Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Тошкент вилояти вакиллигининг сарҳисоб мажлиси суратларини қуйида кўришингиз мумкин 👇
ЗАРРА ҚАДАР КИБР
Саҳобалардан Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоҳу анҳу қурайшнинг катталаридан эди. У ёш саҳобий Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳудан дарс олар эди. Ҳолбуки, Муоз ундан эллик ёш кичик эди. Бир киши Ҳаким ибн Ҳизомга:
- Шу кичкина боладан дарс оласанми?-деди
Шунда Ҳаким ибн Ҳизом розиёллоҳу анҳу:
- Кишиларни ҳалок қилган нарса кибрдир!-деди.
Кибр жуда хатарлидир. Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидда саҳобалар билан ўтирганларида уларга дедилар:
- Кимнинг қалбида зарра қадар кибр бўлса у жаннатга кирмайди!
Шунда кишилардан бири:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Бир киши кийими ва ковуши чиройли бўлишини истайди. Бу ҳам кибрми?-деб сўради.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Кибр бу - ҳаққа унамаслик ва кишиларни назарга илмасликдир!-дедилар.
"Ҳаққа унамаслик" дегани, ҳақ очиқ-ойдин бўлганидан сўнг уни рад қилиш, қабул қилмасликдир.
Баъзилар таҳоратни мукаммал қилишни билишмайди, аммо сен билан фиқҳий масалалар ҳақида баҳслашса ўзини раъйда худди Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдек, қиёсда имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳдек, далил келтиришда имом Молик роҳимаҳуллоҳдек, таржиҳда имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдек сезади. Бу кибрдан бошқа нарса эмас.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ Андалуслик бир олим билан баҳслашади. Мажлисдан ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ғолиб бўлиб қайтади. Уйига келгач, бир китоб эсига тушиб кетиб уни олиб ўқийди. Аниқлашича, у ноҳақ бўлиб, мағлуб бўлган олим ҳақ бўлиб чиқади. Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ китобдаги ўша масала остига чизиб қўяди. Унинг шогирдларидан бири:
- Устоз! Нима қилаяпсиз?-дея сўрайди.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ:
-Эртага бориб мен ноҳақ эканлигимни, унинг ҳақлигини унга аймоқчиман, дейди.
Шогирди:
- Ахир сиз ғолиб бўлдингиз-ку! Шундан кейин ҳам бораверасизми?!-дейди.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ:
-Иложи бўлганида ҳозир борган бўлар эдим!- дейди.
Кибр ҳаётда кўп учрайди. Икки киши хусуматлашиб қолади. Сиз ўртага тушасиз. Хато қилганнинг хатосини айтиб берасиз. Аммо хатокор ноҳақлигини билсада тан олмай тураверади.
Кишиларни назарга илмасликни сўраб ўтирманг. Баъзиларнинг илмий унвони бўлса, мансаби бўлса, моли кўп бўлса бўлди, бошқалар одам эмас. Кўришиши, юриш-туриши, кулиши, муомаласи ўзгариб қолади. Салом бергиси келмайди.
Сизни тавозули қила олмаган илм айни жоҳилликдир. Иблис олим бўлган. Унинг мардуд бўлишига кибри сабаб бўлган.
Сизни Аллоҳ олдида ожизлигингизни билдирмайдиган молингиз айни фақирликдир. Таъбир жоиз бўлса, Қорун сиздан бой эди. Аммо кибри уни ҳалок қилди.
Тавозули бўлайлик! Тавозу қилган киши фақат ва фақат юксалади!
@Abdulqodir_Polvonov
ЖУМАНИНГ ФАЗИЛАТИ

Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган узун ҳадисда пайғамбаримиз алайҳиссалом жумладан шундай дейдилар: "Жума куни энг афзал кунларингиздан биридир... Бу кунда менга салавот ва саломни кўп айтинглар. Зеро салавотларинг менга кўндаланг қилинажак...".

Яна бир санади ҳасан бўлган ҳадиси шарифда ул зоти бобаракот: "Менга жума куни ва жума кеча салавотни кўп қилинглар. Зотан, ким менга бир салавот жўнатса, Аллоҳ таоло унга ўн салавот (раҳмат) жўнатади" дейдилар.

Салавот ҳақида келган ҳадиси шарифлар жуда кўп.

Бугун муборак жума куни..
Яхшилар, тилимизни бул муборак зикр ила безайлик, ким қанча кўп салавот айтса, шунча кўп савобга эга бўлади.

Салавот сийғаларининг энг афзали салоти иброҳимийя, деб аталувчи сийға (шакл)дир:

Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала аали Муҳаммад, кама соллайта ала Иброҳийма ва ала аали Иброҳийм, иннака ҳамидун мажид.
Аллоҳумма баарик ала Муҳаммадин ва ала аали Муҳаммад, кама баарокта ала Иброҳийма ва ала аали Иброҳийм, иннака ҳамидун мажид.

Аллоҳ таоло барчамизни ул зот шафоатларига ноил қилсин, муборак қўлларидан кавсар суви ичишни насиб этсин. Омин.

Sayfulloh Nosir.
Forwarded from .
Биз қози эмасмиз!
Биринчиси тунги клубга кириб ўлди, иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди. Биринчиси у ерга насиҳат қилиш учун кирганди, иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.
Шундан, одамларни жаннат ва дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!

☪https://t.me/MubashshirAhmad