Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ташриф

Бугун, 14-июль Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" жоме масжидига ташриф буюрди. Ушбу масжидда жума намозини адо этиб, намозхонларга гўзал мавъизалар қилиб берди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Икки ва уч ҳўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: «Бисмиллаҳ», денглар. Ичиб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳ», деб айтинглар», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТИЛ ОФАТЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

7 йилда бир марта келадиган хожи йили

САВОЛ:
Ассалому алайкум! 7 йилда бир марта келадиган хожи йили бўладими? Менга каталар 7 йилда бир марта келадиган хожи йили бор дейишганди.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Иймоннинг маъноси (26-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(86-87 бет)

Тўлиқ
видео👉 https://fb.watch/lNYFrsxLkH/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Иймоннинг маъноси
fitrat.uz
#Ақида

Иймоннинг маъноси (26-маъруза)


Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(86-87 бет)

والإيمان: هو الإقرار باللسان، والتصديق بالجنان

Иймон – тил билан иқрор бўлиб, қалб билан тасдиқлашдир.
Қалб билан тасдиқлаш – бўйсуниш, қабул қилиш ва таслим бўлишдир.
Иқрор бўлиш – шаҳодат калимасини ўзи эшитадиган даражада айтмоқдир.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Жанозалар боби (26-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/lNZaOu7z7T/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Жанозалар боби (26-маъруза)
fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Жанозалар боби (26-маъруза)

Ўликка жаноза намози ўқиш фарзи кифоядир. Жаноза намози такбир айтиб, сано ўқиш, яна такбир айтиб, Набий соллаллоху алайхи васалламга салавот айтиш, яна такбир айтиб, дуо ўқиш, сўнгра такбир айтиб, салом беришдан иборатдир. Агар имом ёдидан чиқариб уч такбир билан намозни тугатса намоз, намоз бўлмайди

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Тижорат одоблари (26-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар" китобидан

Тўлиқ видео👉https://fb.watch/lN_ZQarZSL/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тижорат одоблари
fitrat.uz
Тижорат одоблари (26-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар" китобидан

«Тижорат» сўзи арабча сўз бўлиб, луғатда олди-сотди маъносини англатади. Уламолар тижоратнинг таърифида – бир нарсани савдога қўйиб, фойда олиш учун сотиб олишдир»; «Тижорат – олд-сотди ила фойда излашдир»; «Тижорат – фойда кўриш мақсадида молни айлантиришдир» ва ҳоказо.

Тилимизда эса тижорат-савдо, тожир-савдогар шаклида ишлатилиши кўпроқ учрайди. Биздаги «савдо» сўзи арабча «байъ» сўзига ҳам тўғри келади. «Байъ» сўзи луғатда «ўзаро бир нарсани алмаштириш»ни англатади. Шариатда эса бир молни иккинчи бир мол муқобилига рози бўлиб қабул қилиб олишга «байъ» деб айтилади. Қисқа қилиб айтганда, «савдо» сўзи «тижорат» сўзидан умумийроқ бўлиб, бугунги куннинг истилоҳидаги «бозор муомалалари» маъносига яқинроқ келади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Бидъат аҳли дўзахда бўлиши ҳукми (26-маъруза)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бидъат аҳли дўзахда бўлиши ҳукми
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Бидъат аҳли дўзахда бўлиши ҳукми (26-маъруза)

Бидъатлар асл жиҳатидан икки хил бўлади:
1. Эътиқодий;
2. Амалий.

Эътиқодий бидъатлар ақийдага, амалий бидъатлар шариатга оиддир.

Бидъатларнинг энг хатарлиси эътиқодда бўлганидир. Улар жуда кўп бўлиб, асосан аҳли сунна вал жамоадан ажраб чиққан турли тоифалар ўша бидъатлар туфайли йўлдан озганлар.

Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадан хабардор ҳамда аҳли сунна вал жамоа муҳитида яшаб юрган киши учун бидъатларни билиб олиш қийин эмас.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
53: ҲАСАД

Инсонларга нисбатан муросасизлик, уларнинг муваффақиятлари, ютуқлари ва бойлигини кўра олмаслик, бир сўз билан айтганда ҳасад қилиш нафснинг энг ёмон касаллигидан биридир.

Муолажа услуби

Кимки: “Нега унда бор, лекин менда йўқ?!” деб одамларга нисбатан ҳасад қилаётган бўлса билиб қўйсинки, у Аллоҳ таолонинг тақдирига эътироз билдираётган бўлади. Чунки фақат ёлғиз Аллоҳ таоло бандаларнинг ризқини тақсимловчи, уларга неъматларни ато этувчи Зотдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини ҳасаддан огоҳлантириб: “Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Бир-бирингизга ғазаб ва ҳасад қилманг ҳамда бир-бирингиздан юз ўгирманг. Балки Аллоҳ таолонинг бир-бирига биродар бандалари бўлинглар. Ҳеч бир мусулмонга биродари билан уч кундан ортиқ ҳижрон қилиши (аразлаши) ҳалол бўлмайди” (Имом Муслим ривояти).

Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир-бирингизни ёмон кўришдан сақланинг, чунки бу қирувчи нарса. Мен сизга у сочни қиради, демайман. У динни қиради”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Бугунги кунда айрим мўмин-мусулмонларнинг бир-бирига нисбатан муросасизлиги ҳам айнан ўзаро ҳасад қилишдан, меҳр ва муҳаббатнинг етарли эмаслигидан келиб чиқмоқда.

Абдулкарим Қушайрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «“Донишмандлар бундай деб айтардилар: “Кимки ҳасадгўй бўлса, зинҳор бахтли бўлмайди!”».

Буюк халифа Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ: “Ҳасадгўйдан кўра золимроқ одамни кўрмадим. Чунки у доимо ҳасад оловида ёнади ва ҳамиша ўзини ҳамда бошқаларни қоралаб, ҳақорат қилиб юради”, деган.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli