаётгани кўринади. Хусусан мулкнинг зоминлиги, савдонинг охирига етмасдан бузилгандаги келишмовчиликлар ушбу шартноманинг ножоиз суратда тузилганлигини кўрсатиб қўймоқда. Шунинг учун ушбу савдо билан шуғулланаётган савдогарларга жоиз суратдаги шартномани таклиф қиламиз.Бу шартнома тақсит шартномаси бўлиб, у билан қуйида танишимиз мумкин.
(Давоми бор)