ЯХШИ КУРИШГА МУНОСИБ ЗОТ
Бир киши қабр ёнида йиғлаб турар эди. Шунда бир фақиҳ: «Нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Яхши кўрган кишим мени ташлаб кетди, шунинг учун йиғлаяпман», деди. Фақиҳ: «Бир кун ўлиши аниқ одамни яхши кўрган экансан. Агар ўлмайдиган, абадий Зотни яхши кўрганингда У сени ҳеч қачон ташлаб кетмас эди», деди.

НАМОЗНИНГ ҳикматлари
1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.
3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.
4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.
8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
9. Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.
10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
11. Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
12. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
13. Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.
14. Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.
15. Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
16. Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.
“Кифоя” китобидан.

ЎЛЧОВ
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Саҳиҳ”ларида келтирадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Бани Исроилдан бир аёл боласини эмизиб ўтирган эди. Унинг олдидан белгили бир чавандоз ўтиб қолди. Аёл дуо қилди:
-Эй Аллоҳим! Ўғлимни шунга ўхшаган қилгин!
Шунда эмиб турган чақалоқ кўкракни қўйиб, чавандозга қараб деди:
-Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилмагин!
Сўнгра у яна онасини эма бошлади.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу айтадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини сўриб кўрсатганлари ҳали ҳам кўз олдимда турибди”.
Сўнгра ҳалиги аёл бир чўрининг олдидан ўтди ва дуо қилди:
-Эй Аллоҳим! Боламни унга ўхшаган қилма!
Бола кўкракни қўйиб юбориб деди:
-Эй Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилгин!
Аёл:
-Нега?, дея сўради.
Бола деди:
-У чавандоз золимлардан биридир. Бу чўрини эса инсонлар ўғирликда, зинода айблашган эди. Ваҳоланки, у бу ишларни қилмаган!
Биринчи дарс:
Қуръони каримда ва ҳадиси шарифда намуна сифатида келтирилган қиссалар бошқа ном билан доимий, ҳар замонда такрор бўлиб турадиган воқеалардир. Ҳар бир асрнинг Мусоси, Фиръавни, Иброҳими ва Намруди бор.
Ҳар бир асрда золимлар ва Ухдуд соҳиблари бор.
Ҳар бир асрда Муҳаммадлар ва Абу Жаҳллар бор.
Ҳар бир асрда оз сонли мусулмонлар ва қурайш ўртасида жанг бор.
Ҳар бир асрнинг Журайж сингари обиди ва унинг қавми сингари ёмон инсонлари бор.
Ҳар бир асрда иймони худди баланд ва мустаҳкам тоғлар сингари бўлмиш Фиръавннинг қизининг ходимаси сингарилар бор.
Ҳар бир асрда Фиръавн сингари ёмон эрлар бор.
Ҳар бир асрда Лут алайҳис саломнинг хотинлари сингари ёмон хотинлар бор.
Ҳар бир асрда Нуҳ алайҳис саломнинг ўғиллари сингари оқ ўғиллар, Абу Лаҳаб сингари золим амакилар бор.
Қиссадан мақсад шуки, биз биринчи ҳам эмасмиз, охирги ҳам эмасмиз.
Иккинчи дарс:
Ташқи кўринишга алданма. Кўринишлар баъзида алдоқчи бўлади. Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу хурмога чиққанларида у кишининг оёқларининг ингичкалигини кўриб саҳобалар кулишган эди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибн Масъуднинг болдирлари мезонда Уҳуддан оғирлик қилади”, деган эдилар.
Агар биз Умар розиёллоҳу анҳунинг куйлакларидаги ўн етти ямоқ билан кўрсак жирканиб юзимизни тескари ўгирган бўлар эдик.
Агар Абу Бакр розиёллоҳу анҳуни Мадина кўчаларида брганларида болалар этакларидан тортиб: “Отажон, отажон!”, деганини кўрсак эдик у зотни менсимаган бўлар эдик. Зеро биз “каттакон”ларни бошқача кўришга ўрганиб қолганмиз.
Агар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида масжидни супуриб юрадиган қора хотинни кўрганимизда ундан жирканган бўлар эдик.
Агар биз сочлари тўзиган, икки сидра арзимаган кийим ичидаги, кишилар эшигидан киргизмайдиган Баро ибн Молик розиёллоҳу анҳуни кўрганимизда умуман эътибор бермасдан ўтиб кетган бўлар эдик.
Ташқи кўриниш алдоқчидир. Кишилар қадри қалбилари билан ўлчанади. Мен чиройли ва гўзал кийимларга қарши эмасман. Аллоҳ таоло албатта бандасида берган неъматининг асарини кўришни суяди. Аммо бу, ташқи кўриниш ҳамма нарса дегани эмас.
Юқоридаги чавандозга аёлнинг ҳаваси кетиб боласини у каби бўлишини Аллоҳдан сўради. У худди биз каби ташқи кўринишга алданди. Биз ҳам кишиларда молни кўрсак, куч-қувватни кўрсак, мансабни кўрсак алданамиз-ку!
Аммо Аллоҳ таоло чақалоқни гапиртириб онасининг дуосини рад қилди. Агар биз золим бўлсак, гўзалликнинг нима фойдаси бор?!
Ҳалиги чўрини кишилар ўғирлик ва зинода айблашган эди. Она боласини унга ўхшамаслигини Аллоҳдан сўради. Аммо болани Аллоҳ гапиртириб у чўри каби қилишини сўради. Сабаби, золим бўлишдан мазлум бўлиш яхши эди. Самода таниқли бўлсанг ерда сени танимасликларининг зарари йўқ.
Учинчи дарс:
Уйлар сирлардир. Инсонлар қулфланган сандиқдирлар. Ижтимоий тармоқларда ўзини бахтли кўрсатаётганларнинг барчаси ҳам ҳаётда бахтли эмас. Инстаграмда чиройли, иштаҳани қитиқлайдиган таомнинг суратини қўйилиши уларда истаган пайт истаган таом муҳайё дегани эмас. Гоҳида улар бахтларининг озлиги туфайли кишиларга ўзларини бахтли қилиб кўрсатмоқчи бўлишади!
@Abdulqodir_Polvonov

ИХЛОС
Ихлос мавзусида имом Мовардийнинг ҳаётида ажиб ҳикоя бор. У зот жуда кўп китоб ёзган. Тафсир, фиқҳ ва бошқа мавзуларда асарлари бор. У зот тириклик пайтида бирор-бир асари тарқалмаган. Ўлими яқинлашганида ўзи ишонадиган бир кишини чақириб шундай дейди:
"Фалончининг уйидаги китоблар барчаси меники. Ўлимим соати яқинлашиб жон беришни бошласам сен келиб қўлимдан тут. Агар қўлингни қаттиқ тутсам булар мендан қабул қилинмаган бўлади. Уларни олиб Дажла дарёсига улоқтир. Агар қўлимни бўш қўйсам билгинки, улар мендан қабул қилинган ва ниятим холис бўлган. Ана шунда уларни тарқатавер".
У киши айтилган соатда етиб келади ва у зотнинг қўлини тутади. Мовардий қўлини бўш қўяди. Ана шундан сўнг у киши унинг китобларини тарқатиб юборади.

Устоз Салоҳиддин домла.
<unknown>
#audio
🎤Устоз Салоҳиддин домла
Эр аёлининг, аёл эрининг сирини фош қилмасин.
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

📌ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
"ДИЁНАТ.УЗ" каналига келаётган саволлар ичида "викуп савдо" саволи кўп такрорланмоқда. Бундан олти йил олдин бу масалада fiqh.uz сайтида катта ҳажмли мақола эълон қилинган бўлиб, мазкур мақолани бир неча қисмларга бўлиб эълон қиламиз.
Диққат билан ўқинг ва манфаатланинг!
🔰Ҳурмат билан,
"Диёнат.уз" канали муҳаррияти
📌ТАҚСИЙТ САВДОСИ
(1-қисми)
Арабларда бу савдони “Широун биттақсит”, Британияда “Hirepurcshase”, Америкада эса “Instalment Buying” деб номланди. Хозирги кунга келиб бизнинг диёримизда ҳам қўлланила бошлади. Албатта бу савдодан омма ҳалқнинг манфаати кўзланган бўлиб, уни бир неча фойдали тарафлари бордир.
Масалан : Жуда қимматбаҳо нарсаларни нархини узоқ муддатда бўлиб тўлаш имкони, ўзига зарур бўлган нарсалардан ҳамма қатори фойдаланиш ва бошқа имкониятлари ҳам бор.
Бизнинг диёримизда ҳам бу савдо урфга кириб кетди. Улар бу савдони турли номлар билан номлашди ва ўзлари тушунганича қўллай бошлашди. Шунда баъзи бу савдони билувчилар ва билмайдиганлар орасида бахс ва мунозаралар ҳам пайдо бўлди. Баъзилари эса бу савдо тури билан нарса сотиб олишга ўзининг имконияти бўлмаслигини била туриб, амалга оширди. Кейин охирида келишилган муддатда пулни қилиб бера олмай сотувчи билан тортишув ва жанжалларга сабаб бўлди. Ҳаттоки шариъатимизда қораланган судхўрликнинг гуноҳлари ичидаги энг кичиги саналгани “Онаси билан зино қилишлик” даражасидаги ишгача қўл уришди. Шунинг учун, биз бу масалани тўлароқ ёритишга ҳаракат қилдик, Аллоҳнинг Ўзи бизга мададкор бўлсин.
1-Тақсид савдосининг маъноси, сотилган нарсани қийматини бўлиб-бўлиб тўлашга айтилади. Бунда сотувчи қўлидаги молни нақдга шунча, масалан 100.000 насияга эса 200.000 дейди. Агар ўн ойда бўлиб тўлашлик билан насияга олинса 200.000 ҳар ойда 20.000дан бўлади – дейди. Бу савдода харидор икки нархдан бирини танлаб савдони тугатади. Биринчи нархга бўлса нақд савдо ҳисобланади, иккинчи сувратда эса тақсид савдоси бўлади.
1-савол. Шариъат юзасидан тақсид савдоси жоизми ёки жоиз эмасми?
2-савол. Нақдга 100.000 насияга 200.000 дейиш жоизми ёки жоиз эмасми?
1-жавоб.
البيع مع تأجيلالثمن ‘ و تقسيطه صحيح‘ يلزم أن تكون المدّة معلومة فى البيع با لتاجيل و التقسيط(سرح المجلة لسليم رستم باز ص : 125‘ رقم المادّة: 245‘246)
Нархини насия қилиб бўлиб тўлашга келишилинган савдо жоиздир. Бундай насия ва бўлиб тўлашлик ила бўлган савдода келишилган муддат тайин бўлиши шарт.
ولأن للأجل شبها با لمبيع‘ ألاترى أنه يزاد فى الثمن لأجله_(در مختار مع ردّ المجتار ج:5 ص : 162 باب المرابحة و التلوية)
(Шархул мажаллаҳ Салим Рустамбоз 125-с. 245-246-моддалар)
(Дуррул мухтор, Роддул мухтор)5-жилд 142-с
Муддатни молга ўхшашлиги бордир. Муддат туфайли нархни зиёда қилинишига қарамайсизми.
_ أيضا: أما الأئمة الأربعة و جمهور الفقهاء والمحدّثين فقد أجز و البيعالمؤججل بأكثر من سعد النقد بشرط أن يبث العاقدان بأنه بيع مؤجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد. (بحوث ف قضيا فقهية معاصرة ص : 7، طبع مكتبه دار العلوم كرجى)
Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муъаййан муддатга ва келишув вақтдаги муъаййан нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (Бухусун фи қодоя фиқҳийя муъасиро 7-саҳифа).
Юқоридан кўриниб турибдики, нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилинган муддат тайин бўлишлиги ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, байъ фосид бўлади.
Мисол учун : Бир киши ўн милионга машина сотиб олиб, бошқа бир кишига бир йилда бўлиб тўлаш шарти билан ўн беш милионга сотиши жоиз.
وعن أبى هريرة قال : نهى رسل الله صلى الله عليه و سلم عن بيعتين فى بيعة، و قد قصّر أهل العلم قالوا بيعتين فى بيعة أن يقول أبعيكم هاذا الثوب بنقد بعشرة و نسيئة بعشرين،ولا يفارقه على أحد البيعين، فإذا فارقه على أحدهما فلا بأس إذا كانت العقد على واحد منهما_
(Термизий 1-жилд 233-саҳифа).

Абу Ҳурайра(Р.А)дан ривоят қилинади : Росулуллоҳ(С.А.В) бир савдода икки келишувдан қайтарганлар. Илм аҳли бу ҳадисни масалан : Бир кийимни 10 сўмга нақдга, 20 сўмга насияга сотаман – деб, иккисидан бирига келишмасдан ажралишган сувратга шарҳлаганлар. Агар ўша ўринда иккисидан бирига келишсалар, савдо иккисидан бирига бўлиб, ҳеч қандай зарари йўқ.
(Давоми бор)
(Давоми бор)
ИЛТИЖО
Кўтарибман умид бирла билакни,
Худованда қабул эткил тилакни.
Сўфи Оллоҳёр (қ. с)
Сендан умид этиб, қўлимни дуога кўтардим, эй Раббим, гуноҳкор қулингнинг бу тилагини қабул этгил.
Абадий лутф-у марҳаматинг денгизи ҳамиша мавж уриб оқяпди, биз хатоларни қилувчи, Сен хатоларни ёпувчи Зотсан. Гарчи қилган барча амалларим айб-нуқсонларга тўла, лекин Сенинг мангу лутф-у караминг менинг сонсиз айбларимни ёпиши нақадар яхши!

#Мақола
ҲАР СОҲАДА БИЛИМЛИ КАДРЛАР ЕТИШТИРИШ ФАРЗДИР
Динимизда фарзи айн ва фарзи кифоя деган тушунча бор.
Фарзи айн ҳар бир кишининг ўзига айнан буюрилган фарз амал. Масалан, илм фарзи айн. Ёш бола балоғатга етганда, зудлик билан намоз аҳкомларини ўрганиши лозим. Чунки бу унга фарзи айн. Ёки Рамазон келганда ғайридин исломга кирса, дарҳол рўза ҳукмларини ўрганиши керак. Бу унинг ҳаққида фарзи айн. Айнан ўзи ўрганиб, бу ҳукмларни ибодатда татбиқ қилиши лозим. Савдогар баъй масалаларини ўрганиши керак бўлгани каби, бошқа соҳаларда ҳам ўзимизга керакли бўлган шаръий аҳкомларни ўрганишимиз айнан ҳар биримиз учун фарз. Чунки бу тўғрида Аллоҳ томонидан ҳар биримиз ўзимиз саволга тутиламиз.
Фарзи кифоя - уммат ё миллатдан муайян миқдордаги кишилар амал қилсалар, бошқалардан соқит бўладиган фарздир. Масалан, миллат ичида медицинанинг ҳар соҳасидан шифокорлар бўлиши фарзи кифоя. Мамлакатдаги хасталарнинг эҳтиёжини қондирадиган даражада шифокорлар бўлса, қолганлардан ушбу фарз соқит бўлади. Агар шифокор етарли бўлмаса, миллатнинг ҳаммаси гуноҳкор бўлади. Ёки мамлакат мудофааси ва чегара ҳимояси учун етарли аскар етиштирилган бўлса, қолганлардан гуноҳ соқит бўлади. Акс ҳолда миллатдошлар ҳаммаси мудофаа ва ҳимояга бепарво бўлгани ва фарзни бажармагани учун жавобгар бўлади. Бу ҳолатни ҳаётдаги ҳамма соҳага татбиқ қилиш мумкин.
Оиламиздан аёл киши хасталанса, аёл шифокор қидириб қоламиз. Аммо қизларимизни шифокорликка ўқитмаймиз. Қиз бола ўқиши шарт эмас, деймиз. Лекин керак бўлганда ўқимишли аёл мутахассисларга қараб қоламиз. Бу тутумимиз билан ҳаммамиз гуноҳкор бўламиз. Бунинг ўрнига шаръий муҳитни яратган ҳолда қизларимизни тиббиётга ўқитишимиз фарзи кифоя. Яхши слесар ёки усталар масаласида бошқа миллат хунармандларини мақтаймиз. Аммо фарзандларимизни замон касбларига ўқитмаймиз. Бу ишимиз билан миллатимиз муҳтож бўлган бу жиҳатда қолоққа айланамиз.
Мана яқинда АЭС қуриш масаласида ҳукуматимиз иш бошлади. Энди бизга етук физик, химик атомчилар керак. Шу пайтгача бу соҳадаги бепарволигимиз учун гуноҳкор бўлаётгандик. Ёки исломий банк тизими ҳам жорий этилиши мумкинлиги ҳақида матбуотда хабарлар пайдо бўлди. Бу мақсад амалга ошиши учун динига амал қилган банкир ёки банк ишини чуқур билган диний олимлар керак. Демак, бу хусусдаги муаммоларни еча оладиган банкир ва олимларга жудаям муҳтожмиз. Бу мазкур соҳада бепарволик учун миллатнинг ҳаммаси гуноҳкор бўляпти, дегани. Ўрни келганда диний билимюртлар талабаларига иқтисод, молия ва банк соҳаларида билимларини такомиллаштириш ёки шу йўналишда давом эттиришни маслаҳат берардим. Хусусан чет элларда таълим олаётган ватандошларимизда бунга катта имконият бор.
Хулоса қиладиган бўлсак, керакли миқдорда фарзи айн илмларни олгандан кейин, фарзандларимизни фарзи кифоя бўлган илмларга йўналтиришимиз лозим. Масалан, фарзандларимиз намоз, рўза ва закот илмларини ўрганиб, ўрганганларига амал қиладиган бўлгач, миллат ва мамлакат муҳтож бўлиб турган касб- хунарларга ва турли соҳаларга уларни йўллашимиз даркор. Бизга динига амал қилган шифокор, ҳарбий, банкир, молиячи, тадбиркор, инженер ва муаллимлар жуда ҳам керак.
Агар биз бу жиҳатга эътибор бермасак, нафақат миллат ва Ватан олдида, балки Аллоҳнинг ҳузурида ҳам жиноятчи бўламиз.
Мубашшир Aҳмад

Асабни асранг, авайланг
Ёдда тутинг:
Жумла жаҳонни тузата олмайсиз.
Одамлар ақлини ўзгартиришингизнинг иложи йўқ.
Ҳамма гапга аралашишга, ҳар бир ишга фикр билдиришга мажбур эмассиз.
Ўзингизнинг устингиздан биров хўжайинлик қилишини истамаганингиздек, сиз ҳам бировнинг устидан хўжайинлик қила олмаслигингиз турган гап. Нодон билан бирга бўлиб қолсангиз сукут қилинг, ютасиз, ҳалимлигингиз ортади, ўзингизни босишни ўрганасиз.
Эҳсон Фақиҳ

АЁЛЛАРНИНГ ЙЎЛДА ЮРИШ ОДОБИ
Абу Усайд Ал-ансорий Розияллоҳу анҳу айтадилар:
- Расулуллоҳ ﷺ масжиддан чиқаётиб , эркаклар билан аёллар йўлда қоришиб кетганларини кўриб айтдилар :
- "Четроқ туринглар, йўлнинг ўртасидан юриш сизларга эмас!.
Сизлар йўлнинг четини лозим тутинглар" дедилар .
Саҳобий айтадиларки :
- "Шундан сўнг , аёллар (йўл четидаги) деворларга ёпишиб юришларидан, хатто кийимлари деворга илашиб қолар эди"
(Имом Абу Довуд ривояти)
Саҳобия аёлларнинг бу амрга бўйнсунишларида муболағани қаранг : "Эркакларга тегиб кетмасак бўлдида" деб Расулуллоҳ ﷺ амрларини ўзларича таъвил қилмадилар . Асли Расулуллоҳ ﷺ уларга : "Деворга суркалиб юринглар" демадилар . Аммо улар "четда юринглар" деган амрни ортиғи билан адо қилдилар!
Бизнинг замонамизда эса , эркаклар кўчада юрганда хижолатдан деворга ёпишишга мажбур бўлмоқдалар.

Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозни янги бошлагандим, сураларни ёдлагунимча китобга қараб ўқисам бўладими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
@fitratuz | fitrat.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

📌Сарҳисоб 2020: Тошкент вилоятининг имом-хатиблари учун йил якуни тақдимоти
2020 йил 17 декабрь куни Тошкент вилоятининг «Маънавият ва маърифат» (вилоят халқ қабулхонаси) марказида имом-хатиблар учун йил якунига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов ва ушбу вилоятнинг барча имом-хатиблари иштирок этдилар.
Тадбир анъанага мувофиқ, Қуръони карим тиловати билан бошланиб, хайрли дуолар қилинди.
Сўнгра, 2020 йилда амалган оширилган ишлар бўйича, ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз юритилди. Бу йил бутун дунё учун шулар қатори бизнинг юртимизга ҳам коронавирус пандемияси синовли бўлди. Маълумки, бугунги кунгача пандемияни олдини олишга бўлган ҳаракат бир сонияга ҳам тўхтагани йўқ. Юртимиз масжидлари карантин сабаб маълум муддатга ёпилди ва ҳозирда халқимизнинг саломатлигини ўйлаб, масофа сақлаган ҳолда намоз ибодатлари тўла-тўкис адо этилмоқда. Алҳамдулиллаҳ.

Бундан ташқари анжуманда йил мобайнида бир қанча замон талабларига жавоб берадиган янги масжидлар очилгани айтиб ўтилди. Шулар қатори муҳташам масжидлар қурилишида фаол иштирок этган Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби Хайрулла домла Турматов раҳимаҳуллоҳнинг қилиб ўтган ишлари эсга олинди ва улар ҳаққига дуолар қилинди.
Шунингдек, тадбирда 2020 йилда фаол иштирок этган имом-хатибларнинг ўз йўналишлари бўйича тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда:
— Шахсий телеграм саҳифасини юритиш бўйича Тошкент тумани «Мирхалил ҳожи ота» жоме масжиди имом-хатиби «Oyna.uz» телеграм канали юритувчиси Улуғбек домла Мухамаджонов 2020 йилнинг энг фаол ва намунали имом-хатиби;
— Қулай шарт-шароитлар, озодалик, тартиб ва интизом борасида 2020 йилнинг энг обод ва кўркам жоме масжиди йўналиши бўйича Ангрен шаҳар «Қорабоғ» жоме масжиди имом-хатиби Яҳёхон домла Бабохонов ,📌 Пискент тумани «Пискент» жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳамид домла Маликов , Қибрай тумани «Байтқўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Абдусамад домла Жаббаров,

Бўка тумани «Ўрта қўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Бахриддин домла Шарипов, Зангиота тумани «Имоми Аъзам» жоме масжиди имом-хатиби Илёс домла Шокиров , Бўстонлиқ тумани «Сори Эшон Абдали» жоме масжиди имом-хатиби Ленур домла Абдулганиев;
— Жума мавъизалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида 2020 йилнинг энг гўзал нотиқ имом-хатиби Зангиота тумани «Андалус» жоме масжиди имом-хатиби Мирвоҳид домла Миржалилов;
— Оммавий ахборот воситаларида 2020 йилнинг энг фаол имом-хатиби йўналиши бўйича Қибрай тумани «Саъдулла ота» жоме масжиди имом-хатиби Обид домла Мирҳамидов;
— Диний-маърифий мавзудаги долзарб адабиётлар билан таъминланишда 2020 йилнинг энг бой ва гўзал кутубхонаси йўналиши бўйича Чирчиқ шаҳар «Марказий» жоме масжиди имом-хатиби Акбар домла Абраев;
— Маънавий ва маърифий тадбирларда 2020 йилнинг энг фаол имом-хатиби йўналиши бўйича Оққўрғон тумани «Нодирхон қори» жоме масжиди имом-хатиби Одил домла Анваров;

— Ўз меҳнат фаолияти давомида йилнинг энг тиришқоқ ва жонкуяр имом-хатиби йўналиши бўйича Паркент тумани «Кунгай» жоме масжиди имом-хатиби Мансур домла Мансуров;
— Ўз меҳнат фаолияти жараёнида 2020 йилнинг энг интизомли имом-хатиби йўналиши бўйича Бекобод тумани «Иттифоқ» жоме масжиди имом-хатиби Ислом домла Нормурадов;
— Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий, адабий-ижтимоий нашрлари учун «Обуна-2020» йўналиши бўйича «Ҳидоят» журнали 296 та, «Мўминалар» 101 та ва «Ислом нури» 96 та Паркент тумани «Беш каппа» жоме масжиди имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиевлар ғолиб деб топилди.
Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Шамсиддинхон Бобохонов» босмахонаси томонидан йил ғолиблари ва обуна тарғиботчиларига эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Шунингдек, 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси тузиб олинди.
🔰Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

Тошкент вилояти вакиллигининг сарҳисоб мажлиси суратларини қуйида кўришингиз мумкин 👇