Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” марказида вилоят отинойилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

@fitratuz
👍2
63: ЎЗИНИ УСТУН ДЕБ БИЛИШ

Инсон ўз нафсини атрофидаги бошқа одамлардан яхшироқ деб ҳисоблаши нафс касаллигининг белгиси саналади.

Муолажа услуби

Кимки бу хасталикдан шифо топмоқчи бўлса, ўзини ҳам, нафсини ҳам доимо назорат қилишга одатлансин. Чунки ҳар бир нафс эгаси камчиликларини ўзи билганчалик бошқа ҳеч ким билмайди. Шунинг учун инсон бошқалар ҳақида ҳамиша яхши гумонда бўлиши ва ўзини улардан устун қўймаслиги лозим.

Гуноҳ ва камчиликларини ёдида тутиши, бошқалар ундан яхши эканига ишониши керак. Бобом менга Абу Абдуллоҳ Сижжий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзларини айтиб бергандилар: “Ўзингни ҳаммадан устун (фазилатли) деб ҳисобламасанг фазл эгасисан, ўзингни фазилатли деб билсанг, сенда ҳеч қандай фазл йўқ”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!

Умр дафтарингизга мазмунли битиклар битилсин, номаи аъмолингиз савобли амалларга тўлсин!

Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
#Аудио #Маъруза

Шаҳид ҳақида

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ҳадис

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Оқ либос кийинглар. Чунки у пок ва ёқимлидир. Ва у билан ўликларингизни кафанланглар», деб айтдилар.

Имом Насаий ва Ҳоким ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Маънавий иллатлардан қутилиш чораси"

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“Piskent” jome masjidida fuqarolarni qabul qilish jarayonlaridan foto lavhalar
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ғам ташвишлардан халос бўлиш дуоси

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Кўп вақтдан барин хал болмоётган мушкиларим муаммоларим бор ишларим юрушмаяпди қарзларим кўпайиб кетди хар хил ғийбат тухматлар кўпайиб кетди кўп эшиклар бакланди ишонган суянганларим кўписи тарк этди нима қилишни билмаяпман кўп истихфор айтябман Юнус алайхиссаломни балиқ қорнида қилган дуосини ҳам айтяпман яна қандай дуо амаллар қилганим яхши?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ғам-ташвишларни аритувчи энг асосий амал бу Аллоҳ ва Расулига итоат қилишдир. Том маънода яратган зотга қуллик қилган банданинг қалбида дунё ишлари учун ғам бўлмайди. Сиз Аллоҳ таоло буюрган 5 маҳал намозни тўла-тўкис қоим қилинг, рамазон рўзасини тутинг, барча ҳаром ишлардан тийилинг, Аллоҳга тақво қилинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганиб амал қилинг, Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар дунёдаги барча нарсадан кўра сиз учун суюклироқ бўлсин. Мана шулар саодат калитидир.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «ثَلَاثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ وَجَدَ بِهِنَّ حَلَاوَةَ الْإِيْمَانِ: مَنْ كَانَ اللهُ وَرَسُولُهُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا سِوَاهُمَا، وَأَنْ يُحِبَّ الْمَرْءَ لَا يُحِبُّهُ إِلَّا لِلَّهِ، وَأَنْ يَكْرَهَ أَنْ يَعُودَ فِي الْكُفْرِ بَعْدَ أَنْ أَنْقَذَهُ اللهُ مِنْهُ، كَمَا يَكْرَهُ أَنْ يُقْذَفَ فِي النَّارِ».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса, у иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун бошқа ҳамма нарсадан севимли бўлиши, бир кишини фақат Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ қутқарганидан кейин куфрга қайтишни оловга ташланишни ёқтирмагандек ёқтирмаслик».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
🌙 ЖАННАТНИНГ ДАРАЖАСИ НЕЧТА?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Термизий раҳимаҳуллоҳ Ато ибн Ясордан, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда юзта даража бордир. Ҳар бир даража осмон билан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади. Бас, агар Аллоҳдан сўрасанглар, Фирдавсни сўранглар".

Ибн Ваҳб айтади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Эй Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам, жаннатда нечта даража бор?" деди. "Юзта даража, – дедилар у зот, – ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича келади. Биринчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари кумушдан; иккинчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари олтиндан; учинчи даражаники ёқут, дур ва забаржаддан. Қолган тўқсон етти даражанинг қандай эканини фақатгина Аллоҳ билади".
ᅠ
➡️ БАТАФСИЛ

Muslim.uz / @muslimuzportal / @fitratuz
@diniysavollar
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

28 июль – жума куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 27 июль - пайшанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:37
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:48

🗓 10 Муҳаррам - 28 июль - жума
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:38
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:47

🗓 11 Муҳаррам - 29 июль - шанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:40
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:46

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ: https://telegra.ph/Ashuro-07-26

🔄 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Ўзбекистон мусулмолари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Кўз зиносидан қандай сақланиш мумкин?

Мҳаммадайюб домла Ҳомидов
@diyonatli
👍1
64: МУТАКАББИРЛИК

Мағрур нафс – касалликка чалинган нафсдир. Бу иллат бир лаҳзалик завқ олиш истагида ва ўз хоҳиш-истакларини қондириш учун бошқаларнинг хоҳишларига зарар етказишда намоён бўлади.

Муолажа услуби

Шуни унутмаслик керакки, Аллоҳ таоло бойлиги билан одамларни камситувчи, уларга пастназар билан қарайдиган инсонларни ёқтирмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади:

﴿۞إِنَّ قَٰرُونَ كَانَ مِن قَوۡمِ مُوسَىٰ فَبَغَىٰ عَلَيۡهِمۡۖ وَءَاتَيۡنَٰهُ مِنَ ٱلۡكُنُوزِ مَآ إِنَّ مَفَاتِحَهُۥ لَتَنُوٓأُ بِٱلۡعُصۡبَةِ أُوْلِي ٱلۡقُوَّةِ إِذۡ قَالَ لَهُۥ قَوۡمُهُۥ لَا تَفۡرَحۡۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡفَرِحِينَ ٧٦﴾

«Албатта, Қорун Мусо қавмидан эди. Бас, у (қавм)ларга кибр қилди. Биз хазиналардан унга калитлари бақувват жамоатга ҳам оғирлик қиладиган нарсаларни ато этган эдик. Ўшанда қавми унга: “Мағрурланмагин! Чунки Аллоҳ мағрурланувчиларни суймас”» (Қасос сураси, 76-оят).

Қорун Мусо алайҳиссаломга амакивачча эди. Тавротни яхши ўқиб, ўрганган бўлса-да, Сомирийга ўхшаб мунофиқ, ҳасадгўй ва мутакаббир эди. Бойлиги шу қадар беҳисоб эдики, хазиналарининг калитлари олтмишта хачирга юк бўларди. Аммо имтиҳон ўлароқ берилган мол-дунёси билан ғурурга кетди. Аллоҳ ва Мусо алайҳиссаломга осийлик ҳамда мутакаббирлик қилгани учун уни ер ютди.

Аллоҳ таолонинг лутф ва эҳсонига ношукрлик қилган ва кибрга кетган инсонлар ана шу Қорунга ўхшатилади.

Демак, мўмин киши ўткинчи дунёнинг зеб-зийнатларига муҳаббат қўймаслиги, мол-дунёси билан одамларга мағрурланмаслиги, улардан ўзини устун деб билмаслиги керак экан. Балки ўз нафсини поклаш, ахлоқини сайқаллаш билан машғул бўлиши, қилган гуноҳларига афсус-надомат чекиши ва Аллоҳнинг олдида ҳар бир амали учун жавоб беришини унутмаслиги лозим. Ҳамиша ўз нафсини ҳисоб-китоб қилган, айб-нуқсонларини ёдидан чиқармаган инсоннинг қалби синиқ бўлади. Бундай бандада мағрурланиш, кибрланиш иллати йўқолади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзига хос ахлоқлари – доимо камтар ва ғамгин юрардилар.

Буюк олим Молик ибн Динор айтади: “Ғамгин бўлмайдиган қалб ҳалок бўлади, худди ҳеч ким яшамайдиган уйга ўхшайди.

Ато Сулаймонийдан: “Нима учун ғамгин кўринасиз?” деб сўрашганида, у киши: “Ахир ўлим – бўйнимдаги (аниқ йўлиқадиган) ҳақ нарса бўлса, қабр – уйим бўлса, Қиёмат куни ҳар бир амалим учун ҳисоб-китоб қилинсам, жаҳаннам кўприги эса ўтишим керак бўлган йўлим бўлсаю, шу ҳолда менинг ҳолим энди нима бўлишини билмай турсам, қандоқ маҳзун бўлмайин?” деб жавоб бердилар.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli