Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди.

© Имом Ғаззолий

@Falsafiy_satrlar 📚
Audio
❓Балоғатга етган укамнинг ақли заиф катта ва кичик ҳожатни жойида бажаради. Аёлим укамнинг авратига қараса, гуноҳ бўлмайдими?

----------------------------------
Илм билан машғул бўлиш, ғам-ташвиш ва дарду аламдан халос этади.

© Маҳмуд Устаусмонўғли
Таржимон @Abdulloh_Rahim
ЖОҲИЛИЯТ ЗАМОН ТАНЛАМАЙДИ

Оламда
юз бераётган адолатсизликларни кўрганда, "21 асрда ҳам шундай бўлиши мумкинми" дея ажабланишади.

30 асрда ҳам шундай бўлиши мумкин, агар ислом бўлмаса. Бизга кўра дунёда икки тизим бор: исломий ва жоҳилий. Мудом исломга амал бўлмас экан, давр исломдан олдинги жоҳилий даврнинг ўзи ҳисобланади. Адолатсизлик, зулм, зўравонлик, бузуқлик, қароқчилик, коррупция, қўйингчи ҳамма ёмонликлар айнан жоҳилиятда бўлади.

Жоҳилиятга замоннинг аҳамияти йўқ. Ўттизинчи асрда ҳам, эллигинчи асрда ҳам исломдан узоқ бўлса, инсон жоҳилларча тубан ишларни қилаверади. Шундай экан, инсоният минг моддий тараққиётга эришмасин, ислом бўлмаса, юқорида зикр қилганим ҳайратли саволлар туғилаверади ва тугамайди.

@Mubashshirahmad
Audio
🎧Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар

Савол:

Тухумни катрон килиб – тухумни уч марта қўл билан ювиб ишлатиш суннатми ёки бу покизаликдан келиб чиқиб ювиладими?!
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!
АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЯХШИ КЎРИШ

Улуғ тобеинлардан Абу Муслим Хавлоний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
Ҳимс масжидига кирдим. Қарасам, пайғамбар алайҳиссалом асҳобларидан тақрибан ўттиз нафар кекса ўтирибди. Улар орасида бир йигит.. киприклари қуюқ, жилмайганда оппоқ тишлари товланиб кетади.. сукутга чўмган.. бирор нарсада иккиланиб қолишса, унга юзланиб сўраб олишади..
- Бу киши ким? - деб сўрадим ёнимда ўтирган кишидан.
- Муоз ибн Жабал, - деб жавоб берди.
Бирдан унга қалбимда муҳаббат пайдо бўлди. Одамлар тарқаб кетгунча улар билан бирга бўлдим. Кейинги гал масжидга эрта бордим. Кирсам, Муоз ибн Жабал бир устун ортида намоз ўқиётган экан. Кейин менга гапирмай сукут қилди. Мен ҳам намоз ўқидим. Кейин кийимимга ўраниб тиззамни қучоқлаб ўтирдим. У яна сукут қилиб гапирмади. Мен ҳам гапирмай жим ўтиравердим.
- Аллоҳга қасамки, сизни яхши кўраман, - дедим охири.
- Нима учун? - деди.
- Аллоҳ таборака ва таоло йўлида яхши кўраман, - дедим.
Кийимимдан ушлаб, ўзига бироз тортиб турди-да, деди:
- Хурсанд бўлаверинг, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман:
"Менинг жалолим йўлида (яъни, мен учун ва мени деб) бир-бирини яхши кўрганлар учун нурдан иборат минбарлар бўлади, уларга пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар".

Аллоҳ таоло барчамизни ана шундай дўстлардан қилсин.
Омин.

Сайфуллоҳ Носир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Таклифларга кўра "Ёлғон ҳақида" мавъиза.

📍Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
ҲАҚҚА ҚАЙТИШ ФАЗИЛАТДИР!
Бир фикр соҳибининг фикри бузуқлиги аниқ бўлса ёки бирор-бир китоб соҳибининг ёзганлари хато бўлса, уларнинг ботилда бардавом бўлганидан кўра ҳаққа қайтиши афзалдир. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розиёллоҳу анҳуни қозиликка тайинлаётиб қуйидагича васият қилганлар:
“Кеча чиқарган хато ҳукминг ақлинг жойига келганидан сўнг сени ҳаққа қайтишдан ҳаргиз ман қилмасин!”.
Хато ҳақида қуръон бизга иккита мисол келтирган. Одам алайҳис салом ва Иблис қиссаси. Иблис саждага амр қилинганида амрга бўйсунмади. Одам алайҳис салом дарахтдаги мевани ейишдан ман қилинганларида ундан еб қўйдилар. Иблис кибр қилиб гуноҳида бардавом бўлди. Одам алайҳис салом тавба қилиб надомат қилдилар. Кибр туфайли Иблис даргоҳи илоҳийдан қувилди. Пушаймон бўлиб ҳаққа қайтганлари сабабли Одам алайҳис салом Набий бўлдилар. Бизнинг ичимизда бу икковлондан ҳам уруғ бор. Иблис уруғи ва Одам уруғи. Биздан кимдир Иблис уруғини суғориб гуноҳда бардавом бўлади. Баъзилар эса Одам уруғини суғориб гуноҳдан қайтади. Хатога тушган пайтимиздаги тасарруфимиз бизнинг улардан қайси бирига яқин эканлигимизни белгилайди.
Умар розиёллоҳу анҳу кишиларнинг маҳрда ҳаддан ошиб кетаётганларини кўргач, ўзларича кишиларга енгиллик қилмоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб маҳрни муайян бир қолипга солмоқчи бўлдилар. Шунда масжидда ўтирга Шифо бинт Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳо ўрнидан турди ва деди:
-Эй мўъминлар амири! Бунга ҳаққингиз йўқ. Аллоҳ таоло қуръонда: “Уларнинг бирига ҳаддин зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам”, деган. Қандай қилиб сиз уни чегаралайсиз?!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу:
-Аёл тўғри айтди. Умар хато қилди, дедилар.
Ҳаққа қайтган киши пастга тушмайди, аксинча кўтарилади. Хор бўлмайди, аксинча азиз бўлади. Биздан биримиз хато қилсак биродаримизга: “Мен хато қилибман. Сен ҳақ экансан”, дейишимиз бизга зарар бермайди.
Бу шунақанги вазиятки, бунда ҳеч қанақа зиён йўқ. Бу билан биз аввало ўз нафсимизни, қолаверса бошқаларни қозонамиз, фойда қиламиз!

@Abdulqodir_Polvonov
ИЛМ БАХСИ

Бугунга қадар барча илмий баҳсларда ғолиб келдим, лекин билмаслигини билмаганлар (жоҳиллар) билан ҳеч бир баҳсда муваффаққият қозонолмадим. Сен ҳам эҳтиёт бўл, бундайлар билан баҳслашма, енголмайсан.

©️ Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолий

Худди шу маънода имом Шофеъийнинг ҳам бир гапини келтирсам:
"Бир далил ила қирқта олимни енгдим, қирқта далил ила бир жоҳилни енга олмадим".
Audio
❓Киннага ишонмайман, лекин қайнонам фарзандимга ва менга кинна солдиради, нима қилишим керак?
------------------------------------
Қабрдагилар:
- Ё Робби, бир кун бўлса ҳам ибодат қилишимиз учун фурсат бер, Сенга ибодат қилайлик, дейишади.
Аллоҳ таоло:
- Бермайман, дейди.
Кейинги сафари улар:
- Ундай бўлса, бир марта бўлса ҳам «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейишимизга фурсат бер, дейишади.
Аллоҳ таоло уларга:
- Бермайман. Биз сизга ўша фурсатни дунёдалигингизда ортиғи билан бериб қўйгандик, дейди.

© Маҳмуд Устаусмонўғлининг, «Танбиҳот» китобидан.
Таржимон Abdulloh Rahim
Audio
❓Бисмиллаҳни 786 марта ўқиб, сувга дам солиб, ичса, зеҳни ўткир бўлади деб эшитдим, шу тўғрим?
--------------------------------
БИРОВНИНГ WI-FI НИ БИЛДИРМАСДАН ИШЛАТИШ

@Savollar_kanal 7967-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда бировнинг wi-fi тармоқларига эгасининг рухсатисиз ўзидан изн сўрамай wi-fi тармоғини бузиб яъни яширинча кодини билиб олиб ишлатиб юриш авжига чиқди. Эшитишимча wi-fi бузувчи иловалар хам чиқипти. Мен бу нарсани қоралайман. Бу бировнинг хаққини ейишга кирмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу очиқ-ойдин ўғирлик ҳисобланади. Ўғирлик ҳақида кишиларинг тушунчалари жуда саёз. Фақат моддий предметларни ўғирлашса ўғирлик бўлади деб ўйлашади. Аслида предметлар билан бирга ҳуқуқларни ўғирлаш ҳам ўғирликка киради. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
ЯХШИ КУРИШГА МУНОСИБ ЗОТ

Бир киши қабр ёнида йиғлаб турар эди. Шунда бир фақиҳ: «Нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Яхши кўрган кишим мени ташлаб кетди, шунинг учун йиғлаяпман», деди. Фақиҳ: «Бир кун ўлиши аниқ одамни яхши кўрган экансан. Агар ўлмайдиган, абадий Зотни яхши кўрганингда У сени ҳеч қачон ташлаб кетмас эди», деди.
​​НАМОЗНИНГ ҳикматлари

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.
2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириш учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.
3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.
Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.
4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.
5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.
6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.
7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.
8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.
9. Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.
10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.
11. Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.
12. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик , шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.
13. Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.
14. Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.
15. Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.
16. Намоз поклик рамзидир.
Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиғи учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

“Кифоя” китобидан.
ЎЛЧОВ
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Саҳиҳ”ларида келтирадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Бани Исроилдан бир аёл боласини эмизиб ўтирган эди. Унинг олдидан белгили бир чавандоз ўтиб қолди. Аёл дуо қилди:
-Эй Аллоҳим! Ўғлимни шунга ўхшаган қилгин!
Шунда эмиб турган чақалоқ кўкракни қўйиб, чавандозга қараб деди:
-Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилмагин!
Сўнгра у яна онасини эма бошлади.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу айтадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини сўриб кўрсатганлари ҳали ҳам кўз олдимда турибди”.
Сўнгра ҳалиги аёл бир чўрининг олдидан ўтди ва дуо қилди:
-Эй Аллоҳим! Боламни унга ўхшаган қилма!
Бола кўкракни қўйиб юбориб деди:
-Эй Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилгин!
Аёл:
-Нега?, дея сўради.
Бола деди:
-У чавандоз золимлардан биридир. Бу чўрини эса инсонлар ўғирликда, зинода айблашган эди. Ваҳоланки, у бу ишларни қилмаган!

Биринчи дарс:
Қуръони каримда ва ҳадиси шарифда намуна сифатида келтирилган қиссалар бошқа ном билан доимий, ҳар замонда такрор бўлиб турадиган воқеалардир. Ҳар бир асрнинг Мусоси, Фиръавни, Иброҳими ва Намруди бор.
Ҳар бир асрда золимлар ва Ухдуд соҳиблари бор.
Ҳар бир асрда Муҳаммадлар ва Абу Жаҳллар бор.
Ҳар бир асрда оз сонли мусулмонлар ва қурайш ўртасида жанг бор.
Ҳар бир асрнинг Журайж сингари обиди ва унинг қавми сингари ёмон инсонлари бор.
Ҳар бир асрда иймони худди баланд ва мустаҳкам тоғлар сингари бўлмиш Фиръавннинг қизининг ходимаси сингарилар бор.
Ҳар бир асрда Фиръавн сингари ёмон эрлар бор.
Ҳар бир асрда Лут алайҳис саломнинг хотинлари сингари ёмон хотинлар бор.
Ҳар бир асрда Нуҳ алайҳис саломнинг ўғиллари сингари оқ ўғиллар, Абу Лаҳаб сингари золим амакилар бор.
Қиссадан мақсад шуки, биз биринчи ҳам эмасмиз, охирги ҳам эмасмиз.

Иккинчи дарс:
Ташқи кўринишга алданма. Кўринишлар баъзида алдоқчи бўлади. Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу хурмога чиққанларида у кишининг оёқларининг ингичкалигини кўриб саҳобалар кулишган эди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ибн Масъуднинг болдирлари мезонда Уҳуддан оғирлик қилади”, деган эдилар.
Агар биз Умар розиёллоҳу анҳунинг куйлакларидаги ўн етти ямоқ билан кўрсак жирканиб юзимизни тескари ўгирган бўлар эдик.
Агар Абу Бакр розиёллоҳу анҳуни Мадина кўчаларида брганларида болалар этакларидан тортиб: “Отажон, отажон!”, деганини кўрсак эдик у зотни менсимаган бўлар эдик. Зеро биз “каттакон”ларни бошқача кўришга ўрганиб қолганмиз.
Агар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида масжидни супуриб юрадиган қора хотинни кўрганимизда ундан жирканган бўлар эдик.
Агар биз сочлари тўзиган, икки сидра арзимаган кийим ичидаги, кишилар эшигидан киргизмайдиган Баро ибн Молик розиёллоҳу анҳуни кўрганимизда умуман эътибор бермасдан ўтиб кетган бўлар эдик.
Ташқи кўриниш алдоқчидир. Кишилар қадри қалбилари билан ўлчанади. Мен чиройли ва гўзал кийимларга қарши эмасман. Аллоҳ таоло албатта бандасида берган неъматининг асарини кўришни суяди. Аммо бу, ташқи кўриниш ҳамма нарса дегани эмас.
Юқоридаги чавандозга аёлнинг ҳаваси кетиб боласини у каби бўлишини Аллоҳдан сўради. У худди биз каби ташқи кўринишга алданди. Биз ҳам кишиларда молни кўрсак, куч-қувватни кўрсак, мансабни кўрсак алданамиз-ку!
Аммо Аллоҳ таоло чақалоқни гапиртириб онасининг дуосини рад қилди. Агар биз золим бўлсак, гўзалликнинг нима фойдаси бор?!
Ҳалиги чўрини кишилар ўғирлик ва зинода айблашган эди. Она боласини унга ўхшамаслигини Аллоҳдан сўради. Аммо болани Аллоҳ гапиртириб у чўри каби қилишини сўради. Сабаби, золим бўлишдан мазлум бўлиш яхши эди. Самода таниқли бўлсанг ерда сени танимасликларининг зарари йўқ.
Учинчи дарс:
Уйлар сирлардир. Инсонлар қулфланган сандиқдирлар. Ижтимоий тармоқларда ўзини бахтли кўрсатаётганларнинг барчаси ҳам ҳаётда бахтли эмас. Инстаграмда чиройли, иштаҳани қитиқлайдиган таомнинг суратини қўйилиши уларда истаган пайт истаган таом муҳайё дегани эмас. Гоҳида улар бахтларининг озлиги туфайли кишиларга ўзларини бахтли қилиб кўрсатмоқчи бўлишади!

@Abdulqodir_Polvonov
ИХЛОС
Ихлос мавзусида имом Мовардийнинг ҳаётида ажиб ҳикоя бор. У зот жуда кўп китоб ёзган. Тафсир, фиқҳ ва бошқа мавзуларда асарлари бор. У зот тириклик пайтида бирор-бир асари тарқалмаган. Ўлими яқинлашганида ўзи ишонадиган бир кишини чақириб шундай дейди:
"Фалончининг уйидаги китоблар барчаси меники. Ўлимим соати яқинлашиб жон беришни бошласам сен келиб қўлимдан тут. Агар қўлингни қаттиқ тутсам булар мендан қабул қилинмаган бўлади. Уларни олиб Дажла дарёсига улоқтир. Агар қўлимни бўш қўйсам билгинки, улар мендан қабул қилинган ва ниятим холис бўлган. Ана шунда уларни тарқатавер".
У киши айтилган соатда етиб келади ва у зотнинг қўлини тутади. Мовардий қўлини бўш қўяди. Ана шундан сўнг у киши унинг китобларини тарқатиб юборади.

@Abdulqodir_Polvonov
Устоз Салоҳиддин домла.
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла

Эр аёлининг, аёл эрининг сирини фош қилмасин.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
📌ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
"ДИЁНАТ.УЗ" каналига келаётган саволлар ичида "викуп савдо" саволи кўп такрорланмоқда. Бундан олти йил олдин бу масалада fiqh.uz сайтида катта ҳажмли мақола эълон қилинган бўлиб, мазкур мақолани бир неча қисмларга бўлиб эълон қиламиз.

Диққат билан ўқинг ва манфаатланинг!

🔰Ҳурмат билан,
"Диёнат.уз" канали муҳаррияти

📌ТАҚСИЙТ САВДОСИ
(1-қисми)
Арабларда бу савдони “Широун биттақсит”, Британияда “Hirepurcshase”, Америкада эса “Instalment Buying” деб номланди. Хозирги кунга келиб бизнинг диёримизда ҳам қўлланила бошлади. Албатта бу савдодан омма ҳалқнинг манфаати кўзланган бўлиб, уни бир неча фойдали тарафлари бордир.
Масалан : Жуда қимматбаҳо нарсаларни нархини узоқ муддатда бўлиб тўлаш имкони, ўзига зарур бўлган нарсалардан ҳамма қатори фойдаланиш ва бошқа имкониятлари ҳам бор.
Бизнинг диёримизда ҳам бу савдо урфга кириб кетди. Улар бу савдони турли номлар билан номлашди ва ўзлари тушунганича қўллай бошлашди. Шунда баъзи бу савдони билувчилар ва билмайдиганлар орасида бахс ва мунозаралар ҳам пайдо бўлди. Баъзилари эса бу савдо тури билан нарса сотиб олишга ўзининг имконияти бўлмаслигини била туриб, амалга оширди. Кейин охирида келишилган муддатда пулни қилиб бера олмай сотувчи билан тортишув ва жанжалларга сабаб бўлди. Ҳаттоки шариъатимизда қораланган судхўрликнинг гуноҳлари ичидаги энг кичиги саналгани “Онаси билан зино қилишлик” даражасидаги ишгача қўл уришди. Шунинг учун, биз бу масалани тўлароқ ёритишга ҳаракат қилдик, Аллоҳнинг Ўзи бизга мададкор бўлсин.
1-Тақсид савдосининг маъноси, сотилган нарсани қийматини бўлиб-бўлиб тўлашга айтилади. Бунда сотувчи қўлидаги молни нақдга шунча, масалан 100.000 насияга эса 200.000 дейди. Агар ўн ойда бўлиб тўлашлик билан насияга олинса 200.000 ҳар ойда 20.000дан бўлади – дейди. Бу савдода харидор икки нархдан бирини танлаб савдони тугатади. Биринчи нархга бўлса нақд савдо ҳисобланади, иккинчи сувратда эса тақсид савдоси бўлади.
1-савол. Шариъат юзасидан тақсид савдоси жоизми ёки жоиз эмасми?
2-савол. Нақдга 100.000 насияга 200.000 дейиш жоизми ёки жоиз эмасми?
1-жавоб.
البيع مع تأجيلالثمن ‘ و تقسيطه صحيح‘ يلزم أن تكون المدّة معلومة فى البيع با لتاجيل و التقسيط(سرح المجلة لسليم رستم باز ص : 125‘ رقم المادّة: 245‘246)
Нархини насия қилиб бўлиб тўлашга келишилинган савдо жоиздир. Бундай насия ва бўлиб тўлашлик ила бўлган савдода келишилган муддат тайин бўлиши шарт.
ولأن للأجل شبها با لمبيع‘ ألاترى أنه يزاد فى الثمن لأجله_(در مختار مع ردّ المجتار ج:5 ص : 162 باب المرابحة و التلوية)
(Шархул мажаллаҳ Салим Рустамбоз 125-с. 245-246-моддалар)
(Дуррул мухтор, Роддул мухтор)5-жилд 142-с
Муддатни молга ўхшашлиги бордир. Муддат туфайли нархни зиёда қилинишига қарамайсизми.
_ أيضا: أما الأئمة الأربعة و جمهور الفقهاء والمحدّثين فقد أجز و البيعالمؤججل بأكثر من سعد النقد بشرط أن يبث العاقدان بأنه بيع مؤجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد. (بحوث ف قضيا فقهية معاصرة ص : 7، طبع مكتبه دار العلوم كرجى)
Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муъаййан муддатга ва келишув вақтдаги муъаййан нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (Бухусун фи қодоя фиқҳийя муъасиро 7-саҳифа).
Юқоридан кўриниб турибдики, нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилинган муддат тайин бўлишлиги ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, байъ фосид бўлади.
Мисол учун : Бир киши ўн милионга машина сотиб олиб, бошқа бир кишига бир йилда бўлиб тўлаш шарти билан ўн беш милионга сотиши жоиз.
وعن أبى هريرة قال : نهى رسل الله صلى الله عليه و سلم عن بيعتين فى بيعة، و قد قصّر أهل العلم قالوا بيعتين فى بيعة أن يقول أبعيكم هاذا الثوب بنقد بعشرة و نسيئة بعشرين،ولا يفارقه على أحد البيعين، فإذا فارقه على أحدهما فلا بأس إذا كانت العقد على واحد منهما_
(Термизий 1-жилд 233-саҳифа).
Абу Ҳурайра(Р.А)дан ривоят қилинади : Росулуллоҳ(С.А.В) бир савдода икки келишувдан қайтарганлар. Илм аҳли бу ҳадисни масалан : Бир кийимни 10 сўмга нақдга, 20 сўмга насияга сотаман – деб, иккисидан бирига келишмасдан ажралишган сувратга шарҳлаганлар. Агар ўша ўринда иккисидан бирига келишсалар, савдо иккисидан бирига бўлиб, ҳеч қандай зарари йўқ.
(Давоми бор)
ИЛТИЖО

Кўтарибман умид бирла билакни,
Худованда қабул эткил тилакни.

Сўфи Оллоҳёр (қ. с)

Сендан умид этиб, қўлимни дуога кўтардим, эй Раббим, гуноҳкор қулингнинг бу тилагини қабул этгил.
Абадий лутф-у марҳаматинг денгизи ҳамиша мавж уриб оқяпди, биз хатоларни қилувчи, Сен хатоларни ёпувчи Зотсан. Гарчи қилган барча амалларим айб-нуқсонларга тўла, лекин Сенинг мангу лутф-у караминг менинг сонсиз айбларимни ёпиши нақадар яхши!