Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
54: АЛЛОҲНИНГ МАҒФИРАТИНИ УМИД ҚИЛИШ

Бу касалликка дучор бўлган одам – Аллоҳ таолонинг мағфирати ва раҳматидан умид қилади-ю, аммо гуноҳ қилишда давом этаверади.

Муолажа услуби

Шуни унутмаслик керакки, Аллоҳ таоло фақат гуноҳларидан чин дилдан тавба қилган ва уларга ҳеч қачон қайтмасликка ваъда берган ҳамда қайтмаган бандаларининг гуноҳини кечиради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿وَٱلَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَٰحِشَةً أَوۡ ظَلَمُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ ذَكَرُواْ ٱللَّهَ فَٱسۡتَغۡفَرُواْ لِذُنُوبِهِمۡ وَمَن يَغۡفِرُ ٱلذُّنُوبَ إِلَّا ٱللَّهُ وَلَمۡ يُصِرُّواْ عَلَىٰ مَا فَعَلُواْ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ ١٣٥ أُوْلَٰٓئِكَ جَزَآؤُهُم مَّغۡفِرَةٞ مِّن رَّبِّهِمۡ وَجَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَاۚ وَنِعۡمَ أَجۡرُ ٱلۡعَٰمِلِينَ ١٣٦﴾
“Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. Ана ўшаларнинг мукофотлари, Роббиларидан бўлган мағфират ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бўлиб, улар унда абадий қолурлар. Амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!” (Оли Имрон сураси, 135-136-оятлар)

Абу Ҳафс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Гуноҳ қилишда бардавом бўлиш Аллоҳ таолонинг куч ва қувватига эътиборсизлик (бепарволик) ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло золимлар учун азобни ваъда қилган”.

Аллоҳ таоло фақат Ўзидан қўрққан, Унинг ризолиги учун яхши амаллар қилган бандаларига албатта раҳм қилади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ إِنَّ رَحۡمَتَ ٱللَّهِ قَرِيبٞ مِّنَ ٱلۡمُحۡسِنِينَ ٥٦﴾
“Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси, 56-оят).

Шуни унутмангки, Аллоҳ таоло гуноҳларидан чин дилдан тавба қилган ва Ундан мағфират сўраган бандаларини кечиради ва Ўзининг раҳматига киритади:

﴿وَٱسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّكُمۡ ثُمَّ تُوبُوٓاْ إِلَيۡهِۚ إِنَّ رَبِّي رَحِيمٞ وَدُودٞ ٩٠﴾
“Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим раҳмли ва шафқатли Зотдир” (Ҳуд сураси, 90-оят).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув қўшилган сут олиб келинди. У зотнинг ўнг томонларида аъробий, чап томонларида эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ичиб аъробийга бердилар. Ва: «Ўнгдан беринглар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17- ИЮЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:24
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:04
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:01
⏱ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

СОЛИҲ АМАЛЛАР САМАРАСИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Таровех намозини "запись" қилиб ухлаш учун эшитсак

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Таровех намозида Қуръондан ўқилган суралар, яъники, умуман таровех намозини мобил телефонга "аудиозапись" қилиб олиб уни ухлашдан олдин сокин ва хотиржам уйқу учун эшитиб ухлаб қолсак бўладими? Яъни, Қуръонни беъэтиборсизлик билан эшитиб бўлмайди дейишди, осуда уйқу учун уни эшитсак бўладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу Қуръони каримга нисбатан беодобликдир. Қуръони каримни ўқиб, тинглаб тафаккур ва тадаббур қилишга буюрилганмиз. Сиз айтгандек “хотиржам уйқу учун” суннатда келган ётишдан олдин ўқиладиган махсус дуолар бор. Ўшаларни ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛬ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПИСКЕНТ ТУМАН ҲОЖИЛАРИ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ.

2023 йил 15 июль куни Тошкент вилояти ПИСКЕНТ туман ҳожилари Исломнинг бешинчи рунки бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга эсон-омон, соғ-саломат қайтиб келишди.

Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди

Аслида, ҳадиси шарифга биноан Ҳаж арконларини бажарган киши ўз Ватанига шошиши керак. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).

Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қадир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса, ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”. Ватанда исқомат қилишда бошқа жойга қараганда ибодатга (оид) вазифаларни бажариш осон бўлади».

Демак, фарз бўлган динимизда ҳаж борасида шундай дейилган бўлса, бошқа, айниқса, мустаҳаб ва мубоҳ сафарларда (ўз ватанига шошилиши биринчи навбатда) талаб қилинишини уламоларимиз таъкидлашган.

* * *

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келган ҳожиларимиз махсус автобусларда пойтахтимиздаги “Новза” масжидига элтилди. Ҳожиларимизни қавму қариндошлари, яқинлари шоду хуррамлк билан кутиб олишди. 

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилган бўлсин!

@diyonatli
👍6
55: ИБОДАТ ҚИЛИШДА ДАНГАСАЛИК

Навбатдаги нафс хасталигининг белгиси бу – фарз намозларни адо этишда дангасалик қилиш, нафл амалларда ғафлатда қолиш саналади.

Муолажа услуби

Бу касалликдан халос бўлиш учун – кўпроқ нафл рўза тутиш, ноқобил “биродар”лардан узоқлашиш ва нафсни ўзи хоҳламаган нарсаларни қилишга мажбурлаш лозим.

Асов ҳайвонни бўйсундиришнинг яна бир йўли, унинг устига ортиладиган юкни кўпайтиришдир. Шунда ҳайвон заифлашиб, ўз-ўзидан итоаткор бўлади. Нафс тарбиясида ҳам бу усулни қўллаш яхши самара келтиради.

Нафсни тоат-ибодатлар билан чиниқтириш билан унинг орзу-ҳаваслари жиловланади, қайсарлиги йўқолади. Киши нафсида сокинлик ва тавозе пайдо бўлиб, ибодатларни хушуъ-хузуъ ила адо эта бошлайди.

Ривоят қилинишича, бир киши Абу Язид ал-Бистомий раҳимаҳуллоҳдан сўради:
“Менга Аллоҳ йўлида энг қаттиқ машаққатга дучор бўлган нарсангиз ҳақида сўзлаб беринг”.

Олим жавоб берди: “Буни тушунтириш қийин”.
Ўша одам яна сўради: “У ҳолда менга Аллоҳнинг йўлидаги энг кичик қийинчилик ҳақида гапириб беринг”.

Олим: “Бу ҳақда гапириш мумкин эмас”, деди.
У киши давом этди: “Нафсингни нимага ундаш жуда қийин бўлган?”.

Абу Язид: “Бу ҳақда менга гапириш ҳам қийин”. Шунда одам сўради: “Унда нафсингни зўрлаш энг осон бўлган нарса ҳақида хабар бер”.

Олим деди: “Мана бу саволга жавоб бера оламан. Нафсимни Аллоҳ таолога ибодат қилишга ва амрларини адо этишга чақирдим, аммо у бундай қилмади, бўйин эгишни истамасди. Кейин унга бир йил давомида сув бермадим (ва у тинчланди)”.

Ибн Атоуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Сенинг ибодатга нисбатан бепарво ва дангаса бўлишинг – қалб кўзинг кўрлигига далолат қилади”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!


@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меш ёки бошқа идишларнинг оғзидан сув ичишни таъқиқладилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Иймоннинг маъноси

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

СОЛИҲ АМАЛДА БАРДАВОМ БЎЛИНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУРЪОННИ ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?

CАВОЛ: Тақвони маҳкам ушлашга ҳаракат қиламан. Лекин Қуръонни тўлиқ хатм қилолмаганман. Бу гуноҳ эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон имкон қадар Қуръонни хатм қилишни ўрганиши керак. Аллоҳ таолонинг Каломини тўғри ўқишни, хатм қила олишни таълим олиши ва шу йўлда мунтазам ҳаракат қилиши лозим. Уламоларимиз "Қуръони каримни бир йилда бир хатм қилмаган киши — Қуръонни тарк қилган ҳисобланади", — дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 @fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИЙМОНИ БОРУ ИНСОФИ ЙЎҚЛАР...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✅ Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.

🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

❓Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

@fitratuz
56: БОЙЛИК СЕВГИСИ

Нафс касаллигининг аломати – мол-дунё тўплашни яхши кўриш, аммо хайр-саховат, инфоқ, эҳсон, садақа қилишни истамаслик.

Муолажа услуби

Инсон ўлим кутилмаганида эшик қоқишини ва ундан рухсат сўраб ўтирмасдан бостириб киришини унутмаслиги керак. Мўмин мол-дунёни аввало ўзи ва оиласи, аҳли-аёлининг эҳтиёжлари учун сарфлайди ҳамда улардан ортганини эса камбағал, мискин, ночорларга ажратади.

Олаётган ҳар бир нафаси ғанимат ва охиргиси бўлиши мумкинлигини англаб етган банда мол-дунёни тўпламайди, зиқналик қилмайди.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
أيُّكم مالُ وارثِه أحبُّ إليه من ماله قالوا يا رسولَ اللهِ ما منا أحدٌ إلا مالُه أَحَبَّ إليه من مالِ وارثِه فقال رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم اعلَموا أنه ليس فيكم أحدٌ إلا مالُ وارثِه أحبُّ إليه من ماله مالُك ما قدَّمتَ ومالُ وارثِك ما أخَّرتَ.
“Қайсингизга меросхўрнинг моли ўз молидан кўра суюклироқ?” дедилар. Саҳобалар: “Ё Аллоҳнинг Расули, орамизда бирор киши йўқки, ўз моли суюклироқ бўлмаса”, дейишди. У зот алайҳиссалом: “Сарфлагани ўзининг моли, қолдиргани эса меросхўрининг молидир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Буюк саҳоба Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу касал бўлиб қолганларида, мусулмонларга қарата: “Токи тирик экансиз ва сизга муҳлат берилган экан яхши амаллар қилиб қолинг! Яхшиликларни кейинга қолдирманг, уларни дарҳол бажаринг ва бир кун келиб пушаймон бўлиб: “Уни, буни қилсам бўларкан” деб қоласиз. Унда энди имкон бўлмайди. Шунинг учун вақти соати келиб мол-дунёингиз меросхўрларингизнинг ҳаққига айланмасидан олдин яхшилик қилиб қолинг. Билингки, сиз нимаки хайр-эҳсон қилган бўлсангиз барчаси сизники, ундан бошқа қолгани эса, меросхўрларингизга тегишлидир”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Жанозалар боби

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни замзам суви билан сийлаганимда, у зот тик туриб ичдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ БEРГАН НEЪМАТЛАРИНИ ШУКРИНИ АДО ҚИЛИШДА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA