Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
51: МАҚТОВ-ОЛҚИШГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

Одамларнинг мақтов (мадҳ, кўкларга кўтариш)лари ва сохта хушомадларига алданиш – қалб касаллигига чалинган одамларнинг “фазилати” саналади.

Муолажа услуби

Ҳар бир инсон ўзининг хато-камчиликлари ва қилган гуноҳларини бошқалардан кўра яхшироқ билади. Шунинг учун хушомад ва мақтовга алданиб қолмаслик учун ўз камчиликларини ҳеч қачон унутмаслиги керак.

Қолаверса, одамлар кимни қанчалик мақташмасин унинг қандай инсонлигини Аллоҳ таоло жуда яхши билади. Зеро, Аллоҳ таолога ҳеч нарса махфий эмас, У Зот яширин ва ошкора барча нарсаларни билувчидир.

Шундай экан, инсон доимо сохта мақтовларга учишдан эҳтиёт бўлсин. Одамларнинг олқишлари Қиёмат куни уни қилган гуноҳларига бериладиган жазодан, у кундаги шармандаликдан қутқариб қолмайди.

Маъруф Карҳий ўзгаларни ҳаддан ортиқ мақтайдиган одамларни огоҳлантириб бундай деган: “Тилингизни туҳматдан сақлаганингиздек, уни ортиқча ва ўринсиз мақтовдан ҳам сақланг”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Тавҳид калимаси мўминлик учун кифоями?

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#ҲАДИС

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор банда Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик узоқ қилади», дедилар».


Имом Бухорий ривоят қилган.

Изоҳ: «Етмиш кузлик» дегани етмиш йиллик масофачалик дегани. Бу ўзбек тилидаги «Етмиш баҳорни қарши олди», деган жумлага ўхшайди.

@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик ичсалар, сув идишни оғизларидан ташқарига олиб, уч марта нафас олардилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Бирор ичимликни уч ҳўпламдан қилиб ичишнинг ва ҳар ҳўпламдан кейин нафас олишнинг ҳамда нафас олаётганда идишдан узоқда туришнинг маҳбублиги аён бўлади. Албатта бундай қилишнинг сиҳат-саломатлик учун фойдалари кўп.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Уч буюк инсон

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ҳар 800 йилда қайсидир икки сайёра бир бирига 1 метр яқинлашаркан ва шу пайтга бир буюк инсон тугиларкан. Биринчиси Искандар Зулқарнайн, иккинчиси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаллам, учинчиси Амир Темур. 4-си 22-асрда тугиларкан. Шу гаплар ростми? Мактаб дарсликларида ҳам ва бошқа коп жойларда ҳам тарқалган экан.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Нотўғри, асоссиз гап. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#hikmat

“Жим туриш унутишдир” деб ўйлашдан эҳтиёт бўл. Ер ўзи жим турса ҳам ичида мингта вулқон бор.

Форуқ Жувайда

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 40 ЙИЛ ОСИЙЛИК ҚИЛГАН БАНДАНИНГ МУСТАЖОБ БЎЛГАН ДУОСИ
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

КИМ УЙЛАНИШГА ҚОДИР БЎЛСА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1
52: МОЛ-ДУНЁ ТЎПЛАШГА БЎЛГАН ҲИРС

Бойликка чанқоқлик ва уни тўплашга ўчлик – нафс касаллиги аломати саналади.

Муолажа услуби

Бу касалликдан шифо топиш учун инсон туну кун тинмасдан ҳаракат қилмасин унга фақат Аллоҳ таоло тақдир этган ризқи келишига, ундан озига ҳам, кўпроғига ҳам эга бўла олмаслигига иймон келтириши лозим.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Аллоҳ бир фариштани бачадонга вакил қилиб қўяди. У: “Ё Роббим, нутфа ”, “Ё Роббим, алақа”, “Ё Роббим, музға” деб айтиб туради. Аллоҳ унинг яратилишини ирода қилганда эса “Ё Роббим, у ўғилми, қизми? Бахтлими, бахтсизми? Ризқи қандай? Умри қандай?” дейди. Шундай қилиб, (булар) онасининг қорнидалик вақтидаёқ битиб қўйилади» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Демак, Аллоҳ таоло бандаларнинг ризқини ҳали дунёга келмасларидан олдин битиб қўяр экан.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿مَا يُبَدَّلُ ٱلۡقَوۡلُ لَدَيَّ وَمَآ أَنَا۠ بِظَلَّٰمٖ لِّلۡعَبِيدِ ٢٩﴾
“Менинг ҳузуримда сўз ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилувчи эмасман” (Қоф сураси, 29-оят).

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ташриф

Бугун, 14-июль Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" жоме масжидига ташриф буюрди. Ушбу масжидда жума намозини адо этиб, намозхонларга гўзал мавъизалар қилиб берди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Икки ва уч ҳўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: «Бисмиллаҳ», денглар. Ичиб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳ», деб айтинглар», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

@fitratuz