Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фатволар фақат Фатво маркази томонидан эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@fitratuz
❤1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким мени тушида кўрса, тез фурсатларда уйғоқ ҳолатида ҳам кўради. Ёки уйғоқликда мени кўрибди. Чунки Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди», дедилар.

Фойда: Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрса тез кунларда ўнгида, яъни Қиёматда кўради. Бу ўша туш кўрган киши учун хушхабардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни фақатгина у зотга нисбатан қалбида муҳаббат ва ҳидоятларига эргашганларгина тушида кўради. Албатта тушда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш ҳақдир. Бу алғов-далғов тушлар сирасига кирмайди. Чунки шайтон инсон кўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаклларида кўрина олмайди. Мана шу у зотнинг хусусиятларидандир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲ СИЗГА БЕРАЁТГАН НЕЪМАТЛАРНИНГ БАРЧАСИ СИЗГА ТЕГИШЛИ ЭМАС

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТОВАРЛАРНИНГ АСЛ НАРХИНИ ОШИРИБ КЎРСАТИШ

CАВОЛ: Ман Москвада ишлайман. Қурулиш моллари сотамиз. Хўжайин мижозлар сотиб олган нарсасини нархини бошқа қимматроқ нархда ёзишни сўраса ёзиб бергин дейди. Буни асосан прораб, усталар сўрайди. Ёзиб беришимиз жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Товарларнинг асл нархини ошириб ёзиб бериш билан сиз ҳам уларнинг ёлғони ва хиёнатига шерик бўласиз. Бундай қилманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлардан бирингиз яхши туш кўрса, албатта, у Аллоҳ томонидандир. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин. Ва уни (бошқаларга) айтаверсин. (Бошқа ривоятда: «Яхши кўрган кишисига сўзлайверсин»). Агар бундан бошқаси, яъни ёмон туш кўрса, у ҳақиқатда шайтон томонидандир. У шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилаб, тушини ҳеч кимга гапирмасин. Ана шунда у зарар қилмайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ДУНЁНИНГ ҚИЙМАТИ ШУНДАЙ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚИРҒИЗИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ЯНГИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

🇺🇿🇰🇬 Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси иштирок этди.

🤲 Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуо билан бошланди.

🔸Маросимни Қирғизистон мусулмонлари муфтийси Замир қори Рақиев очиб, мамлакатда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритиб, мана шундай қувончли кунга қардош халқлар вакиллари ҳам шерик бўлаётганидан миннатдорлик билдирди.

🔹Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қардошларимизни Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биноси билан самимий муборакбод этдилар. Муфтий ҳазратлари сўз давомида Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталдилар.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal |@shayx_nuriddinxoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АМАЛЛАРНИНГ АФЗАЛИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 ХУШХАБАР:
ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ
“БИРДАМЛИК” (ЫНТЫМАК) МЕДАЛИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

✅ Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ынтымак” (Бирдамлик) медали билан тақдирландилар.

🔸Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш, минтақада тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

🔹Ўз навбатида, Ўзбекистон томони ҳам Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир қори Ракиев ҳазратларига муносиб ҳадяларни туҳфа этди.

🤲 Аллоҳ таоло Шайх ҳазратларига ушбу медални муборак айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @fitratuz