Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.68K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АЁЛЛАРНИНГ ЙЎЛДА ЮРИШ ОДОБИ

Абу Усайд Ал-ансорий Розияллоҳу анҳу айтадилар:
- Расулуллоҳ ﷺ масжиддан чиқаётиб , эркаклар билан аёллар йўлда қоришиб кетганларини кўриб айтдилар :

- "Четроқ туринглар, йўлнинг ўртасидан юриш сизларга эмас!.
Сизлар йўлнинг четини лозим тутинглар" дедилар .

Саҳобий айтадиларки :

- "Шундан сўнг , аёллар (йўл четидаги) деворларга ёпишиб юришларидан, хатто кийимлари деворга илашиб қолар эди"

(Имом Абу Довуд ривояти)

Саҳобия аёлларнинг бу амрга бўйнсунишларида муболағани қаранг : "Эркакларга тегиб кетмасак бўлдида" деб Расулуллоҳ ﷺ амрларини ўзларича таъвил қилмадилар . Асли Расулуллоҳ ﷺ уларга : "Деворга суркалиб юринглар" демадилар . Аммо улар "четда юринглар" деган амрни ортиғи билан адо қилдилар!

Бизнинг замонамизда эса , эркаклар кўчада юрганда хижолатдан деворга ёпишишга мажбур бўлмоқдалар.
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозни янги бошлагандим, сураларни ёдлагунимча китобга қараб ўқисам бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

@fitratuz | fitrat.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
📌Сарҳисоб 2020: Тошкент вилоятининг имом-хатиблари учун йил якуни тақдимоти

2020 йил 17 декабрь куни Тошкент вилоятининг «Маънавият ва маърифат» (вилоят халқ қабулхонаси) марказида имом-хатиблар учун йил якунига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов ва ушбу вилоятнинг барча имом-хатиблари иштирок этдилар.
Тадбир анъанага мувофиқ, Қуръони карим тиловати билан бошланиб, хайрли дуолар қилинди.
Сўнгра, 2020 йилда амалган оширилган ишлар бўйича, ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз юритилди. Бу йил бутун дунё учун шулар қатори бизнинг юртимизга ҳам коронавирус пандемияси синовли бўлди. Маълумки, бугунги кунгача пандемияни олдини олишга бўлган ҳаракат бир сонияга ҳам тўхтагани йўқ. Юртимиз масжидлари карантин сабаб маълум муддатга ёпилди ва ҳозирда халқимизнинг саломатлигини ўйлаб, масофа сақлаган ҳолда намоз ибодатлари тўла-тўкис адо этилмоқда. Алҳамдулиллаҳ.
Бундан ташқари анжуманда йил мобайнида бир қанча замон талабларига жавоб берадиган янги масжидлар очилгани айтиб ўтилди. Шулар қатори муҳташам масжидлар қурилишида фаол иштирок этган Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби Хайрулла домла Турматов раҳимаҳуллоҳнинг қилиб ўтган ишлари эсга олинди ва улар ҳаққига дуолар қилинди.
Шунингдек, тадбирда 2020 йилда фаол иштирок этган имом-хатибларнинг ўз йўналишлари бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда:
— Шахсий телеграм саҳифасини юритиш бўйича Тошкент тумани «Мирхалил ҳожи ота» жоме масжиди имом-хатиби «Oyna.uz» телеграм канали юритувчиси Улуғбек домла Мухамаджонов 2020 йилнинг энг фаол ва намунали имом-хатиби;
— Қулай шарт-шароитлар, озодалик, тартиб ва интизом борасида 2020 йилнинг энг обод ва кўркам жоме масжиди йўналиши бўйича Ангрен шаҳар «Қорабоғ» жоме масжиди имом-хатиби Яҳёхон домла Бабохонов ,📌 Пискент тумани «Пискент» жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳамид домла Маликов , Қибрай тумани «Байтқўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Абдусамад домла Жаббаров,
Бўка тумани «Ўрта қўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Бахриддин домла Шарипов, Зангиота тумани «Имоми Аъзам» жоме масжиди имом-хатиби Илёс домла Шокиров , Бўстонлиқ тумани «Сори Эшон Абдали» жоме масжиди имом-хатиби Ленур домла Абдулганиев;
— Жума мавъизалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида 2020 йилнинг энг гўзал нотиқ имом-хатиби Зангиота тумани «Андалус» жоме масжиди имом-хатиби Мирвоҳид домла Миржалилов;
— Оммавий ахборот воситаларида 2020 йилнинг энг фаол имом-хатиби йўналиши бўйича Қибрай тумани «Саъдулла ота» жоме масжиди имом-хатиби Обид домла Мирҳамидов;
— Диний-маърифий мавзудаги долзарб адабиётлар билан таъминланишда 2020 йилнинг энг бой ва гўзал кутубхонаси йўналиши бўйича Чирчиқ шаҳар «Марказий» жоме масжиди имом-хатиби Акбар домла Абраев;
— Маънавий ва маърифий тадбирларда 2020 йилнинг энг фаол имом-хатиби йўналиши бўйича Оққўрғон тумани «Нодирхон қори» жоме масжиди имом-хатиби Одил домла Анваров;
— Ўз меҳнат фаолияти давомида йилнинг энг тиришқоқ ва жонкуяр имом-хатиби йўналиши бўйича Паркент тумани «Кунгай» жоме масжиди имом-хатиби Мансур домла Мансуров;
— Ўз меҳнат фаолияти жараёнида 2020 йилнинг энг интизомли имом-хатиби йўналиши бўйича Бекобод тумани «Иттифоқ» жоме масжиди имом-хатиби Ислом домла Нормурадов;
— Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий, адабий-ижтимоий нашрлари учун «Обуна-2020» йўналиши бўйича «Ҳидоят» журнали 296 та, «Мўминалар» 101 та ва «Ислом нури» 96 та Паркент тумани «Беш каппа» жоме масжиди имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиевлар ғолиб деб топилди.
Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Шамсиддинхон Бобохонов» босмахонаси томонидан йил ғолиблари ва обуна тарғиботчиларига эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Шунингдек, 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси тузиб олинди.

🔰Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати
Тошкент вилояти вакиллигининг сарҳисоб мажлиси суратларини қуйида кўришингиз мумкин 👇