❓Жума намозида жамоат оралаб, одамларни суриб, уларни безовта қилиб, олдинги сафга ўтиш мумкинми?
—————————————
Жавоб:
Жума одоблари ўн бештадир:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва унга керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.
2. Жума кунида ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида ривоят этилган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – бу жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл этиш.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ишлатиб тишларни тозалаш, олдин зикр этилган кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби бошқа тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.
4. Жума намозига такбир айтиб пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта… – тарж.). Жоме масжидига охиста ва виқор билан юриб бориш лозим. Масжиддан ташқарига чиққунга қадар унда эътикофда бўлишни ният этиш.
5. Одамларнинг елкасини босиб ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.
7. Биринчи сафни талаб этиш. Агар маъқул бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторга ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб минбарга йўлланса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб этиш билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт ёки олти ракат суннат намози ўқиш.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, афзал.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни ҳузури қалб ва дуои зикрлар билан кузатиб бориш.
Уламойи киромлар бу соат тўғрисида ихтилоф этишади. Имом Муслимнинг Абу Мусодан ривоят этган якка ҳадисларида бундай талқин этилади: «Бу соат имом минбарга келиб ўтириши билан намоз ниҳоясига етгунга қадар бўлган вақт ўртасида бўлади». Бошқа бир ҳадисда қуйидагича ривоят этилган: «Бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасида топилади». Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан зикр этилган ҳадиси шарифда эса: «Дуолар ижобат бўладиган бу соат аср намозининг охирги соатигачадир», дейилади. Анас ибн Моликнинг ҳадисларида қуйидагича нақл этилади: «Бу муборак соатни аср намози билан қуёш ботгунга қадар бўлган вақт орасидан ахтаринглар».
Абу Бакр Асрам эса қуйидаги фикрни айтганлар: «Бу ҳадислар икки мазмундан холи эмас: ё бу ҳадисларнинг баъзиси баъзисига қараганда саҳиҳроқ, ё рамазон ойининг ўн кунлигида қадр кечаси кўчиб юрганидек, бу соат ҳам ўзгариб туради».
11. Бу кунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни зиёда этиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Кимки жума кунида менга саксон марта саловот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) авф этур». (Бу заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий ўз «Муснад»ида келтирган.) Агар намозхон хоҳласа, намозда Пайғамбар алайҳиссалом учун қуйидаги дуони зикр этиши мумкин: «Эй Аллоҳим! Муҳаммадга василани, фазилатни, олий даражани бергин, ул зотни Ўзинг ваъда этган чиройли мақомга юборгил! Эй Аллоҳим! Пайғамбаримизни бизнинг номимиздан ўзига муносиб ажр-азим билан сарафроз эт!»
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Шу куни Каҳф сурасини ўқиш. Ҳазрат Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят этилган ҳадиси шарифда ривоят этилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Улуғлиги осмон ва ерни тўлдирган ва уни ёзиб турувчи котибига ҳам шундай улуғ ажр бериладиган сура ҳақида сўзлаб берайми? Бу сурани кимки жума кунида ўқиса, жума билан бошқа иккинчи жума ва зиёда яна уч кун мобайнида қилган гуноҳи сағиралари кечирилади. Қайси бир киши уйқуга ётишдан олдин бу сура охиридаги беш оятни тиловат этса, Аллоҳ таоло кечанинг қайси вақтини хоҳласа, уни ўша соатда уйғотади». Асҳоблар: «Орий, айтинг», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У Каҳф сурасидир», деб жавоб бердилар. (Имом Шавконий ўзларининг «Ал-фавоид ал-Машму» китобларида бу сохта ҳадис, деб зикр этганлар.) Яна бошқа бир ҳадисда бундай дейилган: «Жума кунида ёки жума кечасида кимда-ким Каҳф сурасини тиловат этса, фитнадан омонда бўлади». Бу ҳадис муқаддам зикр этилган ҳадисдан кифоя этади (яъни, бу ҳадис олдинги ҳадиснинг ўрнини тўлдиради). Жума кунида Қуръони каримни кўп ўқиш мустаҳаб. Қодир бўлса, Қуръони каримни жума кунида ёки жума кечасида хатм этиш керак.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақотлар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тақдим этиш керак. Жума кунида «Тасбеҳ» намозини адо этиш мустаҳаб. (Ҳофиз Абул Ҳасан ал-Мақдасий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган.)
15. Жума кунини охират амалларига хос этиш мустаҳаб. Ўзини дунёнинг барча машғулотларидан қайтариб (тўхтатиб) четга олиш яхши.
🔰“Минҳожул қосидийн” китобидан
Имоми Аҳмад ибн Қудома Мақдисий
Абдулҳамид Турсун таржимаси

Audio
❓Аллоҳдан ўқишга киришимда ёрдам бер деб дуо қилиб сўрасам бўладими?
-----------------------
-----------------------
❓Ҳанафий мазҳабида эр хотинига бир йилда икки сидра кийим бош олиб бериши фарзми? Агар фарз бўлса, олиб бермаган эркак гуноҳкор бўладими? Мисол учун бир аёлни ўзининг касби бор ўзини ўзи таъминлай олса, эридан пул сўрамаса, уни эри ҳам хотинига пул беришни зарур деб билмаса, эрни ҳукми қандай бўлади? Хотини пул топса-топмаса, эр таьминлаши керакми?
————————————
Ушбу савол бениҳоя долзарб бўлгани учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг аёлнинг эрдаги ҳақлари хусусда берган жавобларини тўла келтирдик. Диққат билан ўқинг ва манфаатланинг, татбиқ этинг!
📌 Хотиннинг нафақаси эрга вожибдир. Никоҳдан сўнг хотиннинг нафақаси эрга вожиб бўлади. «Нафақа» сўзи «яхшиликка маблағ чиқариш» маъносини англатади. Шариатда эса, ўз қарамоғидаги шахсни етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Нафақанинг эрга вожиб бўлиши Қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит бўлган.
Қуръондан далиллар:
Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида марҳамат қилади:
«Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳар бир нафсни Ўзи берганидан ортиқчага таклиф қилмас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур», - (7-оят).
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади:
«Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир», - (233-оят).

«У(аёл)ларга имконингиз борича, ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг», - (6-оят).
Суннатда келган далиллар:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида дедилар:
«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бор». Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.
Ҳаким ибн Муовия Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳаққи бор?» – дедим. «Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан, қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», – дедилар у зот».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ҳинд бинти Утба: «Ё Расулуллоҳ, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар, унга билдирмай олсамгина бўлур», – деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», – дедилар у зот.Икки Шайх ривоят қилишган.
Барча уламолар аёлларнинг нафақаси эрларига вожиб бўлишига иттифоқ қилганлар.Аёл киши эрнинг хизматларини қилганидан кейин, унинг измида бўлгандан кейин, албатта унинг нафақаси эрга вожиб бўлади.Нафақа ҳақида қуйидаги масалаларни билиб олиш ва уларга ихлос билан амал қилиш оила ва унинг аъзолари учун ўта муҳимдир:

1. Нафақанинг миқдори иккисининг ҳолига қараб бўлади. Иккиси бой бўлса, бойники, камбағал бўлса, камбағалники бўлади. Эр бой, хотин камбағал ёки аксинча бўлса, икки ҳолнинг ўртасида бўлади. Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам. Ҳар бир оила ўзининг иқтисодий ҳолидан келиб чиқиб хотиннинг нафақасини белгилаши керак. Эрлар мумсиклик қилмасликлари, хотинлар ҳаддан ташқари талабни кучайтирмасликлари лозим. Ҳозирги кунимизда баъзи ҳолатларда хотинларга нафақа масаласида зулм бўлаётгани ҳақида шикоятлар кўп. Эркакларнинг кўплари аёлларининг нафақа билан таъминлаш борасидаги бурчларини шараф билан адо этаётганлари қувончли ҳолат. Аммо баъзилар хотинини нафақа билан таъминламагани ҳам етмагандек, бошқаларнинг хотини ишлаб пул топаётибди, сен ҳам мени боқ, деб телевизор кўриб ётишибди. Бу чидаб бўлмас ҳолдир. Фақиҳ уламолардан нақл қилинган “Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам”, деган жумла ҳам бугунги кунимизда алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб қолди. Кўпчилик хонадонларда келин бемор бўлиб қолса, отасиникига олиб бориб қўйишни фарз ёки вожиб деб англаётганлар ҳам йўқ эмас. Ота-она, қариндошлар ёки таниш билишлар хотини бемор бўлган эркакка, аёлининг бемор бўлибди, отасиникига олиб бор, дейишни ўзларига фахр деб билишади. Яна келин тузалган кунининг ўзидаёқ уни қайтариб олиб келишга амр қилишдан хижолат ҳам бўлишмайди. Чунки, бу одатга айланиб қолди. Аслида, бу ўзини билган ҳар шахс учун ор-номус бўлиши керак. Келин отасиникидан бемор бўлиб қолса ҳам, эр уни ўз уйига келтириб даволаши лозим.
Эрга хотини учун вожиб нафақалар беш қисмдир: а). Таом. Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва овқатга қўшиб ейиладиган нарсалар (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) ҳамда овқат пишириш учун кетадиган барча нарсалар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади. б). Кийим. Етарли даражада, бир сидра кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида «Ҳар олти ойда бир сидра янги кийим олиб берилади», дейилган. в). Маскан. Эр ўз хотинини маскан билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти даражасида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган бўлиши шарт. Унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим.г). Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради. д). Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари.
(Давоми бор)

ХОТИННИНГ ЭР УСТИДАГИ ҲАҚЛАРИ ХУСУСДА - 2
2. Агар эр моли бўла туриб нафақа бермаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Хотин талаб қилса, бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса қамалмайди.
3. Ўзбошимчалик билан уйидан чиқиб кетган, қарз учун ҳибсга олинган, касаллиги туфайли куёвнинг уйига келтирилмаган, куч ила зўрланган ва эрисиз ҳаж қилган аёлга нафақа йўқ. Агар эри билан ҳаж қилса, у сафар ва киранинг эмас, ҳазар-сафарсиҳ турганнинг нафақасига ҳақли.
4. Бой эрга хотин учун бир ходимнинг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан, камбағал эрга бу нарса вожиб бўлмайди.
5. Эрнинг нафақадан ожизлиги учун оралари ажратилмайди. Аёлга эрнинг ҳисобидан қарз олиш амр қилинади. Эр нафақа беришга ожиз бўлса ҳам хотинидан ажратилмаслигининг ҳужжати қуйидагича.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади: «Агар ночор бўлса, бойигунча интизор қилинг» (280-оят). Демак, ночор одамни кутиш керак. Ночорлиги учун бошқа чора кўриш дуруст эмас. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади: «Ва ўзингиздан оиласизларни ва қул ва чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг, агар фақийр бўлсалар, Аллоҳ ўз фазлидан уларни бой қилур. Аллоҳ қамрови кенг ва ўта билимдон зотдир» (32-оят). Бу ерда фақирлик никоҳга тўсиқ бўла олмаслиги таъкидланмоқда.
6. Кимга камбағаллигига қараб нафақа юкланган бўлса-ю, кейин бойиса, агар хотин талаб қилса, бойлигига мос нафақа ила тўлатилади.Аксинча, бойлигида нафақа белгиланса-ю, кейин камбағал бўлиб қолса, камбағаллигига қараб нафақа қисқартирилади.
7. Ўтган муддатнинг нафақаси соқит бўлади.Маълум муддат эр нафақа бермай юрган бўлса, кейин уни тўлаши лозим бўлмайди.
8. Илло, қози тайинлаган ёки икковлари бир нарсага келишган бўлсалар, ўтган муддатникини ҳам бериш вожиб бўлади. Бунда икковлари ҳам тирик бўлиши шарт. Агар бири вафот этган ёки аёлни нафақани олишидан аввал талоқ қилган бўлса, тайинланган нарса соқит бўлади. Фақатгина, аёл қозининг амри ила қарз олган бўлса, соқит бўлмайди.
9. Муддатидан олдин берилган нафақани, икковларидан бири муддатдан олдин вафот этса, қайтариб олинмайди. Мисол учун, бир киши хотинининг бир йиллик нафақасини олдиндан бериб қўйди. Аммо бир йил ўтмасдан икковларидан бири вафот этди. Шунда нафақа қайтариб олинмайди.
10. Хотиннинг маскани ҳам эрнинг аҳлидан бирор киши бўлмаган уйда бўлиши шарти ила эрга вожиб бўлади. Ҳаттоки, эрнинг бошқа хотинидан бўлган боласи ҳам бўлмаслиги керак. Илло, аёл рози бўлса, майли.Агар эр хотинни ҳеч ким йўқ уйга жойлаган бўлса-ю, хотин эр ураётгани ва озор бераётгани ҳақида қозига шикоят қилса ва ўзини солиҳ қавмлар орасида жойлаштиришда ёрдам сўраса, қози хотиннинг гапи тўғрилигига амин бўлса, эрни зажр қилади ва хотинга тажовуз қилишдан қайтаради. Агар одамлар эр хотинга озор бермаслигини айтсалар, тек қўяди. Агар атрофда ишончли кишилар бўлмаса ёки эрга тарафдор бўлсалар, қози эрга хотинни солиҳ қавмлар орасига кўчиришга амр қилади.
11. Эрнинг ҳовлисидаги алоҳида қулфи бор уй аёлга кифоя қилади.Яъни, бир ҳовлида бошқа уйлар ва кишилар бўлса ҳам алоҳида яшашга лозим қулайликлари бор уй бўлса, етади.
12. Эр хотиннинг олдига унинг ота-онасини ва бошқа эрдан бўлган боласини киритмасликка ҳақли.Чунки, уй уники ва унда ўзи хоҳлаганича тасарруф қилиш ҳаққига эга.
13. Хотинга истаган пайтда назар солишларидан ва гапиришларидан манъ қилишга ҳаққи йўқ. Чунки, силаи раҳмни кесишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
14. «Эр ҳафтада бир марта аёлни ота-онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан манъ қила олмайди» деган гап бор. Ота-онадан бошқа маҳрамлар йилига бир марта. Ва шуниси тўғри. Маҳрамлар зиёратига оид гаплар ичида «Мазкур муддат бир ойдан ошмаслиги лозим» деган ва «бир ҳафтадан ошмаслиги лозим» деган уламолар ҳам бор.

ХОТИННИНГ ЭР УСТИДАГИ ҲАҚЛАРИ ХУСУСИДА - 3
15. Фойибнинг хотинининг, боласининг ва ота-онасининг нафақаси унинг молидан фақат уларнинг ҳақи бўлган жинсдан тайин қилинади.Фойиб–йўқолиб қолган одам. Унинг молидан фақат хотини, боласи ва ота-онасининг нафақасини қози белгилаб беради. Бошқа қариндошларнинг нафақаси соқит бўлади. «Уларнинг ҳақи бўлган жинсдан» дегани «уларга зарур бўлган нарсалардан» деганидир. «Мана буни сотиб ишлатарсизлар», деб бошқа нарсаларни бериб бўлмайди.
16. Бунда мол омонатга қўйилган, музорабада қатнашган бўлмаслиги ёки қарзга олган кишининг ҳузурида бўлиши ва у эҳтироф қилиши шарт. Шунингдек, никоҳнинг эҳтирофи ҳам бўлиши ёки қози буларни билиши лозим. Яъни, қози мол, никоҳ ва насабни билса нафақа ҳақидаги ҳукмни чиқараверади. Чунки, қозининг билими ҳам ҳужжат ҳисобланади ва ўз ерида у билан ҳукм чиқариш ҳаққига эга.
17. Қози аёлга эр унинг нафақасини бермагани ҳақида қасам ичиради ва ундан кафил олади. Аёлнинг қасам ичиши эр ғойиб бўлишидан олдин унга нафақасини берган бўлиши ва аёл қозини алдаётган бўлиши эҳтимоли борлиги учун бўлади. Кафил эса мабодо эр келиб, аёлга нафақасини кераклигича қолдириб кетганини исбот қилиб қолса, тўлаб бериши учун талаб қилинади.
18. Фойибга нафақани юклаш учун ҳужжат келтиришни талаб қилмайди ва аёлга эр номидан қарз олишни амр қилади. Никоҳ ҳақида ҳукм чиқармайди. Зуфар «Нафақа ҳақида ҳукм чиқаради, никоҳ ҳақида чиқармайди», деган. Бугунги кунда қозилар ҳожат учун шунга амал қиладилар.Чунки, бунда одамларга енгиллик бор.
19. Ражъий ва боин талоқ қилинган, озод бўлгандаги ва балоғатга етгандаги каби маъсиятсиз хиёр туфайли ёки куфуҳ бўлмагани учун ажрашган аёлга нафақа ва маскан берилади. Бу ҳукмга қуйидаги далиллар мавжуд: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида марҳамат қилади: «У(аёл)ларга имконингиз борича ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг» (6-оят). Қуйидаги ҳадисда ҳам шу маънода: Абу Исҳоқдан ривоят қилинади:«Асвад ибн Язийд билан катта масжидда ўтирган эдим. Биз билан Шаҳбий ҳам бирга эди. Шаҳбий Фотима бинти Қайснинг ҳадисини айтиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга маскан ҳам, нафақа ҳам ҳам буюрмаганлар», – деди. Шунда Асвад бир кафт майда тошни олиб унга отди-да: «Шўринг қурсин! Шунга ўхшаш гапни айтасанми?! Умар: «Ёд олгани ёки унутганини билмаганимиз бир аёлнинг гапи деб Аллоҳнинг китобини ва Набийимиз соллаллоҳуалайҳи васалламнинг суннатини тарк қилмаймиз. Ундоқ аёлга маскан ҳам, нафақа ҳам берилади. Аллоҳ азза ва жалла: «Уларни уйларидан чиқарманг ва ўзлари ҳам чиқмасинлар. Магар, очиқ-ойдин фоҳиша иш келтирсалар», деган», – деди».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
20. Вафотдан ва ридда ҳамда эрнинг ўғлини ўпиш каби маъсият туфайли ажрашдан кейин идда сақловчига нафақа берилмайди. Чунки, вафотдан кейинги идда эрнинг ҳаққи учун эмас, балки шариатнинг ҳаққи учундир. Маъсият қилганда эса, айб хотинда бўлгани учундир. Айбдорга яхшилик қилинмайди.
21. Уч талоқ қилинганнинг муртад бўлиши нафақани соқит қилади, эрнинг ўғлига имкон бериши эмас.Чунки, муртад бўлган аёл тавба қилиши учун қамалади. Қамалган аёлга нафақа берилмайди. Эрининг ўғлига ўзига яқинлашишга имкон беришда эса, бу ҳолат йўқ.
(Тамом)

ЭНГ ЯХШИ ХУШБЎЙ
Энг яхши хушбўй нималигини
биласизми?
📌Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Истиғфор атири ила хушбўйлан, ахир гуноҳларингнинг бадбўй ҳиди ҳар ёнга анқиб кетди-ку!"
📍Ўзингни хушбўйла ва гуноҳлардан покланиб
«Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ»
деб айт.

Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди.
© Имом Ғаззолий
@Falsafiy_satrlar 📚
© Имом Ғаззолий
@Falsafiy_satrlar 📚
Audio
❓Балоғатга етган укамнинг ақли заиф катта ва кичик ҳожатни жойида бажаради. Аёлим укамнинг авратига қараса, гуноҳ бўлмайдими?
----------------------------------
----------------------------------
Илм билан машғул бўлиш, ғам-ташвиш ва дарду аламдан халос этади.
© Маҳмуд Устаусмонўғли
Таржимон @Abdulloh_Rahim
© Маҳмуд Устаусмонўғли
Таржимон @Abdulloh_Rahim
ЖОҲИЛИЯТ ЗАМОН ТАНЛАМАЙДИ
Оламда юз бераётган адолатсизликларни кўрганда, "21 асрда ҳам шундай бўлиши мумкинми" дея ажабланишади.
30 асрда ҳам шундай бўлиши мумкин, агар ислом бўлмаса. Бизга кўра дунёда икки тизим бор: исломий ва жоҳилий. Мудом исломга амал бўлмас экан, давр исломдан олдинги жоҳилий даврнинг ўзи ҳисобланади. Адолатсизлик, зулм, зўравонлик, бузуқлик, қароқчилик, коррупция, қўйингчи ҳамма ёмонликлар айнан жоҳилиятда бўлади.
Жоҳилиятга замоннинг аҳамияти йўқ. Ўттизинчи асрда ҳам, эллигинчи асрда ҳам исломдан узоқ бўлса, инсон жоҳилларча тубан ишларни қилаверади. Шундай экан, инсоният минг моддий тараққиётга эришмасин, ислом бўлмаса, юқорида зикр қилганим ҳайратли саволлар туғилаверади ва тугамайди.
@Mubashshirahmad

🎧Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар
Савол:
Тухумни катрон килиб – тухумни уч марта қўл билан ювиб ишлатиш суннатми ёки бу покизаликдан келиб чиқиб ювиладими?!
---------------------------------------
🎧Жавобни аудиода тингланг!

АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЯХШИ КЎРИШ
Улуғ тобеинлардан Абу Муслим Хавлоний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
Ҳимс масжидига кирдим. Қарасам, пайғамбар алайҳиссалом асҳобларидан тақрибан ўттиз нафар кекса ўтирибди. Улар орасида бир йигит.. киприклари қуюқ, жилмайганда оппоқ тишлари товланиб кетади.. сукутга чўмган.. бирор нарсада иккиланиб қолишса, унга юзланиб сўраб олишади..
- Бу киши ким? - деб сўрадим ёнимда ўтирган кишидан.
- Муоз ибн Жабал, - деб жавоб берди.
Бирдан унга қалбимда муҳаббат пайдо бўлди. Одамлар тарқаб кетгунча улар билан бирга бўлдим. Кейинги гал масжидга эрта бордим. Кирсам, Муоз ибн Жабал бир устун ортида намоз ўқиётган экан. Кейин менга гапирмай сукут қилди. Мен ҳам намоз ўқидим. Кейин кийимимга ўраниб тиззамни қучоқлаб ўтирдим. У яна сукут қилиб гапирмади. Мен ҳам гапирмай жим ўтиравердим.
- Аллоҳга қасамки, сизни яхши кўраман, - дедим охири.
- Нима учун? - деди.
- Аллоҳ таборака ва таоло йўлида яхши кўраман, - дедим.
Кийимимдан ушлаб, ўзига бироз тортиб турди-да, деди:
- Хурсанд бўлаверинг, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман:
"Менинг жалолим йўлида (яъни, мен учун ва мени деб) бир-бирини яхши кўрганлар учун нурдан иборат минбарлар бўлади, уларга пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар".
Аллоҳ таоло барчамизни ана шундай дўстлардан қилсин.
Омин.
Сайфуллоҳ Носир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Таклифларга кўра "Ёлғон ҳақида" мавъиза.
📍Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
📍Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
ҲАҚҚА ҚАЙТИШ ФАЗИЛАТДИР!
Бир фикр соҳибининг фикри бузуқлиги аниқ бўлса ёки бирор-бир китоб соҳибининг ёзганлари хато бўлса, уларнинг ботилда бардавом бўлганидан кўра ҳаққа қайтиши афзалдир. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розиёллоҳу анҳуни қозиликка тайинлаётиб қуйидагича васият қилганлар:
“Кеча чиқарган хато ҳукминг ақлинг жойига келганидан сўнг сени ҳаққа қайтишдан ҳаргиз ман қилмасин!”.
Хато ҳақида қуръон бизга иккита мисол келтирган. Одам алайҳис салом ва Иблис қиссаси. Иблис саждага амр қилинганида амрга бўйсунмади. Одам алайҳис салом дарахтдаги мевани ейишдан ман қилинганларида ундан еб қўйдилар. Иблис кибр қилиб гуноҳида бардавом бўлди. Одам алайҳис салом тавба қилиб надомат қилдилар. Кибр туфайли Иблис даргоҳи илоҳийдан қувилди. Пушаймон бўлиб ҳаққа қайтганлари сабабли Одам алайҳис салом Набий бўлдилар. Бизнинг ичимизда бу икковлондан ҳам уруғ бор. Иблис уруғи ва Одам уруғи. Биздан кимдир Иблис уруғини суғориб гуноҳда бардавом бўлади. Баъзилар эса Одам уруғини суғориб гуноҳдан қайтади. Хатога тушган пайтимиздаги тасарруфимиз бизнинг улардан қайси бирига яқин эканлигимизни белгилайди.
Умар розиёллоҳу анҳу кишиларнинг маҳрда ҳаддан ошиб кетаётганларини кўргач, ўзларича кишиларга енгиллик қилмоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб маҳрни муайян бир қолипга солмоқчи бўлдилар. Шунда масжидда ўтирга Шифо бинт Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳо ўрнидан турди ва деди:
-Эй мўъминлар амири! Бунга ҳаққингиз йўқ. Аллоҳ таоло қуръонда: “Уларнинг бирига ҳаддин зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам”, деган. Қандай қилиб сиз уни чегаралайсиз?!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу:
-Аёл тўғри айтди. Умар хато қилди, дедилар.
Ҳаққа қайтган киши пастга тушмайди, аксинча кўтарилади. Хор бўлмайди, аксинча азиз бўлади. Биздан биримиз хато қилсак биродаримизга: “Мен хато қилибман. Сен ҳақ экансан”, дейишимиз бизга зарар бермайди.
Бу шунақанги вазиятки, бунда ҳеч қанақа зиён йўқ. Бу билан биз аввало ўз нафсимизни, қолаверса бошқаларни қозонамиз, фойда қиламиз!
@Abdulqodir_Polvonov

ИЛМ БАХСИ
Бугунга қадар барча илмий баҳсларда ғолиб келдим, лекин билмаслигини билмаганлар (жоҳиллар) билан ҳеч бир баҳсда муваффаққият қозонолмадим. Сен ҳам эҳтиёт бўл, бундайлар билан баҳслашма, енголмайсан.
©️ Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолий
Худди шу маънода имом Шофеъийнинг ҳам бир гапини келтирсам:
"Бир далил ила қирқта олимни енгдим, қирқта далил ила бир жоҳилни енга олмадим".

❓Киннага ишонмайман, лекин қайнонам фарзандимга ва менга кинна солдиради, нима қилишим керак?
------------------------------------
------------------------------------
Қабрдагилар:
- Ё Робби, бир кун бўлса ҳам ибодат қилишимиз учун фурсат бер, Сенга ибодат қилайлик, дейишади.
Аллоҳ таоло:
- Бермайман, дейди.
Кейинги сафари улар:
- Ундай бўлса, бир марта бўлса ҳам «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейишимизга фурсат бер, дейишади.
Аллоҳ таоло уларга:
- Бермайман. Биз сизга ўша фурсатни дунёдалигингизда ортиғи билан бериб қўйгандик, дейди.
© Маҳмуд Устаусмонўғлининг, «Танбиҳот» китобидан.
Таржимон Abdulloh Rahim

❓Бисмиллаҳни 786 марта ўқиб, сувга дам солиб, ичса, зеҳни ўткир бўлади деб эшитдим, шу тўғрим?
--------------------------------
--------------------------------